Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.1K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#лирик_чекиниш #иқтидор

Ўзбекистонлик ёш иқтидор "Голос. Дети" кўрсатувида барчани лол қолдирди

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

Ёшлар - эртанинг эгалари. Хўш, ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ёшларга қанчалик эътибор қаратишмоқда? Бугунги дайжестимиз шу ҳақда.

📍Янгийўл шаҳри. Ушбу ҳудудда сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Ёшларнинг мурожаати тингланиб, ижобий ечим топди.

📍Оҳангарон тумани.1-сектор ҳудудидаги “Эйвалек” маҳалласида ёшлар учун замонавий спорт майдон фойдаланишга топширилди.

📍Паркент тумани."Ёшлар боғи"да болажонларга ҳоким ва сектор бошлиқлари байрам совғаларини топширди.

📍Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви ташкил этилди. Учрашувда 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

📍Тошкент тумани. 2-сектор ҳудудидаги Маданият марказида битирувчи синф ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

📍Бекобод тумани. “Ёшлар дафтари" киритилган 44 нафар қизга тикув машиналари берилди. Шунингдек, 14 нафар йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқитилди.

📍Бўка тумани. Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ёшлар дафтари” га киритилган 109 нафар йигит-қизга тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича ваучерлар топширилди.

📍Оққўрғон тумани. Ҳокимлик биносида ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ўн саккизга кирмаган ким бор...

Шеър: Эркин Воҳидов

Образларда: Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова
Фото: Абдул Азиз


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Самарқандда 18 нафар бола яроқсиз дори таъсирида вафот этди. Болалар, гўдаклар ўлди.

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев узр сўраб, видео баёнот берди. Нутқ таъсирли чиқиши учун хўрсиниқ ва маъюслик қўшилган видеони кўриб, қудратли ўлканинг қудратли вазирини эмас, бетартиб ўлканинг ожиз вазирини кўрасиз, ачинасиз...

Ростини айтганда, фарммафия, жиғилдонига қурт тушганлар бу вазирнинг гапига кирмайди. Чунки, яроқсиз дориларни ишлаб чиқариб, сотаётган ифлослар учун бу вазир кичкина одам. Видео жамоатчиликни тинчлантириш учун бир пиар ход, холос.

Аслида вазир жуда хоҳлаганда ҳам буларни назорат қилолмайди. Админстратив ричаг йўқ. Тизим қачондир сунъий равишда ўлдирилган. Атайлаб.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фототанқид

Йўллар йўлимга қарар,
Ўша ўйдим-чуқурлар.
Ўша йўлдан юрсам гар,
Ғилдирагим пуч бўлар.

Оҳангарон шаҳри 1-даҳа. Охунбобоев маҳалласидаги йўлларнинг ҳолати айни дамда киши кўнглини xижил қилади.

Маълум бўлишича, бир ой муқаддам сув қувурларини янгилаймиз деб йўлларни кавлашган. Қувурлар ўтказилгач кавланган жойлар номигагина ёпиб кетилган. Оқибат кўриб турганингиздек...

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эсимда ўша дамлар…

🎄Барча интиқиб кутадиган Янги йил байрами яқинлашган сари уйни безатиш биринчи масала эди. Иложи бўлса, 1 декабрдаёқ ялтир-юлтир билан тўлдириб қўйсак. Ўша пайтда турли зарлар каммиди ё мактабдаги меҳнат дарсининг таъсирими асосан қўл меҳнатидан фойдаланардик.

❄️Рангли қоғозлардан занжир, оқ қоғоздан эса қорпарчалар ясардик. Занжир халқаларини бириктириш учун елим ўрнида “маҳаллий маҳсулот” ‒ бир пиёла сувга озгина ун қўшиб ёпиштирардик. “Дождик”нинг бир учига пахта ўраб, ширин сувга ботириб шифтга қараб отардик.

🎄 Фақат... Шифтда “дождик”дан қоладиган излар, зарларнинг эшикдан кирган одамнинг ғашига тегиши, занжирларнинг узилиб‑узилиб тушиб қолишлари... Деразага сурат чизиш‑чи? Ишга киришиб кетгандан ҳатто уй деворлари ҳам расмдан бебаҳра қолмасди. Кейинги ширин даккилар эса байрам кайфиятидан умуман устун келолмасди.

🎄 Байрамнинг энг қизиқарли лаҳзаларидан бири бўлган арча безатишга ҳам етиб келдик. Чиройли ўйинчоқларнинг игнабаргли шохларда товланиши, рангли чироқларда ўзгача сирлилик бор. Арча тагига бир уюм пахта қўйиб, уй ичига “қор ёғдирардик”. Янги йилнинг эртасига уйда совғаларнинг қаердан пайдо бўлишини билганимиизда болалик тугаган экан.

☺️ Эҳ, ўша дамлар. Ота‑оналарнинг ҳам кўнгли кенг бўлган экан. Бугун болалар шу завқдан баҳрамандми? Уйингиз “евроремонт” бўлса ҳам қалбингизда ўзбекона боласеварлик қолсин.

☝️Болаларга болаликни ҳис қилишларига имкон беринг.

✍️Отабек Бакиров

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёҳ_сўзлар

Айва — беҳи

Мутахассисларнинг қайд этишича, қадимда туркий тилда бу мева номи аслида авйа бўлган. “Девону луғотит-турк”да шу шаклда келтирилган. Товушлар ўрни алмашган, метатеза ҳодисаси рўй берган. Худди: ёғмир — ёмғир, супра — сурпа каби.

Хурмо

Бошқа халқлар тилларида ҳам бу сўзнинг асл ўзаги ўзгармаган. Туркийча “ҳурма”, форсча “урма” – бу куз-қиш мавсумидаги энг машҳур мевалардан биридир. Таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги туфайли икки-уч дона хурмо меваси қорнингизни тўйдириши мумкин.

Фундук

Қайиндошлар
(қайингуллилар оиласи)га мансуб бута ёки дарахт ёнғоғи. Бу туркий тилида “fındık” – ўрмон ёнғоғининг йирик мевали бир тури. Озарбайжон ва қрим-татар тилларида эса – “fındıq” сўзини учратамиз. Бу кейинчалик форсча (fondoq, fandoq), (bondoq) шаклига қайтади тожикчада эса (фундуқ, фандуқ).

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Афиша

⚡️⚡️⚡️ВИЛОЯТИМИЗДА ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ҚАНДАЙ БАЙРАМЛАР ЎТКАЗИЛЯПТИ?

🎄Ўрта Чирчиқ тумани: Ҳар куни соат 09:00 дан 20:00 гача туман ҳокимининг ташаббуси билан ҳокимлик биноси ёнида;

🎄Бўка тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача "Маданият маркази" олдида;

🎄Бекобод тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача амфитеатрда "Эртакнамо Янги йил" номли концерт;

🎄Бекобод шаҳри: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача "Ёшлар боғи"да;

🎄Оҳангарон шаҳри: Ҳар куни соат 10:00 ва 14:00 да "Сирли ҳасса" номли спектакль, марказий ўйингоҳда эса 18:00 дан 22:00 гача концерт дастури;

🎄Чирчиқ шаҳри: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача "Кимёгарлар" маданият саройи олдида;

🎄Олмалиқ шаҳри: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача "Олтин олма" хиёбонида;

🎄Оққўрғон тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача "Ёшлар боғи"да;

🎄Оҳангарон тумани: Ҳар куни соат 16:00 дан 22:00 гача ҳокимлик биноси ёнида;

🎄Юқори Чирчиқ тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача А.Навоий майдонида;

🎄Пискент тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача ҳокимлик биноси ёнида;

🎄Қуйи Чирчиқ тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача туман маданият маркази олдида;

🎄Зангиота тумани: Ҳар куни соат 10:00дан 22:00 гача "Маданият боғи" марказида;

🎄Чиноз тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача ҳокимлик биноси олдида;

🎄Нурафшон шаҳри: Ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача шаҳар марказидаги "Амфитеатр" да ўрнатилган катта арча атрофида;

🎄Қибрай тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача туман марказидаги катта арча ёнида;

🎄Янгийўл тумани: Ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача "Гулбаҳор" шаҳарчасининг марказий арча атрофида;

🎄Паркент тумани: Ҳар куни соат 11:00 дан 18:00 гача туман марказидаги "Ёшлар боғи"да;

🎄Янгийўл шаҳри: Ҳар куни соат 11:00 дан 17:00 гача "Ёшлар хиёбони"да;

🎄Ангрен шаҳри: Ҳар куни соат 17:00 дан 19:00 гача "Истиқлол" майдонига ўрнатилган катта арча атрофида "Янги Ўзбекистон Янги йилинг муборак!" шиори остида;

🎄Тошкент тумани: Ҳар куни соат 18:00 дан 21:00 гача Марказий маданият биноси ёнида "Янги йил шукуҳи" шиори билан;

🎄Бўстонлиқ тумани: Ҳар куни соат 18:00 дан 22:00 гача ҳокимлик биноси олдида

Янги йил байрами муносабати билан концерт дастурлари бўлиб ўтади.

🎅Барчангизга кўтаринки кайфият тилаймиз!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

"Келажак бунёдкори" медали соҳибаси, опера хонандаси Гўзал Абдуллаева.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

Вилоят спортчилари бу йил қандай натижаларга эришди?

2022 йилда Тошкент вилояти ёшлари Республика ва халқаро мусобақаларда жами 4152 та медални қўлга киритди. Шундан 528 таси Осиё, Европа ва бошқа халқаро даражадаги мусобақалар ҳиссасига тўғри келади.

🔥Қувонарлиси, 1320 нафар ёшларимиз спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоалари таркибидан ўрин олди. Улардан 831 нафари асосий таркибда, 489 нафари эса захирага киритилган.

🏅Минглаб медалларнинг жарангги ва жилваси кўксимизни фахрга тўлдиради. Келгусида бу натижалар сони ва сифати ортишига ишонамиз!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️ОҒИР ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИБ ЯШИРИНГАН ШАХС ҚИДИРИЛМОҚДА

08.03.1995-yilda Сирдарё вилоятида туғилган ЎРАЛОВ МУҲАММАД МУҲИДДИНОВИЧ (тахаллуслари “Abu Муаз”, “Abu Муаз Шомий”, “Abu Муаз Ўзбекий”) қидирилмоқда.

Алоҳида белгилари:
бўйи 175-180 см, ўртача гавдали, думалоқ юзли, қора сочли, пешонаси кенг, қошлари ёйсимон, кўзлари қора-қисиқ, бурун va қулоқлари ўртача.

Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244(1) - va 244(2)-моддасида кўрсатилган жиноятларда гумонланмоқда. У муқаддам Тошкент шаҳри Сергели тумани 4-мавзе «Софдил» МФЙ 22-уйда яшаган.

У ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз 712313232, 712314708, 712332130, 712313433 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

❗️Хабар берган шахсинг маълумоти va шахси сир сақланиши ҳамда рағбатлантирилиши кафолатланади.


@BB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_йил_Нурафшон

Нурафшонга марҳамат!!!

🎄Бу йил Нурафшон янги йилни ўзгача тайёргарлик ва кайфият билан қаршиламоқда. Нурафшон смарт сити марказидаги амфитеатр эртакнамо кўринишда, саноқсиз чироқлар ёғдуси кўзларни қамаштиради.

🧐Сиз эса ҳали ҳам оила аъзоларингизни қаерга олиб бориш ҳақида ўйлаяпсизми? Тўғри Нурафшон амфитеатрига келаверинг. Ҳар куни кундузги соат 10:00 дан кечки 22:00 га қадар эстрадамизнинг порлоқ юлдузлари иштирокида ажойиб янги йил шоулари бўлиб ўтмоқда.

📸Янги йил фотосессияси учун ажойиб имконият, юқори тезликдаги бепул WiFi ҳудуди ҳамда Нурафшон марказидан бепул автобуслар ҳам хизматингизга шай. Сиздан талаб қилинадигани эса келиш, кўриш, завқ олиш. Анақиса локация ҳам ташлаб қўйдик, келурасла.😊

📍Локация

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Dayjest Yoshlar kundaligi (26)
<unknown>
#дайжест

28 декабрь. Ҳафтанинг чоршанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Оққўрғон тумани. Байрам арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 47 нафар болага “Президент совғаси” топширилди.

📍Ўрта Чирчиқ тумани. Педагогика коллежи спорт залида корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

📍Олмалиқ шаҳри. Ҳоким Қобил Ҳамдамов  “Ёшлар дафтари” электрон платформаси орқали фуқароларга ёрдам кўрсатиб келаётган етакчиларни ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

📍Чиноз тумани. "Чорвадор" маҳалласида кураш бўйича ёшлар ўртасида "Ҳоким кубоги" турнири бўлиб ўтди.

📍Қуйи Чирчиқ тумани. "Дўстлик" маҳалласида 330 ўринли 8-умумий ўрта таълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📍Янгийўл тумани. "Аҳил" маҳалласида "Ёшлар ва юлдузлар учрашуви" ўтказилди. Унда Лола Элтоева, Меҳриддин Раҳматов каби санъаткорлар иштирок этишди.

📍Бўстонлиқ тумани. Ҳокимлик биносида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

📍Паркент тумани. "Уч авлод учрашуви" доирасида оммавий спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бир боғ гул кимни ҳам ўлдирар,
Онамга битта гул...
Бермабман...


Қўшиқдан

Фото: Суҳроб Боймирзаев

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

"Йил аёли - 2022" Республика танловининг ғолибаси, ҳунарманд ва рассом Нилуфар Ярматова.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

БИЗ ШУНАҚА КУЧАЙИБ КЕТДИКМИ?

⚠️ Бу ҳали ҳолва, ёшлар. Эртага Янги йилдан кейин чиқинди қутиларини кўрсангиз, йиғлагингиз келади.

😐 Қанча-қанча неъматлар бир кечалик байрам деб исроф бўлади. Ахир, одам тўйганидан ортиғини еёлмайди.

Кўп йиллар чет элда ишлаб келган бир опа айтганди:

💭 - Мен ишлаган жойда одамлар нонуштадаги нон-гўштни тушликка емасди "эски" деб. Борича ташлаб юборарди. Мана ҳозир бир сўмлик нон етти сўм бўлди. Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан, дегани рост экан.

📷 Сурат журналист ва педагог Тўлқин Эшбекнинг фейсбук саҳифасидан олинди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

TikTok Ўзбекистонда VPN сиз ишламоқда!

🌐 TikTok блокдан чиқарилдими? Ўзбекистонда илова VPN сиз ишлаётгани айтилмоқда!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

"ОКМК эътирофи-2022" муносиблар тақдирланяпти

⭕️ Айни пайтда “Металлург” маданият саройида ёшларга оид давлат сиёсатининг 2022 йилдаги ижросига бағишланган "ОКМК эътирофи-2022” байрам тадбири ўтказиляпти.

📌 Унда йил бўйи турли хил танловлар ва спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ҳамда халқаро ареналарда комбинат шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар эътироф қилинмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ_Чирчиқ_Президент_арчаси

Президент совғаси болажонларга етказилди

🎄 Айни дақиқада Чирчиқ шаҳрида "Президент арчаси" тантаналари бўлиб ўтмоқда.

🎁 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва бир гуруҳ фаоллар вилоятдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болажонларни байрам билан табриклаб, Президент совғасини етказишди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM