Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.8K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Ушоқ чигитни ҳам этмай деб увол,
Миллион эгатларга эгилган халқим...

✍️ Бу шеърни бир тинглаб кўринг. Уни Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов ёзган...

✔️ Дарҳақиқат, сўнгги йиллардаги энг катта ишлардан бири пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат улушининг юз фоиз йўқотилгани бўлди. Илгари оқ юзи ҳам қора кўринадиган пахта бугун даромад манбаига айланди.

📌 Ҳозир пахта учун жаҳон бозори очиқ, катта ташкилотлар ёпилмайди, ҳеч ким уйма-уй юриб теримчи қидирмайди. Шунчаки, қилинган меҳнатга яраша ҳақ тўланади. Дарвоқе, бу мавсумда ҳар бир кило пахта учун кечиктирмай 2000 сўмдан ҳақ тўлаш белгиланган.

🇺🇿 Ушбу парча Президент ташаббуси билан Абдулла Ориповга бағишлаб суратга олинган фильмдан олинди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен ҳам Чирчиқ тўлқинида олмадек оқиб,
Қирғоғида кетмон урган деҳқон боламан.

Шеър: Абдулла ШЕР
🖼 Образда: Мирза Озод

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇯🇵Японияда дарсга келмаган ўқувчи ўрнига роботлар қатнашади: Уйида қолган ўқувчи робот ёрдамида бемалол дарсни кузатиб бориши ва бошқалар билан гаплашиши мумкин The Guardian.

🌎 Марокашда зилзила бўлди: 6,9 магнитудали ер қимирлаши туфайли ҳозиргача 296 нафар инсон ҳалок бўлдиАl-Arabia.

🇷🇺🇺🇦 Россия Украина уруши: Киев Россия ҳудудидаги нишонларга учувчисиз самолёт билан ҳужум қилишга уринди. Дрон Белгород вилоятида мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилиндиРиа Новости.

🎬Кариб денгизига қароқчилар қайтмоқда: Режиссёр Крейг Мазин янги филмида яна шу мавзуга қайтмоқчи. Бутун дунёга машҳур бўлган ушбу Дисней франшизасининг навбатдаги қисми шу кунларда суратга олинмоқда Screan Rant.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

☄️БОРМИ ЭР ЙИГИТЛАР, БОРМИ ҲУР ҚИЗЛАР?

‼️ Авваллари ёшларни Ғарб таъсиридан ҳимоя қилишарди. Энди эса Шарқ халқларига тақлид қилишдан ҳам асраш керакка ўхшайди. Тўғри-да, бўлмаса миллатнинг асоси қаерда қолади?

Xусусан, сўнгги вақтларда араб халқининг миллий либосларига ружу қўяётган ёшлар тез-тез кўзга ташланмоқда. Ушбу видео ҳам бунинг яққол мисоли. Ўзбек куёвлари тўйида дўппи кийган, зарли салла ўраган. Лекин рўмол ташлаб юргани ҳақида бирон асос тополмадик.

🔥 Буёқда бир артисткамиз сарида тўй ўтказди. Савол пайдо бўлади: бирон ҳинд тўйида атлас киядими? Ҳеч замонда араб шайхлари Марғилон дўппида никоҳ ўқитганми? Нега биз тақлид бандаси бўлишимиз керак?

Сиз бу мантиқсизликка қандай қарайсиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ

«Ёмон бўлсанг бўл, аммо ёлғончи бўлма, алдоқчига айланма»

🔸 Насл-насаби аристократлардан бўлган бу бола икки ёшга тўлганда онасидан айрилди. Уни ака-укалари билан холасининг қўлига топширишди.

💭 Университетда фанларни ўзлаштириши ёмонлиги учун уни шарқ тиллари факультетидан даражаси паст ҳуқуқ йўналишига ўтказишди.

📜 Шекспирни хушламасди негадир. Айтишича «Шекспир ўртамиёна истеъдод эгаси бўлган. Пьесалари ҳам танқид остида бўларди доим. У ёзган драмалар, комедияларни ўқисам, доим бир хил таассурот ва тасаввур уйғонаверади менда: нафрат, зерикиш, таажжуб».

✍️ Жеймс Жойс ҳам уни яхшигина ҳурмат қиларди. Виржиния Вулф эса уни шу вақтгача кўрган ёзувчилар ичида «энг буюги» дея алқади. «Унинг ичида Худонинг қироллиги мавжуд эди» дея таъриф берган Маҳатма Ганди ундаги сокинликни улуғлаган.

☝️ Аммо у «ҳамма»га ёқмади. Ҳукуматга ёқмади. У бошқача эди. Ҳамма ёқтирган нарсани ёқтирмасди. Унга ёққан нарса бошқаларга ёқмасди. Бу эса унинг учун нормал ҳолат эди.

20 ёшигача биргина китоби орқали бутун миллатга довруғ таратган "буюк" болакайнинг исми...

Лев эди. Лев Толстой эди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

Дарвозабон маҳкам бўлса жамоа ютқазмайди.

1995 йил Колумбия терма жамоасининг дарвозабони Рена Игита амалга оширган "чаён" сейвини кўринг.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#энг_қиммат_хатолар

📱''Samsung'' компаниясининг тарихдаги энг қимматга тушган хатосини биласизми ?

📹 Батафсил мухбиримиз Зилола Ҳакимжонова лавҳасида.

Yoshlar kundaligi
#назар

Бағдодда нима гаплар?

Масъулият кунда керак. Айниқса давлатинг сенга битта лавозимни ишониб топширганда, ўзгаришлар қилишингни кутаётганда масъулият ҳисси янада ортади. Буни оқлаш учун керак бўлса тун-у кун ҳаракат қилиш талаб этилади. Лекин қанчалик уддасидан чиқиш бу энди бошқа масала.

"Ёшлар кундалиги" август-сентябрь ойларида ҳокимлик тизимида амалга оширилган интизомий жазо чораларига эътибор қаратди.

➡️Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бархаёт Мелиевга ҳудудда табиий газ ва электр энергиясини иқтисод қилиш билан боғлиқ ишларни етарлича назоратга олмаганлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

➡️Бекобод тумани ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Ҳаққуловга ижро интизоми, иш юритиш ва лавозим мажбуриятларини бажаришда йўл қўйган камчиликлари учун ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

➡️Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Санжар Тўхтаевга "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижросини етарли даражада бажармай, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қарагани учун хайфсан қўлланилди.

➡️Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Касимбек Шинтемировга такрорий экинларни тўлиқ ва сифатли экилишини назорат қилмасдан кунлик маълумотларга қўшиб ёзиш ҳолатига йўл қўйгани учун интизомий чора қўлланилди.

➡️Ҳокимликдаги йиғилиш баённомасига кўра, Бекобод шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари Шавкат Шарипов ҳамда Элёр Мерхаликовга хайфсан интизомий чораси белгиланди.

➡️Қуйи Чирчиқ тумани прокуратураси тақдимномаси ҳамда туман ҳокимининг баёнига кўра, "Чақмоқ" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Муроджон Мусахановга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

➡️2-чоракдаги паст натижалар учун Тошкент туманидаги ҳоким ёрдамчилари Д.Касимов, А.Абдувоҳидов, Р. Султоновга нисбатан ҳайфсан, Д. Жўраев, С. Ахунжанов, С. Салимов, Ф. Салиховга нисбатан ойлик маошининг ўттиз фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

➡️Ишсиз аҳолини касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишда сусткашликка йўл қўйгани учун Оҳангарон шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари Нурбек Алтмишбаев, Дилшод Маматовга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

➡️Ишсиз аҳолини касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишда сусткашликка йўл қўйгани учун Ангрен шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари А Абдурахмонов, А.Кувандиков, С.Мирзамедов, С.Псурманов, Ш.Базаров, И.Хайитқулова, С.Эркабаев, О.Кулбоевга хайфсан, З.Менглиев, Ф.Якубов, И.Мирзаев, Т.Худойқуловга ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿 Туркистон тарихи нишонга олинди: Қозоғистондаги Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уринганлар қўлга олинди BAQ.

🇰🇬 Қирғизистон паспортни ўзи чиқаради: республика тарихида биринчи марта фуқаролик паспорти мамлакатда чоп этилади 24.kg

🇹🇲 Тўй "отмен", ҳамма пахтага:
Тошҳовуз вилоятидаги оилавий тадбирлар пахта мавсумида 19:00 дан кейин ўтказилади — Хроника Туркменистанa.

"Афғонистоннинг терроризмга алоқаси йўқ":
"Толибон" ҳукумати вакили барча бузғунчиликда ташқи кучларни айблади — TOLOnews.

🇹🇯 Тожикистон мустақиллигининг 32 йиллиги: бугунги байрам муносабати билан Эмомали Раҳмон Миллий гвардия ҳарбий госпитали ходимларига янги хонадонлар калитини топширди — Asia Plus.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Санам, сочингдан ҳам шайдоларинг кўп,
Ҳуснинг ошиқлари — адоларинг кўп.
Ниманг кўп, кўйингда гадоларинг кўп,
Аммо мен биттаман, мен биттадурман.


Муҳаммад Юсуф

🖼 Образда: Мирзоозод Мирзанеъматов, Моҳларойим Қурбонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Топ5

👨‍🔬Антиқа ихтиролар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг.

Батафсил Анош тайёрлаган лавҳада😉

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Вақт ўз сўзини айтади...

Биз севган актёр ва актрисалар йиллар шамолида.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

Криштиану Роналду Марокашдаги меҳмонхонасини бошпанага айлантирди

Ҳозирда у ерга зилзила оқибатида кўчада қолганлар жойлаштирилмоқда. Португалиялик ҳужумчининг Пестана CR7 Марракеч меҳмонхонаси тўрт юлдузли рейтингга эга.

Р.S: Баъзида Роналдудаги оқибат, одамгарчиликни кўриб, шу боланинг отаси ўзбек бўлса керак, деб ўйлайман.😉 Нима бўлсаям яшавор, Роналду!😊👍

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇰🇵 Денгиз ҳукмдорлигига бир қадам: Шимолий Корея ядро қуролига эга сувости кемасини денгизга туширди — BBC.

🇲🇦 Марокаш мотам қўйнида: зилзилада ҳалок бўлган 2 мингдан ортиқ аҳоли хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди — The Guardian.

🇷🇺🇺🇦 Қишга тайёргарлик режаси: Россия қишки мавсумда Украинанинг энергетика секторини нишонга олган — РИА Новости.

🇨🇦 Бўладиган бола бошидан: Канадада 6 ёшли қизча энг ёш видеоўйин яратувчиси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди — Al Jazeera.

Yoshlar kundaligi
#факт

ЎЗ НОМИНИ ЎЗГАРТИРГАН ДАВЛАТЛАР ТОП 5

🇮🇳 Ҳиндистон номининг "India"дан "Бҳарат"га ўзгараётганига ижтимоий тармоқларда турли муносабатлар кўпайиб бормоқда. Бунга сабаб амалдаги ном мустамлакачилар томонидан берилгани дейилмоқда.

🌏 Аслида тарих бундай "ном ўзгартириш"ларга кўп гувоҳ бўлган. Бунга давлатларнинг қўшилиши ё ажралиши, уруш ва бошқалар сабаб бўлади.

🔰 "Ёшлар кундалиги" номлари ўзгартирилган мамлакатларга эътибор қаратди.

🇱🇰 Цейлон Шри-Ланка

Шри-Ланка ўз номини бир неча бор ўзгартирган. Масалан, 1815-1948 йилларда Англия босими остида мамлакат Цейлон, кейинроқ Цейлон Доминиони деб аталган. Мустақилликка чиқиш ҳаракатларида давлат номи 1972 йилдан Шри-Ланкага ўзгарди.

🇨🇴 Янги Гранада Колумбия

Янги Гранада 1821 йилда испан креолларига қарши қўзғолон натижасида ўз фаолиятини тўхтатди ва Гран Колумбия таркибига кирди. 1831-1856 йилларда Янги Гранада Республикаси деб номланди. Кейинроқ у ҳозирги номини олди. Ҳозирги кунда давлат номи яна ўзгариши мумкин.

🇹🇭 Сиам Таиланд

Сиам Ҳиндихитой яриморолидаги энг кучли ва энг йирик давлат эди. Аммо 1932 йилдан кейин кўплаб давлат тўнтаришлари содир бўлди. 1939 йилда ҳудуд номи Таиланд деб ўзгартирилди.

🇮🇶 Мессопотамия Ироқ

"Мессопотамия"  Александр Македонский ўз давлати таркибида шу номдаги ҳарбий-маъмурий округни тузганда пайдо бўлган. Ўрта асрларда Қуйи Мессопотамиянинг арабча номи Ироққа ўзгарди. Бироқ, Ироқ Қироллиги расман фақат 1921 йилда эълон қилинган.

🇧🇩 Шарқий Покистон Бангладеш

Шарқий Покистон атамаси 1947 йилда Британия Ҳиндистони даврида Бенгалиянинг бўлиниши натижасида пайдо бўлган ҳудудга қўлланган. 1971 йилда озодлик урушидан сўнг ҳудуд мустақилликка эришди ва Бангладеш давлатига айланди.

Yoshlar kundaligi
#Маҳаллаларимиз_тарихидан

ОЛМАЛИҚ: 5 МАҲАЛЛА, 5 ТАРИХ

‼️Олмалиқ шаҳри 1951 йили 10 июлда ташкил этилган. Олмалиқсой бўйида, Қурама тоғларнинг шимолий ён бағрида, 600–650 метр баландликда жойлашган. Аҳолиси - 144  мингдан зиёд.

Қуйида Олмалиқдаги энг машҳур маҳаллалар тарихи билан танишинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар

🎧 Қадрдон оҳанглар: "Нодира"
🎤 Ижро: Шерали Жўраев
📝 Шеър: Лутфулло Маҳмуд

Улар оилада икки фарзанд эдилар: Лутфулло ва опаси Нодира. Болалар эсини танибдики, оиланинг боши қашшоқликдан чиқмасди. Бутун болалик мана шундай, бир бурда нон учун кураш, меҳнатнинг оғир юклари остида эзилиш билан ўтди...

"Нодира" - оддий қўшиқ эмас, қайғу қўшиғи. Бир уканинг йиғиси, сўнгги видо сўзлари.

"Нодира" - тобут кўтарган йигит марсияси...

Тингланг, бир-бирингизнинг қадрингизга етинг, опа-синглингизни авайланг...

(Қўшиқнинг яратилиш тарихи ҳақидаги мақола пастда👇👇)

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Атомни ижод этиб,
Даҳшат бало бунёд этиб,
Оқибатни ёд этиб
Ҳайрон ўзинг, ҳайрон ўзинг.
Инсон ўзинг, инсон ўзинг...


Шеър: Эркин Воҳидов

P.S. Бундан 22 йил муқаддам "Ал-Қоида" томонидан АҚШда теракт амалга оширилган эди.

Yoshlar kundaligi
#Талаба2023

Ўқишини кўчирган талабаларга таълим кредити бериладими?

Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди.

Қуйидагиларга таълим кредити берилади:

Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.

Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:

Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
бир ОТМ ичида бошқа йўналишга узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.

Yoshlar kundaligi
#Бир_севги_афсонаси

РОК ҚИРОЛИНИНГ ҚЎҒИРЧОҒИ

Одатда севги қиссаларида икки қалбнинг муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Бироқ бир томонлама қурбонлик ва муҳаббат ҳам йўқ эмас, албатта. Буюкларни севиш қийин, улар билан қола олиш қийин.

Дунё тан олган машҳур Рок ва Ролл қироли Элвис Пресли ва унинг ошиғи Присцилла Преслининг муҳаббат тарихи ҳам Худди шундай эди. Ҳурлиқо Присцилла қайноқ туйғуларига қул бўлиш ортидан ўзини шунчаки Элвис учун қурбон қилиб юборган эди...

Қуйидаги ҳавола орқали Рок&Ролл қироли ва унинг қўғирчоғи ҳақидаги муҳаббат қиссаси билан танишинг.

▶️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi