Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.9K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Таълим

10-11-синфлар 8 та мажбурий, 2 та танлов фан танлаш имкониятига эга бўлади

Президентнинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги жамоатчилик муҳокамасига қўйилган фармони лойиҳасида таълим сифатини ошириш, соҳани илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш чоралари белгиланди.

🏢Унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Шунингдек, ўқувчилар 10-синфдан бошлаб 64 та ишчи касблар, 21 та соҳада тадбиркорликка, 10 та IT ва “креатив индустрия” йўналишидаги касбларга ўргатилади.

📂10-11-синфларда такомиллаштирилган ўқув режа асосида 8 та мажбурий фан ва 2 та танлов фан (кимё-биология, математика физика, тарих-ҳуқуқ, она тили ва адабиёт-чет тили) танлаш имконияти яратилади

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Она ер, биламан дардинг ичингда,
Сабринг етмай қолган, уйғонаяпсан.
Сал аввал Эронда, сўнгра тонг зимда
Қардош Туркияда тўлғонаяпсан.

Одамлар ўлдилар, уйлар қулади,
Бир ожиз шоиринг ниманиям дер.
Эртага не бўлар, худо билади,
Кечир бизни, кечир, кечир, Она ер!


Шеър: Неъмат Душаев

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_дарди
#Нурафшон

Нурафшондаги кимсасиз автошоҳбекат

2021 йилда вилоят марказини барча туман-шаҳарлар билан боғлаши керак бўлган Нурафшон автошоҳбекати қурилди. Аммо бу ернинг марказий шоҳбекат эканлиги  бугун масъулларнинг ҳам, йўловчи-ю ҳайдовчиларнинг ҳам ёдидан кўтарилиб кетган. 

Яхшиси, видеони кўринг. Кўринг, фақат йиғламанг.😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

🏢Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон туманидаги 55-мактабда бўлган ва бу ердаги касбга йўналтириш бўйича тажрибаларни бошқа ҳудудлар ҳам ўрганиши кераклигини таъкидлаган эди.

Айни дамда Тошкент вилояти вакиллари ҳоким ўринбосари Отабек Султонбеков бошчилигида ушбу таълим муассасаси тажрибаси билан танишмоқда.

🔘Мактабнинг бўш турган ертўласи тадбиркорларга ажратиб берилиб, ёшларни касбга йўналтириш йўлга қўйилган.

🔹Юқори синф ўқувчилари бу ерда тикувчилик, мебелчилик, қандолатчилик, косибчилик, сават тўқиш, кўрпа-тўшак тикиш каби йўналишларни ўрганмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

Яқинда "Yoshlar kundaligi" расмий канали орқали Пискент туманидаги "Лола ариқ" маҳалласининг пешлавҳаси абгор ҳолатда эканлиги танқид остига олинган эди.

Масъуллар ташаббуси билан ҳолат бартараф этилибди.

Яна бир гап. Айрим маҳаллаларнинг пешлавҳалари йўқлигидан хабардормиз. Маҳаллага келган меҳмон адашиб ўтиб кетмасин деймизда. А, лаббай! 😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️⚡️Туркияда яна зилзила

Туркиянинг Афшин шаҳри ҳудудида ҳозиргина 4,6 магнитудали зилзила қайд этилгани эълон қилинди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

ЯХШИЛИК ҚИЛ, БИР КУН ҚАЙТАДИ...

Бугун Туркиядаги вазият кўпчиликни теранроқ мушоҳадага чорламоқда. Ижтимоий тармоқларда ёритилаётган ҳар бир пост кузатувчиларни эътиборсиз қолдирмаяпти.

Журналист Дилфуза Комил зилзила бўлган ҳудуддаги дугонасининг ёзганларини улашибди.

«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.

Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: "Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир", - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: "Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?" - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. "Худога шукр, ўғлим соғ-омон" - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..

Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»

Мушоҳадага чорловчи бу сатрлар ёдингизга ниманидир солмаяптими?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️

Зилзила ...

1 балл - Одамлар ҳис қилмайди;

2 балл - Биноларнинг юқори қаватида сезилади;

2,5-3 балл - Биноларнинг барча қаватларида сезилади;

3,5 балл - Эшик ва ойналарда белги беради;

4-4,5 балл — Эпицентр марказида кичик зарарлар кузатилади;

5 балл — Одамларнинг юриши қийин бўлади, кўзгулар синади;

6 балл — Тик оёқда туриб бўлмайди, сейсмик барқарор бўлмаган бинолар қулаши мумкин;

6,5 балл - Ерда ёриқлар пайдо бўлади;

7 балл — Ерда катта ёриқлар пайдо бўлади, бинолар ва коммуникациялар вайрон бўлади;

7,5 балл - Кўп бинолар қулайди;

8 балл - Темир йўл рельслари эгилиб қолади. Қувурлар ишдан чиқади;

8,6 балл — Зилзила кучи атом бомбасидан 1 миллион марта кучлироқ бўлади;

9 балл — Деярли ҳамма иморатлар қулаб, ер массалари, тоғларни силжитади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокамa_учун_мавзу

ЁТИБ ЕГАНГА ТОҒ ЧИДАМАЙДИ

2021 йил статистикасига кўра, Ўзбекистонда ишсиз ёшлар сони 17 % ни ташкил этар экан. Бу кўрсаткич Тайландда 1.5 %, Японияда 2.8%, Польша ва Бирлашган Араб Амирликларида 3.4%, Германия, Жанубий Кореяда 3.5%, Сингапурда 3.6%, Индонезия, Британияда 4.5%, Хитойда 4.8%, Америкада 5.5%, Канадада 7.5%, Францияда эса 8.1 % ни ташкил этади, масаланда.

Мамлакатимизда ёшларни бандлик билан таъминлаш мақсадида турли имкониятлар яратилмоқда. Бундан ҳар ким ўзича фойдаланади. Яқинда бир танишимнинг уйида бўлган эдим. Ёш оилага давлат томонидан уч маротаба субсидия ажратилган экан. Биринчи марта иссиқхона учун, иккинчи маротаба қорамол, учинчисида эса жўжа очадиган инкубатор. Томорқадаги иссиқхонанинг ҳолига маймунлар йиғлайди. Тўғри фойдаланилмаганми ёки пулни олгач "хўжакўрсинга" қурилганми, билмадим. Лекин иссиқхонанинг таёқларидан бўлак ҳеч баҳоси йўқ эди. Қорамол ҳам сотиб юборилган. Хуллас, инкубатордан келадиган 800 минг сўм даромадга оила икки боласи билан ўз кунини базўр кўриб ўтирибди.

Бундан ташқари бир ҳолатга кўп гувоҳ бўламан. Айримлар шахсий тадбиркорликни йўлга қўяман деб давлатдан субсидия олишади. Фойдаланиш учун эмас, сотиб пулини чўнтакка уриш учун. Яна баъзи тоифа одамлар бор, ҳукумат пулига яшайди. Ўзи кун бўйи уйқуни уради. Кейин "менга ёрдам керак, болаларим оч, уни қилиб бер, буни қилиб бер" сингари важлар билан идора эшикларини тепади.

Биласизми, ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди. Агар ҳаракат қилмаса ҳеч кимда пул йўқ, ҳеч кимда нон йўқ. Одамлар тиришқоқлиги сабаб тўқ яшайди, ҳеч ким "ердан супуриб" олмайди. Дунёдаги энг бой ва машҳур шахслар ҳам аслида бир харобадан чиққан инсонлар. Улар ўз меҳнати, пешона тери туфайли шу даражага эришган.

Мақолада баъзи (!) тоифа одамлар ҳақида сўз юритилди. Кимгадир тегиб кетса бизданмас. Айтинг-чи, қачонгача "берсанг ейман, бермасанг ўламан" қабилидаги ҳаёт тарзи билан яшаймиз?

Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунвидеоси

Жон опам, жоним опам...

Сурия. Вайроналар остида қолган опа укасининг бошини қўли билан тўсиб, хавфдан омон сақлаб турибди. Ўзи кичкинаю меҳри бир олам опа...

Опажонлар, жигарлар бахтига доим бор бўлинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

Туркиядан хушхабар!

1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Асал Шотирбекова Ҳатай вилоятида бинолар орасидан қутқарилди. Ҳозирда унга биринчи ёрдам кўрсатилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб, Демян Беднийни севса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

... Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг "Баракалла" бўлгани шудир.
Оламга: "Навоий наслиман", - деган
Овози баралла дегани шудир.


Шеър: Эркин Воҳидов

Фото: Абдул Азиз
Суратда: Отабек Бакиров

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

Талабаларни ётоқхонага ДХМ ёки ЯИДХП орқали жойлашиш тизими йўлга қўйилиши мумкин

Давлат дастури* лойиҳасига кўра талабаларга ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бунда:

ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

(2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури)

Сизнинг фикрингиз қандай? Таклиф қолдириш учун

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Айнидам

Паркентда қор ёғишни бошлади. ❄️

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти_олималари

Ўзимизнинг навоийишунос Каромат опа

📌Бугун халқаро миқёсда навоийшунослар ҳақида сўз кетаркан, улар орасида Тошкент вилояти фарзанди, қизилтоғлик (Красногорск) филология фанлари номзоди, доцент Каромат Муллахўжаева номи ҳам, албатта, зикр этилади.

"Ёшлар кундалиги" мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Каромат Муллахўжаевани қизғин мулоқотга чорлади.

🔘Бугун кун давомида суҳбатнинг энг қизғин нуқталарини тақдим этиб борамиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим_сана

Бугун – Чиноз тумани ташкил этилган кун

📁Чиноз тумани 1935 йил 9 февраль куни ташкил топган. Туман вилоятнинг ғарбий қисмида жойлашган.

👨‍👩‍👧‍👦Майдони - 0,34 минг км². Аҳолиси - 142 600 киши, ёшлар сони 70100 нафар.

🏢Туманда 55 та МФЙ, 46 та умумтаълим мактаби, 2 та мактаб интернат, 2 та касб-ҳунар коллежи, 1 та техникум ва 1 та ихтисослаштирилган мактаб мавжуд.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream scheduled for
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийнинг севгилиси Гули аслида мавжуд бўлмаганми?

Навоийшунос олимa Каромат Муллахўжаева бу борадаги ўз қарашларини билдирди.

️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми?

Навоийнинг даромади қанча бўлган?

📌Фахри Ҳиротийга асосланиб Бертелснинг маълумот беришича, Ҳазрат Навоийнинг 1 кунлик даромади – 75000 динор бўлган. Шундан 15000 динори харажат қилинган.
1 динор = 4.25 грамм олтин.

🔢Ҳисоблаймиз:
75000*4.25=318750 (318.75 килограмм)
Бугунги ҳисобга кўра:
1 динор=212 доллар.
Ҳазрат Навоийнинг бир кунлик даромади бугунги ҳисобда:
75000*212=15900000 $ (ўн беш миллион тўққиз юз минг доллар).
Харажати
:
15000*212=3180000$ (уч миллион бир юз саксон минг доллар).
Соф даромад:
15900000-3180000=12720000.

‼️Демак, Навоий бобомизнинг бир кунлик харажатлардан ташқари соф даромади: Ўн икки миллион етти юз йигирма минг доллар.
Бу бир йилда:
12720000*365=4642800000 (тўрт миллиард олти юз қирқ икки миллион саккиз юз минг доллар).
Сўмга ўзингиз айлантириб оласиз!😉

☝️Хулоса: Навоий – буюк тадбиркор, иқтисодчи, миллиардер!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM