Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси
АЛВИДО, АЗИЗИМ: БЕЗОРИ ШОИР ВА БЕНАЗИР РАҚҚОСА МУҲАББАТИ
🫰 26 ёшли Сергей Есенин ва 44 ёшли раққоса Айседора Дункан ўртасидаги муҳаббат тарихи ҳақида билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги ҳаволага киринг. Мақолани ўқигач, комментарияда изоҳларингизни қолдиринг.
❓ Сизнингча, улар ўртасидаги муносабат севгими ёки шунчаки ҳавас?
👉Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
АЛВИДО, АЗИЗИМ: БЕЗОРИ ШОИР ВА БЕНАЗИР РАҚҚОСА МУҲАББАТИ
👉Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу
ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР НЕГА БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ БЕРМАЙДИ?
❗️ Давлат таълим муассасалари одатдагидек 25 майдан бошлаб болаларга ёзги таътилга рухсат берди. Аммо ота-оналарнинг айтишларича, хусусий мактаблар таътил бермаяпти.
💬 Бола – бола-да! Дам олгиси, ўйин-кулгу қилгиси келади. Ота-оналар ҳам шунга мослаб режалар тузади ва ҳоказо. Аммо хусусий мактаб таъсисчилари боланинг ўқишида мунтазамлик йўқолиши сингари ўткир баҳоналар билан таътил бермаётган экан. Гап-сўз кўпаймаслиги учун айрим пайтларда ота-оналардан пул йиғиб, болаларни баҳаво жойларга кундузлари олиб чиқиб, табиат қўйнида дарс қилдирилаётган экан.
📌 Буларнинг дарди пул эмас деб айтинглар? Нега таълимда мақсади пул бўлган муттаҳамлар кўп? Давлат таълим стандарти бор. 32 ҳафталик стандарт режа-дастур бор. Дарслик бор. Дейлик, бола 8-синф дарслигини ўқув йили давомида ўқиб бўлди. 25 май келди. Хўш, мавзулар қолмади, энди нимани ўқитади? Фақат такрорлашми?
🔔 Тушунамиз, хусусий мактабларнинг дарди-ғами пул. Нима бўлса бўлсин, бола ойлик тўловни берса бўлди. Билимни бир хонага қамаб, мажбурлаб ўқитиш орқали бериш – олийжаноб телбалик. Таълим методикаси айтадики, болани ўқитиш – охирги иш. Мактабларда болани ўқишга қизиқтириш керак, маълум соҳага муҳаббат уйғотиш керак.
‼️ Ҳурматли ота-оналар, нима дейсиз, хусусий таълимда болаларни дам олдирмай ўқитиши тўғрими? Бу қайси стандартга тўғри келади ўзи?
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР НЕГА БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ БЕРМАЙДИ?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим
‼️ Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади —Шавкат Мирзиёев.
📌 Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️
Эл десанг эл оқиб келар тўрт ёндан,
Наманган, Қўқону келар Сурхондан.
Уммон, саҳро ошиб, ошиб довондан,
Оламга кўзмунчоқ, зийнатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг!
Боғ тўла антиқа мевангдан сенинг,
Тоғ тўла сурувинг, тевангдан сенинг,
Жоним, ойнам деган шевангдан сенинг,
Қадимдан бонг урган ҳикматим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг!
P.S: Бугун Ангрен шаҳри ташкил этилганига 77 йил тўлди.

#фототанқид
📣 Бир неча кундан буён Бўка тумани марказидан ўтувчи катта йўл четида чиқинди уюлиб ётибди. Бир қарашда кўнгилни хира қилувчи бу ҳолат билан негадир ҳеч кимнинг иши йўқ.
✔️ Ҳудуд масъуллари ўтган-кетганда шу томонга бир қараб қўйса бўлармиди? Ҳозирги жазирама иссиқда чиқиндилардан атрофга таралаётган "ифорлар"нику ўзингиз тасаввур қилаверинг.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖‼️ Таълим бедарвоза эмас: Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси “Информатика” ўқитувчисини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳолати муҳокама қилинди.
➖🔥 Қўқон олов қўйнида: кеча оқшом Қўқондаги савдо комплексларида содир бўлган ёнғин бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
➖❌ Эссизгина ёшлик: андижонлик ака-укалар Сурияга бориб, террористик ташкилот сафига қўшилди. Уларнинг бири террор тўқнашувларида ўлди, бири эса узоқ муддатга қамалди.
➖🇰🇬 Собиқ президентга ҳукм ўқилди: Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Қурманбек Бакиевга 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
➖
➖
➖
➖🇰🇬 Собиқ президентга ҳукм ўқилди: Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Қурманбек Бакиевга 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
ЎРМОН ЁНҒИНИ НИМАСИ БИЛАН ХАТАРЛИ?
🔥 Ўрмон ёнғинлари табиий ва антропоген омиллар, аниқроқ айтганда, инсон қилмишлари сабабли келиб чиқади. Энг асосийси, табиатга етказилган ҳар бир зарар бадалини авлодлар – бугунги ёшлар ўз ҳаёти билан тўлайди. Бу – энди анча жиддий масала.
📌 Хўш, инсоният тарихида қандай катта фалокатлар қандай сабаблар билан содир бўлган? Яқин тарихга назар ташлаймиз.
👉Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ЎРМОН ЁНҒИНИ НИМАСИ БИЛАН ХАТАРЛИ?
👉Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#илм_фан
Яҳудий олими дунёни огоҳлантирди: "Сунъий интеллект – сунъий дин яратади"
😖 Тарихчи, файласуф ва ёзувчи Ной Харари сунъий интеллект яратиш соҳасини қатъий назоратга олишга чақирмоқда. Унга кўра, супер машиналар, роботлар ўзи учун дин ўйлаб топиши мумкин.
👉Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Яҳудий олими дунёни огоҳлантирди: "Сунъий интеллект – сунъий дин яратади"
👉Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шахмат
♟Ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида шахмат бўйича ДХХ кубоги баҳсларининг вилоят босқичи ўтказилди.
🎁"Қироллар ўйини" деб номланган ақл гимнастикасида ғолиб бўлганлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Кубок ва совғаларни Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Миразиз Мирсултонов топширди.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
♟Ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида шахмат бўйича ДХХ кубоги баҳсларининг вилоят босқичи ўтказилди.
🎁"Қироллар ўйини" деб номланган ақл гимнастикасида ғолиб бўлганлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Кубок ва совғаларни Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Миразиз Мирсултонов топширди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим
ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРНИНГ ТАЪСИСЧИЛАРИ ЎҚИСИН!
❗️ Кеча "Ёшлар кундалиги" ёзги таътил вақти ҳақида материал эълон қилган эди. Ушбу мақоланинг изоҳлар қисмида Олмалиқ шаҳридаги "Бухоро мактаби" таъсисчиси Азизбек Ибрагимов томонидан масалага дунё таълим стандартлари билан қараш кераклиги урғуланиб фикр ёзилди. Бошқа хусусий мактабларнинг таъсисчилари ҳам "Ёшлар кундалиги"ни билимсизлик ва таълимга нотўғри ёндашувда айблади гўё.
🧑🎓 Хўш, аслида вазият қандай? Ростдан ҳам чет элларда болаларга таътил берилмайдими? Ривожланган дунёда бола маълум бир натижага эришиш учун тинимсиз ўқишга маҳкумми? Бу борада дунё тажрибаси қандай? "Ёшлар кундалиги" жаҳон болаларининг ўқиш муддатларини ўрганди. Марҳамат, танишинг: 2023 йилда қайси мамлакат ўқувчиларига қанча муддат таътил берилади? Айнан ёзги таътиллар вақти қанча эканлигига эътибор беринг.
🇫🇮Финляндия: ёзги таътил 70 кун
Биз андоза қилиб олаётган Финляндия мактаблари таълимида ҳам ўқувчилар учун бир нечта таътил муддатлари белгиланган. Куз, қиш, баҳор мавсумида бериладиган таътиллар асосан икки ҳафтадан кам бўлмайди. Ёз ойлари учун белгиланган вақт эса, ўн ҳафтадан ўн бир ҳафтагача бўлган муддатни ташкил этади.
🇨🇳 Хитой: 55-60 кун
Ўзига хос таълим тизимига эга бўлган Хитойда мактаб ўқувчилари учун таътил, асосан, икки маротаба берилади. Қишки таътил январнинг охиридан февралнинг бошига қадар 15 кун, ёзги таътил июль бошидан август охиригача берилади.
🇨🇦Канада: 60 кун
Мамлакат мактаблари ўз ўқувчилари учун йилига уч маротаба таътил беради. Қишки таътил вақти икки ҳафта: декабрдан январгача, баҳорги таътил икки ҳафта ва ёзги таътил июль бошидан август охиригача бўлган муддатни ташкил этади.
🇮🇹 Италия: 90 кун
Ушбу давлатда мактаблар ўқувчиларга ҳар мавсум учун таътиллар беради. Қиш фасли учун бир ҳафта, баҳор фасли учун март ва апрел оралиғида икки ҳафта, ёз учун уч ой ва кузда октябрнинг охирги бир ҳафтасида дам олиш кунлари ташкил этилади.
🇯🇵 Япония: 40 кун
Япония мактабларида таътил уч семестрга ажратилган бўлиб, турли муассасаларда турлича муддат белгиланади. Аммо жуда кўп мактаблар ўз ўқувчиларига ёз ойлари учун қирқ кун, қиш ва баҳор фасллари учун ўн кундан таътил вақти ташкил этилади.
🇺🇸 АҚШ: 90 кун
АҚШда ёзги таътил май охири ёки июль бошидан август охири ёки сентябрнинг бошига қадар уч ой этиб белгиланади.
P.S. Ўзбекистондаги хусусий мактаблар: "Таътил вақти боланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бола узлуксиз ўқиши керак".

#биласизми
ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак?
⚡️Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчилар эса 10 июлгача бу жараёнларни бaжариши керак.
✅ Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олийгоҳларга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади. Ёки my.gov.uz электрон портали орқали рўйхатдан ўтади.
🔰Бунинг учун абитуриентнинг қуйидаги ҳужжатлари бўлиши керак:
✔️ фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);
✔️ паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
✔️ умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатгани ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
✔️ Президентнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
🚫 Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.
‼️ Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак?
⚡️Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчилар эса 10 июлгача бу жараёнларни бaжариши керак.
✅ Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олийгоҳларга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади. Ёки my.gov.uz электрон портали орқали рўйхатдан ўтади.
🔰Бунинг учун абитуриентнинг қуйидаги ҳужжатлари бўлиши керак:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖ 🏭 Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида ҳаво-газ аралашмаси чақнади: ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, 16 нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юборилган.
➖⚡️ Зарафшонда Ўзбекистондаги илк шамол трубинаси ўрнатилди: унинг қуввати 4,7 МВт, баландлиги 97 метр. Шамол турбиналари парракларининг узунлиги 77 метрни ташкил этади.
➖ 💵 Хоразмда йўл қурилиш ташкилотининг бўлим бошлиғи қўлга олинди: у оилавий корхонага тегишли ҳудудга ҳеч қандай ҳужжатларсиз асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 миллиард 306 миллион сўм талаб қилиб, шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
➖ 🇧🇾 Лукашенко Россиядан ядровий қурол сўради: Беларусь Республикаси Президенти бу қуролни фақат мамлакат хавфсизлиги учун кераклигини таъкидлаган.

#Қутлов
#Ҳазил
Бугун Халқаро блогерлар куни. Шу муносабат билан блогерлар учун аталган мақоллар коллекциясини ҳавола қиламиз.
📌 Матбуот котибининг фикрича:
Иш иштаҳа очар,
Блогер ишдан қочар.
😏 Замҳокимнинг фикрича:
Блогер ҳурар, карвон ўтар.
😠 Қурилиш фирмаси раҳбарининг фикрича:
Блогер келар эшикдан,
Удар кирар тешикдан.
💲 Банк бошқарувчисининг фикрича:
Оч блогердан, қоч блогер.
💪 Прокурорнинг фикрича:
Қимирлатма лабингни,
Ман бераман тобингни.
🙂 Сайёра Файзиеванинг фикрича:
Блогер ачитиб гапиради,
Иғвогар кулдириб.
😨 Миразиз Мирсултоновнинг фикрича:
Каналингни ўлдирганга, админликни бер.
🤷♀️ АОКАнинг фикрича:
Маслаҳатли пост ўчирилмас.
☝️ Қибрайлик блогер, ХТБшунос Равшан Маҳмудовнинг фикрича:
Гар ҳаётдан олмаса таълим,
Унга ўргатолмас Элёр муаллим.
👏 Блогер Муфасанинг фикрича:
Оч бола тўқ бола билан ўйнамайди,
Тўқ бола қашшоқларни ўйламайди.
😭 Блогер Раҳмонали Холмирзаевнинг фикрича:
Олмалиқ бўлди обод,
Мен йиғламай, ким йиғласин?
😉 Блогер Олим Сулаймоновнинг фикрича:
Олим бўлсанг, блогистон сеники.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Ҳазил
Бугун Халқаро блогерлар куни. Шу муносабат билан блогерлар учун аталган мақоллар коллекциясини ҳавола қиламиз.
Иш иштаҳа очар,
Блогер ишдан қочар.
Блогер ҳурар, карвон ўтар.
Блогер келар эшикдан,
Удар кирар тешикдан.
Оч блогердан, қоч блогер.
Қимирлатма лабингни,
Ман бераман тобингни.
Блогер ачитиб гапиради,
Иғвогар кулдириб.
Каналингни ўлдирганга, админликни бер.
Маслаҳатли пост ўчирилмас.
Гар ҳаётдан олмаса таълим,
Унга ўргатолмас Элёр муаллим.
Оч бола тўқ бола билан ўйнамайди,
Тўқ бола қашшоқларни ўйламайди.
Олмалиқ бўлди обод,
Мен йиғламай, ким йиғласин?
Олим бўлсанг, блогистон сеники.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
⭕️ИТНИ ЭЛЕКТР АРРА БИЛАН АРРАЛАШИБДИ
🐕Воқеа Жиззах вилояти Дўстлик туманида содир бўлган. Ит зудлик билан ёрдам кўрсатилмаса, тирик қолмаслиги аниқ. Умуман, бу аҳволда тирик қолса ҳам яшаб кетиши қийин бўлса керак.
📑Жиззах вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишча, ҳолат 12 июнь куни Дўстлик туманининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан содир этилган. Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасига асосан, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
☄️ Бечора ит. Жонзотни тириклай электр аррада арралаш учун инсонда қандай "хислатлар" бўлиши керак? Ит сендан яхшироқ.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
⭕️ИТНИ ЭЛЕКТР АРРА БИЛАН АРРАЛАШИБДИ
🐕Воқеа Жиззах вилояти Дўстлик туманида содир бўлган. Ит зудлик билан ёрдам кўрсатилмаса, тирик қолмаслиги аниқ. Умуман, бу аҳволда тирик қолса ҳам яшаб кетиши қийин бўлса керак.
📑Жиззах вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишча, ҳолат 12 июнь куни Дўстлик туманининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан содир этилган. Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасига асосан, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Гулжамол эдим мен,
гулруҳ эдим мен,
Исмимни айириб
қўйдилар гулдан.
Мана қаршингизда
мағрур турибман,
Ўша сиз қарғаган
тақдирим билан.
Мен писанд қилмаган
гулларга алам,
Гоҳо йиғлаганим,
гоҳо кулганим.
Сизга ҳам шунчалар
оғир ботдими,
Бир тоғнинг ёнида
тоғдек турганим.
Шеър: Гулжамол Асқарова