#Туйғу
Мезон торларига дилни боғладим,
Узилган барг чизар ҳавода бир йўл.
Ўзимни шу зайл узоқ йўқладим,
Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул.
✍Шеър: Шодмонқул Салом
🖼 Образ: Шодмонқул Салом, Мирзоозод Мирзанеъматов, Анора Абдурашидова, Моҳларойим Қурбонова, Зилола Ҳакимжонова.
📷 Фото: Отабек Турсунқулов.
Yoshlar kundaligi
Мезон торларига дилни боғладим,
Узилган барг чизар ҳавода бир йўл.
Ўзимни шу зайл узоқ йўқладим,
Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул.
✍Шеър: Шодмонқул Салом
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖‼️ Чустда 71 нафар бола заҳарланган: айни вақтда 10 нафари тузалди, қолганларининг ҳам аҳволи қониқарли — ССВ.
➖🇷🇺 Текин пишлоқ қопқонда бўлади: Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик мигрантларига урушда қатнашиш эвазига пул ва ер ваъда қилинмоқда — СNN.
➖🚝 Метрода навбат қисқаради: Тошкент метрополитенида Face ID орқали тўлов қилиш синовдан ўтказилмоқда — Транспорт вазирлиги.
➖🇺🇸🇺🇦 Зеленский АҚШда: Байден Украинага 325 миллион долларлик ёрдам пакети ва танклар ажратмоқчи — BBC News.

#Сурат_гапирганда
📱Хўрозқандниям чет элники деса, ялайман дейди-я...
🤨 Ҳурмат билан Фармон биби
Рассом: Фаррух Авелов

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Топ5
😳😱Хитойда одам қиёфасидаги робот яратилди. У ҳис-туйғуларни бемалол ифодалаши, гапириши ва мунозараларда ҳам қатнашиши мумкин. Видеони ҳозироқ томоша қилинг!
‼️Батафсил Анош тайёрлаган лавҳада.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️
Чустдаги боғча ва мактаблардан антиструмин дорилари йиғиштириб олинмоқда
❗️Эслатиб ўтамиз, кеча Чуст туманида 71 нафар бола соғлиғидан шикоят қилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган эди.

#Иқтибослар
📣 МИРКАРИМ ОСИМДАН ТЕКИН ВА ФОЙДАЛИ МОТИВАЦИЯ
⁉️ Инстаграмдаги айрим ёшлар мотиваторларга янги дунё очган даҳодай қарайди. Аслида улар ҳам осмондан тушмаган. Асл мотивация эса китобларда. Бунинг учун пул сарфлаб курсларга бориш, вақт кетказиб қандайдир топшириқларни бажариш шарт эмас. Шунчаки, қулай жойлашиб мутолаа қилиш керак. Синаб кўринг!
〰️〰️〰️〰️

➖ Ожиз одамларгина ўз қисматларига кўникиб кетгайлар.
➖ Қаерда бўлсанг ҳам тилингни тийиб юр, ҳамма билан тотув яшаб бўлмайдур.
➖ Баъзан оқил одамлар ҳам адолатсиз бўлар экан, қизиқ
➖ Дард бор ерда даво ҳам бор.
➖ Бахт-саодатнинг ҳам вақти-соати бор. Уринаверган киши бир кун эмас, бир кун мақсадига эришгай.
➖ Ғазаб келганда уни жиловлаб олмаган кишининг бошига фалокат келадур.
➖ Замон доим ўзгариб турадур, ҳатто инсон феъли ҳам.
➖ Баъзан мусибат ҳам кишини бахт-омад эшиги олдига олиб келиб қўяр экан.
✍️ Миркарим Осим, ёзувчиYoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табиатни_асранг #Кун_тарихи
22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун!
🚗 Бу сана "World Car Free Days" тузилмаси ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинади. 2021 йилдан эса Ўзбекистон ҳам бу ташаббусга қўшилди.
👆Нега айнан 22 сентябрь танланган? Батафсил видеода.

⭕️ ЯНГИ ҲАРФЛАРГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?
⁉️ Тил масаласига бағишланган конференцияда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 2 та қўшма ҳарфни ажратиб қўйиш ҳамда 2 та ҳарфнинг "шапка"сини янгилаш таклифи берилди.
‼️ Ўзгартиришга "даъвогар"лар қуйидагилар:
O‘ => Õ õ
G‘ => Ğ ğ
CH => С с
SH => Ş ş
🤔 Бу масалада сиз нима дейсиз?

#Тезкор
Мактаб ва боғчаларга тарқатилган антиструмин дори воситалари - Калий йодид 1 mg таблетка #100 (Антистримун), яъни йод препаратининг истеъмоли тўхтатилди.

Биз бахтиёр бўлгаймиз хўб,
Бизни зафар қучажак!
Тепамизда чарх уришиб
Қалдирғочлар учажак!
✍ Шеър: Йўлдош Эшбек
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
Биз бахтиёр бўлгаймиз хўб,
Бизни зафар қучажак!
Тепамизда чарх уришиб
Қалдирғочлар учажак!
✍ Шеър: Йўлдош Эшбек
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
#Дунё_хабарлари
ЖАҲОН ИНФЛЯЦИЯСИ: ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗ
2023 йил ҳамма учун оғир келди. Бугун жаҳон иқтисодиёт тизими бор эътиборини кундан-кунга кўтарилиб, мамлакатлар иқтисодиётига катта таъсир ўтказаётган инфляция муаммосига қаратган. Охирги марта бундай вазият 2008 йилда рўй берган эди. Ўша йили дунёнинг ярмидан кўп мамлакатлари бошдан-оёқ қарзга ботган, оддий халқ ночор аҳволда қолганди. Сўнгги уч йиллик инфляциясига эса асосий сабаб қилиб Россия-Украина уруши, COVID-19 пандемияси, табиий офатлар ва масофадан туриб ишловчилар сонининг кўпайиши этиб кўрсатилмоқда.
➡️ Туркиядаги сайловдан сўнг мамлакатдаги иқтисодий аҳвол янада оғирлашди. Ҳозирга келиб, инфляция 60 фоиздан юқори кўрсаткични кўрсатмоқда. Озиқ-овқат нархлари жуда баланд, маошлар эса паст. Оддий аҳоли орасида кучли депрессия, стресс ҳолатлари авж олган. Нархлар таълим ва туризм соҳаларига ҳам катта зарба бермоқда.
➡️ Буюк Британияда вазият оғирлигича қолган. Давлат ишчиларга маош етказиб бера олмагани учун оммавий иш ташлаш авж олган, ташкилотларда ва ҳаттоки шифохоналарда ҳам ишчи кучи етишмаяпти. Битта кадр камида тўртта инсоннинг ишини бажаришга мажбур бўлиб қолган. Британия деҳқончилигидаги даромад асосан иссиқхоналардан келади. Аммо Россия ва Украина уруши сабаб газнинг қимматлаб кетиши иссиқхоналар фаолиятига нуқта қўйди.
➡️ Европа Иттифоқи ичида инфляция даражаси энг паст бўлган мамлакат бу - Франция. Энергия танқислиги ишлаб чиқариш ва саноат соҳаси фаолиятини чеклаб қўйди. Ҳукумат мамлакатдаги озиқ-овқат ва иш ҳақини бир маромда ушлаб туришга тиришаяпти.
➡️ Америка Қўшма Штатларида инфляция сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Ҳозирда ҳар беш америкаликдан учтаси рўзғорини бут қила олмайди. Мамлакатда айниқса озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиб кетган.
➡️ Қатар, Тайван, Белгия, Япония, Саудия Арабистони ва бошқа бир қатор мамлакатлар бу борада анчайин омадли бўлиб, инфляция кўрсаткичи 3 фоиздан ошмайди.
Yoshlar kundaligi
ЖАҲОН ИНФЛЯЦИЯСИ: ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗ
2023 йил ҳамма учун оғир келди. Бугун жаҳон иқтисодиёт тизими бор эътиборини кундан-кунга кўтарилиб, мамлакатлар иқтисодиётига катта таъсир ўтказаётган инфляция муаммосига қаратган. Охирги марта бундай вазият 2008 йилда рўй берган эди. Ўша йили дунёнинг ярмидан кўп мамлакатлари бошдан-оёқ қарзга ботган, оддий халқ ночор аҳволда қолганди. Сўнгги уч йиллик инфляциясига эса асосий сабаб қилиб Россия-Украина уруши, COVID-19 пандемияси, табиий офатлар ва масофадан туриб ишловчилар сонининг кўпайиши этиб кўрсатилмоқда.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сурат_гапирганда
🌿Табиатга қандай муносабатда бўлсанг, шундай жавоб оласан.
Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
🌿Табиатга қандай муносабатда бўлсанг, шундай жавоб оласан.
Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
#кайфият
UzAuto'нинг сўровномаси унинг иш услубига ўхшайди. Вариантлар берилади, лекин орасида сен излаганинг топилмайди 😂
Yoshlar kundaligi
UzAuto'нинг сўровномаси унинг иш услубига ўхшайди. Вариантлар берилади, лекин орасида сен излаганинг топилмайди 😂
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза
😳Инсон қаерда бўлмасин, ўз ҳаракати билан олган тарбиясини намоён қилиб қўяди. Мана бу ўсмир ҳам синф хонасидаги доскани уриб синдириб, машҳурлик учун видеони ижтимоий тармоққа жойлади.
⚠️ Телефонга ружу қўйган, дарди фикри лайк бўлган бундай авлодни кўриб ачинасан, келажакдан хавотирга тушасан. Ҳе, тарбиянгга сенинг, деворгинг келади...
Yoshlar kundaligi
😳Инсон қаерда бўлмасин, ўз ҳаракати билан олган тарбиясини намоён қилиб қўяди. Мана бу ўсмир ҳам синф хонасидаги доскани уриб синдириб, машҳурлик учун видеони ижтимоий тармоққа жойлади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жанжал #Акфа_университети
Хусусий университетларда аҳвол жуда ёмон. Саводсизлик манбаига айланган бу даргоҳларда давлат йўқ.
Ёшлар ташкилотининг "Акфа"да кичик ячейкаси борми? Собиқ президент маслаҳатчиси, бой ота Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси бўлмиш Абдужаббор Абдувоҳидов ота-оналарга нега бақираяпти?
Қайси ташкилот бу ғўддайган бойлардан "Акфа" университетида тўлов-контракт нархи бирданига 100 миллион сўм этиб белгиланганига изоҳ сўрайди?
Битта бу эмас, ҳамма хусусий олийгоҳу мактабларда ёшлар ташкилотининг вакиллари – бошланғич ташкилотлари бўлиши шарт.
Йўқ, булар ҳамма сиёсатини оддий мактабларга, давлат университетларига қилади. Уларни тадбирларга кўмиб ташлайди. Мана, сизга фронт. Боринг, ёшлар билан корчалонлар ўртасига тушинг, жаноб!
Таълимни бизнесга айлантириш жараёни қачон бошланиб қачон бу даражага келганини ҳам билмай қолдик. Бахайр бўлсин.

#Тезкор_видео #ТАРҚАТИНГ
ОТА-ОНАЛАР, ОГОҲ БЎЛИНГ, БОЛАЛАРНИНГ КАСАЛЛАНИШИ ТОШКЕНТГА ҲАМ ЕТИБ КЕЛДИ!
‼️ Айтишларича, пойтахтдаги 16-шифохонанинг токсикология бўлими заҳарланган болалар билан тўлиб тошган.
➡️ Куни кеча бу заҳарланиш Чустда кузатилган, 71 нафар бола мактаб ва боғчаларда тарқатилган "Антиструмин" препарати сабаб шифохонага тушганди. Шундан сўнг телеграм каналларида Андижон ва Фарғонада ҳам болаларнинг заҳарланиши кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
☄️ Журналист Муаззам Иброҳимова фейсбукдаги саҳифасида "UzEX" (бюджетдаги ташкилотларнинг электрон дўкони) орқали катта миқдордаги "Антиструмин" 3041146 рақам остида ўтган йили кузда давлатга сотилгани ва 12 вилоятга тарқатилганини маълум қилди. "Ўша "Антиструмин" 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, яроқлилик муддати 2022 йилгача эди... Муддати аллақачон ўтган дорини боғча болаларига ичириш учун ким бўлиш керак?", деб ёзади М. Иброҳимова.
📌 Худди шуни тасдиқлагандек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги зудлик билан барча вилоят бўлимларига шошилинч хат чиқариб, ушбу препарат истеъмолини тўхтатди.
Ҳурматли ота-оналар, болангизнинг саломатлигидан огоҳ бўлинг.
Yoshlar kundaligi
ОТА-ОНАЛАР, ОГОҲ БЎЛИНГ, БОЛАЛАРНИНГ КАСАЛЛАНИШИ ТОШКЕНТГА ҲАМ ЕТИБ КЕЛДИ!
Ҳурматли ота-оналар, болангизнинг саломатлигидан огоҳ бўлинг.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Фузулий лутф этиб кетган бир замон,
Гўзаллар вафосиз, алдоқчи дедим.
Ёнингда қолишга йўқ эди имкон,
Мен сенинг ёдингда қолмоқчи эдим.
✍Шеър: Иқбол Мирзо.
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
📷 Фото: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
Фузулий лутф этиб кетган бир замон,
Гўзаллар вафосиз, алдоқчи дедим.
Ёнингда қолишга йўқ эди имкон,
Мен сенинг ёдингда қолмоқчи эдим.
✍Шеър: Иқбол Мирзо.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
ХУСУСИЙ ТАЪЛИМ ВА ЁШЛАР ТАШКИЛОТИ
Хусусий боғча, мактаб, институт, университет – булар кейинги икки-уч йилда ғоятда кўпайгандан кўпайди. Болажон халқимизни нозик туйғулари билан ўйнаб, болангни комилликка элтаман деб алдаб, нақшинкор, муҳташам биноларда дабдала қилиб тарбиялаб беришаяпти, десам ишонаверинг.
Бизда хусусий таълим ҳали ривожланиш ва шаклланиш жараёнида экан, ҳозир, шу бугундан эътиборан давлат билан муносабатларига аниқлик киритиб олиши, қоидалар қатъий ўрнатилиши шарт, деб ҳисоблаймиз.
Хусусий мактабларда ота-оналар кенгаши, ёшлар ташкилотининг бошланғич ячейкаси сингари анъанавий институтлар бўлиши керак, бизнингча. Энг муҳими, давлат таълим стандартлари ҳали ҳамон борми? Бу стандартлар ҳам хусусий таълимга тааллуқлими?
Тошкент туманида бир хусусий боғчага борганимда ғаройиб ҳолатга гувоҳ бўлганман. Ҳижоб ўраган, феъл-атвори ҳалим ва шикаста бир аёл рус тилидан болажонларга дарс бераркан. "Пушкин қачон туғилган?" деб сўрадим мутлақо тасодифан, ўзимча. Жавоб йўқ. Кейин секин рус адабиёти, рус эстетикаси ҳақида сўрадим. Яна жавоб йўқ.
Бу ерда гап русларни қанчалик билиш ҳақида эмаслигини тушуниб турибсизлар, деб умид қиламан. Рус боғчасига болаларни берганда рус тилидан дарс берадиган устоз бу тилда яратилган мўъжизаларни сал-пал билиши ҳам керак-да. Беш вақт намозда эканлигини пеш қилди, рус тили грамматикасини билишини айтди. Ибодат – ҳар ким ўзи учун қиладиган иш. "Касбингизни бажариб қўйинг", – дедим унга хайрлашарканман.
Билишимизча, хусусий таълим ташкилотларига Ёшлар ишлари агентлигининг киришга, ўрганиш ўтказишга ҳақи йўқ экан. Бизнес-омбудсман орқали кириларкан. Ие, бу ер бизнес майдончаси эмаску, бу ер таълим даргоҳику!
Хусусий таълим гулласин, ривожлансин. Лекин ҳозирги ҳолат кишини чўчитади, халқнинг чўнтагини шилиш учун ҳар недан тап тортмаётган бизнесменлар таълимга кириб қолмадимикан, деган хавотир пайдо қилади.
Ёки сиз бошқача фикрдамисиз?
Ҳорун Калонов.

#таҳлил
ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ: ХУСУСИЙ ОТМ ВА ДАВЛАТ
АҚШ
Америка Қўшма Штатларида давлат университетларига кириш жуда қийин. Чунки аксарият нуфузли университетлар юқори балл тўплаб кирган талабаларига катта миқдордаги степендиялар ажратади. Бундан ташқари, ҳар бир талабанинг йиллик харажатлари, турар жой муаммолари билан боғлиқ молиявий масалаларнинг катта қисмини ҳам давлат ўз бўйнига олади. Қулай имконият, сифатли билимга эга бўлиш учун дунёнинг турли қисмидан келган талабгорлар ҳам кам эмас.
Сўнгги йилларда мамлакатда хусусий университетлар сони ошиб кетди. Улар ҳар йили давлат ОТМ дан йиқилган талабаларни қамраб олади. Контракт нархи эса жуда баланд. Таълим сифати талабларга жавоб бермайди. Ҳукумат қайсидир маънода талабаларнинг диплом ва ишга бўлган талабини қондириш учун хусусий ОТМ ва коллежлар фаолиятини чеклаб қўя олмайди. Аксинча, контракт нархининг ярим қисмини ўзи тўлаб беради. Натижада тажрибасиз ва билимсиз дипломлилар сони ортиб кетади.
Германия
Мамлакатда хусусий ва давлат университетларининг нуфузи, сифати бир хил. Икки турдаги ОТМ лар ҳам жаҳон стандартлари талабига жавоб беради. Ҳатто хусусий олийгоҳларда ҳам давлатники сингари грант ва стипендиялар мавжуд. Қизиғи шундаки, мамлакатдаги талабаларнинг катта қисми хусусий ОТМ ларни танлашади. Чунки унда яратилган шарт-шароитлар, иш билан таъминлаш, таълим сифатининг юқорилиги давлат олийгоҳларини ҳам ортда қолдиради. Контракт масаласида ҳам деярли муаммо йўқ. Хусусий ОТМ тўловлари давлатники билан деярли бир хил.
Финляндия
Мамлакатда давлат ОТМ ларига кириш бироз мушкул. Давлат ОТМ лари талабалардан пул олмайди, яъни контракт деган тушунча уларга бегона. Сифат бобида хусусий олийгоҳлар давлат ОТМ ларидан қолишмайди. Давлат хусусий ОТМ нинг кўпайишига қарши. Аксарият аҳоли пул тўлаб, хусусий ОТМ да ўқишни истамайди. Финляндия ва Япония ОТМ тизими деярли бир хил.

#Бир_ихтиро_тарихи
Гугурт қандай пайдо бўлган?
Ўрта асрларда одамлар кремний ва темир ёрдамида олинган учқунлар билан қуруқ латта ёки мохни (қуруқ ўсимлик) ёқиб олишга уринишган.
Замонавий гугурт эса фосфор — яъни жуда паст ҳароратда ёнадиган модда кашфиёти билан ихтиро қилинган. Шунингдек, бу воқеа 1681 йилда инглиз олими Роберт Бойлнинг тадқиқотлари билан боғлиқ. Бироқ у тайёрлаган гугурт жуда тез ёниши туфайли ноқулай эди.
Дори сотувчи Жон Уокернинг гугуртлари 3 дюйм узунликда эди. Улар қалай қутиларга қадоқланганди. Бироқ Уокер ўз ихтироси учун кўп пул ишлаб олмади. Бундан ташқари, бу гугуртларнинг даҳшатли ҳиди бор эди.
1830 йилда 19 ёшли француз кимёгари Шарл Сориа фосфорли гугуртларни ихтиро қилди. У бартолий тузи, оқ фосфор ва элим аралашмасидан иборат эди. Бу гугуртлар жуда тез алангаланувчи эди, улар қутидаги ўзаро ишқаланиш натижасида ҳам, ҳар қандай қаттиқ сиртга, масалан, этик тагига ишқаланганда ҳам ёниб кетарди.
Уокер ва Сориа гугуртларининг асосий камчилиги гугурт тутқичини ёқишнинг беқарорлиги эди - бошнинг ёниш вақти жуда қисқа эди. Эритма фосфор-олтингугуртли гугурт ихтиросида топилган.
Ушбу гугуртлар нафақат ишлаб чиқаришда, балки фойдаланишда ҳам хавфли бўлиб қолди - ўчирилган гугурт чўплари ёнишда давом этиб, тез-тез ёнғинларга олиб келди. Ушбу муаммо гугурт дастагини аммоний фосфат билан сингдириш орқали ҳал қилинди. Бундай гугуртларни кейинчалик хавфсиз деб аташ мумкин эди.