Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кун_фотоси

Паркент тумани Қизил тоғ қўрғони (Красногорск) нинг қуш парвози баландлигидан кўриниши.

Фото: Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

Айни дамда Нурафшондаги Ёшлар маркази биносида "Ёшлар овози" республика танловининг вилоят босқичи давом этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Бахт бу - саломатликдир. Қолган барчасини сотиб олиш, сақлаб қолиш, бошидан бошлаш, унутиш, ташлаб юбориш ва қайта эришиш мумкин...

Дунёда бахтсизлар эмас, ношукур инсонлар кўп. Сиз улардан бири бўлиб қолманг! Ассалому алайкум!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Респект

Ғарбда одатда болаларни жамоа бўлиб ишлаш руҳида тарбиялашади.

Бизда бу бироз оқсаган. Оддий мисол, спортда ҳам асосий ютуқларимиз яккалик баҳсларда, жамоавий турларида эса деярли омадимиз келмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Жараён

Намунали сардорлар беллашмоқда

💭 Айни пайтда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан "Энг намунали мактаб сардорлари" танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда.

🏫 Болажонлар мактабда сардорлар қандай фаолият олиб бораётгани бўйича қисқа бадиий чиқишлар, тарғибот мазмунидаги дастурларни ижро қилишди.

☺️ Болалик – беғуборлик, айни бир дамда, камолот палласидир. Ёшлар дунёни оқ рангларда кўради, ҳар ишда ҳикмат кўради.

🗓 Бугун Нурафшонда болаликнинг беғубор ва нафис олами билан рўпарў келдик. Шашти баланд, аҳди қатъий, юраги Ватан дея ёниб турган болаларнинг кўзларидаги учқунларга ҳавас билан термулдик.

Фото: Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Етакчилар_фаолиятидан
#Бўка

Ўша машҳур"Бўстон"да не гап?

🔘3 йил олдин Президент ташриф буюрган Бўкадаги маҳалла эсингиздами? Бугун “Бўстон” маҳалласи ёшларига шу ерда туғилиб, вояга етган Орифжон Ҳамроев етакчилик қилади. 

⚡️Тошкент давлат Педагогика университетининг санъат йўналишини тамомлаган бу йигит қўшиқ айтишдан кўра тинглашни хуш кўради. Бўш вақтларини кўпроқ оила даврасида ўтказади.

📌Етакчилик вазифасига киришиш Орифжон учун унчалик қийин бўлмади. Чунки у шу кунгача жамоатчилик асосида маҳалла раисининг ёшлар масаласи бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

♻️Ишни дастлаб хатловдан бошлаган етакчи ижтимоий, иқтисодий, психологик, тиббий кўмакка муҳтож ва касб-ҳунар ўрганишга мойил ёшларнинг алоҳида назоратга муҳтожлигини пайқай олди ва ўзи учун Йўл харитаси тузди. Масъуллар кўмагида 34 нафар ёшга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун амалий кўмак кўрсатилди, 8 нафар хотин-қизлар тикувчилик фабрикасига ишга жойлаштирилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️

Етти ёшдан етмиш ёшгача ҳаммани бирлаштираётган шоҳмот мусобақаси.

Зангиота тумани.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#автоюрист

«Ҳайдовчиликни энди бошлаган»лигини англатувчи ушбу «❗️» белигини ўрнатиш мажбурий талаб эмас.

Нега дейсизми, видеони кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расмий
#тайинлов

Туман ҳокими вилоят ҳокимига маслаҳатчи бўлди

📌Шу пайтгача Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Нурматов Олимжон Раҳимжанович Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси — вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
"Андижон полкаси"га 100 йил!

Андижонда “Андижон полкаси” ойлиги бошланди. Таълим масканлари, корхоналар жамоалари машҳур куйга рақсга тушишмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#видеоселектор

🔺Айни дамда Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

📌Йиғилишда Шавкат Мирзиёев юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Жумладан, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланмаётгани айтилди.

🔍Шунингдек, баъзи ҳудудлар сингари Оҳангарон туманида 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмаслиги, санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлса-да, ташаббус кўрсатилмаётгани танқид остига олинди.

⚡️Жараёнда вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгиланиб, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_чойхонаси

🥘Ота-боболаримиз бежизга "Кунингдан бир кунинг қолсаям ош е, пулингдан бир сўминг қолсаям ош е" дейишмаган. Тўйимли, танга дармон бу таомни суймайдиган инсон бўлмаса керак.

❗️Эътибор берсангиз, пaловнинг турлари кўп, ҳар бирининг таъми ўзгача: Тошкент тўй оши, Самарқанд зиғир оши, фарғонача пaлов, чойхона палов...

🍽Ҳиди димоқни қитиқлайдиган нўхатли ош, минг дардга даво беҳили палов, бедана тухумлар терилиб, иштаҳани "сайратаётган" коватакли паловни айтмайсизми? Бай, бай,бай...😋

📋Лекин бугун "Ёшлар чойхонаси" менюсида мутлақо ўзгача услубдаги палов - "Нон оши".

📍Ниҳоят узоқ уринишлардан сўнг бўкалик машҳур ошпаз Бахтиёр Раҳмонқулов ўзининг ош тайёрлаш сирини ошкор қилишга рози бўлди.

🔺
Бунақаси доим бўлавермайди. Бўка нон ошининг асл тайёрланиш усулини тўлиқ видеода томоша қилинг.

Қани, ошга марҳамат!🤗🥄🍅☕️🫖
⚡️⚡️⚡️⚡️

❗️Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолига 5 кунлик дам олиш берилади.

🔘2022 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:

👉 авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);

👉 меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);

👉 музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли_видеолавҳа

Ўзингизга нимани раво кўрсангиз, бошқаларга ҳам шуни илининг.

Отаётган янги тонг эзгуликлар, хайрли амалларга бой бўлсин! Ассалому алайкум, қадрдон!😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анабўлмаса

🇯🇵 Японлар тезюрар поезд тезлигини соатига 1350 кмга чиқаришга эришишди.

🧐 Агар шундай тезюрар поезд ўзимизда йўлга қўйилса, Андижондан Тошкентга 12 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади.

⚡️Маълумот учун: "Афросиёб" тезюрар поездининг максимал тезлиги соатига 250 км.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

📌Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан "Энг намунали сардорлар" танловининг шаҳар ва туманлар босқичи ўтказилмоқда.

‼️Саҳнада шаҳар ва туманларнинг бош сардорлари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi