Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

🗓 Икки ой олдин хонанда Озода Нурсаидованинг "Аламлар" таронасига ишланган клипи ютуб ижтимоий тармоғига жойланди. Қисқа муддат ичида клип 38 млн "просмотр" бўлган. "Кунбай"га чиқаётган енгил елпи "ижод"лардан зада бўлган санъат ихлосмандлари Озоданинг бу галги ишини жуда илиқ қарши олди.

🎞 Клип айниқса қўшиқда дард, меҳр ва ҳақиқий ижод бор. Барчага кун давомида яхши кайфият тилаб қоламиз..

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

⭕️ОЛИМЛАР ВА БЛОГЕРЛАР БАҲСИ – ФИКРЛАР ЖАНГИ

💬Машҳур ўзбек блогерлари ҳамда олимлар, тадқиқотчилар, мутахассислар ўртасида жорий сайловолди кампанияси бўйича баҳс-мунозара бўлиб ўтди.

✔️Расул Кушербоев, Барногул Санақулова, Қобил Дўсов, Мирсаид Ҳайдаров (Муфаса), Бекзод Наримонов, Фозил Фарҳод – ижтимоий тармоқ юлдузлари, олимлар думалоқ стол атрофида фикрлашди. Озроқ тортишувлар ҳам бор. Лекин бу ҳашаки бақир-чақирлар эмас, миллат ойдинларининг келажак ташвишида айтган сўзларидир.

➡️Кўрсатувда баҳсталаб фикрлар, асосланмай айтилган мулоҳазалар бўлиши мумкин. Назарда тутиш лозимки, бу – мутлақо эркин минбар. Очиқлик сари юз тутган жамиятимиз ижтимоий тармоқларда ҳаммани эшитди, кўрди, билди. Бас, энди сўзлаш фурсати олимларга етди. Бу – бошқача баҳс, бошқача мулоқот формати.

📍Мазкур кўрсатув бугун соат 20:00 да "Нишон" ютуб каналида эълон қилинади.

👉Ҳавола бу ерда: https://youtu.be/TQ-Evluv9LU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Премьера

Юлдузлардан ҳайитлик!

✔️Бир қанча эстрада юлдузлари "Ҳайит муборак бўлсин" деб куйлашди ва бугун YouTube тармоғига жойлашди.

Шоҳруххон, Алишер Узоқов "Сариқ бола" шулар жумласидан...

‼️Клип шунчаки бир декорацияда тасвирга олинган. Унда асосан хонандалар куйлаб, ўйинга тушган. Бу ерда бошқа гап бор. Бу ҳам бўлса "Хон сарой" рекламаси...

📌Структура жуда оддий. Халқ ўзи мухлислик қиладиган санъаткорлар "Ҳайит муборак бўлсин" деганини ўзига табрик деб тушунади, хурсанд бўлади ва  "раҳмат, сизларга ҳам муборак" деб изоҳ ёзади. Натижада клип кўришлар сони ортгани сайин клипни эгаллаб олган "Хон сарой" логоси каттагина рекламага эришади.

Кичкинагина мурожаат!

Ўзингиз бирга ишлаётган, ўша қурилиш фирмангизни истаганча реклама қилаверинг. Аммо бунда "пиар ва просмотр" учун мусулмонларнинг муқаддас байрамидан фойдаланманг. Гап шу!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

📹 «ҚВЗ»нинг 30 йиллигига бағишланган концерт дастури. Тўлиқ видео.

⚡️Якшанба мароқли ўтсин! Ёқимли томоша! 😍

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Премьера #танқид

Оббо "шоир"ей!

📌Феруз Рузметовнинг "Шоир бўлдим" таронасига олинган клип You Tube да бир кунда 150 минг томошабинни жалб қилди.

💬Клип эълон қилингунча бу қўшиқ "ТикТок"да яхшигина айланиб, ёшларнинг тилига тушган эди.  Аммо клип...

🔴Клип сюжетида қиз "бўлғуси турмуш ўртоғи қўшиқчими, актёрми,  ҳеч бўлмаса шоир бўлишини, хулласи машҳурроқ одамга теккиси келаётганини" айтади. Бунга жавобан йигит шоирликка киришади. Абсурд бу.

✔️Шоир машҳур бўлмайди,  у машҳурларни етиштиради. Чин шеърни ҳофизлар қўшиқ қилиб машҳурлашса,  актёрлар монолог ўқиб танилади.

