Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.8K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#янги_қарор

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН "ПРАВА", БЕКОР БЎЛГАН НОРМАЛАР, ЯНАЯМ ЧЕКЛАНГАН ТЕЗЛИК...

Ҳукумат қарорига кўра, 2022 йил 1 майдан:

аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

📌 Аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

👮‍♂Эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради (илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган).

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди. Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🚙Шунингдек, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мусобақа #Ватанпарварлар

⚡️Ангрен гарнизонидаги ҳарбий қисмда Тошкент ҳарбий округ қўмондони кубоги учун «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят биринчилиги босқичи бўлиб ўтди.

🔘Ўқувчи ёшлардан иборат Тошкент ҳарбий округи, Ангрен шаҳар ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти жамоалари 5 та шарт бўйича беллашишди.

🥇Қизғин ўтган баҳсларда оққўрғонлик ёшлар 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Отангизга гап қайтаришдан олдин шу видеони кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрлитонг

Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти билан бошланг.

"Бугун албатта яхшиликлар бўлади!", дея яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади, ИншаАллоҳ!

Хайрли тонг!🙋‍♀🙋‍♂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Халқаро_ҳаёт

🌐 Тwitter Тесла компаниясининг бош директори Илон Маскни судга берди. Бунга Маскнинг қимматли қоғозларни сотиб олганлик ҳақидаги маълумотни ўз вақтида оммага ошкор қилмаганлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

📈 Тwitter сармоядори Раселнинг таъкидлашича, маълумотларни тақдим этишнинг кечикиши тадбиркорга ўз эгаларидан «сунъий равишда арзон» нархларда кўпроқ акцияларни сотиб олишга ёрдам берган. Маск маълумотларни тақдим этиб, ижтимоий тармоқдаги улушини эълон қилгач, компания акциялари 27 фоизга (39,31 доллардан 49,97 долларгача) ўсган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расман

🛫 «Uzbekistan Airways» Ҳайит байрами муносабати билан 2–4 май кунлари 50 фоизли чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

💳 Маълум бўлишича, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 2 майдан 4 майгача 50 фоизли чегирма эълон қилинган. Арзонлаштирилган авиабилетлар маҳаллий рейсларнинг барча тоифаларида фойдаланилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Танқиддан_сўнг

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИГА "ЖОН" КИРДИ

📌"Ёшлар кундалиги" Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарларини ижтимоий тармоқлардаги "ўлик" саҳифалари ҳақида танқидий пост эълон қилган эди. Бугунги кунга келиб, деярли барча расмийлар ўз саҳифаларини жонлантиришди, кундалик фаолияти ҳақида материаллар эълон қилиб боришмоқда.

🔘Шу ўринда икки оғиз изоҳ беришни жоиз кўрдик. Хўш, бу аслида нима беради? Нима учун расмий шахслар тармоқларда фаол бўлиши муҳим? Қандай натижага эришилади?

🌐Аввало, биз бугун ахборот асрида яшаётганимизни чуқур ҳис қилишимиз, шунга яраша мўлжал олишимиз лозим. Барча даражадаги раҳбарлар аҳолининг асосий қатлами, хусусан, ёшлар интернет орқали мулоқот қилаётгани, фикр алмашаётгани, воқеликларга муносабат билдираётгани, умуман, ижтимоий фикр шаклланаётганини унутишга ҳақи йўқ. Унутманг, давлат раҳбари олиб бораётган сиёсатнинг марказида сўз эркинлиги, очиқлик ва шаффофлик туради.

🔹Вилоят ҳокимининг ўринбосарикатта лавозим. У қатор вазифалари сирасида, ўзининг бевосита раҳбари, яъни вилоят ҳокимига тармоқларда ёғилаётган қатор-қатор савол-у мурожаатларга лаббай дейиши, тегишлилиги бўйича мунтазам шуғулланиши шарт. Акс ҳолда умумий иш юрмайди, нуқул танқидларга нишон бўлаётган давлат бошқаруви органларида ишлаётган бошқа ходимларнинг кайфияти тушиб бораверади.

⚡️Сўз эркинлиги, очиқлик сиёсати – монолог эмас, диалог дегани. Афсуски, аввалги ҳоким даврида бошланган монолог, бир ёқлама фикр айтиб, жим юравериш, туяқушга ўхшаб бошни қумга яшириб, беркиниб ўтириш ҳанузгача давом этаётган эди. Ҳартугул силжиш бўлди, ўзгариш бор.

🔍Айни пайтда вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, бунда аҳоли билан қандай мулоқот олиб борилаётгани, тезкорлик жиҳатлари бўйича танқидий материал тайёрланмоқда. Тез орада бу материални ҳам эълон қиламиз.

Ишонинг, ахборот майдонида барча раҳбарлар фаоллашса, фуқаролар улар тимсолида давлат билан мулоқот қилаётганини сезса, тушунса, воқеалар аслида қандайлигини билиб борса, турли мунозараларга ўрин қолмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон

🎥 Шаҳар ҳокими Музаффар Салиевнинг иш фаолияти ва услуби ҳақида қисқача видео.

‼️Ҳоким ҳақ – рақамларни эмас, ғоялар, ҳаракатлар, янги ташаббусларни муҳокама қилавериш керак.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#спорт

Ёш эркин курашчиларимиз Нью Йорк шаҳридаги халқаро машғулотларда қатнашяпти

🇺🇸 Яқиндагина АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида эркин кураш бўйича халқаро турнур ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

🏅 Унда янгийўллик Амирхон Каримов ва Ҳожихон Каримов каби эркин курашчилардан иборат жамоа умумий ҳисобда 7 та (4 та олтин, 1 кумуш, 2 та бронза) медаллар шодасини нақд қилган ҳолда турнирдан сўнг ўтказилажак халқаро машғулотларда қатнашиш имкониятини қўлга киритган эди.

🤼 Айни пайтда турнирда иштирок этган ғолиб спортчилар учун махсус машғулотларга "старт" берилди. Табиийки, бизнинг спортчилар бу имкониятни қўлдан бой берадиганлардан эмас.

🏟 Мусобақаларда тажриба оширган йигитларимиз, эндиликда, халқаро мураббийлар томонидан ўтказилаётган "мастеркласс" ларда қатнашиб, ўз маҳоратиини яна бир карра кўрсатади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#суратлар_сўйлаганда

1970 йил. Жанубий Корея.

Нотўғри жойдан йўлни кесиб ўтган одамлар полиция кузатуви остида шармандалик қутисида 30 дақиқа туришлари зарур бўлган.

Шунақа қути бизда ҳам бўлганида борми, эҳҳееее...😱😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси #Сарказм

– Туман мактабларидаги ҳамма ўқувчилар "Паркент тонги", "Паркент тумани ҳокимлиги", "Шоҳруҳ Шоаҳмедов пресс клуб" телеграм каналларига обуна бўлсин. 14 ёшдан катта ўқувчилар биттадан қариндошини каналга обуна қилдирсин. Масъул: маънавиятчи замдиректор. Кимда ким кейин покинул қилса, биз маълумотини оламиз ва каналга қайта қўшдирамиз. Муддат душанбагача. Тушунарлими?

Бахтиёр Соатов,
Паркент тумани ҳокими ўринбосари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

👨‍💻 Ҳакерлар, IT усталарига ҳавас қиласизми? Биз бугундан бошлаб #Ҳакер_кундалиги хэштеги билан материал бериб борамиз. Унда компьютердан фойдаланиш имкониятлари ҳақида сўз боради. Бошладик.

💻 Дастлаб, қотиб қолган компьютерни қандай қилиб созлаш, осон усул билан кешни тозалаш ҳақида тушунтириш берамиз.

P/S. Мабодо, шунақа ноёб услубларни ўрганиш керак бўлса, +99899 370 6607 рақамига қўнғироқ қилиб ёки "Kundalik hause" ўқув маркази раҳбари Жаҳонгир Ҳамроқуловни қидириб Нурафшондаги "Ёшлар маркази"га келиб юрманглар, хўпми? 😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_чойхонаси #Анонс

🗓Тез кунда бизда янги лойиҳа – "Ёшлар чойхонаси". Чойхонадаги гурунглар, суҳбатлар бошқача бўлади. Биз машҳур зиёлилар ва олимлар билан чойхонада, галстуксиз гаплашамиз.😎🤟

P.S. Кўрсатувнинг илк сони Бўкада суратга олинмоқда. Буни ҳоким ўринбосари Ғулом Артиковдан қаттиқ сир тутаяпмиз, яна қўққисдан устимизга бостириб келиб, телеграм каналларга обуна бўлишга мажбурламасин деган хавотирдамиз. 🤐🙃

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

АНГРЕН МАДОННАСИ

📸 Photo by Dil Murad Rakhmonov

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрлитонг

Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз ҳаракатдан тўхтаманг, ҳатто бутун дунё сизга ишонмаса ҳам, ўзингизга ишонишда давом этинг. Муваффақият албатта сизники бўлади!

Ассалому алайкум, қадрдон!😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Тошкентда йигит ўзини метро поезди тагига ташлади

14 апрель куни Пушкин метро бекатида 20 ёшли йигит севгилиси билан урушиб қолиб, ўзини поезд тагига ташлади

Фуқаро тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилганида, унга ҳеч қандай тан жароҳати етказилмаганлиги аниқланган.

Эҳ, бизга нималар бўляпти-а?.. 🤦‍♀️🤦‍♂️

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқароҳаёт

АҚШ Конгрессида Жо Байденга импичмент эълон қилиш таклиф қилинди

🔘АҚШ президенти Шимолий Каролина қишлоқ хўжалиги академиясида сўзлаган нутқидан кейин бўшлиқ билан қўл бериб кўришишга ҳаракат қилди.

📌"Президентимиз том маънода ҳеч ким билан қўл бериб кўришишга ҳаракат қилди. Ажабланарли даражада уят! У мамлакатимизни бошқаради. Етади-да, бўлди!", - деб ёзди конгрессмен Маржори Тейлор-Грин Twitter’да.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi