Yoshlar kundaligi | Rasmiy
110K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Сиёсат

МИРЗИЁЕВ МАҲАЛЛАДА ЭНДИЛИКДА КИМ НИМА ИШ ҚИЛИШИНИ АЙТДИ

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев маҳаллада ишни янгича ташкил қилишга оид йиғилиш ўтказмоқда. Президент йиғилишда маҳалла раисининг ўрни камлигини танқид қилди ва вазифаларни конкрет тақсимлаб берди:

- маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

- ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

- ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

- хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

- солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

- ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

ҚИШЛОҚҚА ҚАЙТМА, АЙИҚ!

🐻Паркент туманида Тянь-Шань қўнғир айиғи аҳоли яшайдиган ҳудудга озуқа излаб келди.

💨Аномал совуқ таъсирида тоғли ҳудудлардаги айрим дарахт ва буталарни совуқ уриб, ҳосил жуда камайиб кетган, оқибатда айиқ озуқа излаб, аҳоли яшайдиган ҳудудга тушиб келган.

👮‍♀Айни дамда ҳудуд Экология бўлими, “Wildlife” МЧЖ ходимлари ҳамда Паркент тумани ИИБ нозирлари томонидан доимий назорат қилинмоқда. 

🤔Айиқнинг эси бўлса қишлоққа қайтмайди, чунки бизникиларга гарантия йўқ. "Қизил китоб"га киритилганигаям қараб ўтирмайди. Ўзбекда у, қизиққонда у😁 🐻🔫

Yoshlar kundaligi
Банк масъуллари билан суҳбат
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
КРЕДИТЛАР МАВЗУСИДА БАНК МУТАСАДДИЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ

02:20 – Кириш сўз.
0:14:36 – Таълим кредити учун қандай ҳужжатлар керак?
16:42 – Хусусий университет талабаси таълим кредити ололадими?
22:10 – Ўтган йили қизимга кафил бўлиб таълим кредити олдим. Бу йил ҳам кафиллик қилсам бўладими?
26:58 – Онлайн тарзда таълим кредити олса бўладими?
30:33 – Махсус сиртқи бўлимда ўқийдиганлар учун ҳам имтиёзли кредитлар борми?
34:13 – Супер контракт учун таълим кредити олиш мумкинми?
38:05 – Таълим кредитини 2 маротаба олса бўладими?
42:30 – 2-курсда таълим кредити олишда ёрдам берган кафил 3-курсда ҳам кафиллик қилоладими?
45:15 – Ўзини ўзи банд қилиш учун қандай кредит борасида қандай имтиёзлар бор?
54:35 – Таълим кредити учун 2 та кафил шартми?
1:02:53 – Тадбиркорлик учун кредит олган шахслар қанча вақтдан сўнг тўлашни бошлашади?
1:12:40 – "Темир дафтар"даги фуқароларга ҳам кредит бериладими?
1:17:12 – 1 фоизли ИНПС солиғисиз банк кредит бермайдими?
1:21:52 – Уйимни таъмирлаш учун кредит олсам бўладими?
1:28:08 – Таълим кредити олишда менинг ёки кафилнинг номида кредит бўлса ...
1:31:32 – Таълим кредити учун ариза топширдим, қанча вақтда аризам кўриб чиқилади?

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Она тилим, сен руҳимнинг қаноти,
Абу Турк нафаси, Олтой чечаги.
Хун давридан омон келди Ғиротинг,
Қутлуғ Энасойнинг эзгу эртаги.


Рауф Парфи



Бугун ўзбек тилининг куюнчакларидан бири, тилимиз имкониятларини юқори савияда кўрсатган Рауф Парфи таваллуд топган кун. У Янгийўл тумани, Шўралисой қишлоғида туғилган. Бугун ҳам она тилимиз, алифбо ислоҳотлари борасидаги баҳслар авжида.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cўнгги соатларда

🇺🇿 Роботлар имтиҳон олади: энди тиббиёт талабалари робот-симуляторлар ёрдамида имтиҳон топширади — ССВ.

🇺🇸 "Старость — не радость": Жо Байден йиқилиб тушмаслик учун кроссовкага ўтди — BBC.

🇰🇿 Қозоғистонга қор тушди: мамлакатнинг шарқий сарҳадлари тизза бўйи қор остида қолди — BAQ.

🇮🇶 Тўйда аза: Ироқдаги тўйда пиротехника воситалари ишлатилиб, 100 киши ҳалок бўлди, 150 киши жароҳатланди — TACC.

💊 Инсультга қарши дори: Афғонистонда илк бор инсультга қарши дори орқали 200 дан ортиқ бемор даволанди — ToloNews.

Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги

💎 БЕШ ХАЗИНА КАШШОФИ

“Қаттиққўл Умар” деб ном чиқарган бу киши жиянларининг оғир қисматига ҳамдард бўлиб, улар танлаган илм йўлига тўғоноқ бўлмади.

У ҳаётида биринчи марта ўзини ночор ҳис қилди. Амалдор қизига дил бериб, доғда қолган ёш олимга кенг дунёлар тор бўлди.

Ҳаттоки, Хусрав Деҳлавий ва Алишер Навоий ҳам у зотни ўзларига устоз деб билган. 

👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈

Yoshlar kundaligi
#Кун_сурати

Дейин сўз илмнинг хосиятидин,
Баён айлаб анинг моҳиятидин.

Бу сўзни гўши бор одам эшитсин,
Ўзида ҳуши бор одам эшитсин,

Кўнгулларни сурури — илмдандур!
Кўрар кўзларни нури — илмдандур!

✍️ Фурқат.

Суратда
: ЎзЖОКУ кутубхонаси ва ундан фойдаланаётган нуроний китобхон. Отахон жиндек чарчаб, кўзлари илинибди. Муҳими бу инсон баъзи ёшларимизга ўхшаб илм олишдан оғринмаяпти. Мана шу асл қаҳрамонлик! Энг манфаатли уйқу эса илм излаб толиққан кишининг уйқуси.

Yoshlar kundaligi
Энди вояга етмаган болаларни мутасаддилар оталиққа олади

📄Бу ҳақида қарор лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, мутасаддилар ҳар бир тарбияси оғир ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида улар билан якка тартибда ишлаши керак бўлади.

Болаларни оталиққа оладиганлар кимлар?

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг, барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва ўринбосарлари, ҳокимликлар, таълим муассасаси директорлари ва маҳалла раислари.

‼️Бунда қизларга аёл мутасаддилар бириктирилади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#пахта_2023

⭕️ Журналистлар ҳашарга борди

📍Шу кунларда Пискент тумани пахта далаларида етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай ўз вақтида териб олиш ишлари уюшқоқлик билан амалга ошириляпти. 2023 йилги пахта ҳосили учун ҳудуддаги 156 та фермер хўжалигининг 6761 гектар майдонида ҳосил етиштирилди.

“Ёшлар кундалиги” жамоаси мазкур пахта далаларида ҳашарда бўлди.

📹Батафсил лавҳада.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: ТАРИХГА НАЗАР

Айни дамда Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олганига 4 кун бўлди. Унда вакилларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Бугун Осиё ўйинлари ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотларни тақдим этмоқчимиз.

Бу қандай ўйин
?

Осиё ўйинлари 1951 йилдан бери тўрт йилда бир марта ўтказиладиган комплекс мусобақадир. У Осиё халқлари ва давлатлари бирдамлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинади.

📌 Дастурдан қандай спорт турлари ўрин олган?

Сув спорти, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, бейсбол, баскетбол, боулинг, бокс, бриж, каноэда эшкак эшиш, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футбол, гольф, гимнастика, гандбол, чим устида хоккей, дзюдо, кабадди, каратэ, киберспорт, крикет, кураш, замонавий бешкураш, парашют спорти, ролик спорти, академик эшкак эшиш, регби, елканли спорт, сепактакрау, ўқ отиш, сквош, стол тенниси, таэквондо, теннис, триатлон, волейбол, оғир атлетика, спорт курашлари, самбо, пенчак-силат, ушу, шахмат.

🇺🇿 Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг иштироки

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 1994 йилдан буён иштирок этиб келади. Ўтган даврда юртимиз спортчилари томонидан жами 343 та медаль (83 та олтин, 120 та кумуш, 160 та бронза) қўлга киритилган.

📊 Энг яхши натижа

Умумий рейтингдаги энг яхши натижалар 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида қайд этилган. Бунда вакилларимиз 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалига эгалик қилишган.

⚠️ Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари нега кечикди?

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари 2022 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ коронавируснинг янги тўлқини сабабли ўша йилнинг 6 май куни Тошкентда ўтган ООК Ижроия қўмитасининг 77-йиғилишида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ХIХ Осиё ва 22-28 октябрь кунлари IV Параосиё ўйинлари ўтказилиши маълум қилинди.

🇺🇿 Энг катта делегация

Ханчжоу-2022 ўйинларида қитъамизнинг 45 давлатидан 11 000 дан зиёд спортчи 59 та олимпия ва ноолимпия спорт тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боради. Ўзбекистон бу ўйинларда ўз тарихидаги энг катта делегация билан иштирок этмоқда. 350 нафардан ортиқ таркибдаги мамлакатимиз спортчилари 32 та олимпия ва 6 та ноолимпия спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб боради.

💎 Ҳозиргача ...

Айни дамда Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон делегациясида умумий ҳисобда 28 та медал (6 та олтин, 10та кумуш ва 12 та бронза) бор.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳбўлинг

🤔 Ижтимоий тармоқларда номаълум автомашинадагилар томонидан бола ўғирлашга уриниш бўлган видео тарқалди. Ҳолат Хоразм вилоятида юз бергани айтилмоқда.

➡️Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Yoshlar kundaligi
#Қўшниларда_нима_гап

БМТДА КИМ ҚАЙСИ ТИЛДА НУТҚ СЎЗЛАДИ? АҚШДА ПРЕЗИДЕНТЛАР КИМЛАР БИЛАН УЧРАШДИ?

🇺🇳 Жорий йилнинг 19-26 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Ташрифдан ким қандай фойдаланди?

🇺🇸 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. Унда АҚШ ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этди.

БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида ким қайси тилда нутқ сўзлади?

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев ўзбек;
🇰🇿 Қасим-Жомарт Тоқаев инглиз;
🇹🇯 Эмомали Раҳмон тожик;
🇰🇬 Садир Жапаров қирғиз;
🇹🇲 Сердар Бердимуҳамедов инглиз.

АҚШга бўлган ташриф доирасида Марказий Осиё президентлари кимларни қабул қилди?

Қасим-Жомарт Тоқаев

Давлат раҳбарлари: Кения, Мўғулистон, Португалия, Черногория, Руминия, Эстония, Финляндия, Эрон, Словения, Венгрия, Корея Республикаси.

Компания ва корпорация раҳбарлари: “GE HealthCare” (тиббиёт), “Amazon” (савдо-сотиқ), “Rio Tinto” (тоғ-кон металлургия), “Mastercard” (молиявий хизмат), “Citigroup” (банк-молия), “Wabtec” (темир йўл).

Садир Жапаров

Давлат раҳбарлари: Финляндия, Эрон, Туркия, Тожикистон, Корея Республикаси.

Халқаро ташкилот вакиллари: БМТ Тараққиёт дастури, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси.

Компания ва корпорация раҳбарлари: “Medtronic” (тиббиёт), “Oppenheimer” (банк, инвестиция).

Эмомали Раҳмон

Давлат раҳбарлари: Жазоир Халқ Демократик Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси.

Сердар Бердимуҳамедов

Давлат раҳбарлари: Корея Республикаси.

Халқаро ташкилот вакиллари: Жаҳон савдо ташкилоти, Европа кенгаши.

АҚШ Президентининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича вакили.

Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбарлари: Покистон, Корея Республикаси.

Компания ва корпорация раҳбарлари: “Cerberus” (инвестиция), “Cintana” (таълим), "Citigroup” (банк-молия), “Boston Consulting Group” (бошқарув) , “Air Products” (саноат), “CNH” (агротехника), “Oppenheimer” (банк, инвестиция), “GE HealthCare” (тиббиёт).

Халқаро ташкилот вакиллари: Жаҳон банки гуруҳи, ФИФА, Европа кенгаши, Халқаро валюта фонди, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси.

Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Марсга тўп отгувчи – сен,
Зуҳрони уйғотгучи – сен,
Уйқуда қотгучи – сен,
Уйғон ўзинг, уйғон ўзинг.

Инсон ўзинг, инсон ўзинг...

✍️ Шеър: Эркин Воҳидов

Р.S: Бугун тонгда пойтахтдаги божхона омборхонасида кучли портлаш юз берди.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🔥 "Омбор ҳам ёнди": моддий зарар қопланади, бу масала 2-3 кун ичида ҳал қилинади —  Тошкент шаҳри ҳокимлиги.

🇰🇿 Буғдой экспорти "отмен": Қозоғистон 6 ойга автомобиль ва темирйўл орқали буғдой экспортини чеклади — BAQ.

🇺🇦 Зеленскийнинг марраси катта: Украина Ғарбдан Эрон, Сурия ва Россияга қарши ракеталар сўради — Тhe Guardian.

💪🏻 Олмалиқ куч: Марказий Осиёда биринчи бўлиб ферромолибден ишлаб чиқарилди — ОКМК.

Yoshlar kundaligi
#тезкор

Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади, деб ёзади Бош вазир матбуот котиби.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

ЕЛИМ ХАЛТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНМАНГ, ЖАРИМАГА ТОРТИЛАСИЗ

Энди Ўзбекистонда маданий мерос объекти бор ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланиши мумкин. Бунинг учун муайяан миқдордаги жарималар ҳам йўлга қўйилади. Лекин бу тизим фақатгина бизда эмас, дунёнинг кўплаб ҳудудларида аллақачон йўлга қўйилишни бошлаган.

Биласизми, бир киши бир йилда 650 тадан 1000 тагача елим пакет ишлатар экан. Аммо пакетлар тупроқ остида юз йил турса ҳам чириб кетмайди. Уни қайта ишлаб бўлмайди. Ёқиб юборилганда чиқадиган заҳарли тутун эса, экология ва атмосферага жуда катта зиён етказади.

Бугун экологияни асраш мақсадида дунё аҳолиси пластик пакетлардан воз кечишга аҳд қилган. Маълумотларга кўра, ер юзининг 77 тага яқин мамлакатида елим пакетлардан фойдаланиш учун тақиқ қўйилган.

Африка

Елим маҳсулотлардан фойдаланишни энг биринчилардан бўлиб 2005 йилда  Шарқий Африка илгари сурган эди. 2017 йилга келиб, Ғарбий Африка елим идиш ва пакетларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Франция

2023 йил биринчи январдан бошлаб ҳукумат мамлакат ҳудудидаги ресторанларда бир марталик елим идишлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Чунки фаст фуд таомлари учун ишлатиладиган елим идиш ва пакетлар ҳар йили мамлакатдаги чиқиндиларнинг 180 000 тоннага кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари баъзи ҳудудлардан қоғоз чеклардан фойдаланиш ҳам мумкин эмас.

Германия

Бир марталик елим пакетларга қўйилган тақиқ мамлакатда 2022 йилнинг бошидан ишга тушди. Твқиқ этилган пакетларни ишлаб чиқаришда давом этиб қонунни бузган тадбиркорлар учун 120 555 АҚШ долларидаги жарима амалда белгилаб қўйилди.

Италия

Европа мамлакатлари ичида Италия елим маҳсулотларга қўйилган тақиқ бўйича етакчилик қилмоқди. Ҳукумат 2022 йилдан бошлаб аҳолига елим пакетлардан фойдаланишни мутлақ тақиқлаб қўйди. Маълумотларга кўра, аҳолининг ҳар 300 таси ҳар йили 20 миллионта елим пакетлардан фойдаланар экан.

Хитой

Мамлакат 2008 йилда бир марталик елим пакетлардан жамоат жойида фойдаланишга чек қўйган эди. Каттароқ харид пакетларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш учун эса маълум миқдордаги солиқ турини амалда қўллашни бошлаган.

Европанинг кўплаб ҳудудларидан фарқли ўлароқ, АҚШ ва Австралияда ҳали-ҳамон елим пакетлардан фойдаланиш учун ҳеч қандай қонун мавжуд эмас.

Бирлашган Араб Амирлиги

Келгуси йилдан бошлаб мамлакатда бир марталик пластик пакетлардан фойдаланишни тақиқлади. Янги қонунга мувофиқ, пакетларни жамоат жойларига олиб кириш, уларни ишлаб чиқариш қатъиян ман қилинади. 2026 йилдан бошлаб эса, ҳудди шу тақиқ  бир марталик пластик стакан, санчқи ва идишларга ҳам қўйилар экан.

Yoshlar kundaligi
#қарор_ва_ижро

⭕️ Янгийўл шаҳрида “Президент мактаби” қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан Янгийўл шаҳри “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги 0,78 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига “Президент мактаби” қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилди.

Yoshlar kundaligi
#Факт

ПРЕЗИДЕНТ ГЕРМАНИЯГА БОРАДИ — БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?

🇩🇪🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

5️⃣ Биз эса бу давлат ҳақида қизиқарли фактларни тақдим этамиз.

🚦Пиёдаларни севиш керак. Германияда ҳайдовчилар шу даражада маданиятлики, зебра чизиқларидан кўзингизни юмиб ўтишингиз мумкин.

‼️ Ҳайратланарли танлов. "Mercedes-Benz", "Audi", "BMW", "Volkswagen" каби машҳур автомобиллар Германияда чиқарилса ҳам немислар асосан метро ва автобусни маъқул кўради.

💊 Аспириннинг ватани. Бутун дунёга машҳур ноёб дори 1897 йилда Вупперталдаги "Bayer" заводида ишлаб чиқарилган.

🍽 Қадимий ресторан. Дунёдаги энг қадимги ресторан 1146 йилда Регенсбург шаҳрида очилган ва ҳозир ҳам ишламоқда.

📌 Эплаганлар қочиб қолсин. Бу давлатда қамоқдан қочишга уринганлар қўшимча жазога тортилмайди. Чунки инсоннинг эркинликка интилиши табиий ҳолат деб қабул қилинган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ажабо

⭕️ Унинг хизматидан ҳамма манфаатдор

♻️ Хитой кўчаларида чиқинди қоғозни қабул қилувчи махсус қурилма ўрнатиляпти. Қизиғи шундаки, унга қанча кўп қоғозни киритсангиз, электрон ҳамёнингизга пул тушаверади.

😉Ихтирочилар ҳам балода, нималарни ўйлаб топишадия.

Yoshlar kundaligi
#фотолаҳза

Янгийўл туманида "Хонатлас-2023" фестивали кенг миқёсда ўтказилди.

📷Ажойиб тадбирдан эсда қоларли суратлар.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM