#10_саволга_10_жавоб
ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ: МУҲИМ 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ
❔ Талабалар қайси йўналишларга ўқишини кўчириши мумкин?
✅ Жавоб
❔ Аризалар қачон топширилади?
✅ Жавоб
❔ Аризалар кимга берилади?
✅ Жавоб
❔ Аризаларни онлайн топширса бўладими?
✅ Жавоб
❔ Қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?
✅ Жавоб
❔ Ариза қандай ҳолатларда рад этилиши мумкин?
✅ Жавоб
❔ Кундузги таълим шаклидан кечки таълим шаклига кўчирса бўладими?
✅ Жавоб
❔ Баҳорги семестрдан олдин ўқишни кўчириш мумкинми?
✅ Жавоб
❔ Ўқишни "бюджет"га кўчирса бўладими?
✅ Жавоб
❔ Академик қарздор талабалар ҳам ўқишини кўчириши мумкинми?
✅ Жавоб
Yoshlar kundaligi
ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ: МУҲИМ 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_фестивали #Нурафшон
💥 Энг машҳур эстрада юлдузлари иштирокидаги қайноқ шоу-концерти, салют-шоу ва энг асосийси супер атмосфера.
❗️ Бугун кеч соат 19:00 да Нурафшон шаҳри марказий ўйингоҳида "Ёшлар фестивали"га марҳамат. Кириш мутлақо бепул.
📍 Локация бу ерда.
Yoshlar kundaligi
💥 Энг машҳур эстрада юлдузлари иштирокидаги қайноқ шоу-концерти, салют-шоу ва энг асосийси супер атмосфера.
❗️ Бугун кеч соат 19:00 да Нурафшон шаҳри марказий ўйингоҳида "Ёшлар фестивали"га марҳамат. Кириш мутлақо бепул.
📍 Локация бу ерда.
Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза
✅ ТАЛАБАНИ КЕЛИН ҚИЛДИМ
🕰 Тўйгача...
💠 Фарзандлар улғайгач ўқитсам, касб-ҳунарли қилсам, дер экансиз. Аввалига ўғлимиз ўзини тутиб олсин, ҳаётнинг оқ-қорасини кўрсин, деган ўйда юрдик. Қолаверса, ёш қизни келин қилиб ҳам барака топиш қийин. Қизлар ҳам ўқисин, бир ишнинг бошини тутсин, имкониятлардан фойдалансин.
💠 Ҳаётнинг ўзи мавриди келганини билдирар экан. Хуллас, одоб-ахлоқи, илми, ҳунари, насл-насаби, ҳусн-жамолини суриштириб бир қиз топдик. Совчиликка бордик, танишдик, суриштирдик. Фарзандларимизнинг бўйи ҳам, ўйи ҳам бир-бирига яқин бўлиб чиқди.
💠 Фақат охирида “Қизимиз контрактда ўқийди. Қийналиб қолмасмикан оила қурса”, деди онаси. Ўринли мулоҳаза. “Ўзимиз ўқитамиз қизингизни”, деб тўйдан кейин тониб кетганлар озми? Аммо бу ҳол бизда такрорланмайди. Чунки мен ҳам оила қурганимда талаба эдим. Қайнонам “қизимизни ўзимиз ўқитамиз, шароит яратиб берамиз”, деб ваъда берган ва устидан чиққан.
💠 Хуллас, ёшлар ҳам рози бўлди, маслаҳатни пишириб ўртача бир тўй қилдик. Ёш оила юз фоиз яхши шароитда яшасин, деган қонун борми? Кам-кўстини ўзлари битириб олади. Ортиқча ғамхўрлик ҳам мўртлаштириб қўяди одамни.
🕰 Тўйдан кейин...
🔸 Аксарият қайноналар “бизнинг давримизда ундай эди, бундай эди” каби иддаолардан ўзини тиёлмайди. Аслида улар ҳам келинлигида роса ҳунарлар кўрсатган-у, ҳа, майли... Хуллас, тўйдан кейин келинимиз бир ҳафта-ўн кун келинлик либосларини кийиб, саломларни жойига қўйди. Шу билан ўқишга чиқиб кетди. Яна кенг ҳовлининг катта келини бўлиб қолдим.
🔸 Ана шунақа, кимки келин олиб, бутунлай уй-рўзғор ишларидан қутуламан, етти қават кўрпачада роҳатланиииб ўтираман, келиним хизматимда бўлади, дейдиган бўлса, бекорларни айтибди. Ахир, келин ҳам бировнинг жон риштаси, янги экилган гулдек парваришга муҳтож. Шундай қилиб, уй ишларида келинимга ёрдамчи бўлдим. Нима қилибди? Шу пайтгача ҳам қилиб юрган ишим, бирон жойим камайгани йўқ.
🔸 Келин хизматкор эмас, оқсоч ҳам эмас. Майли, ҳозир ўқисин, илмини оширсин. Эртага ўзига фойда. Невараларимни комил инсонлар қилиб тарбиялайди.
🔸 Ўғлимга доим айтаман: “Келинга эътиборли бўл. Бирга сайрга чиқинглар, шаҳар айланишга боринглар. Кўнгли тусаган овқатлардан, ширинликлардан олиб бер. Оғир ишлар қилдирма, иссиқ-совуқ кунларда соғлигига қара”.
🔸 Бир куни денг, шамоллаб қолибди. Онамни кўриб келай, дейди. Касал ҳолда бориб, уларни хавотирга қўйманг, ўзим сизни тузатиб, кейин юбораман дедим.
❗️ Одамнинг феъли кенгроқ бўлса, ҳам эпли, ҳам дипломли келиннинг қайнонаси бўлади.
✍️ Наргиза ИШМЕТОВА, ўқитувчи
📌 Мақоланинг тўлиқ шакли "Ёшлар кундалиги" журналининг 4-сонида.
Yoshlar kundaligi
🕰 Тўйгача...
🕰 Тўйдан кейин...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фото_лавҳа
🔥Ёшлар куни. Нурафшон.
Йигит-қизлар чинакамига байрам қилди, омале...
📸Нозим Абдулла.
Yoshlar kundaligi
🔥Ёшлар куни. Нурафшон.
Йигит-қизлар чинакамига байрам қилди, омале...
📸Нозим Абдулла.
Yoshlar kundaligi
#Туйғу
Ватаним гули сизлар,
Барно йигит, шўх қизлар...
Замонамда озод қуш,
Даврага туш, даврага туш...
✍️ Қўшиқдан
📸 Нозим Абдулла
(Тасвирда Бўстонлиқ тумани ёшлар етакчилари. Нурафшон. Ёшлар фестивали.)
Yoshlar kundaligi
Ватаним гули сизлар,
Барно йигит, шўх қизлар...
Замонамда озод қуш,
Даврага туш, даврага туш...
✍️ Қўшиқдан
📸 Нозим Абдулла
Yoshlar kundaligi