Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Келес #Тошкент_тумани #Мунаввар_оқшомлар

Келесда ўтадиган тадбирлар ҳар доимгидек number one. Ташкилотчилик, атмосфера идеал даражада. 👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ёшлар_дайжести #Шум_бола

МЕРЛИН МОНРОДАН ИЛОННИ ҚУЧОҚЛАГАН ЭРКАКГАЧА – БОШҚАЧА НИГОҲ

Дайжестлар кўп дунёда, бир-биридан зиёда – бу энди замонавий мақол. Дайжестларнинг турлари кўп. Қайсидир жамоа қамровни акс эттириш учун, яна бири мавзуга доир кенгроқ ахборот улашиш учун, баъзилар эса шунчаки сабабсиз, батафсил ёзишдан қочиб дайжест тайёрлайди.

"Ёшлар кундалиги" фаолиятининг илк кунлариданоқ мавзуга доир кунлик дайжестлар беришни бошлаган, аммо кейинчалик бу иш тўхтаб қолган эди. Бугунги кунга келиб эса хилма-хил дайжестлар ва услублар аро ўзимизга хос янгича йўналиш топишга ҳаракат қилдик.

Демак, бугундан бошлаб #Шум_бола дайжестини бериб борамиз. Озгина юмор, озгина сатира ва жиндек ҳақиқат – бизнинг дайжест ана шулардан иборат бўлади. Илк дайжестнинг мавзусини маданият соҳаси этиб белгиладик.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

◽️МАДАНИЙ МЕРОС. Шамоллар ўлкасида ипак қурти боқаётганлар, ҳормангиз. Табиийки, сизнинг меҳнатингизга ҳар ким ўзича баҳо беради. Аммо бу маданий мерос эканлигини биров айтмаганди. Ниҳоят бу эътироф қилинди. Қуртларнинг бундан хабари борми-йўқми – алҳол номаълум.😉

◽️ОИЛА МАЪНАВИЯТИ. Пискентда оила куни зўр нишонланди. Туман газетаси халқчил онлайн акция ўтказди. Одамлар оилавий суратлар юборди, нашр эса телеграмда орқали уларни табриклади. Бир сурат эса шунчаки классика эди. Эр иккита ўғли билан суратга тушган. Хотини қани, дейишга шошилманг! Эркакнинг бўнида улкан илон солланиб турибди. Зўрма?😄

◽️ДЕПУТАТ МАДАНИЯТИ. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг расмий телеграм каналида "Медуза" сингари шубҳали сайт тарқатган материал эълон қилинди. Депутатларимиз Украинанинг Ирпен шаҳридаги вазиятдан қаттиқ хавотирда эканлар. Қилгани бошқа иш йўқми, дейман, бой ота?🤨

◽️САЁҲАТ МАДАНИЯТИ. Мен Тошкентдан чиқиб, Кўксарой билан Чувалачини кўрдим. Дунё кезмадим, Бухорога бормадим, Самарқандни кўрмадим, бой ота. Лекин қибрайлик болалар Бухорога борди. Эҳ, қанийди менам борсайдим...😌

◽️"ХОН"ЛАР МАҲАЛЛАДА. Сенаторлар – Бурҳонов ва Қодирхоновалар Ўрта Чирчиқнинг "Файзобод" маҳалласида бўлиб, маҳалла сайлови қандай ўтаётгани билан қизиқди. Уларга туман ҳокими Ихтиёр Қосимов ҳамроҳлик қилди. Ҳар икки сенатор ҳам шу атрофларнинг тузини еб, сиёсат оламига тантанавор юришлар қилишган, барака топишсин, жуда фаол. Ҳоким эса даҳшатли фамилиялар билан ("хон" қўшимчаси) юрса-юрибди-да. Навоий ҳазрат айтганларидек: беихтиёрликда менда борми ихтиёр?🤗

◽️МЕРЛИН МОНРО "МАДАНИЯТИ". Ҳа, дунёда турли-туман гўзаллик ошифталари бор. Ўтган аср 60-йиллар ғарбда интим мавзудаги символга айланган Мерлин Монро хоним етимликда улғайган ва муваффақиятга эришган. Тошкент вилояти Маданий мерос ва туризм бошқармаси шундай дилгир хабар тарқатди. Жилатдинг, Шум болани жилатдинг, Маданий мерос ва туризм бошқармаси!😭

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мотивация

Одатда тонгда позитив кайфият берувчи мотивацион пост жойлаймиз. Аммо бугунгиси бошқача.

Ангрен шаҳри «Мустақиллик» МФЙда раис сайланди. Кўп йил маҳаллага раислик қилган Фурқат Мадалиев яна қайта сайланди.

Видеони кўриб таъсирландим. Маҳалла аҳли ўз раиси билан фахрланаяпти, бошига кўтараяпти. Раис эса кўз ёшларини артиб-артолмай элга қуллуқ қилиб турган жойи экан.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Биласизми

❗️Ремонт ва ҳоказо гапларни баҳона қилиб мактаб ўқувчиларидан пул йиғиш қатъиян ман қилинади.

Ўқувчилар ва ота-оналар бундай иғди-йиғдиларга қарши кескин курашинг! Ўзбекистонда таълим давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

👊Агарда сизнинг мактабингизда шундай ишлар бошланган бўлса @yoshlar_kundaligi_bot га хабар юборинг, биз ундай ҳолатларга чек қўямиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
КОНСТИТУЦИОН ИСЛОҲОТЛАР АРАФАСИДАМИЗ

Бугунги кунда ёшлар ижтимоий-сиёсий фаол, воқеа-ҳодисаларни муҳокамаларида кенг иштирок этаётгани, ўз фикрини дадил билдираётгани қувонарли ҳолдир. Афсуски, кўпинча бундай муҳокамалар, фикр юритишлар маиший мавзулар доирасида қолиб кетаётгани ачинарли ҳолдир.

Ўзбекистонда айни пайтда Конституцион ислоҳотлар бошланмоқда. Масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида муҳокама қилиниши белгиланди.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ реал эҳтиёж ҳамда сабаблар депутатлар томонидан кеча ва бугун атрофлича муҳокама қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис спикерининг ўринбосари, Республика ва вилоятимизда ёшлар ташкилотида кўп йиллар масъул лавозимда ишлаган Одилжон Тожиев телеграм каналида хабар бермоқда.

Жараён очиқлик ва шаффофлик шароитида ўтади, кенг муҳокамалар бўлади. Ҳаммаси энди бошланмоқда...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
«Boʻzatov FEST» Ёшлар овози танловининг Республика босқичи ғолиби бўлган вилоятимизнинг истеъдодли ёшлари билан танишинг!

🎼Бахшичилик йўналишида: 23-30 ёш
Муроджон Алиев, Паркент тумани (1-ўрин)

🎼Опера йўналишида: 16-22 ёш
Зуҳра Турсунбоева, Бўстонлиқ тумани (1-ўрин)

🎼Анъанавий ижро йўналишида: 10-15 ёш,
Озодбек Абдумуталибов, Олмалиқ шаҳри (2-ўрин)

🎼Анъанавий ижро йўналишида: 23-30 ёш
Азаматжон Йўлдошев, Паркент тумани (3-ўрин)

🎼Эстрада йўналишида: 23-30 ёш
Мунисбек Реджепов, Чирчиқ шаҳри (3-ўрин)

💸Ғолибларга 1-ўрин учун 50 миллион сўм, 2-ўрин учун 30 миллион сўм, 3-ўрин учун 20 миллион сўм пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДИНГНИ УР, ЎЗБЕК!

🏢 Таниқли тадбиркор Мурод Назаров Nestone осмонўпар биноси томида ўзига хос услубда палов дамлади. "Қашқирлар макони. Пистирма" сериали мусиқий оҳанглари фонида ўзбек олигархи тунги Тошкент манзараларини пойтахтнинг энг баланд нуқтасидан кўрсатди.

💭 Устимдан кулмасангиз бир гап айтай. Ҳавасим келди шу тадбиркорга. Ўзбек бой бўлсин! Ош дамласин шундай юксакларда – бизга ярашади зотан. Тўғрисини айтсам, фалон жойда нонга навбат пайдо бўлди, пистон ўлкада одамлар тўйиб овқатланмаяпти деган хабарлар фонида бу манзарани кўриб, давлатимиздан алланечук ғурурландим.

🤔 Мантиқан олганда, меҳнаткаш ва уддабурон ўзбекнинг ҳар боласи бой бўлиши керак. Қадим-қадимдан ўзбек давлат қурган, уй қурган, тўй қилган, элга ош берган.

Ўзбек боласининг омадини берсин!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Таълимда шундай ўзгаришлар бошланибди биз
билмай юрган эканмиз!

🗓 Бугун хақиқий келажагини ўйлаган давлатда ҳар бир раҳбар ўзидан бошлаб тизимини ўзгаришини кўрсата оладиган даврдамиз тушунаябсанми Карл?

📌 Монов брат Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов экан қара бу одам элчиликдан келган бўлса ҳам таълимни ўзгартириш учун дипломатия кераклигини қолганларга ҳам кўрсатиб қўйябди.

🤦‍♂️ Ўзи ақл эгалари барча давлатларда шундай авайлаб-асралиб, марвариддай сақланади, вазир жанобларининг бу иши тахсинга лойиқ....

(Ха айтганча ҳар доимгидек эмас, бу сафар ақл эгаларига энг сўнги русмдаги планшетлар тақдим этилибди 😂)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
“Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим.

Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор”, деди давлат раҳбари

Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:

- ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;

- аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилди.

Соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

🎒Оҳангарон тумани ХТБ тасарруфидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида "Касб ва Психология" ҳафталиги доирасида эрталабки "Кайфиятлар камалаги" тренинги ўтказилди.

😊 Қутичадан ўзлари танлаган сўзларни олиб, дарсни хуш кайфиятда бошлаган ўқитувчи ва ўқувчилар кун якунига қадар шу кайфиятда қолишса не ажаб. Кунни яхши кайфият билан бошлаган барибир яхшида!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Даҳонинг_болалиги

“БУНДАН СЎНГГИ ҲАЁТИМИЗ ЎША ҚЎШИҚҚА БОҒЛИҚ...”

Биз негадир даҳоларни олислардан излашга кўникиб қолганмиз. Олдимизда, ён-веримизда юрган, буюк матонат билан замонни ортидан эргаштириб бораётган, давр кайфиятини белгилаб бераётган шахсларни эътироф қилишга чоғланавермаймиз. Бас, бу анъана бугун барҳам топади – қуйида ўзбекнинг буюкларидан бири ҳақида ҳикоя қилинади.

У 1947 йил 17 майда Сирдарёнинг Боёвут туманида туғилган.

Йигирманчи асрнинг кўплаб машҳур зиёлилари қатори Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетида ўқиган.

Ҳали икки яшар эканида қаҳрамонимиз етим қолди – онаси вафот этди, холаси ёш қизалоқни ўз бағрига олди, улғайтирди. Бўлажак даҳонинг илк шеърлари ўрта мактабнинг 7-синфида ўқиб юрган пайтлари туман газетасида эълон қилинади.

Ҳаётда бахтли тасодифлар, умрга зеб бўладиган ўзгаришлар ҳам бор. Унга омад кулиб боқди. Ўша даврда Ўзбекистон раҳбари бўлиб ишлаётган Шароф Рашидов вилоят газетасида ёш шоиранинг шеърларини кўриб қолди ва вилоят раҳбарига бу қизни Тошкентга ўқишга юборишни тайинлади.

Эртаси куни кимсан вилоят раҳбари Боёвут туманидаги оддий бир оиланинг олдига бориб, қизингизни Тошкенти азимга ўқишга юборамиз, шундоқ-шундоқ, деб айтади. Ва митти юлдузнинг буюк парвози бошланди.

Талант – халқ мулки. Шароф ота шундай деган. Ва бу фикр даврлар, тўфонлар, пўртаналар орасида янаям ярқираб, ўз маъносини заррача йўқотмай борди.

Дарвоқе, Шароф ота кейинчалик ҳам бу Сирдарё юлдузини унутмади. Ижодини кузатиб борди. Асарлари бўйича ўз фикрларини мунтазам айтиб турди.

Унинг биринчи китоби чоп этилганида эндигина 20 ёшга тўлганди. “Биринчи муҳаббат” деб номланган юпқагина бу китоб ўзбек адабиёти янги талант, буюк иқтидор қўшилганига бир ҳужжат бўлиб қолди. Ўшанда у талаба эди.

"Адабиёт илмсизлар иши эмас", деди қаҳрамонимиз ва ўша давр ўлчамлари билан айтганда, жаҳоннинг энг зўр истеъдодлар фабрикасига – Москвадаги Максим Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтининг Олий адабиёт курсларига ўқишга кетди.

Тасаввур қилаяпсизми, 25 яшар қиз сўз ахтариб, илм ахтариб дунё илм-фани марказларидан бирига шаҳд билан отланди!

У таҳсилни тамомлаб Ватанга қайтди. Энди уни тўхтатиб бўлмасди. Тинмай ёзар, ёзганлари эса радиода, ҳофизлар тилида ўтли ўланларга, дилбар қўшиқларга айланиб, қанот боғлаб учарди.

Боёвутнинг эрка юлдузи “Саодатжурнали бош муҳаррири, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси рутбасига эришди, кўплаб шогирдлар етиштирди. Энг машҳур ва садоқатли шогирди Гулжамол Асқарова бўлади.

Аммо ажойиб кунларнинг бирида унинг бошида қора булутлар чарх урди, ишдан олинди, хизматлари унутилди, асарлари тақиққа учради.

Яна айтиш керакми-йўқми, барча буюк шахслар қатори маълум пайт ижод майдонидан сургун қилинди. Кўпга эмас. Атиги 22 йил уйда ўтирди, шогирдлари камолига термулиб, унсиз йиғлаб ўтирди...

Шунақа гаплар. У 2018 йили вафот этди. Ўзбекнинг буюк шоираси қайғу-ҳасратда ўтиб кетди, дейиш хато бўлар – 2016 йилдан кейин у ва оиласига муносабат кескин ўзгарди. Унинг номи ва шаъни тикланди. Унинг номи ижод мактаблари, кўчаларга қўйилди, давлат мукофоти билан тақдирланди.

Аммо бу пайтда қаҳрамонимиз кетиб борарди. Умри поёнида ёзган бир шеърида шундай деган эди:

Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.


14 ёшидаёқ Шароф Рашидовнинг назарига тушиб, катта адабиётга шахдам қадамлар қўйган бу қаҳрамонимиз XX-XXI аср ўзбек шеъриятининг буюк вакили, миллий адабиётимиз юлдузи, давлат ва жамоат арбоби...

Ҳалима эди. Ҳалима Худойбердиева эди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ёшлар_дайжести #Шум_бола

КЕТМОН УЧИШИГА АСЛИДА У КИШИ САБАБЧИ – ЯШАСИН РАИС БУВАМИЗ!

Илгари шундай стереотип бўларди. Колхоз раиси қишлоқдаги ҳамма ютуқларнинг сабабчиси бўлиши шарт. Ўзиям колхоз раиси мундайроқ бир давлатнинг ҳукмдоридек яхшигина маблағ, ваколат ва имкониятлар соҳиби бўлган. Бугуннинг раисларининг вазифа ва йўналиши бошқачароқ. Сельсоветлар (қишлоқ фуқаролари кенгаши) негизида ташкил топган маҳалла тизими бугун катта синов арафасида.

Шум бола бугун маҳалла раислари сайлови атрофидаги янгиликлар ҳақида сўзлайди.

◽️ТОШКЕНТЛИК ХЎЖАБОШИ. Паркентнинг "Хўжа" маҳалласига шу пайтгача пойтахтда ишлаётган инсон раис бўлиб сайланди. "Хўжа"га бош бўлиш қандай бўларкин, ишларни бошлаволдизми, Улуғбек ока? (янги раиснинг исми)😉

◽️"ИФТИХОР" АЙЛАРАМ. Чирчиқ шаҳрининг шу номдаги маҳалласига яп-янги раис ва депутат муборак бўлғай. Раис ҳам котта одам, депутат ҳам котта одам. Кимсан Доврон ока Ҳидоятов шу жойдан депутат бўлдилар, денг. Раис кимлигини эса айтмайман, ўзингиз тусмол қилиб кўринг, топганга хўрозқанд!😄📍

◽️"МУСТАҚИЛЛИК"ДА АНШЛАГ. Одатда аншлаг деган сўзни бирон томоша ёки концертга одам сиғмай, орзумандалар тўлиб-тошиб кетганда айтилади. Ангреннинг "Мустақиллик" маҳалласида ўтган сайловда ҳам шундай ҳолат кузатилди, ишонаверинг. Одаааам! Эски раис Фурқат Мадалиев қайта сайланди, элнинг олдида юзи ёруғ экан, қойил.😊👍

◽️ЯШАСИН МАМАДАЛИЕВЛАР! Бекобод туманида ҳам маҳалла раиси сайловлари "портлаяпти". Хоссатан, бу ерда олий маълумотли Мамадалиевларнинг омади чопибди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими баёнотида сайланган раисларнинг маълумоти алоҳида "олий маълумотли" тарзида келтирилган. Ўрта-махсус ҳам одамми?😉👎

◽️ЧИРОҚЛАР ЎЧИРИЛМОҚДА. Чинозда ҳам сайлов бўляптими? Интернетни роса титкилаб, Чиноз туманида ҳам маҳалла раислари сайлови бўлаётганига доир ақалли биттаям материал тополмадим. Тармоқдаги хабарлар: Чинозда чироқ ўчяпти, ҳоким бова халққа мурожаат қилаяпти, тарғиботчилар "Заковат" ўтказишибди. Ҳай. Бўлар иш бўлди. Сайлов нимаўлади энди?😜

◽️МАКТАБ ЖАМОАСИГА РАҲМАТ. Пискентнинг "Митан" маҳалласида ҳам сайлов бўлибди. Расмийларга кўра, ҳаммаёқ чики-чики. Но проблем. Бир сўз билан айтганда, мактаб жамоасига раҳмат. Ка-а-атта раҳмат!🤓

◽️ПРОКУРОРГА ОФАРИН! Чунки у ўз секторидаги маҳаллада бўлиб ўтган сайловда қатнашиб, собиқ раис опага миннатдорлик билдириб, фахрий ёрлиқ тақдим қилибди. Тошкент вилояти бўйича бу вазият ягона ҳолат! Бошқа бирорта сектор раҳбари сайловга бориб, кўп йиллар маҳаллага раислик қилган-у бугун сайловга номзодини қўймаган вакилларга ташаккур айтмаган! Бўстонлиқ тумани прокурори зўр инсон экан.☺️👍

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi