#Дунё_ёшлари
ЯПОН ЁШЛАРИНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ СИРИ НИМАДА?
🫂 Японияда 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган фуқаролар18, 46 миллион кишини (жами аҳолининг 14,6 фоизини) ташкил этади. Япония ёшларни ҳимоя қилиш ассоциацияси – бу болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан қийин вазиятларда ёрдам бериш масалалари бўйича шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Мамлакатда ёшлар билан ишлашни ташкил этишни тартибга солувчи асосий ҳужжат 2010 йилда қабул қилинган "Болалар ва ёшларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" ги қонундир. Келинг, бу гал кун чиқар ўлка ёшларининг ҳаётига назар соламиз.
📚 Таълим тизими
Бу ерда 6+3+3+4 тизими мавжуд бўлиб, бунда 6 йил бошланғич мактабда, 3 йил ўрта мактабда, яна 3 йил юқори мактабда ва 4 йил университетда (бакалавр даражасида). Таълим 6 ёшдан бошланади, бу ёшга қадар, 3 ёшдан бошлаб болалар боғчага боришлари мумкин.
Японияда юқори синфга ўқувчилар имтиҳон орақали қабул қилинади. Ўта олмаганлар иккинчи йилга қолдирилади. кириш учун танлов жуда кучли бўлади. Бу ердаги олийгоҳларга эса фақатгина мактабдаги якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар киради.
🍽 Аввал биз, хавфсиз бўлса, сизлар...
Мактаб раҳбарлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишади. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришади. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишади.
✅ Ёшлар учун имтиёзлар
➖ Япон ёшлари жамоат транспортларидан фойдаланишда чегирмаларга эга.
➖ Талабалар бепул тиббий ёрдам олишлари мумкин.
➖ Талаба йигит-қизлар ўқиш ва уй-жой харажатларини қоплашга ёрдам берадиган турли хил грантлар ва стипендиялардан фойдаланишлари мумкин.
➖ Ёшлар учун бир қатор дўкон ва ресторанларда чегирмалар ҳамда махсус таклифлар мавжуд.
➖ Чет давлатларга чипта сотиб олишда ёшларга катта чегирмалар тақдим этилади.
💼 +💍 Касб ва турмуш
Мамлакатда IT ҳамда тиббиёт соҳасида ишловчи малакали ҳодимларга талаб жуда юқори. Ёшлар турмуш қуришга шошилишмайди. Бу ерда қизлар 29 ёшда, йигитлар эса 31 ёшда оила қуришни маъқул кўришади. Йигит-қизлар токи молиявий барқарорликка эришмагунга қадар никоҳ масаласини ўйлашмайди.
Японлар кимнингдир ҳисобига яшашни ёқтиришмайди. Улар ёшлигидан шахсий бизнесини йўлга қўйишга ҳаракат қилишади. Ёшлар орасида бир гап жуда машҳур, "ҳеч ким ва ҳеч нарса абадий эмас". Бу дегани, бировнинг ҳисобига ҳаёт кечириб бўлмайди. Ҳеч кимни сенга боғлаб бериб қўймаган. Бировга эмас, фақат ўзингга ишон!
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
ЯПОН ЁШЛАРИНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ СИРИ НИМАДА?
Бу ерда 6+3+3+4 тизими мавжуд бўлиб, бунда 6 йил бошланғич мактабда, 3 йил ўрта мактабда, яна 3 йил юқори мактабда ва 4 йил университетда (бакалавр даражасида). Таълим 6 ёшдан бошланади, бу ёшга қадар, 3 ёшдан бошлаб болалар боғчага боришлари мумкин.
Японияда юқори синфга ўқувчилар имтиҳон орақали қабул қилинади. Ўта олмаганлар иккинчи йилга қолдирилади. кириш учун танлов жуда кучли бўлади. Бу ердаги олийгоҳларга эса фақатгина мактабдаги якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар киради.
Мактаб раҳбарлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишади. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришади. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишади.
Мамлакатда IT ҳамда тиббиёт соҳасида ишловчи малакали ҳодимларга талаб жуда юқори. Ёшлар турмуш қуришга шошилишмайди. Бу ерда қизлар 29 ёшда, йигитлар эса 31 ёшда оила қуришни маъқул кўришади. Йигит-қизлар токи молиявий барқарорликка эришмагунга қадар никоҳ масаласини ўйлашмайди.
Японлар кимнингдир ҳисобига яшашни ёқтиришмайди. Улар ёшлигидан шахсий бизнесини йўлга қўйишга ҳаракат қилишади. Ёшлар орасида бир гап жуда машҳур, "ҳеч ким ва ҳеч нарса абадий эмас". Бу дегани, бировнинг ҳисобига ҳаёт кечириб бўлмайди. Ҳеч кимни сенга боғлаб бериб қўймаган. Бировга эмас, фақат ўзингга ишон!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тавсия
БИР КУНДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР
❕ Ёзнинг сўнгги ойи ҳам бошланди. Фурсатдан фойдаланиб, дам олиш кунларини мароқли ўтказишингиз учун шу фасл билан боғлиқ бир нечта ҳикоя ва қиссаларни тавсия этмоқчимиз.
1️⃣ "Жазирама" — Габриэлъ Гарсиа Маркес;
2️⃣ "Таътил" — Робиндранат Тагор;
3️⃣ "Ёз ёмғири" — Ўлмас Умарбеков;
4️⃣ "Ёз кунида" — Ориф Толиб;
5️⃣ "Ёз билан хайрлашув" — Константин Паустовский;
6️⃣ "Қуёш ҳали ботмаган" — Луқмон Бўрихон;
7️⃣ "Қайтиш" — Назар Эшонқул;
8️⃣ "Арслонхон ҳикояси" — Ғулом Каримий.
❓ Сиз бу китоблардан қайси бирини ўқигансиз?
Yoshlar kundaligi
БИР КУНДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Уйдан кетганимга кўп йил бўлибди,
Кўп йил қишлоғимдан юрибман узоқ.
Мен юрган йўлларда ўтлар унибди,
Кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ.
✍️ Шеър: Абдулла Орипов
📺 Образларда: Нигора Ўролова, Моҳларойим Мирзанеъматова
📹 Оператор: Шерзод Қорабоев
✍️ Монтаж устаси: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Уйдан кетганимга кўп йил бўлибди,
Кўп йил қишлоғимдан юрибман узоқ.
Мен юрган йўлларда ўтлар унибди,
Кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор
ПАРИЖ ОЛИМПИАДАСИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СПОРТЧИЛАРИНИ ТАНИЙСИЗМИ?
Бугун бу спортчилар Ўзбекистон номи учун Парижда ор талашмоқда. Нуроний отахону онахонлар, ака-укалари қаддини ғоз тутиши учун майдонга тушишмоқда. Уларни таниб олинг, улар бизнинг қаҳрамонларимиз, ўзимизнинг йигит-қизларимиз! ✊
🥋Светлана ОСИПОВА, Чирчиқ шаҳри. Таэквондо WT (+67 кг);
🚴♀Янина КУСКОВА, Чирчиқ шаҳри, шассе дастурида гуруҳ пойгаси;
🥊 Руслан АБДУЛЛАЕВ, Қибрай тумани, бокс (-63,5 кг);
🥊 Тўрабек ХАБИБУЛЛАЕВ, Чиноз тумани, бокс (-80 кг);
🚣♀Шаҳриёр МАХКАМОВ, Бўстонлиқ тумани, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, К1-1000м;
🏋♂Акбар ЖУРАЕВ, Бўстонлиқ тумани, оғир атлетика (102 кг).
Yoshlar kundaligi
ПАРИЖ ОЛИМПИАДАСИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СПОРТЧИЛАРИНИ ТАНИЙСИЗМИ?
Бугун бу спортчилар Ўзбекистон номи учун Парижда ор талашмоқда. Нуроний отахону онахонлар, ака-укалари қаддини ғоз тутиши учун майдонга тушишмоқда. Уларни таниб олинг, улар бизнинг қаҳрамонларимиз, ўзимизнинг йигит-қизларимиз! ✊
🥋Светлана ОСИПОВА, Чирчиқ шаҳри. Таэквондо WT (+67 кг);
🚴♀Янина КУСКОВА, Чирчиқ шаҳри, шассе дастурида гуруҳ пойгаси;
🚣♀Шаҳриёр МАХКАМОВ, Бўстонлиқ тумани, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, К1-1000м;
🏋♂Акбар ЖУРАЕВ, Бўстонлиқ тумани, оғир атлетика (102 кг).
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😳ОМАД КЕЛТИРАДИГАН ЛЎЛИ АЁЛ ПОРТРЕТИ
🖼Ушбу портрет Чикагодаги Карбон оиласига тегишли. Портретда қора кўзларида сирли нигоҳ яширин бир ёш лўли аёл тасвирланган. Айтишларича, бу портрет бахт ва омад келтиради. Ишонмайсизми? У ҳолда охиригача ўқинг.
🇮🇹Оиланинг отаси Луижи бу портретни 1897 йили Италияда сотиб олган. У хотинига қайғусини енгишга ёрдам бериш учун совға қилган. Аёл бепуштликдан азият чекаётган эди. Ва умуман олганда, ўша пайтда эр-хотиннинг оилавий ҳаёти яхши эмас эди.
Луижи хотинига совға берганидан кўп ўтмай, уларнинг тақдири кескин ўзгарди. Оила кутилмаган тарзда бойиб кетди. Карбоннинг рафиқаси ҳам тез орада ҳомиладор бўлди, эгизак фарзандлар дунёга келди. Шифокорлар буни мўжиза деб ўйлашди😍.
Ўша узоқ вақтлардан бошлаб, портрет билан мулоқотда бўлганларнинг бари тўсатдан "омадлилар" қаторига тушиб қолди. Касаллар шифо топди, камбағаллар бойиб кетди, шахсий ва оилавий ҳаёт яхшиланди. Бир куни Карбон оиласи уйида таъмирлаш ишларини бошлади ва тувал билан қопланган расмни омборга олиб тушиб қўйишди.
Шу пайтдан бошлаб улар тўсатдан бахтсизликларга дучор бўла бошлади. Молиявий йўқотишлар, болалар касал бўла бошлади ва уйда ёнғин чиқди. Оила бахтсизликларнинг барчаси расм туфайли содир бўлганини билгач, дарҳол жойига қайтарди. Бошланган муваффақиятсизликлар бирдан тўхтади.
Кунлардан бир кун Луиджининг ўғли Марио Америкага кетишга қарор қилди. Отаси унга шу заҳоти портрет нусхасини буюртма қилди. Марионинг ўзи ўшандан бери муваффақият қозонмаган кун бўлмаганини айтади. Бундан ташқари, портретни ўз саҳифаларида нашр этган газеталар ҳам муваффақият қозона бошлаган. Улар орасида машҳур "Daily News" ҳам бор эди.
‼️😉 P/s. Ушбу постни анчадан буён "омадсизлар" рўйхатига тушиб қолган танишингизга жўнатиб қўйинг.
✍Анора Абдурашидова тайёрлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анабўлмаса
Хитойда бирданига учта Қуёш чиқди
Эрталаб жуда кам учрайдиган оптик ҳодиса – Гало содир бўлди. Марказий Хитойнинг қишлоқ аҳолиси бир вақтнинг ўзида учта Қуёшни кузатдилар.

⚡️⚡️⚡️
❓ Ўзбекистонда энг арзон тўй қанчага тушади?
❓ Сиз тўйларимиздаги қайси кераксиз дабдабалардан воз кечиш керак деб ҳисоблайсиз?
👇Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.
Yoshlar kundaligi
👇Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Париж2024
Ҳасанбой Дўстматов финалда!
🔖 Тажрибали боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда Кабо-Верде вакили Давид де Пина устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
🥊 Ҳасанбой франциялик Биллал Беннамага қарши 8 августда рингга чиқади.
Yoshlar kundaligi
Ҳасанбой Дўстматов финалда!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика #Архивдан
Муҳаббат тил танламайди, таржимон изламайди. У қайси тилда куйланмасин, юрак торларини чертаверади, қалбларни жунбушга келтираверади.
Шу он хаёлингда азиз инсонингнинг сиймоси гавдаланади-ю, соғинч ила секин шивирлайсан: "У манимдир..."
🔥❤️🔥🥰

Термулар шабнамли япроқ —
Остидан пинҳон узум,
Лабларингга етмоқ истаб
Тонг саҳар гирён узум.
✍ Шеър: Эркин Воҳидов
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Бахтиёр Қурбон, Анора Абдурашидова