Yoshlar kundaligi | Rasmiy
112K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Супер-контракт нархлари (сиртқи, кечки ва масофавий)
#abituriyent

Юқоридаги суратлар орқали 2022 йил учун йўналишлар кесимида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин.

‼️Бу ерда 10 фоизлик чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни тўланиши керак бўлган охирги сумма мана шу.

Манба

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Нефритлар қишлоғи қайда?

🗻Пском қишлоғи Бўстонлиқ туманидан 100 чақирим узоқликда жойлашган бўлиб, гўзал табиати, баланд тоғлари, тоза ҳавоси ва меҳнаткаш одамлари билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Мазкур ҳудудда қадимги қўрғонлар, тепаликлар ва қадамжолар мавжуд.

💧“Пском” сўзи Пском дарёси номидан келиб чиққани маълум. “Пском” сўзидаги “ком” илдизининг маъноси ҳинд-европа тилларидаги “ком”, “кан”, “кон” сўзларидан келиб чиққан бўлиб, “канал-ариқ”, “қазиш”, “чуқурлаш” маъноларини билдиради.

⭕️ Шунингдек, аввал қишлоқ номи Биском, Бистком бўлган, деган фикрлар бор. Улар бўйича, “бист” сўзи форс-тожик тилида “йигирма”, “ком” – дарё (сой) маъноларини билдирган. Яъни 20 та ирмоқдан иборат бўлган дарё. Улар қуйидагича аталади: Наволисой, Ахсарсой, Испайсой, Оромзода, Каптар кумушсой, Тепарсой, Бодаксой, Урунгачсой, Қурмулсой, Обиҳалвосой, Пскомсой, Қорақизсой, Қавдонсой, Ихночсой, Тайоқтошсой, Толиқсой, Қорабоғсой, Майдонтол, Ойгайинг ва Чиралма.

♻️“Турон” академияси доценти, тарих фани ўқитувчиси Турдивой Эсанбоевнинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисининг ичида “Пском” сўзининг иккинчи маъноси “Пастком”, яъни Пастдарё деган номи ҳам мавжуд экан. Бу тахмин ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас, чунки дарё қишлоқ ва қадимги “Шоҳжувор” қўрғонидан 100-150 метр пастроқда оқади.

🔸Мискон атамасида ҳам жон бор. Чунки ХХ асрнинг 40-йилларида Пскомсой ҳудудида геологлар томонидан қазишма ишлари олиб борилган ва турли хил маъданлар топилган. Кондаги маъданлар захираси чекланган миқдорда бўлганлиги сабабли ишлар тўхтатилган. Кам миқдорда бўлсада миснинг борлиги аниқланган. Манбаларда ушбу конлар бу ерда X-XII асрларда ҳунармандчилик гуркираб ривожланишига хизмат қилгани айтилади.

🔺1906 йилда тарихчи-археолог олим И.М.Мушкетов ҳудудда ўтказган тадқиқотларида Пском қишлоғи, Пском дарёси ва “Шоҳжувор” харобалари тўғрисида маълумотлар қолдирган. Ҳофизи Танишнинг “Абдулланома” асарида (1579 й.) Фарак (Чирчиқ) дарёсининг ҳар иккала ирмоғи: Биском ва Жигил (Чотқол) оралиғида Абдуллахон қўшинининг душман билан бўлиб ўтган оғир жанги тўғрисида ҳам маълумотлар учрайди.

📌Пском, Чотқол, Угам дарёлари қўшилишиб, Чирчиқ дарёсини ҳосил қилади. Юқоридаги фикрларга кўра, Пском қишлоғининг Бистком сўзидан келиб чиққани ҳақиқатга яқинроқ.

🔍Пском 2016 йилда “Дадабоев” қишлоқ фуқаролар йиғини таркибидан ажралиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлган. Айни вақтда маҳалланинг “Пском”, “Қўриқсой”, ”Чакак” кўчалари мавжуд. Асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди.

📍Меҳмондўстлик, самимийлик бу ерлик аҳолига хос ва мос хислат. Бу одамлар табиатни яхши билишади, уни севишади, унинг қонун-қоидалари билан ҳисоблашишади.

🍀Аҳоли сони – 914 нафар. Шундан 480 нафари 0-30 ёшдагилар. Қишлоқнинг умумий ер майдони 1300 гектар бўлиб, хонадонлар 17 гектарда жойлашган. Ҳудудда 45-сонли умумтаълим мактаби мавжуд. Жорий йилда мактабни 14 нафар ўқувчи тамомлаган. Пском оилавий шифокорлик пункти, 3 та меҳмон уйи фаолият юритади. Қишлоқ болалари мактабгача таълим ташкилотига муҳтож.

🔰Пскомлик аҳолининг 80 фоизи асаларичилик билан машғул. Тоза ва табиий тоғ асали бошқа давлатларга экспорт ҳам қилинади.

⚪️ Шунингдек, ҳудудда чорвачилик, боғдорчилик ва деҳқончилик яхши ривожланган. Бу ерда машҳур Нефрит кўли, Бўдак кўли ва Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги жойлашган. Нефрит кўли денгиз сатҳидан 1227 метр баландликда жойлашган, бу ноёб табиий сув ҳавзасини Урунғоч кўли, деб аташади ҳам. “Урунғоч” сўзи уйғурчадан “ёрқин нефрит”, дея таржима қилинади. Кичик Урунғоч кўлидаги сувнинг ҳарорати 7-8 даражадан ошмайди ва унда ҳеч қандай жонзот яшамайди. Узунлиги уч юз эллик метр, эни етмиш саккиз метр, чуқурлиги ўн метр атрофида.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Фаррух Файзиев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Шодмон Ҳакимов
🔹Ёшлар етакчиси – Бахтиёр Саидмавлонов
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳло Фузулова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таажжуб

Бўкада қизиқ-қизиқ ишлар бўлаяпти. Ер остида катта нефт захираси мавжуд бўлиши мумкин экан.

Бўка ҳокимлиги бир йил аввал бу ҳақда хат берган экан...

#Бўка #ЎрганишКерак

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_олинг

МАҲОРАТИНГГА КЎЗ ТЕГМАСИН, НАЗАРЖОН!

Инсон қўли гул. Зангиота тумани "Туркистон" маҳалласида истиқомат қилувчи Назар Интимаков "Ёшлар дафтари”дан ёрдам олиб, эски баллонлардан санъат асари ясамоқда.

25 ёшли бу йигит бугун масъуллар мени ишга жойлаштирсин, деб ётиб олгани йўқ. Ҳалол меҳнати билан юрт ривожига улуш қўшмоқда.

Кўринг, ҳавас қилинг. Ибрат олинг! Ишсизман деманг, даромадни яратиш ўз қўлингизда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Шахсий намуна йўқ, чунки Ибрат йўқ,
Олимлар жуда кўп, битта Фитрат йўқ,
Шу сабаб мажол бор, куч бор, қудрат йўқ,
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.

Тавалло, Қодирий, Чўлпонлар қайда?
Ҳамзахонлар қайда, Усмонлар қайда?
Оғиз жуда катта, юраклар майда,
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.

Уфққа урилиб, қайтиб келган ўқ
Менинг юрагимни тешиб ўтган чўғ.
Муаллимлар сероб, Авлонийлар йўқ.
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.


Шеър: Иқбол Мирзо

Суратда
: Алишер Саъдуллаев машҳур жадид бобомиз Усмон Хўжанинг қабри бошида. 2022 йил, сентябр. Истамбул.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#иқтибос

📌Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир.

* * * *
📌Ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас.

* * * *
📌Бизнинг асосий шиоримиз – “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади”.

* * *
📌Шак-шубҳасиз, Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади. Бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож.

* * * *
📌Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади. “Самарқанд руҳи” деган ноёб феноменнинг мазмуни ҳам асли шунда мужассам бўлиб, у халқаро ҳамкорликнинг, жумладан, ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласидан

Yoshlar Kundaligi
#Жараён #Старт

"Беш ташаббус" нима ўзи – Ёшлар етакчилари катта мусобақалар ташкил қилиш борасида ёлғиз қолиб кетаяптими?

♻️Ўтган йилдан бошлаб олимпиада форматида ўтказилаётган "Беш ташаббус" кампанияси ўзига хос спорт ва маданий-маърифий ҳаракатга айланиб боряпти. Маҳаллалардаги етакчилар айни кунларда шу мусобақаларни ташкил этиш билан банд.

⚠️Ҳа, спорт турнирлари,интеллектуал, маданий-маърифий мусобақалар кўп. Аммо кўплаб соҳаларни қамраб олган ва энг қуйидан юқоригача қамраб оладиган беллашув – фақат мана шу мусобақадир.

Масалан. Икки кун аввал старт берилган "Беш ташаббус" олимпиадасининг шахмат ва шашка мусобақалари бугун бошланди. Ҳозир маҳалла босқичи бошланди. Кейин секторлар, сўнгра туман, вилоят ва шу тариқа республика босқичи иштирокчилари сараланади.

⚪️Маълумот учун, мазкур спорт фестивалида қатнашиш учун вилоятимиздан жами 400 минг ёш йигит-қиз онлайн рўйхатдан ўтган. Хусусан, фақатгина шахмат бўйича 17 минг 500 нафар, шашка бўйича 36
минг 14 нафар иштирокчи ўзаро беллашади.

☑️Тадбир юқори савияда ташкил этилаётган ҳудудлар: Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод шаҳри, Оққўрғон, Чиноз, Бўстонлиқ, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Қибрай, Тошкент тумани.

‼️Бошқа ҳудудларни ҳам фаолликка чақирамиз!

Каналга улааниш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#абитуриент2022

Чирчиқ давлат педагогика университетида 2022 йилги супер-контракт нархлари (кундузги, сиртқи, кечки)

‼️Бу ерда 10 фоизлик чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни тўланиши керак бўлган охирги сумма мана шу.

#Тарқатинг #ЧДПУ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хива #Фотосессия

Ўзбек фотографиясининг устози аввали – Хива хонлигида яшаган Худойберган Девонов. Муҳаммад Раҳимхон Феруз уни Россия империясига юборади ва ўқиб, ҳунар ўрганиб, фото санъатини Ўрта Осиёга олиб киради. Худойберган Девонов жуда кўп ноёб кадрларни тарихга муҳрлаган.

Тошкент вилояти ёшлари Хивага борганида Ичан Қалъада жойлашган Худойберган Девонов уй-музейига ҳам киришди. Жамоамиз фотографи Илҳом Иминжонов Хоразмда олган суратларни буюк устозга ҳурмат руҳи билан ҳавола этяпмиз.

Суратларни Хоразм булбули Оғабек Собировнинг машҳур "Хуш соат эди" ашуласи оҳанглари билан улашишни лозим кўрдик. Бу қўшиқ Хоразм қўшиқчилик санъатининг "Лазги"дан кейинги шоҳ асаридир.  

Гўзал таассуротлар улашган ажойиб саёҳат учун вилоят раҳбарига миннатдорлик билдирамиз.

"Ёшлар кундалиги" жамоаси
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi