#Ҳикоя
Бир куни сичқон ферманинг эгаси қопқон қўйганини сезиб қолибди. Бу ҳақда у дарров товуққа, қўйга ва сигирга айтиб берибди. Aммо улардан қуйидаги жавобни олибди: "Қопқон - бу сенинг муаммоинг, бизга унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ!"
Бироз вақт ўтгач, қопқонга илон тушибди. Қопқонга тушган илон фермернинг хотинини чақиб олибди. Aзобланаётган хотинига даво сифатида, фермер товуқ гўштидан шўрва тайёрлаб берибди. Кейин эса, касал аёлни йўқлашга келган одамларни кутиб олиш учун қўй сўйибди. Хотинини сақлаб қолишнинг имкони бўлмабди. Фермер дафн маросимига келганлар учун сигирини ҳам сўйибди.
Шу вақт ичида сичқонча девордаги тирқишдан воқеаларни кузатар экан, "бу муаммонинг бизга алоқаси йўқ" деган ҳайвонлар ҳақида ўйларди.
Қиссадан ҳисса: Муаммо айнан сизга тегишли эмаслиги, бунга бефарқ қарашингиз кераклигини билдирмайди. Жамиятнинг муаммоси - сизнинг ҳам муаммоингиздир!
@yoshlar_kundaligi_rasmiy

#кун_иқтибоси
Асримизнинг қолоқ миллатлари чиққан бойликлар билан кун кўриш мақсадида ер остига боқмоқдалар. Ваҳоланки муваффақиятли сармоя ва мўл фойда манбаи инсоннинг ўзи эканин улар ҳис қилмаяптилар.
Форуқ Қосим
Асл бахт бу сизнинг борлигингиз, бой бўлишингиз эса ҳаракатингизга боғлиқ😊

#эълон
Олмалиқ шаҳрида 13 апрель, сешанба куни шахмат бўйича катта мусобақа ўтказилиши кутиляпти. Марҳамат ёшлар, сиз ҳам ўзингизни синаб кўринг♟
📱99-794-70-39

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор
Айни дамдаги ҳолат. Сўқоққа (Паркент) отланган одамлар 2 соат тирбандликда қолишмоқда.
Агар сизда ҳолат бўйича видео, фотолар бўлса @yoshlar_aloqada_Bot га жўнатиб, қайноқ янгиликларни биз билан баҳам кўринг.
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Айни дамдаги ҳолат. Сўқоққа (Паркент) отланган одамлар 2 соат тирбандликда қолишмоқда.
"Дам олиш куни бўлса, бир оила аъзоларимиз билан сомса ва шашликхўрлик қиламиз", дея отланганлар, сафарингизни кейинроққа қолдиришингизни
маслаҳат берамиз.Агар сизда ҳолат бўйича видео, фотолар бўлса @yoshlar_aloqada_Bot га жўнатиб, қайноқ янгиликларни биз билан баҳам кўринг.
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Эмлаш рўзани бузадими?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати шу кунларда мамлакатда короновирусга қарши оммавий эмлаш ишлари кетаётгани, бу иш Рамазон ойида ҳам давом этиши муносабати билан кундузи олинган эмлаш рўзани бузадими, йўқми, деган саволга жавоб берди. Қуйида ушбу жавобни тўлиқ ва ўзгартишларсиз эътиборингизга ҳавола этамиз.
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кундаги тўрт мазҳаб уламолари тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Чунки рўзани еб-ичиш маъносидаги нарсалар бузади. Еб-ичиш эса одатий йўллар орқали бўлади. Тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган. Бу ҳақда «Ал-Фатово ал-ҳиндия» китобида шундай дейилади:
وَمَا يَدْخُلُ مِنْ مَسَامِّ الْبَدَنِ مِنْ الدُّهْنِ لَا يُفْطِرُ هَكَذَا فِي شَرْحِ الْمَجْمَعِ
«Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. «Шарҳул Мажмаъ»да шундай келтирилган» Иқтибос тугади.
Энди айнан коронавирусга қарши эмлашга келсак, у ҳам тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири. Бунинг устига озиқлантирувчи эмас. Юқоридаги фатволарга биноан рўзадор ҳолда ҳам уни олиш жоиз, бу иш рўзани бузмайди.
Рамазон ойида эмлашга тўғри келиши сабабли бу масалада бир қанча фатво уюшмалари ўз фатволарини эълон қилишди. Жумладан: Кувайт вақф вазирлиги, Иордания фатво уюшмаси, Саудия умумий муфтийси ва катта уламолар ҳайъати раиси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Азҳар халқаро электрон фатво маркази, «Дорул ифто» (Миср) фатво маркази рўзадор киши эмлаш олиши рўзани бузмаслигига фатво бердилар. Чунки рўзани бузувчи нарсалар одатий йўллардан кириб, ошқозонга етиб боради. Эмлашда эса еб-ичиш маъноси йўқ ва у одатдаги йўллардан танага кирмайди. Балки ноодатий бўлган тери остидан кириб боради. Бу рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

Болалар катталардан ўрнак олади. Яхши одат ва тўғри қоидалар билан уларга ўрнак бўлинг.
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат 18+
15 йил аввалги ҳолат яна такрорланмоқдами?
Озода Нурсаидовани синглиси Озодага ҳар хил йўллар билан тўсқинлик бўлаётганини айтиб Юлдуз Усманова ва эрига мурожаат билан чиқди🤔

#билдириш
Ҳурматли ёшлар!
📌Яшаш жойингизда коррупция ҳолатига дуч келяпсизми? Унда бизга мурожаат қилинг. Ёшлар кундалиги ҳамкорлари - вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари сиз учраётган тўсиқларнинг бартараф этилишига кўмаклашади.
‼️Унутманг, биз сиз учун ишлаймиз, Ёшлар кундалиги эса сизнинг каналингиз!
🌐Мурожаат учун:
@yoshlar_kundaligi_Bot
@yoshlar_aloqada_Bot
Ҳурматли ёшлар!
📌Яшаш жойингизда коррупция ҳолатига дуч келяпсизми? Унда бизга мурожаат қилинг. Ёшлар кундалиги ҳамкорлари - вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари сиз учраётган тўсиқларнинг бартараф этилишига кўмаклашади.
‼️Унутманг, биз сиз учун ишлаймиз, Ёшлар кундалиги эса сизнинг каналингиз!
🌐Мурожаат учун:
@yoshlar_kundaligi_Bot
@yoshlar_aloqada_Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда бир Камаз ноқонуний ўтган яп-янги "I Phone" ларни майдалашяпти... 😳
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#мулозаҳа_учун
Сиз неча ёшдасиз?
• Абдурраҳмон Қураший ад-Дохил (Қурайш лочини) 25 ёшда Андалусияда Умавийлар давлатини қайта тиклаган.
• Мирзо Улуғбек 13 ёшда Самарқандга ҳоким бўлган. 23 ёшида Самарқанд мадрасасини қурдиришни бошлаган.
• Муҳаммад Фотиҳ 14 ёшида Усмонийлар давлатининг ҳукмдори бўлган. 21-22 ёшларида эса Византия империясининг пойтахти Қустантинийя (Константинопол)ни фатҳ этган.
• Ҳорун ар-Рашид 15 ёшда аббосий қўшинига қўмондон этиб тайинланган. 20 ёшида халифа бўлган.
• Аттоб ибн Усайдни 18 ёшида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага волий (ҳоким) этиб тайинлаганлар.
• Усома ибн Зайд 17 ёшда таркибида Абу Бакр розияллоҳу анҳудек катта саҳобийлар бўлган қўшинга раҳбар бўлган. Ушбу қўшин ўша даврдаги ер юзининг энг қудратли давлатига қарши юборилган эди.
• Муҳаммад Қосим Сақафий 17 ёшда Синд (бугунги Покистон ҳудудлари) ни фатҳ этган.
• Саъд ибн Абу Ваққос 17 ёшда Аллоҳ йўлида камондан ўқ узган илк саҳобий бўлган.
• Арқам ибн Абу Арқам 16 ёшида ўз уйини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қароргоҳ қилиб берган.
• Талҳа ибн Убайдуллоҳ 16 ёшда Уҳудда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томон отилган ўқни қўли билан қайтариб қолган ва ўша қўли умрининг охиригача шол бўлиб қолган.
• Абул Фарож ибн Жавзий 13 ёшида китоб ёза бошлаган.
• Зайд ибн Собит 13 ёшда ваҳий котиби бўлган. Шу ёшида сурёний ва яҳудий тилларини 17 кунда ўрганиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимонларига айланган.
Қайтарамиз, хўш, сиз неча ёшдасиз?

#Якшанба_мутолааси
Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умарнинг хонадонига юмуш билан борибди.
Қоронғи тушиб қолган, ҳалифа шам ёруғида ишлаб ўтирган экан.
Меҳмон билан сўрашгач, ёниб турган шамни ўчириб, бошқа шамни ёқибди.
– Мана энди гаплашсак бўлади, – дебди меҳмонга.
Меҳмон ҳайрон бўпти:
– Бояги шамни нега ўчирдингизу, нега худди шунақа бошқа шамни ёқдингиз?
– Ёниб турган шам давлатники эди. Мен унинг ёруғида давлат ишини бажараётгандим, – дебди ҳалифа. – Сен билан қиладиган суҳбатимизнинг давлат юмушига дахли йўқ. Шунинг учун ўз пулимга сотиб олган шамни ёқдим...
Ўткир Ҳошимов «Инсоф»

Ishq (Parvona.com)
Imron
#муҳаббат_бекати
Имрон - Ишқ
Ишқ билан боғланди айтар ҳар сўзим,
Ўзгани кўрмайди ишон бу кўзим.
Умримда айланган кундуз-кечада,
Сенсиз яшолмайман, ёлғиз бир ўзим.
Қалбимда мавж урган мовий денгизим,
Осмонда ойимсан, ўзинг юлдузим.
Сокин кечаларда шивирлаб айтай,
Севганим ўзингсан, ўзинг тенгсизим.
Манзил ўша фақат, бахтли келажак...
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Имрон - Ишқ
Ишқ билан боғланди айтар ҳар сўзим,
Ўзгани кўрмайди ишон бу кўзим.
Умримда айланган кундуз-кечада,
Сенсиз яшолмайман, ёлғиз бир ўзим.
Қалбимда мавж урган мовий денгизим,
Осмонда ойимсан, ўзинг юлдузим.
Сокин кечаларда шивирлаб айтай,
Севганим ўзингсан, ўзинг тенгсизим.
Манзил ўша фақат, бахтли келажак...
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка туманидаям ерга урсанг кўкка сакрайдиган Шум болалар кўп. Улар нафақат шўх, балки истеъдодли ҳам. Мана улардан бирининг актёрлик қобилияти билан танишинг.
"Шум бола" фильмидан лавҳа. 45-мактаб ўқувчиси Фаррух Турсунбоев ижросида.
Ўша замон руҳини беришибди ома, қойил😊👍