#Дунё_ёшлари
🇰🇷 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ЁШЛАРИ ҲАЁТИГА НАЗАР
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси билан бирга 13 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Шу муносабат билан кореялик ёшлар ҳаётига назар солдик.
➖ 🕺 Оилавий муҳит
4 ёшдан бошлаб мамлакатдаги қонунлар ҳақида тушунча бериш бошланади. 5-7 ёшдан бошлаб, улар билан жиддий шуғулланиш бошланади. Ота-она боланинг қобилияти ва қизиқишларини аниқлайди. Шунга кўра бўш вақтини фойдали машғулотлар билан тўлдиради.
➖ 📚 Таълим
Асосий таълим уч турга бўлинади: бошланғич, ўрта ва олий таълим. 6 йил қуйи, 3 йил ўрта, 3 йил олий мактабда ўқилади. Тўрт йиллик коллежда бакалавр унвони берилади. Танланган йўналишда 2 йил чуқурлаштирилган таълим олингач магистр даражасини олиш мумкин.
Олий ўқув юртларининг фаолияти яхши йўлга қўйилган. 104 та ОТМ бор. Мактаб битирувчиларнинг 40 фоизи ўқишга киради. Талабалар сони бўйича Жанубий Корея дунёда 1 ўринда туради. Мамлакатда инглиз тилига эътибор кучли. Чет тилларни ўқитишга ҳафтасига 4-5 соат ажратилган.
➖ 🎶 Дунё ёшларини забт этган K-поп
Жанубий Кореядаги ёшлар корейсча поп фанати. Хусусан, BTS, BLACKPINK, ЭХО ва бошқа кўплаб гуруҳлар глобал юлдузларга айланди ва хорижлик ёшлар юрагини ҳам забт этди. Ёшлар модада асосан артистларга эргашади.
➖ 🫂 Ёшларнинг жамиятдаги фаоллиги
Йигит-қизларнинг фаоллиги юқори. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда четда турмайди. Атроф-муҳит ифлосланиши, гендер тенглиги ва бошқа долзарб мавзуларда ўз фикрларини турли усулларда билдиради.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧУҚУРЛАРИ": МАХСУС ФИЛЬМ
🟢 Тошкент вилоятида қурилиш соҳасидан файз кетди. Исталган янги қурилган давлат объектини олиб кўринг, лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилгандек бекаму-кўст қурилмаган. Ҳаммасида бир камчилиги бор.
📌 Қурилган, аммо йиллар давомида қабул қилиб олинмаган, фойдаланишга топширилмаган объектлар статистикаси ҳеч кимда йўқ. Бугун қурилиш соҳасидан баттарроқ абгор соҳа йўқ, бизнингча.
⚠️ Вилоятни чуқурлар босиб кетган. Қаерга қараманг, чуқур, кoтлован, чала битган иморатлар. Нега шундай, ҳурматли мутасаддилар? Нимага бу чуқурлар тўлмаяпти? Сизда статистика ҳам йўқ ҳатто. Асил манзарани билмайсиз, кўриб кўрмаганга олиб юрасиз.
🌐 "Ёшлар кундалиги" йиллар давомида тўлмаётган, обод бўлмаётган сунъий чуқурлар мавзусига тўхталди. Сиз буни кўринг, ҳурматли Қурилиш вазири. Тошкент вилоятида қурилиш соҳасида бўлаётган бошбошдоқлик, коррупция ва порахўрлик жабрини нега муҳтарам халқ тортиши керак?
⁉️ Хўш, бу чуқурлар қачон тўлади? Сиз томонларда ҳам борми шундай чуқурлардан?
📹 Кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг.
Yoshlar kundaligi
"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧУҚУРЛАРИ": МАХСУС ФИЛЬМ
📹 Кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️
🤩Бутун шаҳарчада МЕГА АКЦИЯ экан!!!
⚡️Қорасув мебелчилар шаҳарчасида Қурбон ҳайити муносабати билан барча дўконлар ҳамма маҳсулотларга 10%дан 50%гача чегирмалар эълон қилишибди!
📍Манзил: Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув мебелчилар шаҳарчаси
📞70-204-00-01
📞93-536-30-00

#Қилмиш_қидирмиш
⚖️ Жиноятчи опа-укага ҳукм ўқилди
❌ Тожикистондан Тошкент вилояти ҳудудига гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан чек қўйилди.
⛔️ Тезкор тадбирлар давомида Янгийўл туманида яшовчи, 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро Д.Й ва унинг 1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган укаси Б.Р 275 грамм “гашиш” ва 1 грамм “опий” гиёҳванд моддасини қўшни республика ҳудудидан олиб келиш вақтида қўлга олиниб, жавобгарликка тортилди.
📌 Суд ҳукмига кўра Б.Р га (ука) 10 йил ва Д.И га (опа) эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

#Машҳур_аёллар
🚀 "ОЁҒИ ЕРДАН УЗИЛГАН" ДЕҲҚОН ҚИЗИ
➖ Тўқувчи қиз ҳақида
✨ Валентина Терешкова 1937 йил оддийгина деҳқон оиласида туғилди. Онаси тўқимачилик комбинати ишчиси эди. Содда қишлоқ қизи самони севар, юлдузларга термилиб, космосга учиш ҳақда хаёл сурарди. 22 ёшидан парашют спорти билан шуғуллана бошлади. Онасига эргашиб текстилда ишлаётган қиз Юрий Гагариннинг биринчи муваффақиятли космик парвозидан сўнг Сергей Королев томонидан тузилган аёллар жамоасига қўшилади. Ўшанда у 26 ёшда эди.
➖ Буни омад дейдилар...
✅ 400 га яқин номзоддан 5 нафар кўнгилли сараланди. Парвоз ва бўлажак зўриқишларга тайёргарлик мақсадида қизлар 70 даража ҳарорат, 30 фоизлик намликдаги термокамерада синовдан ўтди. Аммо Валентина имтиҳонларда қийналарди. Шунга қарамай, омади келди: сиёсий элита биринчи космонавт аёл оддий халқдан чиқиши шартлигини таъкидлади. Ниҳоят, тўрт нафар маълумотли номзод қолиб, тўқувчи Валентина 1963 йилнинг 16 июнида отнинг калласидек юрак билан ёлғиз ўзи космосга учди.
➖ Қўрқинч бир жасорат
🚀 У "Восток-6" космик кемаси бортида 2 кун 22 соат 41 дақиқа давомида Ерни 48 марта айланди. Унинг исми биринчи аёл космонавт сифатида тарихга муҳрланди. Аммо парвоз осон кечмади, деярли уч кун ҳаракатсиз қолди. Ердан келган сигналларга жавоб бермади, топшириқларни тўлиқ бажара олмади. Қўниш маҳали техник носозлик сабаб Ердан узоқлашиб кетди. Ахири Қозоғистон заминига парашют ёрдамида оёқ қўйди, аҳволи эса ниҳоятда оғир эди.
🚀 У парвоз мобайнида космонавт рационидаги биронта озиқ-овқатни емади. Барча йўриқномаларга терс бориб “ер” таомини, қозоқлар берган қимизни ичиб қўйди. Махфий ҳисобланган космик таомларни эса одамларга тарқатиб юборди. Бу тартиббузарлик кескин норозиликларга сабаб бўлди. Бироқ, "биринчи космонавт аёл", "Россияда генерал-майор унвони берилган ягона аёл" рутбалари барчасини ювиб кетди.
➖ Ерда порлаган юлдуз
❗️У ҳанузгача космосга ёлғиз парвоз қилган биринчи аёл бўлиб қолмоқда. Валентина Ердан оддий деҳқон қизи сифатида учиб кетди, аммо қайтганида ҳақиқий юлдузга айланган эди. Бу юлдуз ёғдуси ҳамон миллионлаб қалбларни нурлантириб турибди. Орзу, мақсад ва ҳаракатда гап кўп экан, дугоналар. Омадда ҳам...
Нилуфар Убайдуллаева

#Тавсия
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚАДАМЖОЛАРИ — ТОП-5
🔝 Юртимизда турли зиёратгоҳ ва обидалар сероб. Дам олиш кунлари мазкур обидаларга саёҳат қилиш кўнгилни анча тетик қилади. Бу борада Тошкент вилояти сизга кенг танлов имконини беради. Эътиборингизга улардан энг машҳурларини тақдим этамиз.
💠 Ҳазрат Али зиёратгоҳи
Паркент тумани Кумушкон қишлоғи "Чашма" маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган.
📍 Локация
💠 Қирқ қиз булоғи
Олмалиқ шаҳридан 6 километр ғарбга юрилганда Кўл ота қишлоғи бор. Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб чиқади. Сувларининг таъми эса ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган.
📍 Локация
💠 Анбар биби мақбараси
"Занги ота" мажмуаси таркибидаги мақбара тарихий архитектура ёдгорлигидир. Анбар она номи тарихда меҳрибон ва саҳоватли она ҳамда улуғ авлиёнинг аёли сифатида қайд этилган.
📍 Локация
💠 Заркент ота зиёратгоҳи
Паркент туманидаги Заркент қишлоғининг юқорисида – Чотқол тоғ ён бағрида жойлашган "Заркент бобо", "Қуш қўнмас авлиё" номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳ. Бу ердаги табиий булоқ Заркент қишлоғини ичимлик суви билан таъминлайди.
📍 Локация
💠 Шодмалик бобо зиёратгоҳи
Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган икки хонали ерости сағанаси, ҳовузли чорбоғ ва кейинги вақтларда қурилган турли-туман иморатлардан иборат.