Энди бир гапда! Шоирлик кучаниб эришиладиган мақом эмас.  Шеър ҳам сомса эмаски, истаган пайтда тандирга ёпиб узсанг.

➡️Кўнглига ишқ учқуни тушган инсонки, қоғоз олиб нималардир қоралашга киришиши бор гап.  Лекин шоир бўлиб шеър ёзиш,  адабиёт ва абадиятга дахлдор бўлиш учун ишқдан ташқари истеъдод ҳам керак.

Эҳ кўнглимнинг овунчоғи,
Энди бойлар ўйинчоғи...
деб шу қўшиқ матнини ёзган инсонга алоҳида саломларимиз...

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ШОХРУҲХОНДАН  "АЯ-ЯЙ"  ЯНГИЛИК

Қарши олинг, бемазагарчиликнинг янги томошаси. Хонанда Шохруҳхон яқинда ўзининг "Севмадинг" номли экзотик ҳиссиётларга ишора қилувчи янги клипини Ютуб ижтимоий тармоғига жойлади. Қўшиқдан бурун клип ёшлар орасида тез оммалашиб кетди.  Ўтган бир ҳафта ичида салкам 1 миллион просмотр бўлган.

Клипнинг мантиқ даражаси 0 га тенг ёки уни тинмай мақтаётганлар ҳақиқатдан ҳам ақлини "еб" қўйган. Фильм қаҳрамони енгилтак бир қиз ва уни севиб қолган йигит. Айниқса бош ролдаги қизнинг афти-ангорига-ю йигитнинг кўринишига "гап бўлиши" мумкин эмас. Ортиқча сўз юритмаймиз, яхшиси клипга ўзингиз баҳо бера қолинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#премьера

"МИНДЕЙ"ДАН КЕЙИН

➡️ Ҳонанда Муҳаммадзиё ҳамкасби Ҳамдам Собиров билан тенг трендда, ҳатто уни ортда қолдириб ҳам кетди. Икки ҳафтача бурун ютуб ижтимоий тармоғига жойланган "Лабидан" клип премьераси "просмотр"и 12 миллионга етган. Ҳамдамнинг кўрсаткичи эса эндигина 7.5 миллиондан ошди.

🌐 Тўрт ой илгари ютуб платформасига жойланган "Табибим" клипи 92 миллион кўришлар сони билан Ҳамдам Собировдан кейин иккинчи ўринда турган эди. Дангали шуки, "Табибим" қўшиғи клипи ёки қўшиқчининг овози учун эмас, оҳанг орасида "тиқилиб" турган "миндей" сўзи учун машҳур бўлиб кетган эди.

🟢 Муҳаммадзиё айни шу сабаб ҳам бу галги чиқишида фавқулотда машҳурликка эришган усулидан қайта фойдаланган чоғи — "жана". Ҳа айтганча, ҳозирги юлдузларимиз орасида ретро йўналиши қайта урф бўляпти. Муҳаммадзиёнинг "Лабидан" клипи ҳам айни ретро усулида суратга олинган.

"Жана" сизга ёқдими?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ИМРОНДАН ЯНГИ НОМЕР

Ҳали расман эълон қилинмаган, аммо бир тинглашда тилга ўрнашиб қоладиган қўшиқ бўлибди.

- 4108017

Бир неча кун олдин Зўр тв телеканалининг "Ухламайсизми" дастурида хонанда Имрон томонидан шу қўшиқ куйланди.

Қўшиқ сўзи Тошкент вилоятининг Бекободидан бўлган ёш шоир Эркинжон Ҳожиматов қаламига мансуб. Телефон рақам ҳам аслида шу шоирники.

Авваллари адабиёт ва санъатда кабутар, мактуб каби образлар кўп учраган бўлса, бу қўшиқда "телефон", "қўнғироқ" каби деталлардан фойдаланилган. Энди то шу замонавий ускуна ва атамалар бошқаси билан ўрин алмашмагунча тингланаверади бу.

Бошида ҳам айтганимиздек қўшиқ ҳали расман эълон қилинмади. Шундай бўлсада фикрингизни билиш учун шу парчани тақдим этяпмиз.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ҒАНИЕВДАН ЯНГИ ЧИҚИШ

🎵"Ўзим ҳофиз", "Соғиндим" каби қўшиқлари элда машхур бўлган Анвар Ғаниев бир муддат танаффусдан кейин янги қўшиқ ва клип тақдим этди.

🔍Очиғини айтганда, клипдан "ваҳ" дейдиган нимадир тополмадик. Аммо қўшиқ сўзлари оддий, тилга ўрнашадиган. Мусиқа ҳам ҳаминқадар қулоққа ёқади. Овоз эса 20 йил олдин қандай бўлса, ҳамон шунақа. Ғамгин оҳанглар учун мослашган, қалтироқ ва дардли.

🔥Бир сўз билан айтганда жигарларга жўнатиб қўйса бўладиган қўшиқ экан. Нима дедингиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#премьера

Хонанда Шаҳзод Назаров куни кеча ўзининг "Хабарсиз" деб номланган янги клип премьерасини эълон қилди.

Ўтган 24 соат ичида YouTube ижтимоий тармоғидаги кўришлар сони 28 мингга етди. Умуман олганда ҳақиқий санъат ихлосмандлари учун   "просмотр"  каби қиймати паст нарсалар охирги ўринда. Асосийси, санъаткор овозидаги шира ва дард.

Афсуски, ҳозирги хонандалар куйлаётган қўшиқларда айни шу нарсалар йўқолиб кетаяпти. Ҳай майли, талабга яраша таклиф бўлади, деган гапда ҳам жон бор. Танлов эса ёшларники.

P/S: "Просмотр" бўйича топ 10 таликда турган Ҳамдам Собировнинг "Жанзе,, қўшиғидан кўра Шаҳзод Назаровнинг мана шундай таронаси анча савияли ва дардлироқ туюлди негадир😉

Клипни кўринг, баҳо бериш сиздан.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

📹 QVZ 2023 | Финал

Дам олиш кунларини мароқли ўтказинг😊

398 Мб эвазига 3,5 соатлик яхши кайфият))

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ОЗОДАНИНГ "КЎК ЖИГУЛИ"СИ

Ёшлар кўп, ёшликни ҳис қилаётганлар кам. Йигит-қизлар кўп, аммо севишишни биладиганлар кам. Бугун ёшлар романтикани унутганми ё тушунмайдими?

Қачон бошланди, билмадим: лекин романтика деганда миллион-миллион сўм пул сарфлаб қиммат ресторанларда ўтириш, тилло зийнатлар, сўнгги русумдаги телефонлар совға қилиш, уйларни безатиб шам ёқиш, пуфак учириш тушуниляпти. Ахир, буларнинг остида турган нарса фақат — пул, пул, пул. Севгини пулга сотадиган авлод қачон пайдо бўлди?

Битта гул, битта шоколад, икки соатлик кино ё хиёбонда одамга ўхшаб ярим соат сайр — киноларда қолиб кетди. Интернет "меҳр кўзда" деган нақлни оёқости қиляпти. Бугун ошиқ-маъшуқлар орасида неки можаро бор — интернет орқасидан. Ёш оилаларда ҳам.

Озода Нурсаидова эса ретро романтикани бир эслатай дебди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси ҳақида гапирмаймиз. Лекин сюжети самимий, дилга яқин.

Яна бир томони анчадан бери қизини ҳимоя қила оладиган дадил йигитлар образи клипларимиздан тушиб қолаётган эди. Озода шуни қайтаришга ҳаракат қилибди. Тўғри-да, ошиқ йигит  фақат калтак есин деган қоида йўқ-ку.

Хуллас, "Кўк жигули" ёши катталарни олис ёшлик йилларига, ёшларни эса романтика оламига олиб кетади.

Сиз нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ҲАМДАМ ЯНГИ ҚЎШИҚ ЧИҚАРИБДИ, ЭШИТДИНГИЗМИ?

Оммабоп қўшиқчи Ҳамдам Собировнинг янги қўшиғи ва унга ишланган клип кеча ютубда премьера қилинди. Қўшиқ  "Малоҳат" деб номланади ва яна у ретро йўналишида. Қуйида қўшиқ ҳақида учта ҳақиқатни айтамиз.

Қанақа ашула?

Қўшиқ матни ва мусиқа муаллифи Ҳамдамнинг ўзи. Клипда раққоса қизлар, баҳор манзаралари, таниқли инстаблогерлар ҳамда анъанавий қишлоқ колоритидан унумли фойдаланилган. Хуллас, гўзал кўклам манзаралари, таниқли юзлар, 90-йиллар афсонавий ижрочиларига тақлид. Мусиқадаги янги тренд мана шу тариқа пайдо бўлди.

Ҳодиса қандай пайдо бўлди?

Ўтган беш-олти йилда телефонлар, ижтимоий тармоқлар инсонларнинг вақтига хўжайинлик қилди. Орада карантин вақти ҳам 2-3 йил ижтимоий муносабатларни сустлаштирди. Медиа ҳукмронлиги даврининг одамлари, яъни сизу биз аввалги ҳаёт тарзимизни, ёшлигимизни, реал ҳаётни соғина бошладик. Шунинг учун ҳам Муҳриддин, Охунжон сингари 90-йиллар афсоналари, ижтимоий фаол бўлиб турган 40-50-60 ёшли авлод эслай оладиган кечаги кунлар соғинчи етилди. Жамиятнинг фаол қатлами бугун реал ҳаётни соғинган. Интернет трендлар мана шу мантиқ тақозосига кўра пайдо бўлмоқда ва ривожланмоқда. Ҳамдам Собиров худди мана шу ижтимоий кайфиятни юзага чиқарган қўшиқчидир.   

Эстетика нима дейди?

Афсуски, ўзбек социумида энг кўзга кўринмас, сезилмас мутахассислар бу – эстетлардир. Санъат фалсафаси, мантиғи, жанрий мансублиги, охир-оқибат унинг эстетик қиймати ҳақида тугалроқ гап айтадиган олимларга муҳтожмиз. Билганимиз шуки, қўшиқлар фақат яхши ва ёмонга ажралмайди. Улар фойдали ва зарарли, санъат ва "халтура", вақтинча ва умрибоқий каби сифатларга ажралади. Ҳамдам Собировнинг 90-йиллар афсоналарини мазах қилган кўйи мусиқий тренд чиқаргани – санъатда анаъанавий ижрочилик мактаби чуқур таназзулда эканини билдиради.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

Яҳёбек Мўминовнинг "Келмайсанми" номли қўшиғи ва клипи ҳақида учта фикр

➡️ 🎧 Бу хонанда сўзни саралаб куйлаши ва бу борада диди баландлиги билан кўпчиликка яхши таниш. Қўшиқларида асосан ёшликка ва самимий муҳаббатга урғу тушади. "Ўшал дамлар", "Дилдор гўзал" каби қўшиқлар сингари "Келмайсанми" таронаси ҳам тингловчини узоқ-узоқларга олиб кетади. Яҳё ака йил ўтмай унут бўладиган "даврий трендлар"га қизиқмайди. Ўзининг "Хизмат кўрсатган артист" номига муносиб бўлиб, миллатнинг маънавий мулки бўладиган асарлар яратади. Унинг қўшиқларига ҳафталик "просмотр"лар эмас, йиллар ва юраклар баҳо беради. Хонанданинг 25 йил олдин куйлаган "Бизлар қачон уйлонамиз" таронаси ўзимизнинг Достонбекка қанчалик машҳурлик олиб келганини кўпчилик билади.

➡️ 📹 Бу таронага олинган клип диққатимизни тортди. Унда Бобур Мансуров, Шаҳло Алижонова каби номдор вайнерларнинг кўриниш берганини оддий қабул қилдик. Ҳар ҳолда ҳозир ижодий ишларни оммалаштиришда блогосфера кучидан фойдаланиш анчайин урфга кириб улгурди. Аммо "айрим"ларга ўхшаб, ретрога яқин оҳанглар билан қишлоқ одамларини "аҳмоқ" қилиб кўрсатилмабди. Қишлоқдан чиққан инсонларнинг қанчалик содда ва беғубор бўлиши урғуланибди.
Тоза ҳаводан тўйиниб, тоғу-тошларга боқиб шеър айтадиган, қалби орзуларга лиммо-лим йигитни шаҳарнинг гўзал қизи қидириб келадиган саҳнага эса беш кетдик.

➡️ 📍 Клип воқеалари Тошкент вилоятининг "Қизилтоғ"ида олинган бўлиб кўринди. Ҳар ҳолда Паркентнинг машҳур "Мадор сомса"си ҳам кўрсатиб кетилган. Ҳамдамнинг "Малоҳат"и ҳам шу ерда олинган. Озоданинг "Кўк жигули"си эса ўзимизнинг Чирчиқда тасвирга олинган. Бу нимани англатади? Сўнгги йилларда Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти ортиб бораётганидан, одамлар тобора ўзини гавжум шаҳарлардан баҳаво қишлоқларга ураётганидан далолат бу. Яҳёбек Мўминовни ва ҳурматли кузатувчини яна бир янги қўшиқ билан табриклаб, унинг клипини сизларга тақдим этяпмиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

АВАЗ ОХУН - «10 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ» НОМЛИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ

Дам олиш куни учун энг муносиб танлов 👍

(979 Мб)

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM