Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.6K subscribers
12.1K photos
7.08K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан етиб келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари

🇷🇺РОССИЯДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ҚАНДАЙ?

Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Шу ўринда Россияда ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида икки оғиз сўз юритсак.

🏆Таълим биринчи ўринда

Статистика шуни кўрсатадики, Россияда 30 миллионга яқин ёшлар яшайди. Мамлакатда ёшлар билан ишлашнинг асосий йўналишларидан бири бу — таълимдир. Давлат дастурлари асосан ёшлар учун таълим олиш имконияти ва сифатини оширишга қаратилган.

Мамлакат ёшларига қандай имтиёзлар бор?

Масалан, таълим учун имтиёзли кредитлар, ёш оилалар учун саёҳат ва турар жой учун чегирмалар, ёшлар ўртасида тадбиркорликни рағбатлантириш дастурлари ва бошқалар. Махсус дастурлар минтақага қараб фарқ қилиши мумкин.

Умуман олганда, Россия ёшлари ҳаётнинг турли соҳаларида ривожланиш ва юқори натижаларга эришиш учун катта имкониятларга эга.

Россия ёшлари қандай яшайди?

Россиядаги ёшларнинг ҳаёти хилма-хил бўлиб, ижтимоий мавқеи, маълумоти, яшаш жойи ва шахсий имтиёзлари каби кўплаб омилларга боғлиқ. Бу ерда бир нечта умумий жиҳатлар мавжуд:

📚Таълим 3 босқичдан иборат: мактаб, техникум, университет. Таълим уларнинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди ва келажакдаги имкониятларини белгилаб беради.

🎮 Ўйин-кулги ва севимли машғулотлар: ёшлар турли хил кўнгилочар тадбирларда, маданий ва спорт тадбирларида фаол иштирок этадилар. Бу кинога бориш, спорт мусобақалари, мусиқий концертлар ёки дўстлар билан вақт ўтказиш бўлиши мумкин.

🌐Ижтимоий тармоқлар ва Интернет: мулоқот қилиш ва маълумот олиш учун ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалардан фойдаланиш ёшлар орасида кенг тарқалган амалиётдир.

👫Оила ва дўстлар: кўпгина ёшлар учун оила ва дўстлар уларнинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди, бирга вақт ўтказади, бир-бирини қўллаб-қувватлайди, қувонч ва қийинчиликларни баҳам кўради.

🧳Саёҳат ва тадқиқот: Ёшларнинг асосий қатлами янги жойлар ва маданиятларни ўрганиш орқали мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам саёҳат қилишни яхши кўрадилар.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Қай ўғилдан камдир, айтинг, қизингиз?

✍️Муҳаммад Юсуф

📸Фото: Сухроб Боймирзаев,
🖼Образда: Анора Абдурашидова.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️

Олмалиқда ЙТҲ натижасида Дамас каналга тушиб кетди


📢Кеча тушки соат 12:00 ларда олмалиқлик 1990 йилда туғилган ҳайдовчи маст ҳолатда Дамас автоуловини бошқариб келаётиб, бошқарувни йўқотган ва кўчадаги “Таначи-Бўка” каналига тушиб кетган.

📝Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳайдовчи соғлиғига зиён етмаган, автомашина техник шикастланган.

👮‍♂️Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🟢Шу ўринда юртошларимиздан автомашиналар бошқарувидап эҳтиёткор бўлишларини, ўзлари ва бошқа фуқароларнинг саломатлигига даҳл қилмасликни сўраймиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

⚽️ Аббосбек Файзуллаев Россияда “Йил кашфиёти” деб топилди

🏆ЦСКА ярим ҳимоячиси РПЛнинг “Йил кашфиёти” мукофотига лойиқ кўрилди.

📊 Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 11 та ассист қайд этди. Футболчи ЦСКАга ўтган ёзда “Пахтакор”дан ўтганди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Тўғрисини айтиб ёки алдаб, қийин ҳолатга тушгандан кўра, "Шу бугун жанжаллашмайлик", деб вазиятдан чиқса бўлади.😉

Ҳар холда, бу билан тергов жараёнларининг вақтинча чўзилишига ёки бутунлай унутилишига эришиш мумкин.😁

📷 Эфирда: Мирзанеъматовлар оиласи.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Тухум ерга кириб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!

✍️Навоий

📸Фото: Шерзод Қорабоев
🖼Образда: Зилола Ҳакимжонова, Моҳларойим Мирзонеъматова.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшниларда_нима_гап

🌐5 яшар бола машинада 5 кишини босиб кетди

🇰🇿Қозоғистоннинг Жезқозғон шаҳрида машинада ўтирган бола қўл тормозини туширишни уддалаган ва машина йўлда кетаётганлар томон юриб кетган.

🔴 Эҳтиётсизлик натижасида 5 нафар фуқарога тан жароҳатлари етказилган. Уларнинг ичида ёш бола борлиги ҳам айтилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿Эшитдингизми? Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн доллар ажратди.

🇮🇳Табиий офат: Бангладеш ва Ҳиндистонда содир бўлган сиклон оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди — BBC News.

🇺🇸Тайёр туринг: АҚШда рекорд даражада жазирама кутилмоқда — The Guardian.

🇷🇺Эҳтиёт бўлинг: НАТО Россияга ядровий зарбалар беришни машқ қилмоқда — Риа Новости.

🇳🇮Алвон томчилар: Исроил кечаси Рафахга ҳужум қилди, "ҳамма халқ ёнди" — Al Jazeera.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_лойиҳаси

Тошкент вилоятида "IT-шаҳарча" ташкил қилинади


📍 Паркент тумани "Самсарак" МФЙ ҳудудидан 0,50 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги ер майдони "IT-шаҳарча" фаолиятини ташкил этиш учун ажратилди. Мазкур масала бўйича ҳозирда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

📝 Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍

Британия
мактаб тизими қандай?

✔️ Британияда ўрта мактабларда таълим жараёнлари сентябрдан бошланиб, июль ойи ўрталаригача давом этади.

👥 Кун 8:45 да ўқувчиларни йиғиб, янгиликлар билан таништириш ва давомат текшириш билан бошланади. Дарс вақти 9:00 дан 15:10 гача давом этади. Дарс соатлари умумий 60 дақиқадан иборат.

🔄 Соат 11:00 да 20 дақиқалик танаффус ва кейинроқ тушлик учун 40 дақиқадан бир соатгача вақт берилади.

⚽️ Британия мактаби ўқувчилари дам олиш кунлари асосан спорт машғулотлари билан шуғулланади, аксарияти футбол ва крикет ўйнайди ёки томоша қилади.

💼 Ёшлар мактабни битирибоқ, ишга жойлашишга тиришмайди, сабаби рақобат кучли бўлгани сабаб бу қисқа муддатли иш, деб ҳисоблашади.
Шунинг учун улар асосан репититорлик курслари, қўшимча дарслар билан муваффақиятга эришадилар. Бу бўйича Британияда имкониятлар жуда кўп.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

❗️“Беш ташаббус олимпиадаси” фестивали. Чирчиқ шаҳри. Ҳамма ёшлар шу ерда.

🔥Кайфият шунчаки "супер". Яхшиси ўзингиз кўринг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ўшанда (оқ осмон, қўнғир ер гувоҳ...)
Исмимни биларди қайрағоч барги.
Юрагим томида ётган қизғалдоқ
Капалак ҳақида қўшиқ айтарди.


✍️Иқбол Мирзо

📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги

ДХХ кубоги ярим финал босиқчи
. Финалда ким ўйнайди?

🔺Юқори Чирчиқ туманада ДХХ кубоги футбол мусобақалари доирасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Унда Оқ-овул, Чумчуқжар, Истиқбол, Уччинор маҳалла ёшлари иштирок этиб, финалда Оқ-овулЧумчуқжар маҳаллалари куч синашадиган бўлди.

⚽️ Қизиқарли ўтган бахсларда, Оқ-овул — Истиқбол 1:0
Чумчуқжар — Уччинор 0:0, П/ 4:3 ҳисоблари қайд этилди.

🔹 Финал босқичи июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM