Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Тошкент_вилояти
#рақамлар_сўзлаганда

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ: 122 МИНГ БЎЗЛАГАН ЁШЛИК
 
👉1941-1945 йилларда Тошкент вилоятидан жами 121 969 нафар киши фронтга кетган. Уларнинг 22 617 нафари жангларда ҳалок бўлган. 19 367 нафари бедарак йўқолган. 

👉1942 йилнинг кузида Тошкент вилояти аҳолиси фронтга 52 вагон озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатган.

👉Биргина Оққўрғон ва Янгийўл туманидан аҳолининг ўз шахсий жамғармалари ҳисобидан 220 миллион сўмдан ошиқ пул маблағи фронтдаги ғалабани таъминлаш учун ташкил этилган махсус жамғарма ҳисобига ўтказиб берилган.

👉Уруш ўчоқларидан мазкур ҳудудга юборилган 3500 нафар бошпанасиз киши ва 1700 нафар ёш гўдак вилоятимиздаги ўзбек хонадонларида қўним топган.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кунфотоси

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.


Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, масъуллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Нурафшон шаҳридаги Хотира майдонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.

Фото: Илҳом Иминжонов

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

Тенгдошим,
Асрдош биродар!
Кел, бир он жим ўйга чўмайлик.
Бу ерда ётибди фидолар.
Кел, уни гулларга кўмайлик.

Бу ерда бахт бўлсин, нур бўлсин,
Бўлмасин қора тун зулмати.
Бу ерда юраклар ҳур бўлсин.
Қайтмасин у кунлар даҳшати.

"Нидо", Эркин Воҳидов

Видеолавҳада:: II жаҳон уруши қатнашчилари - пискентлик Анорқул ота Ҳотамов ва нурафшонлик Раҳим ота Илёсов.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнинг_қаҳрамонлар

Бугунги кунда Тошкент вилоятида 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари истиқомат қилмоқда.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_студияси

Мактаб ва репетитор: натижа кимники?

Тез орада кириш имтиҳонлари ҳам бошланади. Бугун хусусий ўқув курсларида жараён қизғин, мактабларда сўнгги қўнғироқ масаласи трендда.

Ғалвир сувдан кўтарилишига оз қолди. Ўқувчининг олий таълимга кириши кимга муҳим-у,  ким учун манфаатли? Аслида натижа кимники?

"Ёшлар кундалиги" хусусий ва халқ таълими вакилларини мунозарага чорлади. Қарашлар турфа, муаммолар ҳам йўқ эмас. Ҳар икки томон учун фойдали суҳбат бўлди. Мана буни дебат дейдилар!

Кўринг, хулоса қилинг,  фикр билдиринг. Ҳақиқатан натижа кимники ўзи?😊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

Осиё арслони, «Казбек» номи билан танилган иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топиволдиевнинг порлоқ хотирасига бағишланади.

Шеър: Мирзо Озод
Мусиқа ва ижро: Абдуҳошим Йўлдошев
Тасвирчи: Илҳом Иминжонов, Саҳобиддин Рустамов


💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Азиз асримизнинг азиз онлари
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.


Шеър: Ғафур Ғулом

Р.S: Бугун Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом таваллуд топган кун.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди.

Тўрақул Арзиқулов Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига беш йил давомида раҳбарлик қилди.

У тиббиёт фанлари доктори, профессор илмий унвонига эга.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_сўровнома

1-ЧОРАКДА ЭНГ ФАОЛ БЎЛГАН АНГРЕНЛИК ЕТАКЧИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари бугун ҳар бир хонадонга кириб бориб, ҳудуддаги ёшларни қамраб олишга улгурди. "Ёшлар кундалиги" 1-чорак якуни бўйича ҳудудлар кесимида энг фаол етакчилар фаолиятига кўзгу тутади.

⚡️Юқоридаги суратда Ангрен шаҳридаги энг самарали меҳнат қилган ёшлар етакчилари ўрин олган.

Энг фаол етакчи ким? Овоз беринг.

Сўровнома 11 май соат 11:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Ғолиб Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг махсус совғаси билан тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
✏️✏️✏️
#тайинлов

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдуганиев Улуғбек Абдуфаттохович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

УРУШ ДАВРИ ҚИЗЛАРИ

Ой тўлишган кечада яқиндагина тутзорда аҳдлашган йигитининг дастрўмолчасини кўксига босган кўйи 18 баҳорини қаршилаган бўй қиз чуқур хаёллар оғушида тўлғанади.

Ғунча лаблари биринчи бўса тотини ёдга олади...

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди

Марказий сайлов комиссияси бугундан президент сайлови кампаниясига старт берди.

Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚАРО ҲАЁТ. ДУНЁДА НИМА ГАП?

🇦🇹Австрия:
Европада инфляция авжида. Латвия, Словакия, Литва ва Эстония билан бир қаторда Австрияда ҳам нархлар "учиб" кетди. Ҳукумат кучли босим остида қолмоқда.

🇺🇦Украина: Мамлакат жанубидаги Херсон шаҳрида 32 ёшли журналист Арман Солдин "Град" ракета ҳужумига учраб ҳалок бўлган 17-жабрдийда журналистдир. Маълумотларга кўра, у "France-Press" агентлигининг видеомуҳбири бўлган.

🇨🇬Конго: "Аномал" иссиқ ўз ҳунарини бошлади. Пайшанба куни Конго Республикасида кучли ёмғир ёғиб, тошқин бошланди. Лой аралаш сув мамлакатнинг жанубий қисмидаги қишлоқ хўжалигини вайрон қилиб юборди. Ҳозирда ҳалок бўлганлар сони 400 нафарни ташкил этади. Вьетнам ва Таиландда ҳаво ҳарорати 44 даражадан ошиб кетиши натижасида одамлар уйдан ташқарига чиқа олишмаяпти.

🇵🇰Покистон: Ҳокимият бошқарувидан "ағдарилган" собиқ бош вазир Имрон Хон 9 май куни коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди. Ушбу воқеадан сўнг, ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Улар ҳарбий базаларга ўт қўйиб, бир нечта ҳукумат аъзолари қароргоҳларини вайрон қилишган.

🇪🇺Санкция: Европа иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади. Унда Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Эрондан ҳам ўнлаб янги компаниялар “қора рўйхат”га киритилган.

📰 НАТО: Столтенберг The Washington Post газетасига берган интервьюсида НАТО Осиё давлатларини ўз сафига қабул қилмаслигини айтди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизга_ёзадилар

ОҲАНГАРОН ШАҲРИДА ИНСОН ҚАДРИ НЕЧА ПУЛ?

Оҳангарон шаҳри 1-кичик туман 49-уйда 40 та оила истиқомат қилади. Бу камида 150 инсон дегани. Мана беш кундирки, бу инсонлар сувсизликдан қийналмоқда.

Аҳоли мурожаат қилмаган жой қолмади. Ҳокимлик, Сувоқова, ширкат... Ёлғон ваъдалар билан оз эмас, кўп эмас, нақд 5 кун ўтди. Кўп қаватли уйда эса иссиқ кунда сувсиз жон сақлаб бўлмайди.

"Инсон қадри ҳар нарсадан устун", "Биз халқ дарди билан яшаяпмиз" деган баландпарвоз гапларни қўйингда, аҳолига сув беринг, ўртоқ масъуллар!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бегим сизни табиат,
Расо қилиб яратган
Кимларнидир ўйчан-у
Сизни кулиб яратган...


Шеър: Ҳалима Худойбердиева

Образда: Отабек Турсунқулов, Моҳларойим Қурбонова

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Уйдагилари олган 30 йиллик ипотекани 18 ёшидан кейин тўлаши кераклигини ўйлаётган болакай 😄

Сиздаям кредит борми?😉

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

🇰🇬 Спикер Шакиев постсовет мамлакатларида Қирғизистондагидек эркин парламент йўқлигини таъкидлади.

🇹🇯 Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов икки кунлик давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиб турибди.

🇰🇿 Қозоғистонлик депутат журналистларни тимсоҳга ўхшатгани учун узр сўради.

🤝 Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара масалалари бўйича ижобий ўзгаришлар кутилмоқда.

🇹🇲 Туркманистондаги конлардан сизиб чиққан газ чиқиндилари Буюк Британиянинг бир йиллик карбонад ангидрид чиқиндиси кўрсаткичидан ҳам ошиб кетди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM