This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мигрант_ёшлар #Мулоқот
Етакчилар хориждаги ёшлар тақдирига бефарқ эмас (ми?)
🔘Ўрта Чирчиқ туманининг бир гуруҳ етакчилари хориждаги тумандошлари билан онлайн суҳбатлашди. Суҳбат ёшларнинг иш ёки ўқиш фаолиятида чет элда дуч келаётган муаммоларига қаратилди.
📌Мулоқотда Саудия Арабистонида катта бир спорт комплексининг тренери бўлган, таэквондо спорти бўйича юзлаб саудиялик шогирдларига эга Яҳё, Англияда дала ишлари билан шуғулланаётган Нурсаид ва бошқа ўнлаб ёшларнинг фикрлари тингланди.
✅Маълумот учун, бугун Ўрта Чирчиқнинг жами 268 нафар ёшлари хорижда ўқиш ва иш билан машғул.
«Ёшлар кундалиги» ёшларнинг ўзга давлатда эришаётган муваффақият ва саргузаштлари ҳақида туркум материалларни эътиборингизга ҳавола қилиб боради.
✉️ Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мигрант_ёшлар #Ўрта_Чирчиқ_тумани_тажрибаси
Аввал хабар берганимиздек, ёшлар билан ишлаш бўйича Ўрта Чирчиқ туманида ўзига хос тажриба шаклланяпти.. Вилоят ёшларининг етакчиси Миразиз Мирсултонов параллел равишда Ўрта Чирчиқ тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига раҳбарлик қилмоқда. Ҳудудда мигрант ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида тартиб жорий этилмоқда. Етакчилар алоқага чиқиб, маҳалладан, Ватандан салом йўллаб, хорижда юрган ёшлар билан фаол мулоқотда бўлиб туришибди.
"Дархон" МФЙ да туғилган Музаффар Турғунов ана шундай мигрант ёшлардан бири. Сизга ҳавола қилинаётган мақола бўлажак доктор, қўшни мамлакатдаги нуфузли олий ўқув юрти талабаси бўлган Музаффар Турғунов ҳақида.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
МЕН ҚАЙТАМАН
У
Ўзбекистоннинг бағри иқтидорларга тўла, биз билган ва билмаган иқтидорларга. Баъзилари бизга таниш, баъзилари эса йўқ. Шундай талант соҳибларидан бири Тошкент вилоятининг фарзанди Музаффар Турғуновдир. У 2001 йил 19 август куни Ўрта Чирчиқ туманининг "Дархон" маҳалласида туғилди. Ёшлигидан кўзида шижоат ўти ёниб турар, асосан тиббиёт, IT ва спорт соҳаларига қизиқар эди. Мактабда билим борасида энг олди йигитларидан эди.
Йўл
Мактабни юқори натижалар билан битирди. Ёш танида мавжланиб турган куч уни ҳарбий бўлишга ундади. “Темурбеклар мактаби” академик лицейига ўқишга кирди ва у ерни битириб, ҳарбий эмас, шифокор бўлишни мақсад қилди. Шу йўсинда Жанубий Қозоғистон Тиббиёт академиясига ўқишга топширди. Бугун айни шу академиянинг 3-курс талабаси, яна денг, грант асосида ўқийди.
Ютуқ
Тил билганнинг тарозида имконият палласи оғирроқ бўлади. Музаффар рус, ўзбек, қозоқ, инглиз тилларини билади. 4 тилда эркин мулоқот қила олади. У "Википедия" бутун жаҳон онлайн энциклопедияси ўзбек сегментининг фаол муаллифларидан бири. Яқинда бошланган Wikistipendiya танловида 576 та мақолани таржима қилди. Wiki оромгоҳи сертификатига эга бўлди. Декабргача давом этадиган бу танловда айни дамда 20-ўринда турибди.
Мен мусофирман
“Албатта ўз юртидан узоқда бўлиш мен учун жуда қийин. Ота-она, яқинлар соғинчи, юртим тупроғи иси... Лекин келажагим учун бу қийинчиликларга чидайман. Нолимайман, бу ерда ўқишим учун барча шароит бор. Стипендия, ётоқхона, ҳаммаси академия томонидан таъминланади. Насиб қилса, ўқишни битириб Ўзбекистонга қайтаман. Баъзан юрт соғинчи ҳам одамни қийнаб юборади. Менинг ўтмишим ва келажагим ўзим туғилган макон, буни сира ёддан чиқармайман,чиқара олмайман...."
P.S. Чет элдан бизни кузатаётганлар диққатига! Сиз ўз ҳаётингиз, ютуқларингиз ҳақида ҳикоя қилмоқчи бўлсангиз, "Ёшлар кундалиги" билан боғланинг.
Алоқа учун бот: @Yoshlar_aloqada_bot
Каналга уланиш:

#Мигрант_ёшлар
Арабларни чемпион қилган чангтепалик ЯҲЁ
Ўрта Чирчиқлик Яҳё Хусанбоев Саудия Арабистони пойтахти Риёдда Taekwondo спорт туридан ёшларга мураббийлик қилади.
26 ёшда. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
Талабалигида Ўзбекистон чемпионларини етиштирган спортчи
2021 йилда қулай таклифга кўра, Саудия Арабистонига йўл олган.
У дастлаб тил борасида қийинчиликларга учрайди ва араб, инглиз тилларини ўргана бошлайди. Ҳозир ҳар икки тилда мулоқот қила олади.
Яҳё ўзининг араб миллатли шогирдларига ўзбек дўпписини қийдиришни ҳам қойиллатибди!
У сўнги 5 йилда Риёдда Taekwondo бўйича чемпионлар бўлмагани, бугун уларнинг сони 10 дан зиёдлигини айтди. Кореяда ўтказилган Осиё чемпионатида эса шогирди бронза медаль соҳиби бўлган!
Хориждаги даромад ва шароити ҳам чаккимас. Бироқ уни Ватандан нимадир ўзига тортаверади. Нималигини ўзи ҳам билмайди. Мақсади тезроқ уйга қайтиш!
Ватан туйғуси, Ватанга муҳаббат деганлари шу бўлса керак!