Yoshlar kundaligi | Rasmiy
112K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тренд_санъат

ЖАНЗЕ, СЕНИ ОНАНГ ЧИРОЙЛИ ТУҚҚАН

📹 Бир йил ичида Ҳамдам Собировнинг “Тентакчам” клипи You Tube платформасида 99 миллион марта кўрилди. Натижада, оммавийлик бўйича жаҳон миқёсидаги ўзбек клиплари орасида биринчи ўринга чиқиб олди.

◀️ Эстрадамизда Ҳамдамдан кўра профессионал, истеъдодли артистлар кўп. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам янгиликка, ноодатийликка интилмайди, янги тажрибалардан чўчийди. Ёшлар эса доим креатив контент харидори. Қолаверса, омад деган гаплар ҳам бор.

🎵 Икки ҳафта олдин бу хонанданинг “Жанзе” номли янги клипи ютубга жойланди ва аллақачон тўрт ярим миллион марта томоша қилинди. Фақат бизни ўйлантиргани хонанда илҳом авжида Муҳаммад Юсуфнинг машҳур сатрини “чопиб” қўйганини сезганмикан?

☺️ Гарчи Ҳамдамнинг клипларидаги имижлар, декорациялар, сюжетлар гоҳ кулдириб, гоҳ ғашга тегса ҳам улардан ретро нафас уфуриб туради. Ҳар ҳолда атрофимиздаги воқеаларни акс эттиришга уринишлар бор.

🥳 Энди нима деймиз, томошабин “Тентакчам”ни танлабдими, марҳамат, эплаган қаддини урсин!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихи

БЕКОБОДНИНГ БЕШ ҚИШЛОҒИ

Бекобод тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган (1962 йил 24 декабрда Сирдарё вилояти Янгиер туманига қўшиб юборилган, 1963 йил 17 апрелда қайта тузилган). Ҳудуд шимолдан Бўка тумани, ғарбдан Сирдарё вилояти, шарқ ва жанубдан Тожикистон Республикаси билан чегарадош.

Бугун сизларга тумандаги энг машҳур 5 та қишлоқ ҳақида ҳикоя қиламиз.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ялпизга шеър айтдим тонгда туриб мен,
Бир қиқир қиқирлаб кулишсин дедим.
Сара шеърлар айтдим, тоза шеърлар энг,
Менинг келганимни билишсин дедим.

✍️Шеър: Иқбол Юсуф
📷Фото: Сaҳобиддин Рустамов
🖼Образ: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Телеграм_10_ёшда

Ҳаётимдан қасрлар, спорт автомобиллари ва шахсий самолётларни қидираётганлар қаттиқ янглишадилар.

🌍 Менинг дунём - бу пиёда, метрода юриш, 18-20 квадрат метрдан иборат ижара уйдан иборат. Ўрнимда бўлишни хоҳлайдиганлар алкоголь, гўшт ва қиммат кийимлардан воз кечиши керак.

💭 Мен камбағал талаба бўлганман. Олийгоҳ ётоқхонасида турганимдан бери такрорлайман, пул бу жуда катта баҳо берилган дунё элементи холос.

❗️Ҳаммаси ички ҳолатга боғлиқ ва у ҳар нарсадан устун. Миллиардлаб пуллари бор коррупционерларга қаранг, уларда ички хотиржамлик йўқ, топган пулларини йўқотиб қўймаслик учун барча нарсадан ҳатто ҳаётидан воз кечади.

💸 Пулни асосий элемент деб ҳисоблашни бошлаган заҳоти сиз ички хотиржамликни йўқотасиз.

☝️Пулнинг қули бўлар экансиз, ҳеч қачон ўз ҳаётингизнинг хўжайини бўла олмайсиз.

Павел Дуров, Telegram асосчиси.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЎНГГИ СОАТЛАРДА

Тошкентда йўл ўтказгич қулаб тушди: 42 метрлик 5 та балканинг қулаши 2 млрд. 760 млн. сўмлик зарар келтирган. Ҳолат бўйича тергов бошланди (видеода) — ЎзА.

🇨🇷 Ким кимдан ранжиди: КХДР етакчиси Ким Чен Ин қурол чиқаришни кескин оширишга буйруқ берди. У АҚШ ва Жанубий Корея армиясининг қўшма машғулотидан норози — Al Jazeera.

🥈 Тошкент вилояти қовунчиларига "Спарк": Хивада ўтган "Қовун сайли"да вилоятимиз вакиллари 2-ўринни қўлга киритди — Jamshid Babajanov.

🇰🇿 Қозоғистонлик ўқувчилар бепул овқатланади: бу имтиёз кам таъминланган оила фарзандлари ва 1-4 синф ўқувчилари учун — BAQ.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Диққат, онлайн аудио мулоқотга марҳамат!

📣 Янги ўқув йили аввалидан мактабгача ва мактаб таълими борасида ўзингизни қизиқтираётган саволлар, ҳудудингиздаги муаммо ва камчиликлар юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Элёр Акбаровдан жавоб олинг!

Онлайн мулоқот эртага соат 16:00 да "Ёшлар кундалиги" расмий телеграм саҳифасида бўлиб ўтади.

🔴 Суҳбат манзили

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадқиқот

ЭНДИ ИЧИМЛИК СУВИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

💦 Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган "бутилка" ишлаб чиқарилди.

📎 Таъкидланишича, бундай гаджет ёрдамида ҳар қандай кўлмак, фавворадан оқадиган ёки дарё сувини яроқли ҳолатга келтириш мумкин. Бунинг барчаси ноёб фильтрга боғлиқ, у суюқликдаги барча ифлослантирувчи моддаларни деярли 100 фоиз тозалай олади. Идиш 1 литр сувни сиғдира олади.

🤦‍♀️ P.S: Дунёнинг қайсидир бурчакларида одамлар ичимлик сувини қандай тежаш мумкинлиги ҳақида бош қотираётган бир пайтда биз уни исроф қилиш билан оворамиз. Тўғрими?..

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озода оғир жудоликка учради

🔵 Таниқли хонанда Озода Нурсаидова онаси оламдан ўтгани ҳақида маълум қилди.

📍 Маълумот ўрнида, хонанда Тошкент вилоятида туғилган ва доимий яшайдиган машҳур санъаткорлардан бири ҳисобланади.

🎵 Биз эстрадамиз вакиласига ва унинг яқинларига сабр тилаб, ўзининг "Кечиринг, она" деган қўшиғини ҳавола қиламиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

ШАРҚ МАДАНИЯТИГА ҲУЖУМ: LGBT ТАРҒИБОТИ ЎЗБЕКИСТОНДА

📹 Шу кунларда юртимиз кинотеатрлари "Барби" комедиясини айлантирмоқда. Фильм ортида эса умуминсоний қарашларига мутлақо зид бўлган — ЛГБТ ғояси илгари сурилган. "The Financial Times" газетасининг ёзишича, картина 1,031 миллиард доллардан ортиқ фойда келтирган. Аммо Вьетнам, Қувайтда фильм намойиши тақиқланди, БАА ва Қатардаги премьералар эса кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шарқ бундай ахлоқсизликни осонликча сингдирмайди ҳам.

📌 Нашрнинг ёзишича, ялтироқ қоғозга ўранган актёрлар одамлар кайфиятини кўтаришга хизмат қилиш ниқоби ортида онгга гомосексуалликни сингдиришга ҳаракат қилган. Бу қараш кадрларда ҳам исботини топган. Устига-устак ижтимоий тармоқларда “барби”ча услубда кийиниш ва пардоз қилиш авж олди.

💸 Бу ёғи “Барби” қўғирчоқлари савдоси юришиб кетди. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, фильм томошабинларнинг 80 фоизига маъқул бўлган.

🤨 Комедия кўриб куламиз деб, куйиб қолмасак бўлди. А, лаббай?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_сўровнома

ҚАНЧА ВАҚТИНГИЗНИ ТЕЛЕГРАМДА ЎТКАЗАСИЗ?

Бугун Телеграм мессенжери 10 ёшга тўлди. Шу муносабат билан "Ёшлар кундалиги" аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказди.

🕓 Сизчи – айни дамда бу постни ўқиётган тенгдошим, бир кунда қанча вақтингизни Телеграм учун сарфлайсиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_фотоси

Қўллари қадоғим, бободеҳқоним!

🖼 Бекобод тумани далаларида пахта очилди. Суратда: суяги меҳнатда қотган фермер Жумабой ота Муродов.

📷Фото: Саҳобиддин Рустамов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#10_саволга_10_жавоб

ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ

Яхши ҳайдовчи бўлиш учун автоуловни тўғри бошқариш камлик қилади. Ҳуқуқий билимларни ошириш, ҳуқуқ ва мажбуриятларни билиб қўйиш фойдадан холи эмас. Сиз учун зарур саволларнинг жавобини қуйида билиб оласиз.

1. Такрорий қоидабузарликлар учун жаримадан ташқари яна қандай чора қўлланилади?
Жавоб

2. Ҳайдовчилик гувоҳномам ёнимда бўлмаса ЙПХ ходими мени жаримага тортиши мумкинми?
Жавоб

3. Тезлик чегараси автоулов русумига қараб ўзгарадими?
Жавоб

4. Ҳайдовчилик курсини битиргач имтиҳонлар қай тартибда ўтади?
Жавоб

5. Автомобиль давлат рақамидаги ҳарфлар нимани англатади?
Жавоб

6. Неча ёшдан такси ҳайдовчиси бўлиш мумкин?
Жавоб

7. Кимлар автоуловни ишончномасиз ҳайдаши мумкин?
Жавоб

8. ЙПХ ходими тўхтатганида ўзаро суҳбат ёзиб олиниши мумкинми?
Жавоб

9. Автомобиль йўлларини кимлар молиялаштиради?
Жавоб

10. Давлат рақами белгисини яшириб ҳаракатланиш қандай жавобгарликка асос бўлади?
Жавоб

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ ЯХШИ "МУДИР"ГА ОВОЗ БЕРИНГ!

‼️"Ёшлар кундалиги" кўрсаткичи юқори таълим соҳаси масъуллари ўртасида сўровнома эълон қилади.

Сизнингча, айни дамда вилоятда таълим сифати ривожланаётган ҳудуд қайси ва энг яхши Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ким? Овоз беринг.

🔔Овозлар 19 август куни соат 10: 00гача қабул қилинади.

📌 Ғолиб ташкилотчилар томонидан замонавий телевизор билан тақдирланади.

⚠️Маълумот учун: номзодлар вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тавсия этилди.

👉ОВОЗ БЕРИШ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Айрилиқ они яқиндир,
Кема йўл бонгин чалур.
Ваҳ мани ташлаб йироққа,
Ёр йироққа йўл олур.


Шеър: Эркин Воҳидов
📷Фото: Шерзод Қорабоев
🖼Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

Фарҳод Омонов республика «Нуроний» жамғармасига ишга ўтказилди

📌 «Нуроний»
жамғармасининг Тошкент вилояти бўлимига раислик қилиб келаётган Фарҳод Ботирович Омонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди.

Ф. Омонов республика «Нуроний» жамғармасида иш бошлаши кутилмоқда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЎНГГИ СОАТЛАРДА

🔥 Махачқалъада ёқилғи қуйиш шохобчаси портлади: 27 киши ҳалок бўлган, қурбонлар ичида болалар бор (видеода) — РИА Новости.

🔰 Собиқ ҳоким яна мансабга қайтди: 1992-1995 йилларда Пискент ҳокими бўлган Абдусамад Носиров Тошкент вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси лавозимига тайинланди — Тошкент вилояти ҳокимлиги.

🇹🇲 Туркманистон Россиядан норози: келгусида Россия Хитой ва Марказий Осиёга газ экспортини оширмоқчи, бу туркман гази савдосига жиддий зарба беради — Хроника Туркменистана.

Оҳангаронда ЙТҲ содир бўлди: "Олмалиқ-Тошкент" йўлида "Матиз"нинг юк машинаси орқа қисмига урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди — ЙҲХБ.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Суратлар_гапирганда

ҲАММА АЙБ КЎПРИКДА ЎЗИ!

🎨 Куни кеча "қурувчи"ларнинг журналистларга қилган тажовузидан рассомимиз Фаррух Авелов қаттиқ таъсирланибди.

❗️Ҳа, нимаям дердик, бошқа соҳа вакилларини ҳам ҳушёрликка чақирамиз,  бўлмаса "Ёшлар кундалиги" чизиб қўйиши мумкин😊

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Диққат, онлайн аудио мулоқотга марҳамат!

📣
Янги ўқув йили аввалидан мактабгача ва мактаб таълими борасида ўзингизни қизиқтираётган саволлар, ҳудудингиздаги муаммо ва камчиликлар юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Элёр Акбаровдан жавоб олинг!

Онлайн мулоқот бугун соат 16:00 да "Ёшлар кундалиги" расмий телеграм саҳифасида бўлиб ўтади.

🔴 Суҳбат манзили

Yoshlar kundaligi
#Билдириш

📣📣📣 Диққат!

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Элёр Акбаров билан суҳбат бошланди.

✔️Ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

🔴 Суҳбат манзили

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM