Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.4K subscribers
12.1K photos
7.09K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ёшларфоруми #Янгийўл #Халқобод

БАРЧАНИ БИРЛАШТИРГАН ЁШЛАР ФОРУМИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

⚡️Янгийўл тумани бугун чинакамига байрамона тусга кирди. Ёшлар форуми уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

🇺🇿Форум доирасида белгиланган барча тадбирлар – ош чемпионати, спорт мусобақалари, ёш санъаткорлар чиқишлари, маданий тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғота олди.

🔹Бир пайтлар ташландиқ ва хароб аҳволга келиб қолган "Халқобод"нинг бугунги жамоли эса меҳмонларда илиқ таассурот уйғотди. Равон йўллар, шинам маданият уйи, саранжом-сариштали ҳовлилар, юрагида ўти бор қишлоқ ёшлари...

🔘Буларнинг барчаси бугунги анжуманга бошқача пафос бағишлади, ёшлар учун мўлжалланган фестивал ва маросимларни шундай ихчам, халқона ва кўримли бир тарзда, асосийси, юқори савияда ташкил қилиш ҳам мумкинлиги яққол сезилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Янгийўл

ЧОДИРЛАРГА КЎЧГАН ҚАБУЛЛАР

🔹Жорий йил ҳисобидан давлат бошқаруви органларида ишлар қизғин бошланди. Тошкент вилояти ҳокимлари энг оғир ҳудудларга бориб, аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

🔺Ўтган йили шундай ҳудудларга ҳокимлар томонидан вагон ўрнатилиб, шу ерда яшаш ва ҳудуд билан ҳамнафас бўлиш тенденцияси кузатилган эди. Ўшанда бу вагонлардаги шоҳона шароитлар, атрофлари ўралган, ҳовлисимон кўринишлар жамоатчиликда саволлар уйғотган, хусусан, Наманган вилояти ҳокимининг вагон-уйи истеҳзоларига сабаб бўлган эди.

⚠️Кўраяпмизки, ҳокимлик жамоатчилик фикридан тез хулоса чиқариб, бу ишлар аслида халққа хизмат учун эканлиги, бошқача маъно йўқлигини исботламоқда. Суратда кўраётганингиз Янгийўл тумани 1-сектор раҳбарининг чодири. У "Дўстлик" маҳалласида ўрнатилган.

📌Эндиликда сектор раҳбарлари куннинг маълум қисмини шу ерда ўтказиб, энг оғир ҳудудлардан бири бўлган "Дўстлик" МФЙ аҳолиси билан мулоқот қилишмоқда. Йил бошқача бошланаяпти, ишонаверинг. Бу ҳокимлар кечаги куннинг одамлари эмас, замонга тез мослашишди. Туну кун ишлаш ва, асосийси, қандай ишлаётганликларини халққа кўрсатиб бера олишни ўзлаштиришди. Янги Ўзбекистоннинг янги раҳбарлари имижи шу тариқа шаклланмоқда.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри #Наврўз2022

⚡️Янгийўл – катта шаҳар. Яқинда қайта ташкил этилганига 5 йил тўладиган ушбу шаҳар бугун мутлақо бошқача қиёфага кирган.

🌺Бугун у келинчакдек безаниб, чирой очиб, меҳмонларга пешвоз чиқмоқда. Халқимиз кутган, соғинган Наврўз шодиёналари фикримизни яққол тасдиқлайди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бизни_алдаманг #Янгийўл_шаҳри

❗️Бугун 19:00 да "Ёшлар кундалиги"да Янгийўл шаҳрида ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишга доир салбий ҳолатлар ҳақидаги махсус кўрсатув намойиш қилинади.

☝️ Ёшларни алдаманг! Бизни алдаманг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#респект
#Янгийўл_шаҳар
#Yoshlar_agentligi

Янгийўл шаҳар ёшлар етакчилари бошчилигида маҳалла ёшлари билан умумхалқ хашарида қабристонни обод қилишмоқда
МашаАллоҳ.
Оллоҳ рози бўлсин🤲

@yangiyolliklaruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри

Жойларда сайлов натижалари эълон қилина бошланди – раислар сайлови қизғин паллада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

"Янги Ўзбекистон ёшлари - бирлашайлик!" шиори остида галаконцерт бошланди. Таниқли хонандалар эл хизматида.

Стадионда атмосфера
👍👍😇

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_куни_олдидан #Янгийўл_тумани

📍 Ҳудудда "Оналар ва ёшлар" боғининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбир халқ сайлига айланиб кетди.

☺️ Ёшлар куни арафасида Янгийўлда аҳолининг, ёшларнинг кайфияти ниҳоятда кўтаринки. Янгийўлнинг мунаввар оқшомларда муборак суҳбатлар, ширин дийдорлар, ёшлик алёрлари ҳар тарафда қулф уриб турибди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёнғин #Янгийўл_тумани

Энди Ниёзбошида ер ёнаяпти. Буғдойдан бўшаган ерлар.

🤔 Қишлоқ хўжалиги майдонлари – экин ерларидаги бундай хўжасизликка кимдир жавоб бериши керак, бизнингча.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани #Халқ_фикри

🚨 Кун иссиқ. Бундай пайтда маиший чиқинди сақланадиган полигонларда бадбўй ҳид анқийди. Ҳар доимгидек.

🌐 Мaвзу тармоқда шов-шув бўлгач, масъуллар келиб ерни ағдариб, чиқиндиларни кўмиб кетишади. Кейинроқ эса ҳаммаси яна бошқатдан бошланади.

❗️Янгийўлда бу муаммо яна қайтарилди. Ҳар йили ёзда шу аҳвол бўлади. Аҳоли чирқиллайди, экологияга масъуллар баёнот беради, чиқиндилар устига тупроқ тортилади. Ва бўлди. Шу билан тамом.

🤦‍♂️ Энг қизиқ жойи нима биласизми, бу маҳалланинг номи "Ватан". Эшитяпсизми, кимлардир 40 гектарлик чиқиндихона жойлашган маҳаллани "Ватан" деб номлаб қўйган. Тақдир ҳазили. Эпик ёндашув.

⁉️ Хўш, нима учун шундай бўлаверади? Нима учун аҳоли манзилгоҳига яқин жойда бу чиқиндихонага нима бор, деб кимдир масалани кўндаланг қўймайди?

Масъуллардан аниқ изоҳ кутамиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Янгийўл

КЎКАТ ҚИРОЛЛАРИ ҚАЕРДА ЯШАЙДИ?

🗞Тошкент шаҳридан 18 км. узоқликда жойлашган, Янгийўл туманидаги бу маҳаллани нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам яхши билишади. Фактларга мурожаат қилсак. 1870 йил 1 июнда Туркистондаги биринчи босма газета - Туркистон генерал губернаторлигининг нашри - "Туркестанские ведомости" саҳифаларида Тошкент-Самарқанд почта йўлини очиш режалаштирилгани, бу йўлда 10 та почта бекати ташкил этилиб, уларнинг биринчиси Ниёзбош почта бекати экани таъкидлаб ўтилган. Почта бекатлари оралиғида 10 тадан от хизматда бўлган.

📁Газетанинг ёзишича, Тошкентдан Ниёзбоши почта бекатигача бўлган йўл ниҳоятда эгри-бугри бўлиб, Салор дарёсининг ўнг томонидан бошланган. Йўлнинг сўл тарафини Салор ва Чирчиқ дарёлари сувидан баҳра олувчи серунум далалар ташкил этган.

Қишлоқ нега айнан Ниёзбош деб номланган?

🏕Ҳар қандай ривоят ва афсонанинг қаърида озми-кўпми ҳақиқат яширинган бўлади. Оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ривоятларга кўра, асли Жиззах томонлардан бўлган икки ака-ука овчилик билан кун кўрган ва ўлжа илинжида бу томонларга келиб қолган. Кейинчалик юртдошларини излаб, Жиззахдан Ниёз деган йигит келади. Уни ўз юртида Ниёзботир деб ҳам аташар экан. Ниёзботир бу ерда ўзи тенги ёш-яланг йигитларга бош бўлади. Ниёз келгач тепалар, тепаларнинг атрофлари Ниёз бошлиқ қишлоқ - Ниёзбошга айланади.

⚔️Эндигина барпо бўлган қишлоқ янада ободонлашиб, ариқ-зовурлар қазила бошлаган кезлар, яъни XVIII асрда қишлоқ аҳолиси тинчлигига рахна солувчилар кўпайган. Кексалар Ниёзни қишлоқ ёшларига бошлиқ этиб сайлашган. Ниёз ва йигитларининг қишлоқ тинчини бузувчи ёвлар билан қилган муросасиз курашлари ҳаммаёққа овоза бўлган ва ёвлар бу ерга яқин йўламаган, дейишади.

📍Ниёзбош қишлоқ Кенгаши бўлган пайтда турли йилларда Жонбир Юнусов, Қодир Юсупов, Гулмат Назархўжаев, Фозил Норов, Сўтибой Зулфиқоров, Қўчқор Сиддиқов, Фозил Худойберганов, Олимбой Қўчқоров, Ҳусанбой Очилов, Абдуҳаким Рихсибоев оқсоқоллик қилган.

🍇Мустақилликдан кейин "Ниёзбош" ҚФЙ 9 та маҳаллага бўлиниб кетади. 2018 йил 15 октябрда маҳалла фуқаролар йиғини мақоми берилган "Ниёзбош" шулардан биридир. Аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишда тажрибаси катта бўлиб, бу ерликлар даставвал узумчилик билан шуғулланган. Хусусан, узумнинг чиллаки, қора чарос, ҳусайни навларидан яхши ҳосил олинган.

🥦Ҳозирда "Ниёзбош" кўкат ва резавор етиштиришда Республикада ўз ўрнига эга. Ер билан тиллашувчи аҳолининг сўзларига кўра, кўкатдан бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин. Меҳр бериб ишланса, йилига 50 млн. сўм даромад қилиш имкони бор.

🚝Бугун Ўзбекистон бозорини забт этиб улгурган ниёзбошликлар етиштирган маҳсулотларини доимий равишда Россия Федерациясига экспорт қилишади. Шу боис одамлари ҳам фаровон яшашади.

🔘Ҳудуддан машҳур инсонлар кўп етишиб чиққан: шоир Турсунбой Азимов, профессор Тошканбой Азимов, актёр ва ҳофиз Нурмуҳаммад Мирзааҳмедов шулар жумласидан.

‼️Қишлоқнинг ер майдони - 53,4 гектар. Аҳолиси - 3206 нафар. Аҳолининг 700 нафарини 16-30 ёшдагилар ташкил этади.

Айни пайтда:

🔷Маҳалла раиси – Дадажон Зукурбаев
🔷Ҳоким ёрдамчиси – Жамшид Маҳмудхонов
🔷Ёшлар етакчиси – Саодат Топилова
🔷Хотин-қизлар фаоли – Нафиса Маҳкамова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Янгийўл_тумани #Кредит #Чорва

КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН ОҒЗИНИ ТИКИБ ОЛГАН ЯНГИЙЎЛЛИК «СС»

Тармоқда чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит ололмаган С.С. (1991 йили Янгийўл тумани, «Халқабод» маҳалласида туғилган) оғзини ип билан тикиб, очлик эълон қилгани видеоси тарқалди.

Бу энди кулгили эмас. Шантаж дейишга тил бормайди, айни пайтда фуқаронинг бу ишини ҳам оқлаб бўлмайди.

Асосий нуқта: фуқаро ҳудудидаги ҳоким ёрдамчиси, прокурор ёрдамчисига олти ойдан бери мурожаат қилаётибди. Бироқ унинг сўровлари жавобсиз қолган. (амалда: бу факт тасдиқланмади, фуқаро давлат хизматчисига туҳмат қилган).

«Ёшлар кундалиги»: ҳоким ёрдамчилари, банклар.., умуман, вилоят иқтисодий блокининг раҳбари жаноб Музаффар Файзиевга конкрет саволлар кўпаймоқда.

P.S. Махсус интервью оламиз, тез орада.

UPD. Бугун туман ҳокими, прокурор бориб, кредитга ёрдам беришларини айтишган. Кейин фуқаро оғзидаги тикилган ипни олишга рози бўлган. Ҳокимлик унга 4 бош қўйни ҳадя тариқасида топширибди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл

Салом, Жасмина. Мен туман ҳокимиман.

Янгийўл тумани ҳокими Улуғбек Ялгашев аълочи қизнинг уйига борди ва байрам билан табриклади. Ҳоким унга ноутбок ваъда қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ #Олмалиқ #Янгийўл #Паркент #Пискент #Нурафшон

Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.

"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.

Батафсил лавҳамизда кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қарористон #Янгийўл_шаҳри

ҚАРОРИСТОН: ИЖРО ТИЗИМИНИНГ ЯНГИЙЎЛЧА СТИЛИ ҲАҚИДА

"Ёшлар кундалиги" Президент қарорларининг ҳудудлардаги ижроси билан боғлиқ реал аҳволни танқидий таҳлил қилишда давом этади. Бу сафар
Янгийўл шаҳрида Президент ва ҳукумат ҳужжатлари ижросининг аҳволи хусусида тўхталамиз.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 8 июлдаги қарори олис Янгийўл шаҳрига 30 августда ижрога қаратилган. Бу ҳужжат давлат раҳбарининг 28 июндаги қарори ижросини таъминлашга доир бўлиб, озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазо муддатини ўтаб бўлганидан кейинги ҳаётига ёрдам беришга қаратилган. Вилоят ҳокимининг Янгийўл шаҳрига 55 кунда етиб борган қарорида собиқ маҳкумларга кўрсатиладиган моддий ёрдамнинг қонуний асослари кўрсатилган. Бу кечикишнинг чуқур оқибатларини шарҳлашга анча вақт кетишини инобатга олиб, хулоса чиқаришни билгичларга қолдирамиз;

Давлат раҳбари 1 август куни мустақиллигимизнинг 31 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу асосда вилоят ҳокими 9 августда қарор қабул қилди. Байрам ўтди. тадбирлар юқори савияда ташкил этилди. Хуллас, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги 5 сентябрь куни "Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" қарор қабул қилди. Фарҳод Мирзаев мазкур қарори билан байрамни ўтказишга масъул ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаган, байрамни ўтказишга доир ташкилий йиғилишларда барча раҳбарлар қатнашишини кўрсатиб ўтган, чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган, хайрия тадбирларини амалга оширишни тавсия этган, тадбирларни молиялаштириш манбалари қайд этилган, байрамни кенг ёритиш бўйича ахборот хизматига топшириқлар берилган. Қачон? 5 сентябрь куни. Майнавозчилик. Кўндаланг қўйиш ёки эски число билан ишлаш дейдилар буни. Янгийўлча стил. Ижрога ёндашув шундай бўлгач, Янгийўл шаҳрида байрам қандай ўтказилгани, уни молиялаштиришга доир техник жараёнларни ўйлашга қўрқади одам. Энг ёмони бундай безбетлик – ўтиб бўлган байрамни ўтказишга оид қарор қабул қилиш;

Янгийўл шаҳри ҳокимининг яна бир "миллион долларлик" қарори: 26 август куни қарор қабул қилиб, эрта ва индинга умумхалқ ҳашари, деб ёппасига эълон қилаяпти. Бир кун қолганда. Давай, эртага ҳашар ўтказворамиз, дегандек. Ҳашарни юқори савияда ташкил этишга доир тайёргарликка тупурилгани майли, бошқа кулгили томони ҳам бор. Шаҳар ҳокими бу қарорни Тошкент вилояти ҳокимининг 26 апрел кунги фармойиши асосида қабул қилган. Энг қизиғи, Тошкент вилояти ҳокимининг ўша фармойиши 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ҳашар ўтказиш ҳақида экан!Тушунаяпсизми, Янгийўл шаҳри ҳокимлиги бу фармойиш асосида августнинг охирида ҳашар эълон қилишга ҳақли эмас. Янгийўл шаҳри ҳокимлиги янгилик қилган. Ноқонуний ва кулгили бу ҳашарни "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деб номлаган. Романтика.

Ижро тизимида бир мавҳумлик. ноаниқлик бор. Ҳукумат қарорлари тегишли бўлса-бўлмаса, ҳудудларда ижро учун қабул қилиниши шарт. Мантиқсизлик. Масалан, бир сотих ҳам ғўза экилмайдиган Янгийўл шаҳрига ғўза дефолиациясига доир ҳужжатнинг нима алоқаси бор? Худди шундай Корея гранти асосида қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш ҳақидаги қарорнинг ҳам шаҳарга алоқаси ва боғлиқлик жойи йўқ. Балки алоқаси бордир, аммо, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги қабул қилган қарорни ўқиб, (ўқийверасан, тушуниш қийин) тилинг жингалак бўлгани қолади.

Хўп. Тизим, тизим, дейсизлар. Қани ўша тизим? Давлат аппарати бир томондан назоратсиз ижро жараёни билан бўғилаётган бўлса, иккинчи томондан, олий даражадаги ҳужжатларни ижрога юборишда ҳам мантиқ бўлиши керак. Афсуски, бу жабҳада ҳам мантиқсизлик кўп.

P.S.
Ижро тизимининг аҳволи жуда аянчли. Кулгили. Бу ишлар, кечикишлар, ўз навбатида, ижронинг молиявий харажатлар қисмига таъсир қилади, қийинлаштиради, қандайдир ноқонуний ишларга етаклайди. Бошқа томондан, давлат ҳокимияти обрўсизлантирилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

Фуқаро:
– Ҳамма жойда шахмат ўргатиш пуллик, мен бу ерда ёшларга текинга ўргатмоқчиман.

Ҳоким:
– Мен ҳам сизга шу жойни текинга бераман.

#Янгийўл_шаҳри

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Очиқ_дарс #Янгийўл

КРЕАТИВ ЗИЁДА МУАЛЛИМ

Йўл

Яратганнинг инояти ила инсон ўзи чин дилдан истаган нарсасига эриша олади. Бунга фақатгина ҳаракат ва кучли истак кифоя. Янгийўл шаҳри 12-мактаб ўқитувчиси Зиёда Абдурасулова 1978 йил 21 сентябрда туғилди. Онасининг изидан бориб, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили филологиясига ўқишга кирди. Даставвал лицейда, сўнг мактабда фаолият юритди. Карьераси давомида Англияда малака ошириш ва саёҳатларда бўлди. С1 даражали СЕFR сертификатини қўлга киритди. Бугун унинг кўплаб ўқувчилари Ўзбекистоннинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олади.

Янги нафас керак

– Ўтган йилларга қараганда бугун инглиз тилини ўрганишни истаган иштиёқмандлар бисёр. Авваллари дарсларда қўлланган усуллар эскирди. Бугун ёшлар креативликни талаб қиляпти. Мен ҳаттоки доскага санадан бўлак ҳеч нима ёзмайман. Мониторлардан фойдаланаман. Катта синфларга ҳам дарслар ўйин шаклида ўтказилади. Илгари тил дарслари грамматикага асосланган эди. Бугун тил ўрганиш учун барча қулайликлари бўлган Cambridge китоблари ўқувчилар қўлига етиб келди.

Ўз устингизда ишланг

– Баъзилар йиллаб тил ўрганишга ҳаракат қилади, лекин эплолмайди. Баъзилар 6 ойда ҳам ўзлари истаган натижага етишади. Талабгор ўзбек тилини эсдан чиқариши кўпроқ инглиз тилида суҳбат қилиши, қўшиқ эшитиши, видео, кино кўриши, китоб ўқиши керак. Ана шундагина қисқа муддат ичида катта натижага эришиш мумкин.

Креатив бўлинг

– Ўқитувчи ҳар томонлама креатив бўлиши керак. Бола ундан ўрнак олади. Қандайдир ўйинларни ўйлаб топинг, ўқувчини дарсга жалб қилинг. Мен ўзим дарсларда нимадир янгилик қилишга ҳаракат қиламан. Бир-икки марта Англиядан келган танишларимни дарсимда меҳмон қилдим. Ўқувчилар ҳақиқий инглизлар билан суҳбатда бўлди. Айтганча, болаларимда гапиришда муаммо йўқ. Улар инглизлар билан ажойиб суҳбат қуришди. Болаларга ана шундай кутилмаган сюрпризлар керак.

Шогирдлари

Шогирдларим мени доим эслашади, йўқлашади. Уларнинг ютуқлари менинг ютуғим. Энг яхши шогирдларим Зилола Шухратова (ўқитувчи), Нилуфар Салоҳиддинова (ўқитувчи), Шаҳноза Махкамбаева (ўқитувчи), Дилдора Бердикова (ўқитувчи), Манзура Каримжонова (ўқитувчи), Имонжон Хажиев (банк бошқарувчиси), Жавоҳир Дилшодов (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси), Ҳасан ва Ҳусан Абдуқодировлар (Флорида университети талабаси).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi