Yoshlar kundaligi | Rasmiy
91.8K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илоқ #Видео

🎉 Анъанавий "Илоқ" этнофестивали уч йиллик танаффусдан сўнг яна тикланди. Ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўрни бўлган қадимий Илоқ-Шош давлати таркиб топган ҳудуд, хусусан, унинг пойтахтиТункат қалъаси яқинида ташкил этилган фестивалга қизиқиш юқори бўлди.

😊 Ҳудуд аҳолиси, меҳмонлар, санъаткорлар давра қуриб, қадимий ўланлар, термалар, лапарлар айтишиб, соз суҳбатлар қуришди, турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

📯 Маданият бошқармаси, бадиий ва ҳаваскорлар жамоалари, фольклор-этнографик дасталар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔴 Айни пайтда Бекобод туманидаги "Ёшлик 2" маҳалласида катта тантана

☝️ Элни бирлаштирган эзгу қадрият - умумхалқ ҳашари туфайли ҳудуднинг мазкур олис маҳалласи ҳам обод ва кўркам манзилга айланди. Шу муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят ва туман фаоллари, маҳалла аҳли шу манзилда жам бўлди.

📌 Дастлаб меҳмонлар маҳалладаги 35-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди. Бу ердаги замонавий кутубхона ва мономарказдаги тўгараклар фаолияти кўздан кечирилди, ёшлар билан самимий суҳбат қилинди.

Тадбир давом этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

ЗОЙИР МИРЗАЕВ: "КАРАВОТГА ЧИҚМАСАК, БУ ШЕЪРЛАР ҚАЕРДА ЭДИ?"

🔘 "Ёшлик-2" маҳалласида бўлаётган байрам шодиёналари давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги ҳудуд фаоллари, нуронийлар маҳалладаги Эркин Душаев хонадонида меҳмон бўлди.

📌Уй бекаси меҳмонларга ҳозиргина тандирдан узилган нон улашди. Ҳовлидаги "каравот"да самимий суҳбат бўлди. Шеърхонлик, ҳазил-мутойиба қизиди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

"НИЛУФАР" ДАСТАСИ ЭНДИ "КУЧАЯДИ"😉

⚡️Зойир Мирзаев Бекобод туманидаги "Нилуфар" бадиий лапар дастаси фаолиятини ривожлантириш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 миллион сўм маблағ ажратадиган бўлди.

🔘Мазкур ижодий жамоа 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, 12 нафар ижодкор хотин-қизлар, бувижонлар фаол қатнашади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗОЙИР МИРЗАЕВ - ТАРЖИМОН!

Бекобод тумани 35-мактабдаги самимий суҳбатлар чоғидан.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ: ИККИ ХАЛҚ ФАРЗАНДИ, МАРДЛИК ТИМСОЛИ

2022 йил, 3 июнь. Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хивада унинг қабрини зиёрат қилишди, улуғ мутафаккир номи эсланди.

1974 йил, сентябрь.
Хива тарихи музейидан бир қўлёзма йўқолди. Буни биров билди, биров билмай қолди. Ота-боболаримиз 600 йил кўз гавҳарида сақлаган нодир қўлёзма эди. Ўша пайтдаги раҳбарлар бу қўлёзмани тузукроқ қидириб ҳам кўришмади.

1247 йил. Хоразм юрти вайрон бўлди, мўғуллар Гурганж (Урганч)ни харобага айлантирди, халқ чор тарафга қоча бошлади. Урганчдан паноҳ ахтариб, Хивага келаётган оила шаҳар остонасидаги бир уйда тўхтайди. Чунки фарзанд кутаётган эдилар, вақти-соати етган эди. “Ўғил! Полвон ўғил туғилди!” деди доя хотин.

Унинг ёшлиги Хивада ўтди. Жисмонан бақувват ва зеҳнли бўлганиданми, отаси уни курашга ўргатди, полвонлиги элга овоза бўлди. Уни майдон чорларди. Ўша давр полвонларининг удумига кўра, ор талашиб, муносиб рақиб излаб дунё кезди, Эрон ва Ҳиндистонда донг таратди.

1270 йиллар. Хоразм паҳлавонининг донғи жаҳонга танилди. У ҳақида эл ичида афсоналар пайдо бўлади бошлади, қайси тўй-ҳашамга Хоразм арслони борса, унинг чиқишларини кўргани эл оқиб келарди, подишоҳлар, маликалар юлдузи чақнаб турган полвоннинг хизматига камарбаста эдилар.

1280 йиллар. Форс императори дунёнинг энг зўр полвонларини йиғиб, катта тўй берди. Кураш бошланди. Баҳодирлар жанги бошланди. Шунда Хоразм шунқори форсларнинг мана-ман деган 40 полвонини курашда енгди. Қойил қолган подшоҳ ундан тилагини сўради ва бажо келтиришга ваъда берди. Хоразм паҳлавони асирликда бўлган юртдошларини озод қилишни сўради. Ўзига ҳеч нарса тиламади. Подшоҳ амри вожиб: ваъда бажарилди, 7 минг хоразмликликни олиб, паҳлавон йигит юртига қайтди. 15 йиллик саёҳат, дунё кезиш шу билан тамом бўлди. Зотан, у билан курашадиган полвон қолмаган эди дунёда!

Полвон бола Хивага қайтганида довруғи оламни тутган, шаҳарнинг ва қўшни юртларнинг йигитлари ҳузурига келиб, шогирдликка олишни сўраб турган кунлар эди. Шундай бўлди ҳам. У полвонлар устози – “Пурёйвалий” дея ном чиқазди. Ёшларга кучни қандай бошқариш ва керак пайтда тийиб туриш ҳақида билганларини ўргатди.

Паҳлавон ота касбини асло ташлаб қўймади: ҳар доим пўстиндўзлик ва телпакдўзликда моҳир эди, тирикчилиги шунинг орқасидан эди, тўй-ҳашамларда ва бошқа олишувларда тушган пулни ўша ернинг ўзида камбағал оилаларга эҳсон қиларди. Ҳеч қачон тўрвасида икки кунлик овқати бўлмаган, доим бир кунга етадиган захираси бўлган, қолганини тарқатган дейишади унинг замондошлари.

У эътиқоди мустаҳкам, имони бутун инсон эди, тариқат пирларидан эди. Полвонликда дунёга донғи кетгач, кибрга муккасидан кетмаслик учун ўзини атайлаб заифлаштирди, рубоийлар ёзди, сўзлари эл ичра машҳур бўлаверди, Хиванинг донғи оламга таралаверди. Чор атрофдан ҳамма бу буюк полвонни кўргани келар, 80 ёшни қоралаган, паҳлавон келбатли мўйсафид паҳлавон эса вазминлик билан бош ирғарди.

У 79 ёшида Хивада вафот этди. Васиятига кўра шогирдлари уни ўз устахонасига дафн қилишди. Кейинчалик Хиванинг ҳар бир ҳукмдори айнан мана шу паҳлавон ётган кўҳна мозорни қайта ва қайта таъмирлатди, буни ўзига қарз, шараф деб билди.

Хоразмда тоғ йўқ. Аммо бу паҳлавон “Хоразм тоғи” сифатида эътироф қилинади, ўша давр одатларига кўра, форс тилида ёзган рубоийлари зарҳал ҳарфларда қайта ва кўчирилиб, мардлик ва буюклик тимсоли, ўгити сифатида ҳарбий ўқув юртларида махсус ўқитилади.

20 ёшидаёқ уч салтанат паҳлавони, енгилмас баҳодир сифатида донг таратган бу йигитнинг исми...

Маҳмуд эди, Паҳлавон Маҳмуд эди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧Қадрдон оҳанглар: «Турфа гуллар»
🎼Ижро:
Абдурауф Олимов

🥰Ҳаммаси эсингизда, а?.. Авжи ёз, қишлоқ, вужудни жунжиктирувчи енгил шамол, файзли оқшом ва ҳовли тўла меҳмонлар.

🔥У тўйлар бошқача эди. У тўйларда мен бошқача эдим, сен бошқача эдинг...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#туйғу

Не қилай? Юракдан бўшади таним,
Нажот - кўнишдами, нажот — ўлишда?
Азизим? Азизим! Азизим маним,
Айт, қачон улгурдинг жоним бўлишга?!


Шеър: Усмон Азим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод #Ёшлик2

🔘Вилоят ҳокими Бекобод туманидаги "Ёшлик-2" маҳалласида бўлгани ҳақида хабар қилгандик.

Маҳалла аҳли Зойир Мирзаевни қандай қаршилади? Одамлар бугунги кунидан мамнунми ўзи?

☝️Баъзи ҳолатларда таъриф ортиқчалик қилади. Видеони кўринг, саволларингизга жавоб оласиз.😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таътил2022

ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЙДОНЧАЛАРИ” ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

📌Тошкент вилояти ХТБ тасарруфидаги мактабларда 2022 йил ёзги дам олиш мавсумида 144 та “Соғломлаштириш майдончалари” ташкил этилиши ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
  
📌Ва ниҳоят мавсум бошланди. Юқори Чирчиқ туманидаги 18-сонли мактабда “соғломлаштириш майдончалари”нинг очилиши” бўйича вилоят семинари ҳамда тантанали тадбир ташкил этилди

🔺Ўқувчилар қўл меҳнатидан иборат кўргазмалар, мусиқий чиқишлар тадбирга янада файз бағишлади. 

🔘Кўнгилочар тақдимотдан сўнг туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари ва шўъба раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
                                                                    Маълумот учун: “Соғломлаштириш майдончалари”га вилоятдаги жами 34 560 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинади. Бу ерда спорт, санъат, маданият, фан ва IT технологиялари тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий ака!

Акажонлар доим бор бўлсин!😊👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi