Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Тошкент вилоятидаги энг фаол ёш тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

Соат 11:00 да якунланган овоз бериш натижаларига кўра, "Li Da Metal Technology" МЧЖ раҳбари Ислом Вахидов ғолиб бўлди.

Шу ўринда "Ёшлар кундалиги" "Fresh food Pack" МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Иқболжон Саидахмедовга ўз миннатдорчилигини билдириб, кейинги фаолиятида омад тилайди. Вилоятимизда сиздек ватанпарвар, ёш ишбилармонлар сони кўпаяверсин, Иқболжон!

Сўровномаларимиз эса давом этади. Бизни кузатинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Кун юмори

Ўзбек агар Сибирда яшаганда, оқ айиқларни тўплаб ош берган бўлар эди. Ошхўрлик, чойхонабозликка муккасидан кетиш – миллий фожеамиз.

©️Ҳорун Деҳқоний

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фармойиш

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 150 нафар талабанинг контракт пуллари тўлаб берилади

❗️Вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, Тошкент вилоятидаги 150 нафар ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг тўлов-контракт маблағлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 1 миллиард 44 миллион 418 минг сўм маблағ ажратилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Cпортчилар

Омад, Тошкент вилояти спортчилари!

🔰«Беш ташаббус олимпиадаси»
доирасидаги спорт мусобақаларида Республика босқичига йўлланма олган 450 нафар спортчига Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт сумкаси ва комплект (спорт кийими, футболка, шортик ва кепка) формалар тарқатилмоқда.

❗️Энди улар Республика миқёсида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#эслаб

Сизга ҳам таниш ҳолатми?

Рухсат берилмаган нарсани яширинча олишга уринганимизда шундай бўлади. Камига гувоҳ ҳам бор. Тасаввуримизда кейинги тақдиримиз укамиз ё синглимизга боғлиқ бўлиб қолади. Ё уни оғдириб олиш керак, ё шу заҳоти бориб чақиб беради.😊

Эҳ, бунақа пайтда қанақа ваъдалар бермаймиз? Ўйинчоқларимизни бағишлаймиз, яхши кўрган нарсаларимизни бўлишамиз. Лекин барибир айтиб беришади ёки онамиз кириб қолади.😉🙃

Аслида айб суратдаги болада эмас. Ҳамма айб силлиқ шишада.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳакер_кундалиги

🖥Компьютерингизнинг ёнидамасмисиз? Ундаги маълумотлар керак бўляптими? ❗️Энди сиз истаган жойингиздан компьютерингизга кира оласиз.

Фақат олдин видеони кўриб буни ўрганиб олинг😉.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ретросурат

1988 йил. Бўстонлиқ тумани Чимён дам олиш масканига олиб чиқувчи йўл.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#анахолос

ЗАНГИОТАДА СОБИҚ ЕТАКЧИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

🔰«Тошкент метрополитени»
ДУКнинг «Режим ва ички хавфсизлик» хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида уюшган жиноят гуруҳ аъзолари «Х.Г.» («Тошкент метрополитени» ДУК ходими), «А.Р.» (Зангиота тумани) товламачилик йўли билан талаб қилинган 5 минг доллардан 5 миллион сўм пулни «Х.Ж.»дан олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган..

❗️Шунингдек, тадбир давомида уларнинг шериклари ҳам қўлга олинган.

❗️Айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

P.S: Ҳокимлик ахборот хизматининг хабар беришича, А.Р. 2022 йил 27 сентябрь кунига қадар Зангиота тумани давлат ташкилотларининг бирида масъул ходим сифатида фаолият юритган ва Меҳнат кодексининг тегишли моддаси билан лавозимидан озод қилинган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янгилик! Энди самолётлар ўсимлик мойида ҳам учади!

❗️Ўсимлик мойи. Одатда таом тайёрлашда кўп фойдаланиладиган бу мойдан бугун авиасозликда ҳам фойдаланаётганини биласизми? Ажабланманг.

🔰Дунёда илк марта ҳарбий самолёт парвози ўсимлик мойи билан амалга оширилди.

✈️Парвозни Британиянинг Royal Air Force компанияси амалга оширган ва самолёт бутунлай экологик тоза мой билан ҳаракатланган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома!

🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади.

Бугунги сўровнома Тошкент вилоятидаги коллежлар директорлари ўртасида бўлиб ўтади.

Намунали фаолият юритаётган коллеж директорига овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 20::00 гача давом этади.

⚠️Турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Dayjest Yoshlar kundaligi (1)
<unknown>
#дайжест

23 ноябрь, ҳафтанинг чоршанба  куни. Хўш, вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🏢Тошкент давлат аграр университети. "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди.

🏢Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали. "Металлургия ва кимёвий технология" факультети талаба қизлари билан “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

📍Бўстонлиқ тумани. Умумтаълим мактабларига туман ҳокимлиги томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан жами 3410 дона бадиий адабиётлар тўплами тақдим этилди.

📍Оҳангарон шаҳри. ХТБ тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида Конституция қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб "Конституция - менинг фахрим" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

📍Зангиота тумани.Таиланд давлатида спортнинг муай-тай тури  бўйича 17-Жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақада тумандан жами 5 нафар йигит-қиз иштирок этиб, 4 та 🥇 ва 1 та 🥈 медалга эгалик қилишди.

📍Бекобод шаҳри. ФВБ ходимлари томонидан 11-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган машғулот ўтказилди.

📍Қибрай тумани. 27-умумтаълим мактабида Ўзбек миллий академик драма театрининг таниқли актрисалари  иштирокида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

📍Янгийўл шаҳри. Спортнинг стритбол тури бўйича Адлия бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Янгийўл шаҳрининг қизлар жамоаси 🥇 қўлга киритди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бир куни гўзаллар қарғайди мени,
Қаровсиз муҳаббат учун қарғайди...

Шеър: Асадулла Жўраев

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Образларда: И. Иминжонов, А. Абдурашидова, З. Ҳакимжонова, М.Қурбонова
Фото: Абдул Азиз

✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Огоҳ_бўлинг

Қизларни Индонезияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлганлар қамалди

❗️Оҳангарон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган шахс хорижда яшовчи фуқаро билан келишган ҳолда қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юборишни режа қилади.

✳️Буни амалга ошириш учун чет элда яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар қизни ёллайди.

🔰Қизлар учун авиачипталар ҳамда тегишли виза ҳужжатлари расмийлаштирилиб, электрон шаклда юборилади. Уларга хориждаги фаолиятлари бўйича тушунчалар берилиб, аэропортда фойдаланишлари учун қалбаки ПЦР тест маълумотлари тайёрланади.

❗️Тошкент халқаро аэропортида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳуқуқбузарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

❗️Ҳолат юзасидан икки нафар шахс 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Чет элда пул уюлиб ётибди деса ишонманг, қизлар! Огоҳ бўлинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

ОЙДИНДАГИ МУТОЛАА МЕВАСИ

❗️1685 йил 21 март. Санъаткорлар сулоласи ҳисобланган Бахлар хонадонида янги чақалоқ дунёга келди.

🎼Мусиқага эрта меҳр қўйган болакай 7-8 ёшларида орган созини эшитиш учун черковга борар, соатлаб куй денгизига ғарқ бўларди.

10 ёшида ота-онасидан жудо бўлиб, амакиси Кристофнинг қарамоғида қолди.

📚Амакисининг уйида қимматли китоблар бўлиб, унга ўқишга рухсат беришмасди. Кичик Бах эса тун ярмида, ой нурида мутолаа қиларди.

🏢15 ёш
идан ихтисослашган мактабга ўтади. Ўқувчилик пайтида концерт томоша қилиш учун тўрт кун пиёда юрганини кўпчилик  телбалик деб атади. Аслида шу воқеадан кейин у бастакор бўлиш учун туғилганига ишонч ҳосил қилди.

❗️18 ёшида Арнштадтдаги черков органчиси бўлиб иш бошлади.

❇️Ундаги яратувчанлик иштиёқи қолипларда қолиб кетишга йўл қўймасди. Тайёр мусиқаларни ижро этиш унга камлик қилиб қолди
.

🎹Умрининг қолган қисмини янги куйлар басталашга бағишлади.  Расмий ишига вақт ажратмагани учун эса тинимсиз даккилар остида яшади.

🔰Черков органчиси бўлган бастакор муқаддас китобдан илҳомланди. Натижада  куйларида инсонийлик, ҳаётдан завқланиш, юксак гўзалликка интилиш, шоду хуррамлик билан бир қаторда дард-алам ҳам ўз аксини топди.

❗️Мингдан ортиқ мусиқий асар қолдирган бу интилувчан, қайсар ва меҳнаткаш санъаткор

Бах эди... Иоганн Себастьян Бах эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси

Инсоннинг ўзи "йўқ", "бажара олмайман", "ўхшамайди" деган сўзлардан ўз атрофига қаттиқ панжара қуради.

Кейин эса бу панжара ортидан қарайди ва эркинликда яшаётганларга ҳавас қилади.

✍️Александр Свияш,
рус ёзувчиси

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Йил давомида 4 марта светофорнинг қизил чироғидан ўтган ҳайдовчилар гувоҳномасиз қолади

❗️1 декабрдан бошлаб қоидабузарлик учун балл бериш тизими жорий этилади.

🟢 1 балл - тезликни оширганлик учун
🟢 3 балл - светофорнинг қизил чироғида ўтганлик учун
🟢 12 балл тўпланса ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан автоматик тарзда маҳрум этилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

МИЛЛИОНЕРНИНГ ЯГОНА МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИГИ

🇺🇸Америкадаги йирик корпорация бош директори Валтер В. Беттингер II ҳикоя қилади:

❗️"‒ Талабалик даври. Якуний синовларга астойдил тайёргарлик кўрдим. Имтиҳонга кирганимда эса биттагина савол ёзилган варақани кўриб ҳайрон қолдим. Савол эса янаям ҳайратланарли бўлди: “Ушбу бино фаррошининг исми нима?”

🔰Шунча йил ўқиб бунга эътибор бермаган эканман. Мен муваффақиятсизликка учраган ягона синов ана шу бўлди.

❗️Кейинчалик бу воқеадан катта сабоқ олдим. Фаолиятим давомида энг оддий ходимдан то бошлиққача эътиборли бўлишга, инсонни қадрлаш, меҳнатини муносиб тақдирлашга ҳаракат қилдим."

Сиз-чи, ўзингиз ўқиётган ёки ишлаётган бинонинг фаррошини танийсизми?

❗️Видеода мактаб фаррошини туғилган куни билан табриклаган ўқувчилар акс этган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube