Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.7K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Хорижда ижод қилувчи таниқли журналист Исмат Хушев Тошкент вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида
:

Сизлар Ўзбекистондасиз, менинг гапларим сизларга ғалати туюлиши мумкин...

Мен Тошкент вилоятини танимай қолдим.

Қандай тушунсанглар, ўзингизга ҳавола, лекин Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев бошчилигида инқилобий даврни ўтказганини ҳис қилдим.

Йиллар ўтиб, мана шу беш йилликда қандай улкан ислоҳотлар бўлганини англаб етасизлар.

Тошкент вилоятидаги халқлар дўстлиги, тотувлигига ҳавас қилдим
.

👍👏🤝🤲😊

Yoshlar kundaligi
#Спорт

⚡️Роналду Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллади.

📕Криштиану Роналду терма жамоа миқёсида энг кўп гол ⚽️(111) урган футболчи сифатида “Гиннеснинг рекордлар китоби“ дан жой олди.

© Yoshlar kundaligi
#Аслида_қандай #қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларни иш билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори чиқди: 100 минггача ёш мутахассис тайёрланади

Ҳукумат қарори (556-сон, 31.08.2021 й.) қарори билан қуйидагилар ташкил этилди:

● АТ “Алоқабанк” ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида Венчур жамғармаси;

● масъулияти чекланган жамият шаклида «IT-билимларни ривожлантириш маркази».

📌 Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида кейинги 5 йил ичида 100 минггача ёш мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, уларни кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

💰 Шунга кўра, ҳар йили 5 йил ичида мутахассисларнинг соҳада мақсадли тайёрланишини ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш учун Марказга 50 млрд сўм миқдорида амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган ҳолда қарз ажратилади ва у кейинги 5 йил ичида босқичма-босқич қайтарилади.

☑️ Вазирлик ва ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, Марказ томонидан танланган таълим ташкилотлари ўртасида ҳар йили белгиланган мақсадли параметрлар доирасида буюртма шакллантирилади.

🙎‍♂️ Таълим ташкилотларида мақсадли ўқиш учун 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси номзод бўлади.

🔘 Номзодлар Марказ томонидан таълим ташкилотлари билан биргаликда танлов асосида танланади.

©Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кундалик_факт

🪐 Ҳайрат оламига саёҳат – коинот ҳақида тасаввурлар.

© Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Видео

Энди мактабларга рўмол ва дўппида боришга рухсат берилади — Шерзод Шерматов

▪️Қизлар оқ ва очиқ рангли рўмол (орқадан ўраган ҳолда) ҳамда дўппи билан дарсга келиши мумкин.

«Бундан мақсад – қизларни ўқитиш, ҳурматли ота-оналар. Педагог ва ўқитувчиларимиздан илтимос шуки, рўмолни миллий, ўзбекча ўрайдиган бўлса, муаммо қилманглар», — деди Халқ таълими вазири айни пайтда бўлиб ўтаётган
очиқ мулоқотда

© Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг сафдорлар таркибига қабул қилинган бир гуруҳ аёл ходималар томонидан «қасамёд» қабул қилинди.

© Yoshlar kundaligi
​​Ўзбекистон AРМИ-2021да кучли учликдан жой олди

34
мусобақадан 30тасининг якунига кўра, Ўзбекистон жамоавий баҳсда иккинчи ўринни эгаллади. Россия етакчилик қилмоқда, учинчи ўринда эса Хитой. Ўзбекистон ҳарбийлари 4та мусобақада биринчи бўлди.

Хусусан, ҳарбийларимиз аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилган "Содиқ дўст", "Ҳарбий тиббий эстафета" ва "Дала ошхонаси" мусобақаларида "олтин" олишди. Умид қиламизки, қолган 4 та AРМИ-2021 мусобақаси ҳам Ўзбекистон ҳарбийлари учун самарали бўлади.

Маълумот учун, еттинчи Халқаро армия ўйинлари 22 августдан 4 сентябргача бир вақтнинг ўзида 11 мамлакатнинг 23 та полигонида бўлиб ўтмоқда. Ҳаммаси бўлиб, AРМИ-2021да 42 мамлакатдан 5 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.

© Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_хабарлар

⁉️Халқ таълими вазири катта матбуот анжумани ўтказди. Қандай ҳолларда ўқишлар онлайн бўлади? Аниқ қўшимча тафсилотлар "Кундалик"чилар нигоҳида.

© Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Халқаро_ҳаёт

🌐Толибон хотин-қизларга ўқиш ва ишлашга рухсат берди. Тафсилотларни лавҳамизда кўринг.

© Yoshlar kundaligi
#хушхабар
#Токио_2020

Пара-таэквондочимиз финалда!

⚡️Пара-таэквондочимиз Гулжаной Наимова (+58 кг) Токио-2020 Паралимпия ўйинларида финал йўлланмасини қўлга киритди.

🥇Энди ҳамюртимиз финалда Украина ва Бразилия вакилалари ўртасидаги баҳс ғолиби билан Паралимпиада чемпионлиги учун даянга чиқади.

🕑Баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

© Yoshlar kundaligi
#Токио_2020

⚡️ Гулжаной Наимова — Паралимпия ўйинлари ғолиби!

🥇 Пара-таэквондочимиз Гулжаной Наимова (+58 кг) Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг “олтин” медалини қўлга киритди.🤗👏

Медалларимиз сони 19 тага етди:

🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇8 та олтин;
🥈🥈🥈🥈🥈5 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉🥉🥉6 та бронза.

© Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Болалар мактабга боришни хоҳлайди ва шу сабабдан улар ота-оналари ва ўқитувчиларини эмланишга чорлайди

Ҳурматли катталар, эмланишни танлаш орқали сиз бизларни ҳимоя қиласиз
!

© Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Имтиҳон натижалари эълон қилинди. Қизлар кўрмасин.

🙈😂😊

© Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Топ5

‼️Тошкент вилоятининг энг машҳур брендлари ҳақида қисқача.

© Yoshlar kundaligi
#Жараён

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Бўстонлиқ туманидаги 24-25-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, у ерда мактаб ўқувчилари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

🏢 Ўқувчиларнинг янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда, муносиб тарзда кутиб олишлари учун барча имкониятлар яратилган таълим даргоҳида албатта сифат ва самара ҳам бўлади.

© Yoshlar kundaligi
#Кун_сурати

Дунёни беринг болажонларга,
Ҳеч бўлмаса бир кунга!


© Yoshlar kundaligi
#Хайрли_тонг

❗️Дунёда бугун энг кўп ёйилган касалликлардан бири бу дангасалик!

Aгар 75463456378329 рақамини ўқимай ташлаб кетдингизми, демак сиз ҳам шу дангасаларнинг бирисиз.😁😄

🌞Хайрли тонг, азизлар🤗

© Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

1-курсларга 6 сентябрдан таништирув ҳафталиги, 13 сентябрдан дарс машғулотлари бошланади

2021/2022-ўқув йилига талабаликка тавсия этилганлар (1-босқич талабалари) учун ОТМда 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги (хусусан, мустақиллик дарслари), 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.

🔸Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилади.

🔹Таништирув ҳафталигини ташкил этишда доимий яшаш манзилидан, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган талабаларнинг олий таълим муассасасига етиб келиши, турар-жойларига жойлашиши учун вақт ажратилиши инобатга олинади.

❗️Юқори курс (биринчи курсдан ташқари) талабалари учун эса дарс машғулотлари умумий тартибда 6 сентябрдан бошланади.

© Yoshlar kundaligi
#таҳлил

Супер натижалар: учта ўқув даргоҳининг деярли барча битирувчилари талаба бўлди

2020-2021 ўқув йилида Бухоро давлат университети Қоракўл Академик лицейини тамомлаган 220 нафар ўқувчиларидан 217 нафари (98,6 фоиз) мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларининг талабалари бўлди. Академик лицей ўқувчиларининг 96 фоизи 2019-2020 ўқув йилида ҳам талаба бўлганди.

Шунингдек, Қоракўл халқаро математика мактабининг тамомлаган 74 нафар битирувчиларнинг барчаси олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Битирувчиларнинг 50 нафари давлат гранти асосида, 24 нафари эса тўлов-контракт асосида талабалик бахтига муяссар бўлган.

Фақат Қоракўлда эмас! Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 65-ИДУМИнинг 31 нафар битирувчи-ўқувчиларидан 30 нафари талабалик бахтига муяссар бўлди. Шундан 15 нафари давлат гранти, 15 нафари эса тўлов-контракт асосида ОТМга қабул қилинган.

© Yoshlar kundaligi