Yoshlar kundaligi | Rasmiy
46K subscribers
12.7K photos
7.51K videos
52 files
17.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Қўшниларда_нима_гап

БМТДА КИМ ҚАЙСИ ТИЛДА НУТҚ СЎЗЛАДИ? АҚШДА ПРЕЗИДЕНТЛАР КИМЛАР БИЛАН УЧРАШДИ?

🇺🇳 Жорий йилнинг 19-26 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Ташрифдан ким қандай фойдаланди?

🇺🇸 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. Унда АҚШ ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этди.

БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида ким қайси тилда нутқ сўзлади?

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев ўзбек;
🇰🇿 Қасим-Жомарт Тоқаев инглиз;
🇹🇯 Эмомали Раҳмон тожик;
🇰🇬 Садир Жапаров қирғиз;
🇹🇲 Сердар Бердимуҳамедов инглиз.

АҚШга бўлган ташриф доирасида Марказий Осиё президентлари кимларни қабул қилди?

Қасим-Жомарт Тоқаев

Давлат раҳбарлари: Кения, Мўғулистон, Португалия, Черногория, Руминия, Эстония, Финляндия, Эрон, Словения, Венгрия, Корея Республикаси.

Компания ва корпорация раҳбарлари: “GE HealthCare” (тиббиёт), “Amazon” (савдо-сотиқ), “Rio Tinto” (тоғ-кон металлургия), “Mastercard” (молиявий хизмат), “Citigroup” (банк-молия), “Wabtec” (темир йўл).

Садир Жапаров

Давлат раҳбарлари: Финляндия, Эрон, Туркия, Тожикистон, Корея Республикаси.

Халқаро ташкилот вакиллари: БМТ Тараққиёт дастури, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси.

Компания ва корпорация раҳбарлари: “Medtronic” (тиббиёт), “Oppenheimer” (банк, инвестиция).

Эмомали Раҳмон

Давлат раҳбарлари: Жазоир Халқ Демократик Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси.

Сердар Бердимуҳамедов

Давлат раҳбарлари: Корея Республикаси.

Халқаро ташкилот вакиллари: Жаҳон савдо ташкилоти, Европа кенгаши.

АҚШ Президентининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича вакили.

Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбарлари: Покистон, Корея Республикаси.

Компания ва корпорация раҳбарлари: “Cerberus” (инвестиция), “Cintana” (таълим), "Citigroup” (банк-молия), “Boston Consulting Group” (бошқарув) , “Air Products” (саноат), “CNH” (агротехника), “Oppenheimer” (банк, инвестиция), “GE HealthCare” (тиббиёт).

Халқаро ташкилот вакиллари: Жаҳон банки гуруҳи, ФИФА, Европа кенгаши, Халқаро валюта фонди, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси.

Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Марсга тўп отгувчи – сен,
Зуҳрони уйғотгучи – сен,
Уйқуда қотгучи – сен,
Уйғон ўзинг, уйғон ўзинг.

Инсон ўзинг, инсон ўзинг...

✍️ Шеър: Эркин Воҳидов

Р.S: Бугун тонгда пойтахтдаги божхона омборхонасида кучли портлаш юз берди.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🔥 "Омбор ҳам ёнди": моддий зарар қопланади, бу масала 2-3 кун ичида ҳал қилинади —  Тошкент шаҳри ҳокимлиги.

🇰🇿 Буғдой экспорти "отмен": Қозоғистон 6 ойга автомобиль ва темирйўл орқали буғдой экспортини чеклади — BAQ.

🇺🇦 Зеленскийнинг марраси катта: Украина Ғарбдан Эрон, Сурия ва Россияга қарши ракеталар сўради — Тhe Guardian.

💪🏻 Олмалиқ куч: Марказий Осиёда биринчи бўлиб ферромолибден ишлаб чиқарилди — ОКМК.

Yoshlar kundaligi
#тезкор

Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади, деб ёзади Бош вазир матбуот котиби.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

ЕЛИМ ХАЛТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНМАНГ, ЖАРИМАГА ТОРТИЛАСИЗ

Энди Ўзбекистонда маданий мерос объекти бор ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланиши мумкин. Бунинг учун муайяан миқдордаги жарималар ҳам йўлга қўйилади. Лекин бу тизим фақатгина бизда эмас, дунёнинг кўплаб ҳудудларида аллақачон йўлга қўйилишни бошлаган.

Биласизми, бир киши бир йилда 650 тадан 1000 тагача елим пакет ишлатар экан. Аммо пакетлар тупроқ остида юз йил турса ҳам чириб кетмайди. Уни қайта ишлаб бўлмайди. Ёқиб юборилганда чиқадиган заҳарли тутун эса, экология ва атмосферага жуда катта зиён етказади.

Бугун экологияни асраш мақсадида дунё аҳолиси пластик пакетлардан воз кечишга аҳд қилган. Маълумотларга кўра, ер юзининг 77 тага яқин мамлакатида елим пакетлардан фойдаланиш учун тақиқ қўйилган.

Африка

Елим маҳсулотлардан фойдаланишни энг биринчилардан бўлиб 2005 йилда  Шарқий Африка илгари сурган эди. 2017 йилга келиб, Ғарбий Африка елим идиш ва пакетларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Франция

2023 йил биринчи январдан бошлаб ҳукумат мамлакат ҳудудидаги ресторанларда бир марталик елим идишлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Чунки фаст фуд таомлари учун ишлатиладиган елим идиш ва пакетлар ҳар йили мамлакатдаги чиқиндиларнинг 180 000 тоннага кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари баъзи ҳудудлардан қоғоз чеклардан фойдаланиш ҳам мумкин эмас.

Германия

Бир марталик елим пакетларга қўйилган тақиқ мамлакатда 2022 йилнинг бошидан ишга тушди. Твқиқ этилган пакетларни ишлаб чиқаришда давом этиб қонунни бузган тадбиркорлар учун 120 555 АҚШ долларидаги жарима амалда белгилаб қўйилди.

Италия

Европа мамлакатлари ичида Италия елим маҳсулотларга қўйилган тақиқ бўйича етакчилик қилмоқди. Ҳукумат 2022 йилдан бошлаб аҳолига елим пакетлардан фойдаланишни мутлақ тақиқлаб қўйди. Маълумотларга кўра, аҳолининг ҳар 300 таси ҳар йили 20 миллионта елим пакетлардан фойдаланар экан.

Хитой

Мамлакат 2008 йилда бир марталик елим пакетлардан жамоат жойида фойдаланишга чек қўйган эди. Каттароқ харид пакетларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш учун эса маълум миқдордаги солиқ турини амалда қўллашни бошлаган.

Европанинг кўплаб ҳудудларидан фарқли ўлароқ, АҚШ ва Австралияда ҳали-ҳамон елим пакетлардан фойдаланиш учун ҳеч қандай қонун мавжуд эмас.

Бирлашган Араб Амирлиги

Келгуси йилдан бошлаб мамлакатда бир марталик пластик пакетлардан фойдаланишни тақиқлади. Янги қонунга мувофиқ, пакетларни жамоат жойларига олиб кириш, уларни ишлаб чиқариш қатъиян ман қилинади. 2026 йилдан бошлаб эса, ҳудди шу тақиқ  бир марталик пластик стакан, санчқи ва идишларга ҳам қўйилар экан.

Yoshlar kundaligi
#қарор_ва_ижро

⭕️ Янгийўл шаҳрида “Президент мактаби” қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан Янгийўл шаҳри “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги 0,78 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига “Президент мактаби” қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилди.

Yoshlar kundaligi
#Факт

ПРЕЗИДЕНТ ГЕРМАНИЯГА БОРАДИ — БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?

🇩🇪🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

5️⃣ Биз эса бу давлат ҳақида қизиқарли фактларни тақдим этамиз.

🚦Пиёдаларни севиш керак. Германияда ҳайдовчилар шу даражада маданиятлики, зебра чизиқларидан кўзингизни юмиб ўтишингиз мумкин.

‼️ Ҳайратланарли танлов. "Mercedes-Benz", "Audi", "BMW", "Volkswagen" каби машҳур автомобиллар Германияда чиқарилса ҳам немислар асосан метро ва автобусни маъқул кўради.

💊 Аспириннинг ватани. Бутун дунёга машҳур ноёб дори 1897 йилда Вупперталдаги "Bayer" заводида ишлаб чиқарилган.

🍽 Қадимий ресторан. Дунёдаги энг қадимги ресторан 1146 йилда Регенсбург шаҳрида очилган ва ҳозир ҳам ишламоқда.

📌 Эплаганлар қочиб қолсин. Бу давлатда қамоқдан қочишга уринганлар қўшимча жазога тортилмайди. Чунки инсоннинг эркинликка интилиши табиий ҳолат деб қабул қилинган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ажабо

⭕️ Унинг хизматидан ҳамма манфаатдор

♻️ Хитой кўчаларида чиқинди қоғозни қабул қилувчи махсус қурилма ўрнатиляпти. Қизиғи шундаки, унга қанча кўп қоғозни киритсангиз, электрон ҳамёнингизга пул тушаверади.

😉Ихтирочилар ҳам балода, нималарни ўйлаб топишадия.

Yoshlar kundaligi
#фотолаҳза

Янгийўл туманида "Хонатлас-2023" фестивали кенг миқёсда ўтказилди.

📷Ажойиб тадбирдан эсда қоларли суратлар.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАШҲУР НЕМИС АЁЛЛАРИ

Германия ҳақида гап кетганида, ҳар доим ўта ҳисобли, жиддий, ақлли немис миллати кўз олдимизга келади. Хўш, мана шундай жамиятнинг хотин-қизлари қандай машҳурликка эришган? Улардан айримларини келтириб ўтамиз.

Каролина Гершель – астроном

Арифметика ва геометрия асосларини ўрганиб, ўзи телескоплар ясаган. Улар орқали 8 та комета, 14 та туманлик ва юлдузлар туркумини топди. Шунингдек, у Фламстид харитасига 561 та юлдуз қўшилган қўшимча каталог яратди. Умрининг охирида хотира китобини ёзиб, 97 ёшида вафот этди.

Беттина фон Арним – ёзувчи

1785 йил Франкфурт-на-Майнда савдогар оиласида туғилган. У таниқли Гётенинг дўстларидан эди. "Бу китоб подшоҳлар учун" номли ижтимоий-сиёсий асари унга шуҳрат келтирган. Китобда ўз даврининг муаммолари акс этган. У аёллар муаммолари билан ҳам шуғулланган.

Берта Бенц – биринчи автомобиль бошқарган аёл

Карл Бенц дунёдаги биринчи ички ёнув двигателли автомобилни ихтиро қилган бўлса, ундан қандай фойдаланишни бутун дунёга унинг рафиқаси Берта кўрсатган. Берта ўз жасорати ва билими билан бутунжаҳон автомобиль саноатига катта таъсир кўрсатди. Германияда қатор кўчалар, мактаблар, ҳатто поездлар Берта шарафига номланган.

Ангела Меркел – жаҳонга машҳур сиёсий ва давлат арбоби

У Германиянинг биринчи аёл канцлери, шунингдек, бу лавозимни эгаллаган энг ёш аёл бўлди. 16 йиллик раҳбарлиги давомида ўзини бутун дунёга "хотиржамлик, ақл ва демократик қадриятлар тимсоли" сифатида кўрсатди. У мисли кўрилмаган инқирозларни енгиш қобилияти учун 2018 йилда дунёнинг тўртинчи энг қудратли шахси деб топилган.

Алиса Софи Шварцер – журналист ва публицист

“Эмма” журнали асосчиси. У оиладаги зўравонлик ва тенгсиз қонунларга қарши курашган. Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси йўлида бир қатор китобларни нашр этди, телебошловчилик қилган.

Yoshlar kundaligi
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿Ёмғир остидаги Қарағанда: Қозоғистоннинг Қарағанда кўчалари шаҳарда содир бўлган кучли ёмғир туфайли сув остида қолди — Tengrinews.kz.

🇹🇯Аэропортлар бағишланди: Тожикистон ҳукумати маҳаллий аэропортларни Мудофаа вазирлиги балансига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди — Asia Plus.

🇹🇲Мустақиллик шодиёналари: Туркманистон мустақиллиги парадида мамлакат президентига от совға қилинди— Хроника Туркменистана.

🇰🇬Таълим вазирлиги: Қирғизистонда йил охиригача 550дан ортиқ қисқа муддатли болалар боғчаси очилади. Болалар уч соат бепул тарбияланади — Kg.24.

🎥Шаҳар кузатувда: “Толибон” ҳаракати афғон шаҳарлари учун кузатув камералар тармоғини яратмоқда: бу бўйича Хитойнинг Ҳuawei компанияси ҳамкорлик қилади — ToloNews.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ҳур эмас, ҳулкар эди,
Қувласам, ҳуркар эди.
Келмоғи – "Қадри наво",
Кетмоғи – "Ўртар" эди.

Манзили Қашқар эди,
Дийдори Маҳшар эди.
Кўзларим кўрсам, куяр,
Кўрмасам, қақшар эди.

Шеър: Шаҳриёр Шавкат
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM