Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.1K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Чирчиқ #Пискент

Мактабгача таълим ташкилотлари сони кўпаймоқда

👫Чирчиқ шаҳридаги “Янги ифтихор” маҳалласида ўз фаолиятини бошлаган 5-сонли “Бинафша” давлат мактабгача таълим ташкилоти илгари таъмирталаб аҳволда эди. Давлат бюджети ҳисобидан капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган боғчада болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилди.

👭Пискент тумани “Мустақиллик” маҳалласида янги 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди. Замонавий кўриниш, кенг, ёруғ, шинам хоналар, барча қулайликларга эга боғча маҳалланинг 150 нафар фарзандини бағрига олиш қувватига эга.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
#келажагинг_учун_овозбер

🗳Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов сайлов куни хизмат вазифаси билан боғлиқ узрли сабаб туфайли яшаш манзилида бўла олмаслиги сабабли муддатидан олдин овоз берди.

📌Сиз ҳам сайловда фаол иштирок этиб, ўзингиз танлаган муносиб номзод учун овоз беринг.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

ОТМларда супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар учун шартнома қачон берилади?

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
Тошкент вилояти Коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ огоҳлантиради!

🚰Бўка туманида "Маданият" МФЙ Мингчинор кўчасида комбайн газ қувурини уриб юборганлиги сабабли 354 та хонадонда узилиш кузатилган. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🚰Тошкент тумани "Оқибат" МФЙ Оқибат 2-тор кўчаси, кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 70 та хонадонда узилиш кузатилади.

🚰Чирчиқ шаҳри "Оққовоқ" МФЙ да узилиш кузатилгани сабабли 544 та хонадон, 2 та коллеж ва 1 та боғчада узилиш кузатилмоқда. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

🚰Ангрен шаҳри "Бўстон" МФЙ Машҳур кўчасида ичимлик сув қувурларидаги носозликларни бартараф этиш мақсадида узилиш кузатилмоқда.

🚰Янгийўл шаҳар марказий сув иншоотида электр энергияси ўчганлиги сабабли насос агрегатлари тўхтатилган. Шу сабабли ичимлик суви таъминотида узилиш юзага келиши кутилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
#Эълон

🔴 Тошкент туманида сайловчиларга тезкор ахборот бериш маркази – “Call-center” фаолияти йўлга қўйилди

📨 Шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни барча иштирокчилари, туманимиз аҳолиси ва кенг жамоатчиликка тезкор ҳуқуқий ахборот берилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент туманида Cайловчиларга тезкор ахборот бериш маркази – “Call-center” фаолияти йўлга қўйилди.

Сиз ушбу “Call-center” телефон рақамлари орқали мурожаат қилиб, сайлов жараёнларига оид барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

“Call-center” телефон рақамлари:

☎️ 95 177-12-33; 95 195-12-33; 95 146-66-62.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
Суперлиганинг 23-турини Тошкент вилояти дербиси бошлаб беради

⚽️ Суперлиганинг 23-тури доирасида Олмалиқнинг "АГМК" ва Бекободнинг "Металлург" жамоалари майдонга тушади.

▪️Бу тўқнашув жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро 28-беллашуви бўлади. Ўтказилган учрашувларда 12 ғалаба АГМК ҳисобига, 12 ютуқ "Металлург" номига ёзилган. Қолган 3 беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган.

Айни пайтда АГМК мусобақа жадвалида 40 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда, «Металлург» эса 19 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

📌Бўлажак баҳсни ФИФА ҳаками Аскер Нажафалиев бошқаради.

Учрашув бугун соат 18:15 да Бекободдаги «Марказий» стадионда бошланади.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
⚡️⚡️⚡️

Эмланган талабаларга 10 фоизли чегирма бериш муддати узайтирилди

💰Супер контракт асосида ўқишни истаганлар 20 ноябргача тўловни амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар тарқатди.

💰Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати 2021 йил 15 ноябргача узайтирилди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
Дзюдочи допинг сабаб 3 йилга спортдан четлатилди

⚡️Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори ва Осиё ўйинлари ғолиби Диёрбек Ўрозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган “Meldonium” моддаси аниқланган.

⚡️Натижада у 3 йил муддатга спортдан четлатилди.

⚡️Дзюдочи халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

🥊Видеода марҳум Мурод Хонтўраевнинг фарзанди. У ҳам отаси каби ММА'ни танлаган. "От изини той босар", деганлари шу бўлса керак!😊👍

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

🍃🍃🍃

Салом хайрли тонг, сенга ташаккур! 🍁

Бугунги хайрли амаллар учун,
Кўнгилга энг яқин хабарлар учун,
Дилдан-дилга етган сафарлар учун.

Салом хайрли тонг, сенга шукрона!

Дўстининг боши омон, жони саломат
Тилаги ўринли, ҳам бемаломат
Борлигининг ўзи тенгсиз саодат
Салом беназир дўст, беқиёс ошна...


Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#ҳикмат

Яшашни ёш боладан ўрганинг!

...ҳеч сабабсиз табассум қиладилар...
...йиқилсалар, дарҳол ўринларидан туриб кетадилар...
...бир нарсани хоҳласалар, етишмагунча чекинмайдилар...
...қизиқтирган нарсасини англаб етмагунларича уларни ҳеч нарса тўхтата олмайди...
...асло қўрқувни билмайдилар...
...уришиб койисангиз ҳам, хафа бўлиб гина қилмайдилар, дарҳол унутадилар... 🙂


Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
❄️❄️❄️

🌨 Ўзбекистонда қиш бошланди: айни пайтда Зоминда қор ёғмоқда экан

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
⚡️Қандай оила кам таъминланган деб топилиши белгиланди

🧰 Вазирлар Маҳкамасининг 21 октябрь куни қабул қилинган қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,
ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин.

👨‍👩‍👧‍👦 Оила:

2021 йил 1 сентябрдан – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;

2022 йилдан бошлаб – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
⚡️Чирчиқ пединститут ректорига Малибу-2 харид қилинди

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали маълумотларига кўра, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан 369 миллион сўмга бир дона «Malibu-2» русумли хизмат машинаси харид қилинди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
#спорт

🥊Сербиядаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини қайси боксчилар ҳимоя қилади?

Ўзбекистон бокс федерацияси Сербиядаги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоа аъзолари рўйхатини расман маълум қилди.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:

-48 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов

-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов

-54 кг. Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг. Миразизбек Мирзахалилов

-60 кг. Абдумалик Халаков

-63,5 кг. Мужибулло Турсунов

-67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-71 кг. Шаҳрам Ғиёсов

-75 кг. Саиджамшид Жафаров

-80 кг. Одилжон Аслонов

-86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг. Мадияр Саидраҳимов

+92 кг. Лазизбек Муллажонов.

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 25 октябрь-6 ноябрь кунлари Белград шаҳрида ўтказилади.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Манзара

🗓 Бугун эски тақвим бўйича Ақраб ойи бошланди.

🌧 Кечаги ёмғирдан кейин ҳаво очилиб, 🌤 қуёш чарақлаб чиқди.

🚶‍♂Намчил, тоза ҳавода сайр қилинг, кузнинг ўзига хос табиатидан баҳра олинг.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
🍃 Кузда иммунитетни мустаҳкамлаш қоидалари

Совуқ ҳавода шамоллаш, бронхит ва ангина каби касалликларга чалинмаслик учун нима қилиш керак? Организмнинг ҳимоя кучларини мустаҳкамлашга киришинг.

1. Тўғри овқатланинг

🍽 Куз мавсумида ўзингизни қийнамасдан машаққатли парҳезлар ва очликдан воз кечинг. Организмга зарур бўлган витаминлар, минераллар ва микроэлементларга бой меъёрий рацион — саломатликнинг асосий шарти.

2. Тартибга риоя қилинг

🕑 Кунингизни шундай ташкил қилингки, унда ортиқча стресс ва чарчоқларга ўрин бўлмасин. Солиққа зарар етказмасдан ҳамма нарсага улгуришишга ҳаракат қилинг, бунинг учун вақтингизни тўғри ташкиллаштиринг.

3. Дам олинг ва тўйиб ухланг

😴Тўлақонли уйқу иммунитет учун катта аҳамиятга эга. Шуни ёдда тутингки, организмни қайта тиклаш учун энг кераклиси соат 22:00 дан тунги 02:00 гача бўлган вақт ҳисобланади.

4. Спорт билан шуғулланинг

🚴‍♀️ Жисмоний ҳаракат шамоллаш ва ангинанинг олдини олишда ёрдам беради. Спорт секцияси ёки фитнес клубга ёзилишнинг иложиси бўлмаса, шунчаки эрталаб ва кечқурун бадантарбия билан шуғулланинг. Оддий машқлар бўлса-да, асосийси уларнинг мунтазам бажарилиши.

5. Тоза ҳавода сайр қилинг

🚶‍♂️Хиёбонда оила аъзоларингиз, дўстларингиз, севимли инсонингиз ёки ёлғиз сайр қилиш — дам олиш ва кучга тўлишнинг ажойиб усули. Табиат қўйнида спорт билан шуғулланишга имкон бўлса, ундан-да яхши! Шунда организм икки карра кўп кислородга тўйинади.

6. Чиниқинг!

🛁 Чиниқишнинг усуллари кўп. Совуқ сувда ювиниш, совуқ ва иссиқ сувни кетма-кет устингиздан қуйиш, умумий контраст душ, салқин нам сочиқда артиниш энг маъқул усулидир. Чиниқишнинг айнан ўзингизга мос келувчи усулларини танланг ва уларни мунтазам тарзда амалга оширинг.

7. Ҳавони намлантиринг

🌡Қуруқ ва илиқ ҳаво бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг қуриб кетишига сабаб бўлади, натижада вирус ва бактериялар фаол кўпая бошлайди. Ҳавони намлантирувчи қурилмани харид қилинг ва мунтазам равишда хоналарни шамоллатинг. Кундузи ҳаво ҳароратини 18-22, тунги вақтда эса 16-20 даражада сақлаш тавсия этилади.

8. Кўпроқ табассум қилинг

😁Ижобий руҳий ҳолат саломатлик учун жуда муҳим. У иммунитетни мустаҳкамлаш, яхши кайфият ва ўзига бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлади.

9. Тўғри даволанинг

👨‍🔬 Тўғри даволаниш касалликларнинг қайтарилмаслиги учун ўзига хос профилактика ҳисобланади. Ангина тез-тез безовта қилса, дори танлаётганда унинг нафақат томоқдаги оғриқни қолдириши, балки бартараф қилиши ҳамда қайта ангинанинг олдини олишига эътиборли бўлинг.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
⚡️ Чирчиқда "Спарк" ни олиб қочган шахс ушланди, "Каптива"да қоида бузган ҳайдовчи эса қидирувдаги айбдор бўлиб чиқди


🚗 20 октябр куни Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқарони дўконга кириб кетганлигидан фойдаланиб, номаълум шахс унга тегишли бўлган «Спарк» автомашинасини олиб қочган.

🚔 Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят 2000 йилда туғилган Чирчиқ шаҳрида яшовчи вақтинча ишсиз бўлган фуқаро томонидан содир этилганлиги маълум бўлган.

📁 Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

***

Худди шу куни Чирчиқда яна бир бошқа ҳолат аниқланди:

👮‍♂️ЙПХ ходимлар томонидан "Captiva" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги, транспорт воситаси ён ойналарининг туси қорайтирилганлиги бўйича рухсатномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ҳам йўқлиги аниқланган.

🔍Шунингдек, планшет мосламаси ёрдамида ҳайдовчининг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганда, ҳайдовчи Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

📝Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.А. ҳудудий ИИБга топширилган ва бошқарувидаги автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
#Тавсиянинг_инжиғи

ЮТУБДАГИ ЛОЙИҲАМИЗ – "НИШОН"НИ КУЗАТИБ БОРАЯПСИЗМИ?

🔆Агар сиз ҳалиям бу ютуб каналга обуна бўлмаганман, десангиз, унда, ай-яй-яй, уят будеть☺️

📌Сизга кейинги бир ҳафта-ўн кунда ютуб каналимизда эълон қилинган қизиқарли видеолар мундарижасини ҳавола қиламиз.

1.🎬 "Ўткан кунлар"да Отабек ролини ўйнаган машҳур актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов ўзбек дубляж санъатининг бугунги аҳволи ҳақида куюнчаклик билан гапирди:
https://youtu.be/g_nKGO3qwWw

2.🧑‍🎓 Совет пайтида Ўзбекистон олий раҳбариятида ишлаган, Оққўрғон фарзанди профессор Султон Сегизбоев хоинми ёки қаҳрамон?
https://youtu.be/R44Xx3m44T4

3. 🍇"Ризамат" узум нави ижодкори, қибрайлик Ризамат ота ҳақида свежий ҳикоя.
https://youtu.be/F-cTlvHu8Yw

4. 👩Чиноздан чиққан қаҳрамон – Турсуной Охунова афсонаси.
https://youtu.be/dBemdYJrph4

5.💳 кредитга олинган 1 миллиард сўмни гумдон қилган сохта тадбиркор портретига чизгилар.
https://youtu.be/OMO96ANBTeo

P.S. Лойиҳа ривожланиши учун ютуб каналимизга обуна бўлинг. Гидрометнинг ахбoротига қараганда, барча ақлли ва креатив инсонлар "Нишон" ютуб каналини кузатишаяпти ☺️

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
#Экслюзив

САЙЛОВГА ИККИ КУН ҚОЛДИ – ҚАЕРДА ОВОЗ БЕРИШИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови – келажак танлови. Бу жараёнда иштирок этиш ҳар бир йигит-қизнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчи, фуқаролик масъулиятидир.

🤔Аммо, сиз қаерга овоз беришга боришингизни билмаяпсизми? Сўрашга уялаяпсизми? "Ёшлар кундалиги" бу борада сизга ёрдам беради.

🤝Жамоамиз билан биргаликда ҳудудлардаги сайлов участкалари жойлашган манзил бўйича рўйхат шакллантирдик. Сиз унда Google орқали ўзингиз жойлашган ҳудуддаги сайлов участкаси манзилини билиб олишингиз мумкин.

📌Демак, қуйида Тошкент туманидаги сайлов участкаларининг манзили, боғланиш учун алоқа рақами ҳамда жойлашув локацияси билан танишишингиз мумкин.

Тошкент туманидаги сайлов участкалари жойлашган манзил бўйича маълумот (локация)

📍Биринчи қисм

📍Иккинчи қисм

📍Учинчи қисм

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри #Менинг_президентим #Челленж

❗️Кеча бир гуруҳ кўнгиллилар #Менинг_президентим шиори билан челленж ўтказишди.

🚗🚙Челленж иштирокчилари Ангрен-Оҳангарон-Нурафшон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл
маршрути бўйича юриб ўтишди.

🎥Тафсилотлар – видеода

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy