Yoshlar kundaligi | Rasmiy
60.5K subscribers
12.2K photos
7.19K videos
52 files
16.7K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Янгийўллик тадбиркор 52 та қўй сўйиб қурбонлик қилди

📌Қурбон ҳайити муносабати билан Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ҳамда Янгийўл фарзанди Азиз Ҳасанов (AZIZ ESTET) томонидан 52 та қўй қурбонлик учун сўйилиб, дош қозонга 120 кг гуруч дамланди.

🔘Байрам дастурхони тузалиб, 1000 дан ортиқ эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўзбек миллий таоми ош тарқатилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилади

➡️2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топшириш жараёнлари 20 июль кунига қадар давом этади.

🔖Ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда.

✔️Шуни инобатга олиб, ҳужжат топширишга улгура олмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилиши кутилмоқда, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КуёвСалом

Эркак ғурури деган нарса қайда қолди? Ҳа, эркак, эркак...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбеклар қўрқоқми? Бирикмайдими? Амир Темур, Жалолиддин Мангубердининг шерюрак авлодлари қани?

Чеченлар деса бутун дунё қўрқади, ҳайиқади. Ўзбеклар деса елкаси қисилган инсонлар кўз олдига келадими?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мини_футбол #ДХХ_кубоги

⚽️ Ёшлар ўртасида мини футбол бўйича ўтказилган ДХХ кубоги мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи ғолиби «Увак» МФЙ (Оҳангарон тумани) ёшлари бўлди.

🎞 Видео: финал учрашуви, тақдирлаш маросими, мухлисларнинг қувончли лаҳзалари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

🗓 Бугун Ўзбекистон ёшларининг лидери Алишер Саъдуллаев таваллуд топган кун. Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва "Ёшлар кундалиги" жамоаси номидан чин қалбдан табриклаймиз!

💭 У ҳақида гап кетганда, бир мулоҳазани айтиш ўринли бўлади: Ўзбекистон ёшлар ташкилоти имижини мутлақо ўзгартира олди. Ижтимоий тармоқлар даври эндигина бошланган пайтда обрўсизланган ёшлар ташкилоти кейинчалик нафақат ўша обрўсини тиклади, балки икки ҳисса кенгроқ қулоч ёзди, янада оммалашди, ҳар бир оилага кириб борди. Медиа билан алоқалар тўғри йўлга қўйилди.

☝️ Хусусан, вилоятимизда ҳам жуда кўп лойиҳалар ва тадбирларни юқори савияда ўтказилишига Алишер Саъдуллаев яқиндан ёрдам берди, моддий ва маънавий жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватлади ва бу давом этмоқда.

🎉 Туғилган кунингиз билан табриклаймиз!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

11 июль куни ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

Марказий банк

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​Сизга ҳеч ким текин пул тарқатмаяпти, Сиз ҳеч қанақа акцияда ғолиб бўлганингиз йўқ

🌐 Телеграмда доимгидек текин пул шайдоларини алдаш учун ёлғонлар тарқатилмоқда. Бу энди тўхтамайди, давом этаверади. Минг марта огоҳлантирилса ҳам, барибир кимдир фирибгарларга алданаверади.

📃 Масалан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” номи остида очилган сохта аккаунт 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланаётгани ҳақида ёлғон маълумот айтмоқда. Бунга ўхшаш хабарлар жуда кўп, сумма турлича бўлиши мумкин, балки 500 минг сўм, балки 900 минг сўм.

❗️Асосий мақсад бунга ишониб, текин пул олмоқчи бўлганларнинг пластик маълумотларига, телефонга борадиган SMS-кодга эга чиқиш ва пластикдан барча пулларни ечиб олиш.

🚨 Шунингдек, ҳалигача Click компанияси акция ўтказди, сиз унда ғолиб бўлдингиз, деган ёлғонни тарқатишади ва умрида Click ишлатиб кўрмаган баъзи одамлар ҳам бунга ишониб қолади.

☝🏻 Хуллас, яна ва яна такрорлаймиз — фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Текин пул, ғойибдан келган соврин ва ютуқларга ишониб қолаверманг. Сизни “лох” қилишларига йўл қўйманг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Физика қонунларига қарши борди ва уддалади 🔥

Ҳаракатдан тўхтама, ғалаба албатта сеники бўлади!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

❗️Юраги бўшлар кўрмасин 18+

Тақиқланган жойда чўмилган болаларни қутқарамиз деб қутқарувчиларнинг ўзи чўкиб кетди.

Ўзимизни ва яқинларимизни тақиқланган жойларда чўмилишдан асрайлик! Воқеа қаерда бўлгани номаълум...

UPD. Воқеа Ўзбекистонда содир бўлмаган экан. ФВВ баёнот берди ва чўмилишга рухсат берилмаган жойларга бормасликни тавсия қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Дарвин назарияси мактабларда:
Бахтиёр Шералиев жавоби.
#Якшанба_мутолааси

Кейинги пайтда фан ва дин олимлари ўртасида баҳслар яна жонланди. Хусусан, инсоннинг пайдо бўлишига доир дунёвий илмлар, Дарвиннинг эволюция назарияси кўр-кўрона инкор этилмоқда.

Хўш, аслида эволюция назарияси динга зидми? Муаммо нимада?

Таниқли ёш биолог олим Бахтиёр Шералиевнинг мулоҳазасини тингланг ва хулоса қилинг.

Унутманг, билимсизлик мутаассибона қарашларга йўл очади. Фанни динга қарши қўйиш шунчаки аҳмоқлик.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИҚИРҚ ПАРИНИНГ МУҲТАРАМАСИ

Бугун ёши 50-60 дан ўтган авлод борки, ҳар баҳорда машҳур ва суюкли "Баҳор"ни эслайди. Қачондир халқимизнинг энг истеъдодли 40 нафар гулғунчадек қизини тўплаб, уларга рақс ўргатиб, жаҳоний миқёсларда машҳурлик шоҳсупасига кўтарган буюк устозни эслайди.

🎼 Ўтган йили зиёлилар, санъаткорлар, санъат шинавандалари бир-бирини табриклади, Шерали Жўраев касал ётган жойидан қўзғалиб, уларни қутлашга борди, чунки "Баҳор" яна қайтган, машҳур ансамбл тикланган эди.

🤔 Хўш, бу ишларнинг бошчиси, ўзбек рақс санъатининг буюк устаси ким эди? Санъатнинг ойдин йўли қандай бошланган?

Унинг ҳаёти ва фаолияти баҳор билан чамбарчас боғлиқ. 1913 йил авжи баҳорда, Фарғона водийсида туғилди. Ва баҳорда Беҳбудий айтмоқчи, ибратхона – театрга ишга кирди. Ота-онасидан эрта етим қолди, йиғиси мижжасида қотиб қолган патила сочли қизалоқ бобо ва бувиси қўлида катта бўлди. Ғафур Ғулом "Етимлик нимадир бизлардан сўра, ўнинчи йилларнинг саргардонлиги", деган мисраларни баайни қаҳрамонимиз тилидан ёзгандек эди. У авжи баҳорда янги ташкил этилаётган фольклор ансамблига танлов асосида, кимсан Муҳиддин қори Ёқубовнинг тавсияси билан қабул қилинди.

📜 Ҳамза Ҳакимзода Шоҳимардонда тошбўрон қилинган 1929 йилда 16 яшар бўлган қаҳрамонимиз профессионал санъаткор бўлиш илинжида Ўзбек давлат мусиқали театр устахонасида ташкил этилган билим юртида ўқишни бошлади. Ҳамзахон мутаассиблар қўлида жон берди, аммо ўзбек санъатига айнан ўша йили яна бир серқирра ва улуғ санъаткор кириб келди.

💍 Турмуш қурди, бахтли ҳаёт кечирди, фарзандлар кўрди. Аммо қаттол уруш туфайли ҳарбий хизматга кетган эри қайтиб келмади. Қора хат келган куни баҳор фариштаси, "Баҳор" асосчиси тиззасини қучоқлаб юм-юм йиғлади, тақдирига лаънатлар айтиб изиллаб йиғлади...

👏 Айтишга осон, бола-бақраси кўзга ташланиб қолган, умрининг энг гўзал 30 ёшида беваликни бўйинга олсинми? У умидини узмади. Кутди. Илинж билан кутди. Мўъжиза содир бўлмайди, аммо баъзида тақдир бандалар билан ўйин қилаётган бўлади. Унинг эри урушдан қайтиб келди! У тирик эди! Янглишиб юборилган қорахат эса унутилди, ҳаёт гули сўлимади. Қаҳрамонимизнинг ҳаётига баҳор қайтиб келди гўё.

☝️ У қунт билан ўзбек анъанавий рақс йўлларини ўрганди, замонавий Европа рақси қонун-қоидаларини ўзлаштирди. Тамара хоним унга оқ фотиҳа берди. Ашулачилик, актёрлик маҳорати бўйича ўз устида ишлади.

🔸 Кейинроқ эса бу назокатли қизалоқнинг нозик ҳаракатлари машҳур петербурглик балетмейстерларнининг ҳам оғзига тушди. Уларнинг жамоасида бир муддат фаолиятда бўлди. У рақс тушганда қалби билан тушарди. Юракдан ҳис қиларди рақсни. "Тановар", "Катта ўйин", "Жонон", "Пилла", "Пахта" каби рақслар кичик жуссали қизнинг кичик қалби билан ижро этилганди, шунинг учун бошқаларнинг қалбидан катта ўрин эгаллаб келади шу вақтга қадар.

💞 Ўзи ҳам, сўзи ҳам, изи ҳам санъат эди гўё. Рақсида ҳаё бор эди. Унинг нафосати шунданди, назокати шунданди. Шу сабабмикин, чарчаган киши унинг рақсидан сўнг чарчоғини ҳам унутворарди. Замондошлари, ҳамкасблари, дўстлари унинг ҳар бир чиқишини достонга қиёс этарди.

💭 Кейинчалик Ўзбекистоннинг энг машҳур раққосаси ва етакчи балетмейстери даражасига кўтарилди. Сўнгра ўша машҳур "Баҳор" биринчи ўзбек миллий рақс ансамблига асос солди. Бу ансамбл тезда Ўзбекистон Давлат миллий рақс ансамблига, миллий рақс "бренд" ига айланди. Халқ артисти, ўнлаб мукофотлар соҳибаси бўлди, эл меҳрини қозонди, дунё бўйлаб гастролларда юрди.

Ўзбек аёлининг қалб товушини, юрак туғёнларини ўтли рақсларга айлантирган, 20 ёшидаёқ бетакрор услуби ва масъум чеҳраси билан оламни маҳлиё қилган бу қизалоқ...

Мукаррама эди, буюк санъаткор Мукаррама Турғунбоева эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси #Архивдан

Кимдаки бўлмаса замона ғами,
Ё оламдан эмас, ё эмас одам...

©Паҳлавон Маҳмуд

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат 🔞

Зангиотада дугонасининг 38 ёшли отаси 14 ёшли бу қизни 8 ой зўрлаб келган. Агар кимгадир айтса ўлдириш билан қўрқитгани айтилмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Умримни ўткинчи сабога бердим,
Энг сўнгги чақамни гадога бердим,
Бу телба руҳимни Худога бердим...

Сабо олиб борди, гадога берди,
Гадо йиғиб борди Худога берди.
Худо мени сенга хатога берди,

Сен мени кимларга бердинг, азизим?

Шеър: Зебо Мирзо
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Афғонистонда вабо тарқалди. Кунига 40 нафар инсон ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти болалар.

Қисқача айтганда, вабо – антисанитария вазиятида, ифлослик урчиган жойларда кўпаяди. У ўта юқумли ва хавфли касаллик ҳисобланади.

Эҳтиёт бўлинг, доим озода юринг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Фан #Дунё_манзаралари

🔭 NASA 10 миллиард долларга яратилган ва яқинда ишга туширилган James Webb телескопидан олинган навбатдаги суратларни эълон қилди (1, 2, 3).

💫 Сомон йўлида ёлғиз эмасмиз. Коинот гўзаллиги ва маҳобати олдида тил ожиз. Суратларда акс этган чексизлик, улуғворлик ҳар қандай учқур хаёлни ҳам лол қолдиради...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ҚАРЗДОР АВТОМАШИНАЛАР ПОСТЛАРДА ТЎХТАТИЛАДИ ВА ЖАРИМА ПУЛИ ТЎЛАНМАГУНЧА ҚЎЙИБ ЮБОРИЛМАЙДИ

Ҳукуматнинг янги қарори билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.

☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.

Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Янгилик

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади

🔹 Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган

🔹 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики, 200 000 сўмлик банкнотлар, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi