Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Амир Темур дам олган қишлоқни биласизми?

Шоҳрухия қишлоғи Оққўрғон тумани марказидан 25 чақирим нарида жойлашган бўлиб, энг қадимий маҳаллалардан бири саналади. Эрамизнинг IV асрларида қишлоқ Банокат деб номланган. Шарқдан кўчиб келган туркий қабилалар Сирдарёнинг ўнг қирғоғига жойлашгач, бир қанча қишлоқларни ташкил қилган. Шулардан бири Банокат қишлоғи бўлган. Шундан кейин аҳоли ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғулланган.

Маълумотларга кўра, қишлоқ номи ҳудуддаги Шоҳрухия археологик объекти номланиши билан боғлиқ. Шу ерлик тарих фани ўқитувчиси Эркин Рўзиев берган маълумотларга кўра, қазишмалар вақтида топилган кўзалар ичидан чиққан буғдой, арпа, шоли, чигит каби уруғлар бу ерда деҳқончилик яхши ривожланганидан далолат беради.

Бу қишлоқ Буюк ипак йўли устида жойлашган бўлиб, Шарқ ва Ғарбга қатнаган карвонлар Сирдарё кечувидан ўтган. V-VI асрга келиб қишлоқ ривожланиб шаҳарга айланган. Карвонсаройлар, бозор расталари кенгайиб, катта майдонларга жойлашган маҳсулотларни сақлаш учун омборлар қурилган. Шаҳар майдони 300 гектарга кенгайган. Айни пайтда мазкур майдон 50 гектарни ташкил этади.

1219 йилнинг кеч кузида мўғул босқинчилари Шоҳрухияга етиб келади. Шаҳар кутволи (бошқарувчиси) Элтуху Малик шаҳар ҳимоясини ташкил қилади.

Шаҳар Сирдарёга яқин бўлишига қарамай аҳоли дарёдан сув ичмаган. Уларга Ғужғон дарёсидан ер ости қувурларида сув келтирилган. Маҳаллий хоин душманга сув йўлини кўрсатиб бергач, ёғий сув йўлини ёпиб қўяди. У ерда 3 кун қақшатқич жанг бўлади. 5 мингдан зиёд мўғул аскарининг ярми жангда ҳалок бўлгач, улар шаҳар аҳолисини бир қисмини қулга айлантириб, қолганини жангда қириб ташлайди, ҳаммаёқ вайронага айланади.

Орадан 150 йил вақт ўтиб, Тўхтамишхонга қарши юришга тайёргарлик кўраётган Амир Темур қўшинининг ўнг қанотини Самарқанд ва Тошкент оралиғига йиғади. Сирдарёнинг кечувидан ўтаётганда шаҳар харобаларини кўриб қолади. Бу жой ҳақида сўраганда унга Банокат шаҳрининг харобалари деб айтишади. Заковатли Темур бу ерни Ўрта Осиёдаги стратегик аҳамиятини тезда тушуниб етади ва шаҳарни қайта тиклашга буйруқ беради. 1386-1389 йилларда шаҳар қайтадан тикланади ва Амир Темурнинг кичик ўғли шарафига Шоҳрухия деб номланади.

1449 йили Мирзо Улуғбек Каъбатиллоҳни зиёрат қилишдан аввал шу ерга келган. “Бобурнома” асарида қайд этилган “Тоғайим Маҳмуд ғалабалари шарафига Шоҳрухияда катта улоқ берди” деган сатрларни учратасиз. Боиси XVI асрда бу манзил Тошкент ҳукмдорларини ёзги қароргоҳи бўлган.

Шаҳар қайтадан гуллаб-яшнайди. Ҳунармандчилик темирчилик, кулолчилик, тўқимачилик, шишасозлик, машҳур камони Чочий (Тошкент камони) шу ерда ясалган.

Манбаларга кўра, Шоҳрухияда ўтказилган археологик қазишмалар давомида ҳудуддан ХIV асрга доир ёдгорликлар топилган. 400 га яқин ашё Темурийлар давлат музейи фондида сақланмоқда.

Шоҳрухия 1928-1930 йилларда Болтабоев номли хўжалик Сталин, “Оққўрғон 2” номи билан аталган 1967 йилдан бошлаб С.Сегизбоев деб номланган. Мустақилликдан кейин Шоҳрухия қишлоқ фуқаролар йиғини бўлган. 2014 йилга келиб “Ҳосилдор” ва “Навбаҳор” маҳаллаларига ажралган. Айни пайтда мазкур маҳаллаларда 8 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Шоҳрухия қишлоғининг марказий қисми "Ҳосилдор" маҳалласи ҳудудида қолган.

Мустақилликдан сўнг ҳудуддан Тошкент вилоят ҳокими Умматқул Мирзақулов, (Собиқ ССР) меҳнат қаҳрамони Тошмамат Алижонов, туман ҳокими Нодир Бердиқулов, Сиддиқжон Ғойипов каби бир қанча ўз касбининг фидойилари етишиб чиққан.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Маҳаллада 27 та кўча мавжуд бўлиб 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2074 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони салкам 2 минг гектарга яқин.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Мансур Равшанов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Азиз Астрақулов
🔹Ёшлар етакчиси – Тоҳир Нишонов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Фарида Гаффарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#дайжест

11 октябрь, яъни бугун ёшларимиз ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди?

Ўрта Чирчиқ шаҳри. Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўрта Чирчиқ тумани фарзанди Алмас Рахматуллаев иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Оҳангарон шаҳри. "Халқаро қиз болалар куни" муносабати билан "Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг" шиори остида қизлар форуми ташкил этилди.

Олмалиқ шаҳри. 4 та сектор раҳбарлари иштирокида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Айрим масалалар очиқ муҳокама қилиниб жойида ҳал этилди.

Бўка тумани. "Ёш китобхон" кўрик-танловининг 2-сектор босқичига старт берилди. Етакчилар томонидан 1000 нафарга яқин ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Чирчиқ шаҳри. 13 ва 14-умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг давомати, таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Оққўрғон тумани. Туман ИИБ бошлиғи 1-сонли касб-ҳунар мактабининг юқори синф ўқувчилари билан учрашди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Чиноз тумани . Фан олимпиадасининг вилоят босқичи учун 13-умумтаълим мактабида тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.

Қибрай тумани. Ҳоким ўринбосари ва Халқ таълими бўлими масъуллари 11-синф раҳбарлари билан учрашиб, битирувчиларни таълимдан кейинги босқичга жалб қилиш борасида кечиктириб бўлмас вазифаларни муҳокама қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор

БЎСТОНЛИҚ ЎҒЛОНИ - ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

🏋️‍♂️Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бўстонлиқлик мард ўғлон Достон Ёқубов Осиёда тенгсиз бўлди.

🥉У даст кўтаришда 140 кг билан бронза медалига эга чиққан бўлса, силтаб кўтаришда 182 кг, иккикурашда 322 кг билан мутлақ Осиё чемпиони бўлди.

Ғалаба муборак, Достонжон!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Сусаймоқда Қуёшнинг тафти,
Ястанади чўлга саратон.
Ишқаб оппоқ, совқотган кафтин,
Ҳув олисдан боқар қаҳратон.

Барглар хазон - яшашдан толиб,
Илинж ила мўлтиллаб турар,
Хазонликни бўйнига олиб,
Тўшалишга тараддуд кўрар.

Шеър: Хайрулло Ҳамидов

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
2022 йил 12 октябрь. Табиат мўъжизаси: Тошкентда олма гуллади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА 1 ТА ТАРОЗИ ЕТАДИМИ?!

Йўлларини кузатсангиз, гарданидаги юкининг оғирлигидан зўрға ҳаракатланиб кетаётган, юки кўплигилан мотори зўриқиб ишлаётган юк машиналарига кўзингиз тушади.

Ҳолат сабаб миллирдлаб бюджет пуллари ҳисобига таъмирланган йўллар ортиқча юклама туфайли яроқсиз ҳолга келади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан юк ташувчи машиналар олиб юрадиган юкнинг оғирлик меъёри белгилаб қўйилган. Мисол учун, унда 7-8 тоннадан ортиқ юк мумкин эмаслиги, йўқса, жавобгарлик борлиги қайд этилган.

Бу бўйича доимий рейдлар ўтказилиши, оғирликни ўлчайдиган махсус тарозилар ишлатилиши белгиланган, аммо Ҳукумат қарори ижроси таъминланяптими ўзи? Бунинг акси эканига етарлича асослар бор.

Чунончи, брифингда Тошкент вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бу йил вилоятда қанча рейд ўтказилгани, неча нафар фуқаро жаримага тортилгани ҳақида маълумотларни тақдим қила олмади.

Бошқарманинг маълум қилишича, Чиноз туманидаги ҳамда «Эркин» постларида ана шундай юк ўлчайдиган тарози ўрнатилган. Афсуски, ўша икки тарозидан биттаси ҳам таъмирталаб экан.

– Бундай тарозилар қурилади, қуриш учун ҳам, таъмир учун ҳам пул керак, маблағ масаласи бизда муаммо, аммо биз бу бўйича лойиҳа қиляпмиз,– дейди бошқарма муҳандиси.

Вилоятдаги яроқли биргина тарозининг ҳам ишлаётгани шубҳа остида. Чунки масъулларда жаримага тортилганлар бўйича аниқ рақамлар йўқ. Хуллас, саволлар кўп, жавоблар эса...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Масъуллар жазога тортилди — улар орасида Тошкент вилояти мутасаддилари ҳам бор

‼️ «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 3 мингдан ортиғи огоҳлантирилди ФВВ, Маданият вазирлиги ва қатор вилоят ҳокимликларининг соҳага масъул ўринбосарларига жазо чоралари қўлланилди.

🔰Шунингдек, йўл қўйилган камчиликлари учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимлари, 107 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари жазога тортилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

Юклатилган вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 427 нафар масъуллар интизомий ва 724 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3040 нафар шахс расман огоҳлантирилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
❗️"Келин керак бўлса, маҳалладан қидиринг!"

Ана бўлмаса! Tалаба қизларни совчи амма-холалардан асраш учун университетларда эълонлар пайдо бўлди.

Аввалроқ тиббиёт олийгоҳларидагина шундай русум пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноёб қоплон "қопқон"га тушди

😱"Қизил тоғ" қўрғонида номаълум йиртқич чорва молларини бўғизлаб кетаётгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун айни шу ҳудудда қор қоплони тасвирга тушиб қолган.

☝️Маълумки, Ғарбий Тянь-Шань, Ғарбий Помир-Олой тизмаларида, Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ғарбий Сибир жануби, Мўғулистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал, Бутанда тарқалган мазкур ноёб ҳайвон йўқ бўлиб кетиш арафасида.

🎥 Видеога кўра аҳоли хонадонларидаги чорвага ҳужум қилаётган йиртқич шу бўлиши мумкин, деб тахмин қилиш мумкин. Мутахассислар бунга аниқлик киритишади, деб умид қиламиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бизни_алдаманг

Университетимизни тезроқ қуриб беринг !!!

🤦‍♂️Талаба бор, университет эса йўқ, аниқроғи битмаган. Ёшлар ижарама-ижара сарсон. Бўлажак IT чилар компьютерларсиз ўқишмоқда. Масъуллар бефарқ.

🔺Гап Тошкент ахборот технологиялар университетининг Нурафшон филиали ҳақида кетмоқда.

Ёшларни қийнаётган ким?
Нега икки йилдан буён қурилиш ишлари пайсалга солинмоқда?
Бундан ким манфаатдор?


😡Бизни алдаманг, ёшларни алдаманг!
Audio
#дайжест

12 октябрь. Бугун Тошкент вилояти ёшлари ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди?

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти –Times Higher Education агентлиги ўзининг World University Rankings – 2023 рейтинг натижаларини эълон қилди.  Ушбу рейтингдаги нуфузли олийгоҳлар орасида Тошкент давлат аграр университети ҳам  бор.

Оҳангарон тумани."Беш ташаббус олимпиадаси" иккинчи мавсум мусобақаларининг сектор босқичлари бўлиб ўтди.

Бекобод тумани. 13- мактабда ,,Меҳнатдан тобланган қишлоқ аёли" мавзусида иншолар кўрик танлови ўтказилди.

Ангрен шаҳри. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактабида давомат тадбири ўтказилди.

Бўка тумани.Ёшларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

Олмалиқ шаҳри. ОКМК спорт мажмуасида саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркада Тошкент вилояти Ёш тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этишди.

Тошкент тумани. марказидаги хиёбонда “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан бир қатор тадбирларни ўз ичига олган фестиваль бўлиб ўтди.

Қибрай тумани.  Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Халқаро қизлар куни" муносабати билан "Дугоналар бормисиз, омонмисиз" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Жим ўтиб бўлмайди манов тоғлардан,
Бағрида ҳайқириб кўксингни бўшат.
Фақат оғиз очма майда оҳлардан,
Тоғларни тоғлардек эъзозламоқ шарт!

Шеър: Носиржон Жўраев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёш_тадбиркор_Ўрта_Чирчиқ

🧺 Ўрта Чирчиқда саватчилар маҳалласи борлигини билармидингиз?

💰 Туманнинг "Бургалик" маҳалласида яшовчи қаҳрамонимиз Зуҳриддин Каримов ҳам қўшимча даромад сифатида шу иш билан шуғулланади ва икки ойда 50 миллион сўм даромад олади.

🔥 Қизиқиб қолдингизми? Батафсил видеони томоша қилинг👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Юқори Чирчиқда 2000  АҚШ долларлик фириб

🔰Юқори Чирчиқ туманида фуқаро Ж.М. бошқа бир фуқаро И.га “Олға” МФЙдаги 15 сотих захирадаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлгани фош бўлди.

💸У 2 000 АҚШ доллар эвазига танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Ҳодиса Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ойдинлашган.

❗️Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табассум

Openbudjet: ҳаммаси маҳалла ободлиги учун! 😄

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Эълон

Ҳурматли маҳалла ёшлар етакчилари!

Бугун маҳаллада ёшлар билан ишлаш борасида мутлақо янги тизим жорий этилди. Сиз Президентнинг маҳалладаги вакили, ёшларнинг ишончи, уларнинг йўлбошчисиз.

Шундай экан, сизнинг муаммоларингиз бевосита бизнинг муаммоларимиздир.

Маҳалладаги иш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келмоқдасиз? Фаолиятингизни янада ривожлантириш борасида таклиф ва мулоҳазаларингиз борми? Қандай масалалар сизни ўйлантирмоқда?

Барчасини @Yoshlar_aloqada_bot орқали бизга юборинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳокама_учун_мавзу

Эй, шу немисларга ҳам қойил қолмайман. Битта болалар боғчаси мана икки ярим йил бўлди, ҳали битмайди.

Фундаментини ўзига бир йилдан ортиқроқ вақт кетди. Энди шу ҳолга келди. Менимча ҳали битишига яна бир-бир ярим йиллар кетса керак. Соққа бўлса бор, қурмайсанми шартта-шартта? Қурувчиларни ўзимиздан олиб келсакмикин-а, нима дейсиз
?😜

Асилбек Турсунов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

ДХХ академияси бакалавриатига қабул бошланди

‼️Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул бошланди.

❗️Академияда 2023-2024 ўқув йили учун кундузги таълим шаклида ўқиш учун номзодлар сараланмоқда.

🔰Аризалар my.dtm.uz сайти орқали 10 ноябрга қадар онлайн қабул қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

❇️Танловда Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ўтаётган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли деб топилган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#дайжест

Бугун Тошкент вилояти ёшлари ҳаётида қaндай янгиликлар бўлди? Дайжестимизда шу ҳақда.

Янгийўл шаҳри.Ҳоким  бошчилигида умумтаълим мактабларидаги таълим сифати танқидий муҳокама қилинди.

Зангиота тумани. Ўқувчилар ўртасида умумтаълим  фанлари бўйича туман олимпиадсининг 2-босқичига старт берилди.

Оҳангарон шаҳри.1- умумтаълим мактабида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги тадбир бўлиб ўтди.

Тошкент тумани. ФВБ томонидан “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.

Юқори Чирчиқ тумани.ИИБ ҳамда туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида 3-4-умумий ўрта таълим мактабларида бўлишди.

Оққўрғон тумани.1-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчи қизлари билан зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш,  кийиниш маданияти,  эрта туғруқ,  эрта турмушнинг олдини олиш бўйича суҳбат ўтказилди.

Қибрай тумани. Ҳокимлик ва саховатпеша ҳомийлар ҳамкорлигида тумандаги эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат тўйлари бўлиб ўтди.

Олмалиқ шаҳри.Кикбокс спорт тури бўйича Италияда ўтказилган халқаро жаҳон чемпионатида 3 нафар йигит-қиз иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Ангрен шаҳри. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Қуръон ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси филиали очилди.

Бекобод тумани. ФВБ ходимлари томонидан 7-умумтаълим мактабида “Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни”га бағишлаб тадбир ўтказилди.

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Отам отангга жўра,
Абайни мeндан сўра.
Қийиқ кўзимга қара,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?

Тайғоқда ўт ёққанмиз,
Оловдан соғ чиққанмиз,
Ёвни бирга йиққанмиз,
Сeн қозоқми, мeн қозоқ?

Шеър: Иқбол Мирзо
Фото:
Абдулазиз Абдурашидов

Образда: нурафшонлик қозоқ қизи Анора Абдурашидова ва олмалиқлик ўзбек йигити Илҳом Иминжонов

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi