Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.7K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Спорт

ОЛҒА, ДЎППИ!


Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубоги Ўзбекистон жамоаси учун янги даврни бошлаб бермоқда. Биз бугун ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очилганига гувоҳ бўлдик: вакилларимиз 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ярим финалда Индонезияни мағлубиятга учратиб, нафақат финалга чиқди, балки Парижда бўлиб ўтадиган олимпиадага йўлланмани ҳам қўлга киритди! Бу тарихий ғалаба!


Дўппили йигитлар

Мусобақада вакилларимиз ўзига хос тренд яратди. Йигитлар гол урганда ва ғалабадан кейин дўппини кийиб, суратларга тушишмоқда ва дунё спорт нашрларида мана шу лаҳзалар кенг тарқалмоқда. Спорт – тарғибот воситаси сифатида жуда катта қуролдир. Ўзбекнинг мана шу йигитлари бу ишни аъло даражада уддалади.

Качайте Копадзе

Жамоамиз устози Темур Кападзе футболимизнинг тикланиш йилларида миллий жамоада ўйнаган. Жаҳон чемпионати ва олиппиядага чиқишда ҳар доим бир қадам қолганда орқага қайтганимизга кўп бора гувоҳ бўлган. Шу боис, у жамоага етарли концентрация бера олганига гувоҳ бўлдик. У катта гапирмади, ўзидан қаҳрамон ясамади, жимгина КАТТА жамоа қурди. Ва унинг жамоаси ўзбек футболи тарихини ёзди!

Ғалабанинг аҳамияти


Аввало, Марказий Осиёда футбол мамлакати ким эканлигини яхшилаб уқтириб қўйдик. Ўзбек футболида олтин авлод етишганини ҳам бутун дунё кўрди, билди. Миллий терма жамоамизнинг эртаси камбеклар устаси, руҳий жиҳатдан бақувват, беш-ўн йиллар аввалги юлдузли таркибданда ишончли, кучли жамоа қўлида эканига гувоҳ бўлдик. Ўзбек футболида чемпион таркиб пайдо бўлди. Энди футболимиз тарихидаги энг яхши таркиб қайси, деган саволга аниқ жавоб бор. Парижда, дунёнинг зўрлари йиғилганда, футбол юлдузлари фабрикаси деб қараладиган улкан турнирда ўзбек йигитлари ўйнайди, дўппили йигитлар ўйнайди.

Ўйин ҳақида икки оғиз


Биринчи бўлимда кучлар нисбатан тенг эди. Иккинчи бўлимда Қашқадарё футболи юлдузи Ҳусайн Норчаев ва Муҳаммадқодир Ҳамробеков захирадан ўйинга қўшилди. Ва ўйин темпини ўзгартириб, биргаликдаги комбинацияни голга айлантиришди. Мураббийимизнинг топқирлиги ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлимнинг қолган қисмида даража, класс билинди ва ўзбек футболчилари Осиё гранди ким эканлигини рақибга яққол кўрсатиб қўйишди: 2:0. Индонезияда айтарли жиддий вазият бўлмади.

Олдинда финал


Энди Ўзбекистон финалда Япония ва Ироқ жуфтлиги ғолибига қарши 3 май куни майдонга тушади. Лекин энди бизга фарқи йўқ. Асосий вазифа уддаланди. Биз Париждамиз! Спортнинг энг оммабоп ва мамлакат спорт даражасини белгилайдиган турида Ўзбекистон олимпиада иштирокчиси! Кутиб ол, Париж! Эйфель минораси дўппили йигитларни кутиб ол!

Олға, дўппи!

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Осмонларда юрган қиз,
Ўн саккизга кирган қиз.

Қўшиқдан

Образ: Сабина Йўлдошева.
Фото: Суҳроб Боймирзаев.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Инсайд

Азиз Акромов Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.

Бугун у жамоага таништирилиши кутилмоқда. Азиз Акромов бунгача Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi
#Хушхабар

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди


Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Қатновлар "Uzautotrans service" корхонасининг Yutong автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

... Миллат ғурурини кўтарди бошга,
Дўппили йигитлар — дўппи, йигитлар...


Ёшлар жамоасининг ишончли ғалабасидан "Ёшлар кундалиги" ҳам таъсирланди. Жумладан, жамоамиз вакили Мирзоозоднинг дили ва тилидан тўкилган бу сатрларни сизга ҳам илиндик.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🌟 МАЙ ЮЛДУЗЛАРИ — СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📌 Май ойида туғилганлар олижаноблиги, илмий ва ижодий салоҳияти билан ажралиб туради. Таъсирчан, меҳнаткаш ва кўнгил одамлари бўлган май фарзандларидан кўпроқ илм-фан, адабиёт ва санъат намоёндалари етишиб чиқади.

🎉 1 май

Муҳиддин Қори Ёқубов (1896-1957) — ашулачи, опера хонандаси, актёр, миллий мусиқали театри асосчиси;
Яҳё Ғуломов (1908-1977) — биринчи ўзбек археолог-тадқиқотчиси, академик;
Иқбол Мирзо (1967) — Ўзбекистон халқ шоири.

🎉 2 май

Хосият Бобомуродова (1950) — шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

🎉 3 май

Никколо Макиавелли (1469-1527) — италян давлат арбоби ва мутафаккири, "Ҳукмдор" асари машҳур;
Мирмуҳсин (1921-2005) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, энг машҳур асари "Меъмор" романи.

🎉 5 май

Мутал Бурҳонов (1916-2002) — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси бастакори;
Ибройим Юсупов (1929-2008) — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири;

🎉 6 май

Зигмунд Фрейд (1856-1939) — австриялик невролог, руҳшунос, психоанализга асос солган;
Ботир Қодиров (1981) — таниқли ўзбек эстрада хонандаси.

🎉 7 май

Тўлепберген Қаипбегенов (1929-2010) — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси;
Озодбек Назарбеков (1974) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 8 май

Маҳмуд Намозов (1960) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 10 май

Ғафур Ғулом (1903-1966) — Ўзбекистон халқ шоири, академик.

🎉 12 май

Муҳаббат Шамаева (1944) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 14 май

Марк Цукерберг (1984) — Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси.

🎉 15 май


Михаил Булгаков (1891-1940) — рус адиби, "Уста ва Маргарита" романи машҳур;
Абдусаид Кўчимов (1951) — ЎзА бош директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.

🎉 17 май

Ҳалима Худойбердиева (1947-2018) — Ўзбекистон халқ шоири;
Қасим-Жомарт Тоқаев (1953) — Қозоғистон Республикаси Президенти.

🎉 19 май

Мустафо Камол Отатурк (1881-1938) — Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи президенти.

🎉 20 май

Оноре де Бальзак (1799-1850) — француз ёзувчиси, "Сағри тери тилсими", "Гобсек" каби асарлар муаллифи;
Турсуной Охунова (1937-1983) — Меҳнат Қаҳрамони, биринчи ўзбек механизатор аёли.

🎉 21 май

Охунжон Мадалиев (1963-2000) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 22 май

Артур Конан Дойл (1859-1930) — инглиз ёзувчиси, Шерлок Холмс саргузаштлари муаллифи.

🎉23 май

Анатолий Карпов (1951) — таниқли шахмат устаси, халқаро гроссмейстер.

🎉 24 май

Абдулла Арипов (1961) — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири.

🎉 26 май

Шерзодхон Қудратхўжа (1974) — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, сиёсатшунос.

🎉 29 май

Шоҳруҳхон (1985) — эстрада қўшиқчиси, актёр.

🎉 30 май

Миртемир (1910-1972) — Ўзбекистон халқ шоири.

🎉 31 май

Мукаррам Турғунбоева (1913-1978) — Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси.

✍️ Сиз ҳам ўзингиз билган май юлдузларини ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

🛣 КУЗАТУВ КАМЕРАСИ ВА ЙЎЛОВЧИ: ҚАЙСИ ДАВЛАТДА ҚАНДАЙ?

🇺🇿 Эндиликда Ўзбекистонда камералар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларни ҳам қайд этади. Хўш, бошқа мамлакатлар бу борада қандай йўл тутган?

🇨🇳 Хитой

Катта шаҳарларда камералар қоидабузар пиёдаларни суратга олади. Чорраҳалардаги экранларда ўша суратлар кўрсатилади. Жарима тўлаганларнинг сурати эса ўчирилади.

🇷🇺 Россия

Пиёдалар йўлни фақат "зебра" орқали кесиб ўтиши мумкин. Акс ҳолда камера ёрдамида аниқланиб, катта жаримага тортилади.

🇩🇪 Германия

Пиёдалар қоидабузарлигини аниқловчи кузатув камералари йўқ. Улар йўлни истаган жойидан кесиб ўтиши мумкин.

🇬🇧 Буюк Британия

Пиёдалар фақат тротуардан юриши керак. Катта йўллар четида юриш қатъиян тақиқланади. Қоидабузарлар камералар ёрдамида аниқланиб, уларга чора кўрилади.

🇪🇸 Испания

Йўлларда қулоқчинлардан фойдаланиш маън қилинган. Ушбу пиёдалар кузатув камералар орқали аниқланиб, 210 АҚШ доллар миқдорида жаримага тортилади.

🇯🇵 Япония

Бу ерда кузатув камералари йўлларда смартфондан фойдаланадиган пиёдаларни қайд этади. Талабга бўйсунмаганларга расмий баённома тузилади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба

Тошкент вилояти ёшлари чемпион 🏆

⚽️Бугун Юқори Чирчиқ туманида Футбол мактаблари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Якунда Тошкент вилояти жамоаси ғолиблик кубогини қўлга киритиб, иккинчи ўрин Андижон вилояти, учинчи ўрин эса Навоий вилояти футбол мактаби ўйинчиларига насиб этди.

Олға, Тошкент вилояти ёшлари

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Опа, мени йўқлаб келинг,
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганда она меҳрин,
Сиз онамга ўхшаб келинг.


🎙 Қўшиқдан

🖼 Образда: Саидазимова Малика, Юлдашева Сабина
📸 Фото: Сухроб Боймирзаев

Yoshlar kundaligi
#Тезкор

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Давлат раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Facebook ва YouTube орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитдингизми

‼️Нокиа телефони қайта ишлаб чиқарилиши мумкин.

Яқинда компания Кенияда тақдимот маросимини ўтказганида, афишада мазкур телефоннинг постери пайдо бўлган.

Сиз ҳам ёшлигингизда Нокиа телефонини ишлатгансиз-а?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM