Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️ Президент
Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Аё чарх, этдинг ортуқ жабр бунёд,
Кўзим ёшлиғ, тилимда қолди фарёд.
Ҳаётим лолазоридин аюрдинг,
Ёқиб жоним, кулим кўкка совурдинг.

✍️Абдулла Қодирий, "Ўткан кунлар" асаридан.

🎬Образ: Муқимий  номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари
📸Фото: Суҳроб Боймирзаев

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос #Журнал_саҳифаларида

📌 “ҲАЁТДА ҚУЛАЙ ВА НОҚУЛАЙ РАҲБАРЛАР БОР...”

💠 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий тармоқларда жуда фаол: изоҳлар ёзади, кузатувчиларга шахсан жавоб қайтаради. Хусусан, унинг турли издиҳом-у хос давраларда айтган гаплари катта муҳокамаларга сабаб бўлган.

‼️ У зиддиятли, мураккаб мавзуларда дадил фикрлар айтишга ўрганган. Айни бир пайтда, аҳолининг фақат маълум қисмигина маъқуллайдиган хашаки, ёқимли гаплар айтишдан тийилади.

🔰 Қуйида Зойир Мирзаевнинг энг машҳур гапларидан айримларини ҳавола қилаяпмиз. Мақсад – Сизни ҳам фикрлашга ундаш, жамиятда содир бўлаётган воқеликларга фаол муносабат билдиришга чорлаш. Шу.

💎 ИҚТИБОСЛАРНИ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ

💎 IQTIBOSLARNI LOTIN ALIFBOSIDA O'QISH

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

⚡️Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди

Ундан олдин ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов эди. Баҳодир Қурбонов 2019-йил 11-февральдан бери Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа

☺️🛣ОТАБЕК БАКИРОВНИНГ ЎҚИШДАН ҚАЙТИШИ

Мумтоз асарларда романтик қайтишлар бўлади. Масалан, "Алпомишнинг қайтиши", "Одиссейнинг қайтиши" сингари. Ишхонамизда "Отабек Бакировнинг ўқишдан қайтиши" пайрови, йўналишида гоҳ шўх-шодон, гоҳ зарда-таъналарга қоришиқ кайфият бор. Ҳаммасини бир бошдан айтиб берганим дуруст.

Уч давр ва ўттиз кун

У кишим ЎзЖОКУга "заочний" ўқишга баҳорда ва кузда бориб келадилар. Биз унинг бир ойлик ўқиши муддатини шартли равишда уч даврга ажратамиз. Биринчи давр: "О, менинг Тошкентим", деб номланади ва 15 кун давом этади. Иккинчи давр: "Нега бизни эслашмаяпти" деб номланади ва беш кун давом этади. Учинчи давр эса: "Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадур" деб номланади ва ўн кун давом этади. Хўш, бу қандай юз беради?🤫

Биринчи босқич: "О, менинг Тошкентим" (15 кун давом этади)

Бу пайтда Отабек Тошкент адабий-маданий муҳитидан эстетик завқ олади. Музейлару хиёбонар, зиёратлару шоирона зиёфатларнинг ошифтаси, кунда-шундаси бўлади. Энг чатоқ томони шуки, у бизни "Ёшлар кундалиги"ни унутади. Жамоавий ишларда кўринмайди, ички телеграм гуруҳимизга ҳам кирмай қўяди, бу ёқда Мирзоозод хуноб бўлади: "Ўзимизнинг материалимизга ўзимизнинг жамоадошлар лайк босмаса-я!" Хуллас, бу босқич одатда яхшилик билан тугамайди. Отабек ё гуруҳдан чиқариб юборилади ёки узиб-узиб айтилган танбеҳларни эшитади. Отабек Бакиров ҳам қайтмайди, бутун жамоага қарши бориб, кутилмаганда фейсбук саҳифасига пост қўяди: "Пойтахтда ишлаш қийинми ёки осон?" ёки "Мени чорлар янги давралар" сингари.

Иккинчи босқич: "Нега бизни эслашмаяпти?" (беш кун давом этади)

Ўқиш муддатининг ярми ўтганда Отабек тўсатдан ишхонадагилар уни мутлақо эслашмаётгани, ҳеч қандай боғлиқлик туймаётганини тушуниб қолади. Бу даврни аросат дейилса ҳам бўлади. Ортга қайтаманми ёки пойтахтда ишимни давом эттирайми, деган ўйлар орасида қовурилади. Аксига олиб, телеграм гуруҳга қараса, унга топшириқ берилмаган. Уф! Фейсбукка постлар қўйилади. Тахминан бундай мазмунда: "Эски дўстла-а-ар, бошимнинг тожи улар". Ёки "Менинг ҳаётимда ҳамманинг ўз ўрни бор". Яна битта зўри бор: "Яхши одамлар ёмонлик қилмайдилар" сингари гаплар.

Учинчи босқич: "Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадур" (ўн кун давом этади)

Финал. Отабек Бакиров бу вақтда қадрдон ишхонанинг деворларини ҳам соғина бошлайди. Аммо, ғурур ҳам бор, сир бой бермайгина жамоага қайтиб олиш керак. Ишни дастлаб фейсбукда раҳбариятнинг постларига "лайк" босишдан бошлайди. Биз тушунамизки, Отабек комадан чиқиб, ўзига қайтмоқда. Яна сир бермаймиз. Отабек эса инстаграм орқали "Ёшлар кундалиги"нинг охирги ҳамма постларини "лайк"лаб чиқади. Буни ўзига хос узр-маъзур деб тушуниш керак. Шундаям жамоадан ҳеч ким алоқага чиқмаса, охирги трюкни ишга солади: "Ёшлар кундалиги" хўп ажойиб медиа лойиҳа деган мазмунда фикр ёзиб, ҳаммамизни белгилаб фейсбук саҳифасига жойлайди. Бўлди. Отабек энди ўзимизнинг Отабек бўлиб ишга қайтмоқда, деб тушунамиз биз.

Мухтасар айтганда

Бугун шанба, 23 ноябрь. Президент "Яшил макон"нинг кузги мавсумига старт берди. Ёшгина ниҳоллар умид ва орзу билан заминга боғланди. Ниҳоллар бир кун азим дарахт бўлсин, соясида эл яйрасин. Отабек Бакиров ҳам бир кўркам чинор бўлсин. У ҳали ниҳол. Ниҳол илдиз отгунча боғбон ҳушёр бўлиши керак. Қолгани бўладиган гаплар…😊

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Чиройли ўлади хурмо барглари...
Боғларни оралаб йиғлар ноябрь.
Шамоллар тўзғитган хазон дафтари
Менинг юрагимга ўхшар негадир.

✍️Шеър: Эшқобил Шукур

🎬Образда: Анора Абдурашидова
📸Фото: Саҳобиддин Рустамов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM