Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
❗️ “Mittivine” жамоаси Фарҳод Маннопов ўлимидан сўнг биринчи видеоси билан Тошкент вилоятида кўриниш берди.
😔Улуғбек Шодибеков профилида эълон қилинган бу видеода 5 йигит адирда хомуш ҳолда ўтирганини кўриш мумкин.
😕 Бу билан жамоа фаолияти тугади дейишмоқчими?
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#луқма
ДИҚҚАТ, ЎРИНДИҚЛАР ҚИДИРИЛМОҚДА!
📍 Бўка туман амфитеатридаги юзлаб ўриндиқлар қидирилмоқда. Улар бир муддат олдин амфитеатрдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.
ℹ️ Асосий белгилари: ўриндиқлар сариқ ва кўк рангларда. Чиқиб кетаётганда яроқли аҳволда бўлгани айтилмоқда.
🪑 Ушбу ўриндиқларни кўрганлар Бўка тумани масъулларига зудлик билан хабар қилишлари сўралади. Мукофоти бор!
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ДИҚҚАТ, ЎРИНДИҚЛАР ҚИДИРИЛМОҚДА!
🪑 Ушбу ўриндиқларни кўрганлар Бўка тумани масъулларига зудлик билан хабар қилишлари сўралади. Мукофоти бор!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хориж_янгиликлари
Энди япон болалари Самарқандни билишга мажбур
🇯🇵 Япония мактабларига мўлжалланган “Жаҳон тарихи” фани ўқув қўлланмасининг муқоваси “Шердор” мадрасаси сурати қўйилди
📖 Ушбу ўқув қўлланма Япониянинг йирик “Yamakawa Shuppansha Ltd.” ноширлик-уйи томонидан чоп этилди. Жорий йилнинг апрель ойидан бошланадиган янги ўқув йилида ундан тарих фанидан қўлланма сифатида фойдаланилиши режалаштирилган.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Энди япон болалари Самарқандни билишга мажбур
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар
АИ-92 бензининг бир литри 7500 сўмдан сотилмоқда экан
❗️"Ўзбекнефтгаз"га қарашли АЁҚШларда АИ-92 маркали автобензин бир литри учун 7500 сўмдан сотилмоқда.
😳Айтишларича, келаётган байрам арафасида "UNG Petro" ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида AИ-92 бензинига қулай баҳор чегирмаларини таклиф қилмоқда! Энди ҳайдовчилар автомобилингизга ҳар литрига атиги 7500 сўмлик қулай нархда ёқилғи қуйишингиз мумкин.
✅ Мазкур нарх "Ўзбекнефтегаз" АЖ тасарруфидаги "UNG PETRO" МЧЖга қарашли АЁҚШларда қўлланилмоқда.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
АИ-92 бензининг бир литри 7500 сўмдан сотилмоқда экан
❗️"Ўзбекнефтгаз"га қарашли АЁҚШларда АИ-92 маркали автобензин бир литри учун 7500 сўмдан сотилмоқда.
😳Айтишларича, келаётган байрам арафасида "UNG Petro" ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида AИ-92 бензинига қулай баҳор чегирмаларини таклиф қилмоқда! Энди ҳайдовчилар автомобилингизга ҳар литрига атиги 7500 сўмлик қулай нархда ёқилғи қуйишингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза
ЁМОН ХАБАРНИНГ «ЯХШИЛИГИ»
Ёмон гапнинг оёғи тез чопади. Шунинг баробарида турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
ℹ️ Кўпи – зарар
Руҳий жиҳатдан: асабийлик, ёлғизлик, умидсизлик, қўрқув, ваҳима, зўриқиш, ишончсизлик, уйқусизлик ва безовталик.
Жисмоний жиҳатдан: бош оғриғи, диарея, чарчоқ, дангасалик, позитив кайфиятнинг йўқолиши.
Касалликлар: қон босимининг ошиши, юрак касаллиги, қандли диабет, семизлик, тери-таносил хасталиклари.
❔ Нима қилиш керак?
✅ Ҳаётга ўнг кўз билан қаранг. Барибир коинотнинг муаммосини ҳал қилиб бера олмайсиз-ку)
✅ Кўпроқ яхши янгиликлар билан танишиб боришга ҳаракат қилинг. Ҳаёт фақат ғурбатдан иборат эмас-да!
✅ Қимматли вақтингизни тежанг. Бир сутка интернетда ўтирсангиз ҳам ҳамма маълумотни қамраб ололмайсиз.
✅ Манбаларни чекланг. Барча канал ва сайтларни кузатишингиз шарт эмас.
❗️ Хулоса
Салбий хабарлар оз-оздан томиб турган оғудек гап. Бир қарашда зарари йўқдек туюлади. Бироқ улар сизни енгиб қўйиши мумкин. Шундай экан, барча нарсада бўлгани каби ахборот олиш ва тарқатишда ҳам меъёрни унутманг, ёшлар!
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ЁМОН ХАБАРНИНГ «ЯХШИЛИГИ»
Ёмон гапнинг оёғи тез чопади. Шунинг баробарида турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Руҳий жиҳатдан: асабийлик, ёлғизлик, умидсизлик, қўрқув, ваҳима, зўриқиш, ишончсизлик, уйқусизлик ва безовталик.
Жисмоний жиҳатдан: бош оғриғи, диарея, чарчоқ, дангасалик, позитив кайфиятнинг йўқолиши.
Касалликлар: қон босимининг ошиши, юрак касаллиги, қандли диабет, семизлик, тери-таносил хасталиклари.
Салбий хабарлар оз-оздан томиб турган оғудек гап. Бир қарашда зарари йўқдек туюлади. Бироқ улар сизни енгиб қўйиши мумкин. Шундай экан, барча нарсада бўлгани каби ахборот олиш ва тарқатишда ҳам меъёрни унутманг, ёшлар!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Тарихнинг қадим Бурчмуллоси
🏔 Бўстонлиқ тумани ўзининг бетакрор табиати, соф ҳавоси билан ҳамиша одамларни жалб этиб келган. Туманда қатор машҳур қишлоқлар бор. Улардан бири Бурчмулло қишлоғидир.
📜 Қадим тарихга эга ҳудуд Чотқол ва Кўксув дарёлари қўшиладиган бурчакда жойлашган. Бу ерда эрамизнинг VII асридаёқ маълум ва машҳур бўлган Ардланкент қадимий шаҳри жойлашган бўлиб, X-XI асрларда обдон гуллаб-яшнаган. Шарқлик географлар ўз йилномаларида ва хариталарида белгилашган бу кўҳна шаҳар ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг кучли қалъаси ва мол айрбошлаш пункти бўлган. Бу ерда кумуш қазиб олиниб, ишлов берилган. Кулолчилик буюмлари ишлаб чиқариш кенг ривожланган.
📍 Палтавсойнинг ўнг соҳилида, унинг Чотқол дарёсига қуйилиш жойида бошқа ноёб қадимий шаҳар харобалари бор. Қадимий Обираҳмат ёдгорлиги ҳам айнан шу ерда. У юмшоқ шаклдаги кўҳна ғор бўлиб, илк бор Чоч – Илоқ экспедицияси (Бўстонлиқ археологик отряди) томонидан очилган. Бу ерда 30 га яқин маданий қатлам кавлаб очилган. Улар юқори палеолит даврига таалуқли. X-XII асрлардаёқ бу ерда Обираҳмат металл қуйиш пункти ишлаган.
🏗 Қазиш ишлари жараёнида топилган металл эритиш печи, таркибида магнезит кўп бўлган шағал, эритилган темир қотишмаси ва X-XII асрга тегишли сопол ва шиша буюмлар шундан далолат беради. Ҳозир бу ердаги қишлоқ Обираҳмат номи билан аталади. Бошқача айтганда, бу суви роҳатбахш замин.
🕌 Шунингдек, қишлоқдан унчалик узоқ бўлмаган масофада, Чорвоқ сув омбори соҳилида қадамжолардан бири – Қадамжобува жойлашган.
Афсонага кўра, Одам алайҳиссаломнинг олтинчи набиралари ҳазрати Идрис алайҳиссалом бу ерларга келиб қолганида қаттиқ чарчоқ ҳис этади. Чанқоғини қондирмоқчи бўлади, аммо сув топа олмайди. Набий Аллоҳга дуо билан илтижо қилади ва ўша заҳоти ҳазрати Идрис (а.с.)нинг бешта бармоқларидан бешта булоқ отилиб чиққан экан.
📌 Ўшандан бери Қадамжобувада йилнинг ҳар бир фаслида ўша бешта булоқлардан ер остидан сув отилиб чиқади. Улардан чиқаётган сув зиёратчиларнинг турли дардларидан халос этишидан ташқари, ҳар қандай истак ва орзуларини рўёбга чиқариши тўғрисида ривоятлар бор, бунинг учун орзу истагингизни ният қилиб, булоқ сувидан ичишингиз ва шу сув билан юз-қўлларингизни ювсангиз бўлди.
Муқаддас саналган бу қадамжога ҳар куни республиканинг турли бурчакларидан юзлаб одамлар зиёратга келади.
🗓 Бурчмулло қишлоғи аввал Бўстонлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини таркибига кирган. 2001 йилга келиб "Бурчмулло" маҳалласи ташкил этилган. Мазкур ҳудудда ўзбек, қорақалпоқ, рус, қирғиз, қозоқ, корейс, тожик миллатига мансуб фуқаролар яшайди.
🎓 Қишлоқдан машҳур инсонлар етишиб чиққан. Улардан академиклар Ортиғали Ҳакимов, Тўхтамурод Набиев, Абдували Имомалиев, профессорлар Аҳмаджон Майсупов, Зубайда Файзиева, фан номзодлари Ортиқали Ўринбоев, Раъно Ворисова, Малик Кабиров, Дилшод Алмжанов, Шопўлат Бабаджанов, Жўра Йўлдашов, Эргаш Икрамов, прокурор Бегали Зоировлар туғилиб ўсган.
🔰Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ОП, 1 та ҳарбий санатория, 26 та савдо дўкони, 1 та асаларичилик, 1 та Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонаси, 52 та уй меҳмонхоналар фаолият юритади.
💰Аҳолининг асосий даромади чорвачилик, асаларичилик,боғдорчилик, туризимдан.
🔍Қишлоқ ер майдони - 68 127 гектар. Аҳоли сони - 4179 нафар. 0-30 ёшгача бўлганлар - 1940 нафар.
Ҳозирда:
🔹 Маҳалла раиси – Файзулло Назиров
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Майрам Йўлдашова
🔹 Ёшлар етакчиси – Зарнигор Луқмонова
🔹 Хотин-қизлар фаоли – Бахтинисо Тошметова
✉️ Telegram🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube

✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#респект
"Бировга ишонсанг ёлғон гапиради, яхшилайди, яширади. Ўзимиз кўзимиз билан кўряпмизки, бу йўлларда ҳаракат қилиб бўлмайди" - Президент
🚘 Президент Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўрди. Негаки бу йўллар бўйича аҳолининг эътирозлари кўпаяётган эди.
❓ Сиз томонда вазият қандай? Масъулларга қайси йўлларда юриб кўришни тавсия этасиз?
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
"Бировга ишонсанг ёлғон гапиради, яхшилайди, яширади. Ўзимиз кўзимиз билан кўряпмизки, бу йўлларда ҳаракат қилиб бўлмайди" - Президент
❓ Сиз томонда вазият қандай? Масъулларга қайси йўлларда юриб кўришни тавсия этасиз?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?
НАВРЎЗ ФАҚАТ БИЗНИНГ БАЙРАММИ?
🤔 Наврўз фақат ўзбекларнинг миллий байрами, десангиз адашасиз. Наврўз байрами нафақат бизда, балки барча туркий халқларда кенг нишонланади. 2010 йил 23 февраль куни БМТ 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилган. Қадимда Наврўз бугунгидан фарқли ўлароқ 13 кун нишонланган.
🇹🇷 Туркия. Одамлар бу куни биринчи кўрган инсони ва нарсалари йил давомида ҳаётига таъсир кўрсатишига ишонишади. Шу боис Наврўз куни уй ва либослар бахт, соғлиқ, бойликни ифодаловчи рамзий нарсалар билан безатилади.
🇮🇷 Эрон ва Афғонистон. Дастурхонга кўзада гул, бўялган тухум, ширинликлар, мева-чевалар, нон, шунингдек, кўзгу билан шам қўйилади. Оила аъзоларига тенг миқдорда шам ёқилиб, у тўлиқ ёниб тугамагунча олов ўчирилмайди.
🇰🇿 Қозоғистон. Наврўз байрами муносабати билан дастурхонга ўзига хос байрам таоми — “наурыз коже” (наврўз гўжаси) тортилади. Бу таомни тайёрлаш усули турлича: ҳар бир уй бекаси уни ўзича тайёрлайди. Наврўзда от пойгаси, ойтис (шеърият) аёллар ва эркаклар ўртасида анъанавий мусобақа ўтказилади. Қозоқларнинг эътиқодларига биноан агар аёллар ғалаба қозонсалар, ўша йил барокатли йил бўлади.
🇦🇿 Озарбайжон. Байрам куни одамлар дарё ёки булоққа бориб, унинг сувини поклик ва тозалик рамзи сифатида бир-бирларига сепадилар. Наврўз куни албатта ширинлик истеъмол қилиш уларнинг азалий одати ҳисобланади. Оилалар ичкарисида доим бу байрам нишонланган: ширинликлар тайёрланган, шамлар ёқилган, буғдой ундирилган, тухумларга буёқ суртилган ва ҳатто оловдан сакраганлар. Улар ҳар доим ушбу анъанани ўзлариники дея ҳисоблаганлар.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
НАВРЎЗ ФАҚАТ БИЗНИНГ БАЙРАММИ?
🇹🇷 Туркия. Одамлар бу куни биринчи кўрган инсони ва нарсалари йил давомида ҳаётига таъсир кўрсатишига ишонишади. Шу боис Наврўз куни уй ва либослар бахт, соғлиқ, бойликни ифодаловчи рамзий нарсалар билан безатилади.
🇮🇷 Эрон ва Афғонистон. Дастурхонга кўзада гул, бўялган тухум, ширинликлар, мева-чевалар, нон, шунингдек, кўзгу билан шам қўйилади. Оила аъзоларига тенг миқдорда шам ёқилиб, у тўлиқ ёниб тугамагунча олов ўчирилмайди.
🇰🇿 Қозоғистон. Наврўз байрами муносабати билан дастурхонга ўзига хос байрам таоми — “наурыз коже” (наврўз гўжаси) тортилади. Бу таомни тайёрлаш усули турлича: ҳар бир уй бекаси уни ўзича тайёрлайди. Наврўзда от пойгаси, ойтис (шеърият) аёллар ва эркаклар ўртасида анъанавий мусобақа ўтказилади. Қозоқларнинг эътиқодларига биноан агар аёллар ғалаба қозонсалар, ўша йил барокатли йил бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#рейтинг
Бугун - коррупцияга қарши курашишнинг 1006-куни
Давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди.
Ташкилотлар 5 та йўналиш ва 29 та махсус индикатор асосида тузилган рейтингда «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» дея баҳоланган.
Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги 60 балл билан «қониқарли» тоифада 23-поғонада турибди. Ҳайтовур ёмон натижа эмас. Энг қизиғи, Бўка тумани ҳокимлиги 32 балл билан «қониқарсиз» тоифада 13-ўринда. Уят эмас, шарманда!
Камроқ пора олиб туринглар, ўртоқлар. Ҳаммага тааллуқли) Фалончи пора берса, тирик кирпини тескари ютиб, тиқилиб қолманг! Бизгаям қолсин...
Сизларга илтижо қилиб,
Кенжа Порахўр.
Рассом: Маҳмуджон Эшонқулов

#кун_фотоси
Тадбир бир баҳона эди, иштирокчилар орасидан сени изладим...
Фото: Абдул Азиз

⚡️⚡️⚡️
"Uzbekistan Airways" ёшлар учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди
«Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилиши муносабати билан "Uzbekistan Airways" жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси, яъни 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар учун эконом класс тарифларига 21% чегирма эълон қилади.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

#Бир_севги_афсонаси
🪐САМОГА СОЧИЛГАН МУҲАББАТ
Валентина Горячева авиация курсанти Юрий Гагаринга турмушга чиққанида ҳали номи тарихда қолишини билмаган эди. Оддий рақс кечасида паст бўйли, озғин, қисқартирилган кирпи соч, шалпангқулоқ йигитга шерик бўлди‑ю ҳаёти буткул ўзгариб кетди. Бугун боши осмонга етса ҳам одамийлигини сақлаб қолган космонавт ва унинг қаҳрамон аёли ҳақида ёзмоқчиман.
🫡Махфий топшириқ
Бир оқшом Юрий шошилинч Москвага жўнаб кетди. Сабабини айтолмасди, топшириқ шундай бўлганди. У энг қийин синовлардан, тиббий комиссиядан ўтиб, 3000 дан ортиқ талабгорни енгди. Бир муддат ўтгач Валентина ҳам Москвага келди. Гарчи иккаласи бир уйда яшаса ҳам деярли гаплашиш имкони йўқ эди. Гагарин эрта кетиб кеч қайтарди, топшириқлардан чарчаган эр аёлига эътибор беролмасди. Аммо Валентина уни тушунар, халақит бермасди, аксинча қўллаб-қувватларди.
🚀Космосга парвоз
Гагарин доим қиз фарзандлари бўлишини орзу қиларди. Аёли унга икки қиз ҳадя қилди. 1961 йил март ойида уларнинг иккинчи фарзанди Галина туғилди. Шу кунларда Гагарин хотинини бағрига босар экан, ҳам буйруқ, ҳам илтимос оҳангида “Қизларни эҳтиёт қил, Валюша!” деди. Чунки у тарихий жараёнга тайёргарлик кўрарди.
...1961 йилнинг 12 апрелида Валентинанинг олдига қўшниси югуриб чиқди: “Валюша, радиони ёқ! Юра космосда!”. Ёш онанинг ҳис-туйғуларини сўз билан ифодалаш қийин эди. Энди Валентина биринчи космонавтнинг аёли бўлиши мумкин эди ёки беваси...
✨Янги ҳаёт
Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи космонавт сифатида мисли кўрилмаган шон-шуҳрат билан Ерга қайтди. Энди уни бутун дунё танир, давлат раҳбарларидан тортиб оддий деҳқонгача дийдорига муштоқ эди. Гагариннинг ҳаёти доимий учрашувлар, зиёфатлар ва узоқ муддатли хизмат сафарларидан иборат эди гўё. Шунга қарамай, у камтарлигини сақлаб қолди. Уй ишлари ва фарзандлар парваришида хотинига қарашарди.
👩❤️👨Гагарин ва Жина
Гагарин коинотга учганидан уч ой ўтгач, Москвада халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди. Унда энг гўзал итальян кино юлдузи Жина Лоллобригида Гагаринни ёқтириб қолди. Кино актрисасининг ўзи шундай дейди:
“Сайёрамизнинг барча аёллари унинг табассуми ва ўткир нигоҳига ошиқ эди. Мен ҳам бундан мустасно эмасдим. Кечаси Москва бўйлаб сайр қилганимизда, Юра менга ўзининг фотосуратини берди. Унинг орқа томонида шундай ёзилганди: "Мен осмонда кўплаб юлдузларни кўрдим. Лекин сенга ўхшаши йўқ улар орасида!"
Валентина ҳамманинг кўз ўнгида Жинани ўпган Гагариндан хафа эди. Аммо Гагарин аёлининг кўзига тик қараб шундай деди: "Жоним, ҳеч ким осмонга чиқишимдан олдин ҳам, кейин ҳам мени боримча қабул қилган Валюша бўлолмайди. Мен сўнгги нафасимгача сен биланман...”
Ва у ҳаётининг сўнгги дамларига қадар ваъдасида турди.
✉️Сўнгги парвоз ва сўнгги хат
1968 йил 27 мартда Гагариннинг самолёти ҳавога кўтарилди, лекин аэродромга қайтмади... Валентина эрининг ўлимидан кейин узоқ вақт ўзига келолмади. Маълум бўлишича, Юрий сўнгги парвозидан олдин аёлига шундай хат қолдирган экан:
“Агар менга бирор кор‑ҳол бўлса ўзингни қайғу билан ўлдирма. Ахир ҳаёт – ҳаёт, эртага мени машина босиб кетмаслигига ким кафолат беради? Илтимос, қизларимизга ғамхўрлик қил. Уларни оқбилак ойимчалар эмас, ҳақиқий инсон қилиб тарбияла. Шахсий ҳаётингни эса ўзинг истагандай давом эттир. Мен сенга ҳеч қандай мажбурият юкламайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ".
🧑🚀Муҳаббат фазогири
Валентина Гагарина эридан кейин бир умр ёлғиз яшади. Юрийга бўлган муҳаббатига содиқ қолди. Менимча, биринчи космонавт аёл Терешкова эмас, балки Валентина Гагаринадир. Чунки Юрий ўн йиллик турмуши давомида уни муҳаббат фазосининг энг баланд нуқтасига олиб чиқа олганди. Айтишларича, Валентина доим осмонга интизор боқар экан. Назаримда у ҳар бир юлдуз, ҳар бир сайёрадан Гагариннинг бир заррасини излаган. Гўё Гагарин ҳалок бўлмагану, миллион заррага бўлиниб, самога сочилиб кетган.
Отабек Бакиров,
“Ёшлар кундалиги” мухбири.

#Фикр
🗓 Кейинги пайтда Ўзбекистонга келиб-кетувчилар кўпайди. Улар томондан турли ният ва мақсадлар, тарафингизни айтинг, ким томондасиз, деган қатъий талаблар янграяпти. Гоҳи юмшоқ, гоҳи таҳдидли оҳанг касб этаётган бу саволлар халқимизнинг барча фикрловчи қатламини ўйга солаяпти. Биз урушга тайёргарлик кўрмаяпмиз, аммо, керак бўлса, ҳар қандай куч билан охиригача урушишга ҳам тайёрмиз. Ўзбекистон – буюк давлат. Ва бу давлат ишончли қўлларда.
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев жанубга – ҳар доим энг катта хавотир ва хатарлар манбаи сифатида кўрилган ҳудудга борди, армия ўқув-машғулотини кузатди, жанговар тайёргарлик кўздан кечирилди. Бу нимани англатади? Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ватан манфаати учун битта мушт бўла оламиз. Ўзбекистон халқи ҳар қандай эҳтимолликка маънан ва бошқа жиҳатдан тайёр. Биз қўрқмаймиз. Биз Ватан манфаатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Президент сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.