Yoshlar kundaligi | Rasmiy
102K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​ПИЁДА ЮРИШНИНГ 7 ДАВОСИ🚶🚶🚶

10 дақиқа: гипертония безовта қилмайди!

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

15 дақиқа: бадантарбия

Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқадан 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

20 дақиқа: хотиржамликка эришасиз!

Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни, албатта, хурсанд қилади. Яна чекишни ташлашни истаганлар, хумор тутганда,
20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

25 дақиқа: кайфиятингиз кўтарилади!

Тоза ҳавода, ҳатто, ёмғирли кунда, ёлғиз ёхуд кўнгилга яқин инсонингиз билан атиги 25 дақиқа гина сайр қилсангиз, ширин хотираларни эслайсиз, қалбингиз янги ва эзгу орзуларга тўлади. Натижада ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.

35 дақиқа: тушкунликни енгасиз!

Тушкунликни енгиш учун вақтингизни аяманг! Ахир сиздан нима кетди? 35 дақиқа тоза ҳавода сайр этсангиз бас!

45 дақиқа: шамоллашга йўқ деймиз!

Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгиб ўтишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан. Демак, айни кунларда сайр қилишни унутманг!

60 дақиқа: юракка фойда

Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишаркан.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарлик келин қамишлар орасида

Янгийўл тумани Жамбул маҳалласида яшовчи 26 ёшли Гавҳар Баҳодирова бугун қамишлар ёрдамида хонадонлардаги лўмбозга "мат" тўқимоқда.

🙋‍♀️ У кечагина шаҳарнинг эрка қизи эди. Бугун уддабурон аёл ва она сифатида ўзини кўрсата билди.

🚙 Шу меҳнатининг орқасидан нафақат оиласини камбағалликдан чиқарибди, балки енгил автомобил олибди, иссиқхона қурибди.

Кўринг, ҳавас қилинг, ўрнак олинг!

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқишнинг эрта-кечи йўқ. Инсонда бунинг учун хоҳиш ва истак бўлса кифоя. Нигериялик 50 ёшли аёл ўрта мактабнинг 2-синфида ўқиб, буни исботлади.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Операция "Ы"

Бустонлиқда 4 нафар "азамат" олдиндан тил бириктириб, Чимган қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйига ўғирликка тушишибди.

Ўғрилар хонадон эгаси ўғирликни пайқаб қолишига қарамай, ўз "операция" ларини давом эттириб, 1700 000 сўмлик телефон, 2 200 АҚШ доллар пулни олиб, воқеа жойидан яширинишади.

Кўп ўтмай ўғрилар қўлга тушди, ҳозирда Ж/К нинг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўғирлик билан топилган мол-дунё ҳеч кимга вафо қилмайди.Чунки у ўз номи билан бировнинг ҳақи. "Қаҳрамонлар"имизга тўхталадиган бўлсак, арзимаган пул учун ўзларига "ўғри" деган тамғани босиб олишди.

Ўзингиз танланг!


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар ёшлар сизлар ҳам "кетмонбай" ишлаб, ажратилаётган 25 сотихда шундай меҳнат қилсангиз борми, кеч кузга борганда миллионерсизда😉☺️

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
🔥2021-йилда ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ да Президент мактаби очилишидан хабарингиз борми?

Тошкент вилоятидаги Президент мактаби НУРAФШОН (Тўйтепа) шаҳрида 2021-йил сентябр ойида ўз фаолиятини бошлайди!

❗️Сиз ҳам Президент мактабида ўқишни хоҳлайсизми?
- Унда бизга қўшилинг!

⚡️Президент мактаби ҳақида энг сўнгги янгиликлар
⚡️Президент мактаби имтиҳон саволлари
⚡️Президент мактабига махсус синов тестлари

🏫 Республика бўйлаб Президент мактабларига тайёрлов махсус канали: @prmaktab

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор
#Бекобод_тумани

Бекободлик ишсиз Дилрабо Муратова бир уриниш билан инспектор ёрдамчиси бўлди😳👍

Қандай қилиб дейсизми? Ўзидан эшитинг🤫😊

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Эйнштейн президент бўлиши мумкин эди

1952 йилда, Исроил президенти вафотидан сўнг, мамлакат бош вазири Эйнштейнга президентликни таклиф қилди. Олим бу таклифдан ниҳоятда ҳаяжонланди, аммо барибир рад этишга қарор қилди ва қуйидагиларни айтди: "Мен учун математик тенгламалар муҳимроқ, чунки ҳозирги замон сиёсатга муҳтож, тенгламалар эса абадийдир".

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Ҳеч қандай таниш-билишчилик йўқ 😁

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#STREETWORKOUT

💥Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш ва уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини юзага олиб чиқиш мақсадида, 9 апрель куни "Street Workout" мусобақасининг вилоят босқичи ажойиб шоу тарзида бўлиб ўтди.

🛑Абдурашитова Анора "Ёшлар кундалиги"учун махсус📹📹📹

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор
#Бекобод_тумани

Бекободлик Улуғбек Жабборқулов 30 млн сўм кредит эвазига ўз бизнесини бошлаб юборибди.

Баракалла Улуғбек, шуни айтсалар керакда, интилганга толе ёр деб👍👏

Сиз кредит олиб тадбиркорлигингизни бошламоқчисиз, аммо кредит олишда сунъий тўсиқларга дуч келяпсиз, агар шундай вазият қуршовида қолсангиз биз @yoshlar_kundaligi_bot билан боғланинг😊Ҳамкорликка тайёрмиз🤝

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "Ёшлар кундалиги" ҳамда Янгийўлликлар жамоаси ва Расул Кушербаев ҳамкорликда Чирчиқ дарёсининг Янгийўл тумани Қўшёғоч МФЙ ҳудудидан ўтган қисмининг ён-атрофларидан қандай фойдаланаётганини билиш учун ўрганиш ишлари олиб бордик.

Тўлиқ видео тез кунда каналда эълон қилинади.

(Ҳажми камайтирилганлиги учун сифати пастроқ)

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
11 апрель куни Президент мактабига тайёргарлик репетицион тести бўлиб ўтувчи Тошкент вилоятидаги манзиллар

🇺🇿ЧИРЧИҚ ШАҲРИ
🏫 Чирчиқ пед институт (эски 36-коллеж) 8-микрорайон
☎️+998935616566
☎️+998917781209
📩@Presidentschoolchirchiqtayyorlov

🇺🇿ОҚҚЎРҒОН
🏫 «PREMIUM EDUCATION» НТМ
📍Оққўрғон, Оҳунбобоев кўчаси 52-уй (Мўлжал: «Ширина» биноси)
☎️+998705522535
📩@Prmaktab_akkurgan

🇺🇿ОҲАНГАРОН
🏫 «Bright» НТМ
📍Оҳангарон тумани, Нуробод қўрғони 30-уй (Мўлжал: Нуробод чойхонаси орқа тарафи)
☎️+998990379477
☎️+998949239963
📩@Bright_filiali
📩@LBright_ohangaron

🇺🇿БЎКА
🏫 Бўка туман Маиший саноат коллежи биноси
📍Бўка шаҳри Маиший саноат коллежи биноси
☎️+998998669760
📩@Prmaktab_Buka

🏫 Республика бўйлаб Президент мактабларига тайёрлов махсус канали: @prmaktab

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Тошкент метросида поезднинг эшиги ёпилмай қолибди😳😳

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Sen uchun - Ойбек ва Нигора - Сен учун #UydaQoling
Oybek va Nigora
#муҳаббат_бекати

Сенга муҳаббатим изҳор этаман,
Фақат сен билан мен бахтга етаман.
Севгилим, жоним, сенсан ҳаётим...


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас. Асл муҳим бўлган нарса, кечаги ҳолимиздан устунлигимиздир.

Ҳайрли тонг, азизлар!


Хўш, кечаги кунингиз қандай ўтди, нималарга эришдингиз, орзулар томон неча қадам ташладингиз, бугун нима қилмоқчисиз, орзулар чўққисини забт этасизми?

Энг яхши фурсат бугун, ҳаммасини бугундан бошланг. Ахир бугун якшанба, душанбадан бошлайман деманг. Душанбани ҳам ўз ҳикмати бор😊


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дам олиш куни ишга чақиришганида...

P.S.: Туғилсайдинг ўзбек деган миллатда,
Яшар эдинг дам олмасдан, меҳнатда,
Таътилга ҳам чиқар эдинг миннатда,
Ҳаммасини катталарга айтиб бер...
(барибир фойдаси бўлмайди!!!)

Адолат куйчиси😉

Якшанба куни ҳам "ўз хоҳишига кўра" ишга отланганлар борми?🙋‍♀

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#якшанба_ҳазили

ЎЗБЕКИСТОН!

Аҳолиси - 34 миллион.

Шундан 12 миллион нафари нафақахўрлар. Ишлаш учун 22 миллион киши қоляпти. Яна 7 миллион нафари мактабга ва ўқишга боради. Демак 15 миллион қоляпти. Бундан 3 миллион нафари боғчага боради, 1 миллион нафари ишсиз ва яна 1 миллион нафари амалдорлар.

Ишлаш учун жами 10 миллион киши қоляпти. Бундан 2 миллион киши асосан сайловларда, ҳокимиятларда ва партияларда ишлайдилар ва 4 миллион киши уларнинг хизматларида ишлайдилар.

Жами 4 миллион қоляпти. Бундан бир миллиони армияда, яна бир миллиони Ички ишлар ва махсус хизматларда ишлайди.

Демак 2 миллион киши қолади. Бундан 1 миллиони касалхоналардаги беморлар ва 999 998 нафари қамоқлардаги махбуслардир.

Демак, ишлаш учун икки киши МЕН ва СИЗ қоляпмиз.

Сиз ҳозир ишлашнинг ўрнига Телеграмда ўтириб, мана шу постни ўқиб ўтирганлигингизни ҳисобга олсак, мен ўзимни нима учун бунчалик чарчаган ҳис қилаётганлигим ва уйқум келаётганлиги маълум бўлади.

Чунки бутун Ўзбекистонда ҳамма учун битта мен ишлаётган эканман!

Саломат бўлингларээээ! 😜😂😂

Дониёр Рўзметов


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор
#Бекобод_тумани

Инспектор ёрдамчиси бўлишни истайсизми, у ҳолда бекободлик Муштарий Абдумуталованинг сўзларига қўлоқ тутинг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy