Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ҚАДРИ НОЛГА ТЕНГ

Саккиз ойлик ҳомиласи бўлган ўқитувчини бурни, қулоқлари ва тили кесиб, ўлдирилди.


⚫️Бу воқеа қўшни Афғонистонда рўй берган. Гуноҳи болаларга таълим берганими ёки ҳақ-ҳуқуқини талаб қилганими?!

Ўз ақл-идроки билан ҳайвондан ҳам баттар даражада қилинган шафқатсизликка "Толибон" томонидан қандай жазо берилар экан?

Хўш, сизнингча қандай жазо берилиши керак?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ва ниҳоят!

🫥Ва ниҳоят жамиятнинг очиқ яраси тузалибди. Хайрият, шу кунларни қачондир кўраман деб ҳеч ўйламагандим...

👉Батафсил...

Яқинларга ҳам улашиб қўйинг.➡️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мигрантлар_билан_мулоқот

⭕️Мусофир она энди юртга қайтади

📍Куни кеча Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида мигрантлар билан ўтказилган онлайн мулоқотда асли Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи Маърифат Ҳусановани қийнаётган муаммоларга жойида ечим топилди.

✔️Вилоят ҳокими 8 йилдан бери Россияда ишлаётган аёлнинг қайтиш харажатларини ҳам қоплаб берадиган бўлди.

➡️Маълумот ўрнида, жонли мулоқотда вилоятнинг 22 та туман-шаҳар ҳокимлари, 105 нафар йирик ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 1651 нафар меҳнат мигрантлари қатнашди.

☄️Ушбу мулоқот жамоатчилик томонидан "мигрантлар билан биринчи марта шундай кенг кўламда ишлаш" деб баҳоланмоқда. Ташаббус эса Президентимизнинг 2 августдаги Тошкент вилоятига ташрифи давомида ўртага ташланган эди.

💬 Эътиборлиси, жараёнда кўплаб фуқаролар Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирди ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарористон

⭕️Ҳайитдан кейин хина қўйманг

"Ёшлар кундалиги" аввал ҳам Президент қарорларининг ҳудудлардаги ижросини танқидий таҳлил қилган. Бу гал белгиланган муддатларга қай даражада амал қилинаётганига эътибор қаратдик.

📍Президентимизнинг 2023 йил 1 майдаги ПҚ-140-сон қарорига асосан жойларда соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш, соҳанинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган эди.

👉 Шу бўйича Зойир Мирзаевнинг ҳам 8 майдаги қарорида белгиланган вазифаларнинг муддатлари АНИҚ кўрсатилган.

Жумладан, 2023 йил июлгача Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги бирламчи давлат тиббиёт муассасаларида ички локал тармоқларни ишга тушириш;

Июль – октябрь ойларида режа-жадвал асосида Тиббиёт муассасаларида кўп функцияли қурилма, монохром принтерлар, термопринтер қурилмалари билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Хўш, ижро назоратига қай даражада эътибор қаратиляпти?

✍️ Май ойининг ўзида Олмалиқ, Чирчиқ, Нурафшон, Оҳангарон, Бекобод шаҳарлари, Оҳангарон, Қибрай, Чиноз, Оққўрғон, Бўка, Бекобод, Паркент, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари бирин-кетин ўз ҳужжатларини чиқарди.

Орадан 99 кун ўтгач Янгийўл ва Пискент туманлари ҳам ниҳоят бу масалага эътибор қаратди. Демак, ҳечдан кўра кеч қабилида иш тутса ҳам бўларкан-да.

😴Ундан ҳам қизиғи шуки, ҳалигача юқорида саналмаган айрим туман-шаҳар ҳокимликлари бу ҳужжат ижросига шошилмаяпти. Нега?

🕯Вилоят ҳокимлиги ижро аппарати мутахассиси айрим ҳокимликлар шунчаки маълумот учун қабул қилган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Аслида ҳам Президентнинг бу қарорига шундай қаралса бўладими? Бошқа ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига замонавий техникалар керак эмасми?

🟢Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Султонбековдан изоҳ сўраганимизда мазкур саъй-ҳаракатлар учун тегишли маблағлар йўналтириш бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори ҳам аллақачон чиқарилганини таъкидлади.

💬 Унда амалга ошириладиган вазифаларга муддат қўйишнинг нима кераги бор? Бу Президент ва вилоят ҳокими чиқарган қарорга эътиборсизлик қилиш эмасми?

🔴 Балки шунинг учун ҳам ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ошмас. Беморларга керак бўладиган зарур моддий-техникаларнинг ўз вақтида бўлмаслиги шифокорларнинг ҳам ишига салбий таъсир қилади.

P/S. Хулоса ўзингиздан. Зеро қарорлар шунчаки "✔️" учун эмас, балки жамият манфаатларини кўзловчи ҳақиқий ижрога хизмат қилиши керак.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес

⭕️15 ёшли Нурзида Исаеванинг кўзи ожизлигини билардик. Аммо унинг ота-онасида ҳам шундай дард борлигини биласизми?

🎧Видеода Нурзида дадаси билан бирга куйлайди. Уларнинг қай бирида талант кучлироқ эканини баҳолаб кўринг.

✔️Маълумот ўрнида биз айнан шу видеони ўзимизнинг қўшимча Yokun Media инстаграм саҳифамизга жойлаган эдик.Ҳозирча уч кун ичида 1 миллиондан ошиқроқ томоша қилинди.

😉Маъқул бўлса бошқаларга ҳам улашиб қўйинг!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

"Ёшлар кундалиги" жамоаси ҳар сафар оригинал ва фақат ўзи тайёрлаган материлларни бериб боришга уринади.

🔠Оддийгина "Туйғу" лойиҳаси учун ҳам шунча теҳника ва ижодий гуруҳ меҳнат қилади. Мақсад эса фақат битта. Имкон қадар миллиятни ва самимиятни тарғиб қилувчи контент яратиб, абадият-у, адабиётга ҳисса қўшиш. Тармоқларни кундан кунга "бемаза" нарсалар босиб кетаётган бир даврда, яримта жонимиз билан ҳам курашамиз. Қуйидаги видео ҳам шулар жумласидан.

Хўш, сизнинг "Туйғу" рукнимиз ҳақида фикрингиз қандай? Рукн давом этсинми, ёки ҳар тонг тез тарқаладиган ва "ҳайп"га сабаб бўлувчи материаллар беришни бошлайликми биз ҳам?

Видеони яқинларга ҳам улашиб қўйинг!➡️

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇿🇷🇺Мирзиёев ва Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш бўйича телефон орқали мулоқот қилди — president.uz

🇨🇴 Эквадор президентлигига номзод Фернандо Вилявисенсио Китодаги сайловолди митингидан сўнг отиб кетилди — CNN.

📍Хитойнинг машҳур "Alibaba" корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очади — ЎзА.

🇰🇬 Қирғизистоннинг иккита телеканали давлат тилидаги кўрсатувлар режасини бажармагани учун жаримага тортилди — 24.kg

🛳 Ўзбекистон Озарбайжон билан бирга кема қуриб, Каспийда ўз терминалини ишга туширмоқчи — РепортAA.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқиддан_сўнг

Куни кеча "Ёшлар кундалиги" эътибор қаратган Пискент тумани йўлларидаги вазият масъуллар назоратига олинибди.

Муаммо зудликда бартараф этилганидан мамнунмиз, бироқ шундай ҳолатларни танқид қилингунича кутиш шартми? Бажарса бўлар экан-ку.🙂

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

Ота-оналар битта "качеля" олиб берса, мен иккита олиб бераман...

👆Танишинг, бу шижоатли йигитча нурафшонлик Улуғбек Содиқов. У айни дақиқада Ўрта Чирчиқ туманида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида ўтаётган сайёр қабулга ишонч билан кириб келиб, масалани дангал қўйди. Очиғи, ҳамманинг кайфиятини кўтарворди у.

6 ёшли Улуғбекнинг айтишича у Нурафшоннинг барча ҳокимидан ўзи борадиган "Ёшлик-2" болалар боғчасига ўйингоҳ қуриб беришни сўраган. Натижа бўлавермагач, "катта ҳоким бува"ни олдига келдим, деяпти.

✔️Вилоят ҳокими бу масалага ажойиб ечим берди. Видеони кўрсангиз, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.

👍Қувонарлиси, бу масала энди "шеф"нинг назоратида. Яшавор, Улуғбек! Боғчанг учун зўр иш қилдинг!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таассурот

Тошкент вилояти вакиллари Қашқадарёда саҳнани «ёндиришяпти».😊

Қашқадарёнинг «Лочин» оромгоҳида ўтаётган Ўрта Осиё ёшлари туризм қурултойидан мухбиримиз хабар қилади.

Тошкент вилояти ёшлари - сила.💪

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шарманда

Вилоят ҳокими юзлаб одамларни қабул қилиб, муаммосини ҳал қилаётган бўлса, бу ҳар сафар шунақа қабулларга келиб бақир-чақир қилиш керак дегани эмас-ку.

🔠Қайта-қайта ҳокимдан "нимадир" ундириб кетган аёл бўлмаганида ҳам майли эди. Ҳоким ҳам ҳар сафар қаердан олиб беради? Шу халқнинг ризқини шунақа шантажчиларга бериб қўявермайди-ку. Ёш болалар, ёш болалилар, кексалар ва ногиронлар бор қабулда. Улар ҳам шу иссиқда навбат кутяпти. Муаммоимга ечим топарман деб, кўзлари жовдираб ўтирибди.

Ҳоким ҳам дипломат инсонлиги учун хотиржамлик билан тинчлантиришга уринмоқда. Куч ишлатар тизимлар аралашаётгани йўқ. Аммо қолган фуқароларнинг асаблари "дискотека" бўлди бу ҳолатдан.

😡Ҳайф, сизга Аёл деган ном. Эссиз, сизга ҳазрати инсон деган шараф.

Боқиманда кўпаймоқда, боқиманда...

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Суратлар_гапирганда

⭕️Ўзи битта оёғим қолди...

🆘 Суратдаги сўзларни "ўпкаси йўқ" ҳайдовчилардан озор кўрганлар номидан "Ёшлар кундалиги" айтяпти.

✔️Сизлар эса буни ўз "эга"ларига етиб боришига ҳисса қўшинг.

➡️Рассом: Фарруҳ Авелов.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЛИЙ ТАЪЛИМ: 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ

Билимли ва омадли абитуриентларнинг талаба бўлишига ҳам оз қолди. “Ёшлар кундалиги” талабалар билиши керак бўлган долзарб ва қизиқарли 10 саволнинг 10 жавобини тақдим этади.

1. Агар талаба контракт пулини тўлашга қийналса, ОТМ томонидан имтиёз бериладими?
ЖАВОБ

2. Талаба ижара уйда туриб ўқиса, унга қандай имтиёзлар мавжуд?
ЖАВОБ

3. Қандай ҳолларда талабани ўқишдан четлатиш мумкин?
ЖАВОБ

4. Стипендия олиш тартиби қандай?
ЖАВОБ

5. Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш қандай амалга оширилади?
ЖАВОБ

6. Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари қандай тўлаб берилади?
ЖАВОБ

7. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш талаблари қай тартибда кўриб чиқилади?
ЖАВОБ

8. "Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларга қандай имтиёзлар мавжуд?
ЖАВОБ

9. Хорижий ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига имтиёз борми?
ЖАВОБ

10. Талабаларга академик таътил қандай ҳолатларда берилиши мумкин?
ЖАВОБ

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оммавий_қабул

⭕️Ҳокимдан "качеля" сўраган паҳлавон эсингиздами?

📣Яқиндагина Зангиота туманида бир гуруҳ синфдош дўстлар ўзлари ўқиган мактабини таъмирдан чиқариб, замонавий болалар майдончаси қуриб бергани ҳақида лавҳа тақдим қилгандик.

✔️Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Ўрта Чирчиқ туманида ўтган оммавий сайёр қабулда "Боғчаси учун качеля сўраган йигитчани" кўриб, шу хайрли ишни эсга олди. Ушбу тажриба Нурафшонга ҳам етиб келармикин, дея савол қўйди.

📍"Ёшлар кундалиги" эса иссиғида Нурафшондаги 2-сонли ўша болалар боғчасидаги вазиятни ўрганди. Тафсилотларни қуйидаги лавҳада билиб олишингиз мумкин...

☄️Бизнингча, қай йўл билан қурилишидан қатъий назар болажонларга майдонча керак, жудаяаааам кераааак.

P/S: Ҳоким буванг айлансинеей сендан, болажон😁

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бир лаҳзадек ўтди-ю кетди,
Ногаҳоний қисқа бу висол.
Учрашгандик кемалар каби,
Айрилурмиз кемалар мисол.


✍️Шеър: Эркин Воҳидов
🖼Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.

Yoshlar kundaligi
АФСОНАВИЙ "ПАХТАКОР"

🥺Бундан 44 йил аввал 11 август куни "Пахтакор-79" футбол жамоаси Украинанинг Днепродзержинск шаҳри яқинида 8500 метр баландликда ТУ-134 самолётида худди шу русумдаги самолёт билан тўқнашув натижасида ҳалок бўлишган.😔

➡️Бу ҳақидаги тўлиқ мақолани бир ўқиб кўрингда...

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

АЁЛ "ПОДАРКА" БЎЛАДИГАН "НАРСА"МАС!

🤨 Аҳмоқнинг катта-кичиги йўқ, ижтимоий тармоқлар эса уларга кенг майдон. "Чеченка" тахаллусли блогер Гулзода Абдуллаева эрига иккинчи хотин совға қилгани акс этган видеоси учун ИИБга чақирилибди.

🤔 Ўша воқеа гувоҳлари эса шунчаки томошабин бўлиб турган. "Подарка"ликка рози бўлган қизнинг руҳий аҳволи ҳақида ўйлаб кўриш керак!

Йўқ, бу шунчаки маданиятсизлик эмас, бориб турган онгсизлик намойиши. Номинг ўчгур "ПиАр" деб, муқаддас никоҳ тушунчасини масхара қилган кимсадан эртага яна нималар кутиш мумкин?

❗️Эсингизда бўлса, яқинда яна бир блогер шу мавзу баҳона "охватини"ни кўтариб олганди. Нима эмиш, "Иккинчи хотинимга машина совға қилдим!" Қатордан қолмай деб, "Чеченка"миз бир йўла иккинчи хотиннинг ўзини совға қилибди.

Ўзи булар қўшхотинлик масаласининг диний ва қонуний шартларини билармикан?! Тушунармикан?

😠 Устига устак нормал аёлнинг ўзига кундош орттириши ғалати эмасми? Кумушлар бекорга ўлиб кетган экан-да Зайнаблар қўлида. Бу билан опахон: "Эржон, мана сизга бир хотун. Энди мен билганимни қиламан, безовта қилманг!" демоқчими?

Ҳар нарсанинг чегараси бор. Дарвоқе, аҳмоқликда чегара бўлмайди-ку! А?

Бунақаларда уят ва рашк деган туйғулар бўладими ўзи? Ё булардан кейин туғилганми?😡

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

📍 Шаҳар — Нурафшон, маҳалла номи — Юксалиш экан. Ҳолати ҳам номига яраша бўлса қани эди! Лекин...

Қолгани "Ёшлар кундалиги" лавҳасида батафсил айтилган ва кўрсатилган. 👆

🔴Иложи бўлса, номига эътибор қилиб қўйинглар.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_иқтибоси

Яна бир бор таъкидлайман. Бир-икки ойдан сўнг куз-қиш мавсуми бошланади. Уни беталафот ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш бўйича ишларни ҳозирданоқ бошлаш зарур.

Шавкат Мирзиёев.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ностальгия

2001 йил Юсуф Розиқов сценарийси асосида суратга олинган фильмни эсладингизми?

🎵Ундаги саундтрекни-чи, эшитганмисиз?

Балки, буни яқинларга ҳам эслатарсиз...➡️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM