Yoshlar kundaligi | Rasmiy
82.2K subscribers
12.1K photos
7.06K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Унутма ёр,
Мен зорингни.
Соғинганман,
Дийдорингни.


🎼 Қўшиқдан.

🖼 Образ: Зилола Ҳакимжонова
📸 Фото: Мирзо Озод.


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

🐎 Нурафшонда отчопар очилди.

© Миллий гвардия


Yoshlar kundligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида...

Шеър: ОЙБЕК

📸 Фото: Абдул АЗИЗ
🖼 Образ: Анора Абдурашидова

〰️〰️〰️〰️
🎉 Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек (1905-1968) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адабиёт

‼️ Ҳар қандай ҳолатда ҳам китоб ўқиш керак, китоб ўқишга сабаб топа билиш керак. "Ёшлар кундалиги" вилоятимиз раҳбарлари ва фаоллари тимсолида адабиёт билан боғланган ўзига хос мотивацион контент тайёрлади.

🤔 Хўш, қуйида исмлари келтирилган давлат ва жамоат арбоблари фаолиятини бадиий йўсинда, бирон асар номи орқали баҳолаш мумкинми?

✍️ Шундай қилиб сизга замонавий "Зарбулмасал" айтамиз. Сиз эса бу шарҳлар қанчалар ўринли бўлганини изоҳларда ёзинг. Кетдик.

🌪 Зойир Мирзаев"Бўронларда бордек ҳаловат" (Асқад Мухтор)

Сайёра Файзиева"Юлдузлар мангу ёнади" (Тоғай Мурод)

💎 Абдулла Хурсанов"Олтин водийдан шабадалар" (Ойбек)

📜 Абдусамад Носиров"Ўтмишдан эртаклар" (Абдулла Қаҳҳор)

📖 Маҳмуд Тоир"Девону луғатит турк" (Маҳмуд Кошғарий)

Раҳматилла ва Ғайрат Шералиевлар "Авлодлар довони" (Пиримқул Қодиров)

🎶 Абдурасул Абдухалилов (ССП) – "Фигаро там, Фигаро тут". ("Фигаро" операсидан, Бомарше)

⚖️ Абдуманноп Абдулҳаев"Менинг ўғригина болам" (Ғафур Ғулом)

🔥 Ускенбай Атемов"Тарас Бульба" (Николай Гоголь)

🤫 Мурод Носиров"Жимжитлик" (Саид Аҳмад)

🎩 Отабек Султонбеков"Евгений Онегин" (Александр Пушкин)

Зуҳра Миргазиева"Ўткан кунлар" (Абдулла Қодирий)

Нодир Хожиев"Ёш гвардия" (Александр Фадеев)

👑 Миразиз Мирсултонов "Кичкина шаҳзода" (Антуан де Сент-Экзюпери)

🔄 Аҳрор Мирзаев, Олимжон Бегалиев, Бекзод Нуралиев "Мен қайтиб келаман" (Тоғай Мурод)

🏴‍☠️ Фурқат Худойбердиев"Алибобо ва қирқ қароқчи" ("Минг бир кеча"дан, араб халқ эртаги)

📝 Кифоят Эрмуҳаммедова"Нидо" достони (Эркин Воҳидов)

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Бахт шудир,
Суяниб ўз меҳнатингга,
Бир бурда нонингни
Тополсанг ҳалол.
Зор бўлиб
Ўзгалар илтифотига,
Эркаклик ғуруринг
Кўрмаса завол.

Душан Файзий.

🖼Образда: Зайниддин Норқувватов ва Ирода Илaщова

📸Фото: Шерзод Қорабоев

Yoshlar kundligi
#Фикр

ЎЗБЕКЧА РАҚСНИ
НЕГА УНУТДИК?

🤔 Билмадик, қачон ва қай тарзда бу одат пайдо бўлди, ҳар ҳолда бугун ёшлар ўртасида грузинча, чеченча рақс оммалашди. Ким шу рақс элементларини яхшироқ эпласа, ҳаракатлари ўхшаса, ўша йигитча бундан ғурурланадиган аҳволга келдик. Ёмонми? Албатта, бир қарашда безиён.

Нақд гап шуки, биз аслида бошқачароқ одамлар эдик, юрак ҳовурини акс эттирадиган жуда гўзал ва ноёб рақс санъатимиз бор эди. Қизиқ, қаёққа ғойиб бўлди у?

🎞 YouTubeни кўринг. "Лазги" деб қидирувга берсангиз, йигитлар, улфатлар шайтон рақсига ўхшаган, умуман тушунарсиз ҳаракатлар билан, шаҳвоний қилиқлар қўшиб эшилаётганини кўрасиз. Ҳолбуки, Хоразм санъатининг гултожи бўлган "Лазги" оҳангларида ҳақиқий йигитлардек, чапани, ғурурли, беқиёс усулларга эга рақс йўли бор эди. Бугун у давра, тўй-ҳашамлардан йўқолиб кетган...

💭 "Дилхирож"ни олинг, аслида бу ҳақиқий улфатлар даврасидаги вазиятни намоён қиладиган рақс тури. Лаганда ош кўтариб кирадиган йигит дўстларини рақсга чорлайди, таомдан аввал беш дақиқа давра қуриб ўйин кўрсатади, аммо таомга гард юқмайди, бир дона гуруч тўкилмайди, бунинг завқига бошқалар ҳам қўшилиб рақсга берилади... Аммо, бугун "Дилхирож" ўзбек йигитларининг рақс услуби сифатида деярли йўқолиб кетган. Расмий тадбирларда дипломли раққослар ўйнайди, қарсак чаламиз ва шу билан тугади: салом "Лезгинка", салом Кафказча рақс.

🕺 "Андижон полкаси" эсингиздами? Ориф Тошматов куй яратди, Абдуғаффор Қодиров рақс йўлини топди ва бу куй, рақс мисли кўрилмаган даражада оммалашди. Йигитман деганнинг етмиш икки суягини ўйнатиб, вужудини яйратадиган, ўзига ярашадиган, усуллари ҳам жуда ярашиқли бир рақс бу. Аммо, нимагадир йигитлар орасида бу рақс турига бўлган қизиқиш, ўрганиш иштиёқи йўқолиб қолган.

☝️ Аслида бу кичкина масала эмаслигига бир мисол айтай. Ёшлар, айниқса, ўсмирлар доимо ўзига идеал қидиради. Бугунги Ўзбекистон ўсмирларининг бу жабҳадаги идеали ким? Чеченлар, доғистонликлар, грузинлар ва ҳоказо. Қисқаси, биз болаларимизнинг дид ва идеалларини миллий ўзанларимизга қаратишни эплолмаяпмиз.

Энг хавотирлиси нима, биласизми? Вақт ўтгани сари мусиқий тобелик, орзумандалик ҳаётга кўчади, боланинг идеал жамият ва идеал шахс ҳақида тасаввурлари ўша чечен раққос йигитлари атрофида қолиб кетади. Йўқ, мен миллий маҳдудлик тарафдори эмасман, лекин ҳар ишда меъёр бўлиши керак, дейман.

Эслайсизми, 90-йилларда "Брэйк" йўналишидаги рақс постсовет ҳудудида шитоб билан оммалашган эди. Жамият қандай бўлса, унинг кун тартиби ҳам шундай бўлади, дейдилар. Шу маънода, ўша тартибсиз, тушунарсиз, бачкана кунларга мос, ўхшаш бу рақс ўсмирлар орасида кенг оммалашиб, гўё ўша кунларнинг ёшлар ҳаётидаги акси бўлганди.

📺 Бу ҳали ҳаммаси эмас. Охир-оқибат 90-йиллар авлоди чуқур депрессияни бошидан кечирди, қанча ёш-ёш йигитлар террористлар қармоғига осон илинди, яна қанчаси сал қийинчилик кўргандаёқ, хорижга ишлаш ва яшаш учун кетиб қолди... Бу мафкура жабҳасидаги аламли мағлубият эди!

🪢 Бу воқеалар ўртасида нозик бир боғлиқлик борлигини тушунган тушунади. Зотан, улар илдизидан беихтиёр узилиб қолган, ота-боболарининг ўзанидан бошқа ёқларга назар ташлаган авлод эдилар. Бугун ҳам шу тенденция изчил давом этаяпти, ишонинг. Мусиқада, рақсда янги трендлар пайдо қилиш, кейин уни муайян ҳудудларга реализация қилиш – ўйланган пропаганда кампаниясининг бир қисми.

Хўш, биз бу курашнинг қаеридамиз? Биз қайси булоқлардан сув ичаяпмиз? Илдизлардан узоқлашманг, майда нарсалар катта кўнгилсизликларнинг дебочасидир.

✍️Саид Бобоев,
"Ёшлар кундалиги" мухбири
.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Мен шамман, бу шамнинг ёғдуси тушса,
Чароғон бўлади вайроналар ҳам.
Агар мен учишни истасам, учсам,
Паришон бўлади кошоналар ҳам
.

Фурўғ ФАРРУХЗОД

🖼 Образ: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ҳар гап ўтса, мендан ўтди, сизда гуноҳ йўқ, бегим.
Ўзим сизни отдим, ё раб, сўздан ясаб ўқ, бегим.


Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
🖼 Образда: Анора Абдурашидова


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

👮‍♂️14-январь — Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан "Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат таянчи, халқимиз фахри" шиори остида Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

🎬Жараёнлар билан видеоролик орқали танишинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Келажакда бир обрўли ташкилотга амаллаб ишга кириб, аҳамиятсиз кичкина лавозимда ўтириб, ўзидан каттакон ясаб, ҳаммани асабига тегиб, ғингшиб юрмаслик учун ҳам фанатизмдан узоқроқ юринг.

📌Дунё, фан, келажак, ҳаёт йўлингиз олдида Барса ҳам, Реал ҳам, анови майдагап ҳам бир тийин. Ижтимоий тармоқларда бадбўй гапларни ёзиб ўтирган майдагаплар билан тортишманг, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор.

👌Баъзи паразитларга болғанинг зарбаси таъсир қилмайди. Пайтини кутиб, қувалда билан тумшуғига туширасиз, сохта сарвати билан гумбурлаб йиқилади.

Мен Ман Шу
,
мотиватор

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Салом, она, онажонгинам!
Яна сизга ёзмоқдаман хат.
Саломатми азиз отам ҳам,
Укаларим юргандир хушбахт...

Аскар бўлиб улғайдим бугун,
Она Ватан недир, англадим.
Жоним фидо элу юрт учун,
Мард оталар йўлин танладим.

✍️Шеър: Иқбол Мирзо
📸Суратда: Оҳангарон тумани "Илғор" маҳалласи ёшлар етакчиси Зоҳиджон Ғаффоров.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎉 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Кокардага беркитилган сир

🇺🇿 Қуролли кучлар хизматчилари бош кийимининг ўртасига қадаладиган нишон кокарда дейилади. Ўзбекистон армиясининг кокардаси гербимиз шаклида.

Байрам-тантаналарда кийиладиган ҳарбий либосларга сариқ металлдан ишланган кокарда, хизмат формасига эса пластмассадан қилинган қора кокардалар қадалади. Хўш, нима учун хизмат ҳолатида пластмасса тақилади? Ёки металл қимматми, дейишингиз мумкин.

❗️ Гап шундаки, жанговар ҳолатда металл кокардалар кўп панд берган. Яъни сариқ ялтироқ металл тунда озгина нурда ҳам шуълаланади. Бу эса жангчиларни спутникда ёки учувчисиз қурилмаларда кузатаётган душман томонга аскарлар жойлашувини аниқлашга имкон беради.

📌 Амалиётда ҳам бу ўз исботини топган. Уруш даврида душман снайперлари ўзидан акс нур қайтарган металл борки, ўшандан ярим қарич пастини мўлжаллаб ўқ узаверган. Натижада шу кичкина нишон сабаб кўпчилик қурбон бўлган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – "Бурж Халифа" Ўзбекистон байроғи рангида ёғду таратди.

✉️Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM