Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.7K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ҳар бир тонг янгиликларни кўриш, ўрганиш имконияти, ғаpойиб саргузаштнинг бошланиши ва давом этишидир. Ҳар бир янги кунни машаққатларга қарамай унутилмас лаҳзаларга бой қилиш ўз қўлимизда...

Тақдир бизни ўзимиз ўйлаб тополмайдиган сўқмоқлар орқали, албатта чўққига етаклайди.

Хайрли тонг, қадрдоним!😍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#халқароҳаёт

15 ёшли ўсмир ногиронлар учун квадроцикл ихтиро қилди

⚡️Тожикистонлик Маҳмуджон Ризоев ногирон инсонларнинг ҳаётини енгиллаштиришга ёрдам берадиган ўзиюрар қурилмани ясади.. У 3 ой вақтини сарфлаган қурилманинг газ ва тормоз қисми рулга ўрнатилган. Квадроцикл қуёш панеллари ва генератор ёрдамида қувватланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қибрай #Янги_боғ

📍Қибрай туманидаги "Селекция" МФЙ Камолот кўчасида норасмий чиқиндихона мавжуд эди. Автомобиль йўли ёқасида жойлашган 1,2 гектар майдондаги саноат чиқиндилари уюми кўрган кўзга хунук кўринар, ёмон таассурот қолдирарди.

🌳Департаментнинг туман бўлими ходимлари ушбу ҳудудни боғга айлантиришни мақсад қилишди. Эрта тонгдан қарийб 62 та машина чиқинди чиқарилиб, 100 та юк машинада унумдор тупроқ олиб келинди, кўчат экиш ишлари бошланди.

🌿Янги ташкил этилган боғга серҳосил 100 та олма, 120 та бодом, 200 та олхўри, 150 та узум ва манзарали 100 та павлония кўчатлари ўтқазилди.

📜Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг машҳур мисралари ёдимизга тушди:
"Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун 15:00 да вилоят имом-хатиби Жасурбек домла Раупов телеграмда онлайн суҳбат қилар эканлар. Хоҳловчилар бўлса қатнашинг, саволингиз бўлса беринг. Динга кўр-кўрона эмас, тушуниб ибодат қилган маъқул. Бугун интернетда диндан гапирадиганлар, ютубда сийқа гап сотиб ўтирадиганлар кўпайиб кетди. Ҳақиқий уламонинг суҳбати уларга қарши малҳам бўлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#дунёёшлари

🔺Бу давлат нефть ва табиий газ ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда туради.

👨‍👩‍👧‍👦Қизиғи шундаки, мамлакат аҳолисининг деярли 90 фоизи ишлаш учун келган муҳожирлардир.

📁Бу мамлакатда сифатли таълим бор, сифатли кадрлар эса йўқ...

⚽️Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритганда, рус сайтлари: “Олға, Бутан 2026” деган истеҳзоли сарлавҳалар билан мақолалар ёзишган эди. Фалакнинг гардиши билан жорий йилги жаҳон чемпионатидан Россия ФИФАнинг қарори билан четлатилди.

🔍Юқоридаги таърифларнинг барчаси ўша сиз билмаган-билмаган Қатар давлати ҳақида. Мамлакатдаги ёшлар сиёсати, қайноқ ҳаёт ҳақида танишмоқчи бўлсангиз, мақолани ўқинг.

▶️МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент

Миллий халқ ўйинлари: Самсаракнинг яшил қирлари бўйлаб мингга яқин ишқибозлар жам бўлди – Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси

– Қулай раҳбар ва ноқулай раҳбар бор. Ҳеч кимга иш айтмай, талабчанлик қилмай, жим келиб-кетадиган раҳбар ходимларга ёқади. Қулай раҳбар. Ҳаммадан иш талаб қиладиган, доим юқори марраларга интиладиган раҳбарларни эса қўл остидагилар жудаям яхши кўрмаслиги мумкин. Ноқулай раҳбар бўлади. Лекин, қанийди шунақа "ноқулай" раҳбарлар кўпроқ бўлса Ватанимиз янаям тезроқ ривожланар эди...

✍️Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Мурувват_уйи

"МУРУВВАТ" УЙИГА САФАР – УЛАР ДУНЁНИ БОШҚАЧА КЎРИШАДИ

🏢 Тошкент вилояти "Мурувват" ногиронлиги бўлган эркаклар интернати тарбияланувчилари ҳаётига назар ташлаймиз.

☝️ Ишонинг, улар дунёни бошқача кўришади. "Ҳали олдинда келажагим бор", дейди умид билан. Уларга қараб, арзимас сабаблар билан умидсизликка тушган одамларга ачиниб кетасан киши...

💭 Униққан жиҳозлар, унсиз ҳасратларга гувоҳ деворлар ичида ҳаётсевар, позитивга тўла инсонлар яшайди бу ерда. Аммо, ҳаёт уларни недир армон билан сийлаган: бирининг вужуди, бирининг кўнгли жароҳатланган. Камига яқинлари уларни ташлаб кетишган...

🔸 "Мурувват" уйи бор, мурувват йўқ. Афсуски, давлат раҳбарининг яқинда ўтказилган видеоселекторида айтилган фикрлар ўринли эди: "Бу жойга шахсан раҳбарларнинг ўзи бормаса, хабар олмаса, бошқаларнинг бориши даргумон..."
⚡️ Ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун “Заковат стипендияси”ни бериш тартиби тасдиқланди

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчи-ёшлар ҳамда талабалар учун “Заковат стипендияси”ни бериш жорий қилинди.

“Заковат стипендияси” интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида:

1-ўринни
олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);

2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);

3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
💰 Салкам 4,5 млрд сўм пулларни "еб юборган" Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчисининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

❗️У эгаллаб турган лавозимдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган.
Шунингдек, коллеж ўқитувчилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.

⚖️ Гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ғалаба

🇺🇸 Айни кунларда АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида эркин кураш бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирда Республика олимпия захиралари коллежининг эркин курашчиларидан иборат жамоа қатнашиб, бирин-кетин юқори натижаларни эгаллаб келаётгани қувонарли, албатта.

🤼 Хусусан, шу вақтгача турнир доирасида янгийўллик Амирхон Каримов олтин, Ҳожихон Каримов эса бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, Сардорбек Усмонов (олтин), Азизбек Файзуллаев (олтин) ва Умиджон Жалолов (олтин) сингари йигитларимиз ҳам шоҳсупанинг юқори поғоналарини забт этишди. Спортчиларимиз умумий ҳисобда 4 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, дунёга ўзбек ўғлонларининг кучини, ҳайбатини яна бир карра эслатиб қўйди.

👏 Баракалла, азаматлар!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси

– Ҳақиқий ёшлар етакчиси мактабларда бўлаётган тадбирларга шунчаки шерик бўлиб юравермайди, доим таълим даргоҳлари атрофида айланавермайди. У мактабни яқиндагина битирган ва давлатнинг реал амалий ёрдамига, эътиборига илҳақ турган ёшлар билан мунтазам учрашади, улар учун турли акциялар ташкил қилади, мулоқотлар ўтказади. Биз таълим ва тарбиядан кейинги босқич – катта ҳаёт ҳаёт остонасида ёшларни кутиб олишимиз, пешвоз чиқишимиз лозим.

✍️Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бизни_алдаманг #Янгийўл_шаҳри

❗️Бугун 19:00 да "Ёшлар кундалиги"да Янгийўл шаҳрида ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишга доир салбий ҳолатлар ҳақидаги махсус кўрсатув намойиш қилинади.

☝️ Ёшларни алдаманг! Бизни алдаманг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бизни_алдаманг

ЯНГИЙЎЛЧА ТОМОША: БИЗНИ АЛДАМАНГ

ҚУРИЛМАСДАН ТУРИБ СОТИБ ЮБОРИЛГАН ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУЗАРИ
.

⚠️Кутилмаганда Янгийўл шаҳри “Олмос” маҳалласида 63 сотих ер майдонига ёшлар учун меҳнат гузари қуриш ҳақида ҳокимнинг қарори чиқди. Ажратилган ер майдонини кўриб, мега, супер гузар бўлади, деб ўйлади янгийўллик ёшлар.

🔘Қайда? Орадан уч йил ўтди ҳамки, қурилиш ишлари хуржун. Бу ҳам майли, ер аллақачон учинчи қўлга ўтиб кетган. Жойнинг бугунги эгаси ҳудуднинг асл мақсади ҳақида элас-элас тасаввурларга эга, лекин аниқ билмайди.

‼️"Ёшлар кундалиги" муаммони жойига бориб ўрганди.
​​#Мулоқот

МАТБУОТ КОТИБЛАРИ УЧУН СЕМИНАР – АХБОРОТ МАЙДОНИДА НИМАЛАР БЎЛАЯПТИ?

🗓 Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги, АОКА вилоят бошқармаси, "Нурафшон" телеканали ва "Ёшлар кундалиги" жамоаси ҳамкорликда вилоятимизда фаолият олиб бораётган давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма ва ҳамда хўжалик юритувчи бошқа субъектлар раҳбарларининг матбуот котиблари учун семинар ташкил этди.

🎙 Мулоқотда бугун ахборот майдонида рўй бераётган муҳим янгиликлар, давлат органлари ва раҳбарларининг фаолиятини жамоатчимликка тақдим этиш борасидаги ишлар танқидий таҳлил қилинди. Хусусан, медиа маконида жамоатчилик ва ОАВ билан фаол мулоқот ўрнатишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, шунинг баробарида ибратли жиҳатлар тилга олинди.

💭 – Ўтган йил якунларига кўра, деди АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева. – Оҳангарон тумани, Олмалиқ шаҳри, Тошкент тумани ҳамда Пискент тумани ҳокимларининг матбуот котиблари фаолияти юқори даражада баҳоланди. Аммо, вилоятимизда иш фаолияти ўртача даражадан паст баҳоланган матбуот котиблари кўп. Бу, афсуски, мақтанарли натижа эмас.

📃 Мулоқотда матбуот котиблари фаолиятини янада кучайтириш бўйича зарур маслаҳат ва амалий тавсиялар берилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Нуқтаи_назар

ЭРКАКШОДА АЁЛЛАР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАЯПТИ?...

Мавзуга кириш


🔺 Турли издиҳом ва йиғинларда бақир-чақир қилаётган аёлларга, ҳа-ҳа, айнан аёлларга қарасам, негадир “Ушшоқ”ни сокин тинглаётган Суйима Ғаниева, алланечук ғамгусор овоз билан монолог ўқиётган Римма Аҳмедова, бошига оппоқ дакана рўмол танғиб олган ва от ўйнатиб, рўпарасидаги ғанимларига бургутдек тикилиб турган Қурбонжон додҳо, Шарқ ва Ғарб илми билан машғул-у машҳур Фозила Сулаймонова сингари ойдинларимиз кўз олдимдан ўтаверади-ўтаверади.

Ва яна кўҳна гап: қизларнинг ҳаммаси яхши бўлади-ю, ёмон аёллар қаердан пайдо бўлади? Менинг қатъий фикримча, биз қиз-аёлларни санъат ва маданиятдан узоқда тутишга интилганимиз сайин, уларнинг кўнглидаги ингичка ҳислар, нозик туйғулар дағаллашиб бораверади. Қуйида шу ҳақда гаплашамиз.

Санъат нима ўзи?

💭 Бу саволга ҳар ким ўзича жавоб бериши табиий. Зотан, санъат – қолипларга сиғмайдиган тушунча, серқирра воқелик. Кенг маънода айтадиган бўлсак, ўз ишининг устаси бўлган ҳар бир инсон, моҳиятан олганда, санъаткордир.
Шунинг баробарида, санъат – покиза бир олам, қалб гўзаллиги ва ақлнинг уйғунлиги. Кўнгилда мудраб ётган осмоний ҳисларни жунбишга келтириш, доим эзгулик тарафида бўлишдир, бу санъат дегани!

Бетакрор ўзлик

📜 Яқин ўтмишни олинг. Барча момоларимиз чанқовуз чалган ёки дутор чертган. Қуроқ, кашта тўқиган, ўлан, лапарлар айтишган, ўтириб бедилхонлик қилишган. Мен бугун бирон ўзбек онасига Бедилни ўқиганмисиз, дея савол беришга ҳам қўрқаман. Шарқ-у Ғарбда “маънолар отаси” (абулмаоний) дея улуғланган бу зотни унутдик ҳисоб...
Гап бу дунёда зўр мисралар битган буюк мутафаккир шоир ҳақида эмас, миллат оналарининг кун тартиби, муҳокама мавзулари сийқалашиб кетганида, менингча.

Эшма ва ётма рақслар

🙅‍♂️ Тўйларга боргим келмайди. Чунки, эшилиб ўйнаётган аёллар, бесўнақай ва тушунарсиз ҳаракатлар билан ҳаммани ўзига қаратаётган қизларга ачинасан киши. Қизнинг рақси – унинг қалб бисотига ойина, дейишади. Лекин, эслаб кўринг, тўй-ҳашамларда айрим қизларимиз, аёлларимиз қандай ярашмаган қилиқлар билан рақсга тушадилар. Афсуски, бу ҳол тобора урчиб бораяпти.

Хулоса ўрнида

❗️ Қирқ ёшдан ўтган хўппасемиз
, ёғ босиб кетган аёлга ачиниш керак. У ҳаётда севинмай қўйган, ҳаракатдан тўхтаган ва умрни яшаб бўлдим, деб ҳисоблаган кимса мен учун. Ва бу барчанинг, биринчи ўринда, ўша аёлга маҳрам бўлган эркакларнинг ҳам айби.
Аччиқ бўлса ҳам бир гапни айтиш керак, аёл – шунчаки инкубатор эмас, онгли мавжудот. У миллат тарбиячиси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сайфи_полвон

КЎПКАРИ ҚИРОЛИ БИЛАН КАТТА СУҲБАТ

🔘Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур полвонларидан бири, мухлислари уни ҳурмат қилиб "Кўпкари қироли" дея атайдиган Сайфи полвон билан суҳбатлашдик.

🔺Видеода кўпкари ишқибозлари учун илк марта машҳур чавандоз ўз олами ҳақида гапириб беради. Хусусан:

📁Полвоннинг кун тартиби;
🐎Машғулот, тайёргарлик жараёни;
🏆Эришган машҳур ютуқлари;
📍Ўзининг чавандозлар гуруҳи;
‼️Ҳозирги ва эски кўпкари ўртасидаги фарқ;
Нодиршоҳ ва Мирсодиқ полвон ҳақидаги фикри
.

⚠️Кўринг, бугун эндигина 30 ёшга тўлган, нафақат Ватанимиз, қўшни республикаларга ҳам довруқ солган машҳур чавандоз ҳақидаги реал ҳаётий ҳикояни томоша қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#беш_ташаббус

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ БОШ ҚАШЛАШГА ҲАМ ВАҚТИ ЙЎҚ

⛳️Вилоятимиздаги спорт майдонлари бугун доимгиданда гавжумроқ. Нега энди дейсизми? Ахир маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари давом этмоқда.

🤾‍♂️Енгил атлетика, шахмат-шашка, хуллас калом, барча спорт турлари бўйича ешлар ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

🏆Қани кўрамиз, қайси маҳалла ёшлари "ЧЕМПИОН" бўлар экан? Сиз нима деб ўйлайсиз?🧐

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi