Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

"Ёшлар кундалиги" жамоаси вилоят мониторинг гуруҳи билан биргаликда Бекобод шаҳрида бўлди.

🔰 Ёшлар билан ишлаш бўйича ташкил этилган штаб фаолияти билан танишдик.

🏢 Шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев шу куни штабда бажарилган ишлар муҳокамасига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказаётган экан.

🧮 Аниқ рақамлар, фактлар, бажарилган ишлар ҳақида батафсил мақола ва инфографикалар тайёрлаймиз. Шу боис, ҳозирча қисқача жараёндан видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

❗️Сиз буни кўришингиз керак, ҳурматли ёшлар ва ҳокимлар.

Бизнинг бот
@yoshlar_kundaligi_bot
____________

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

Бекободнинг шамолидек шиддатли ёшлар

🏢 Шаҳар ҳокими ёшлар билан ишлаш бўйича штабда ўтказган йиғилиши давомида қаттиққўл ва ёшлар муаммоларини чуқур тушунадиган раҳбар сифатида тасаввур уйғотди.

🔰 Зафар Файзуллаев ҳаммани эринмай эшитди, штабда ишни тўғри ташкил этиш бўйича қандай муаммолар, масалалар борлигига қизиқди. Шаҳардаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар билан вертикал мулоқот, ахборот алмашув тизими қандай ишлаётганини текширди, жорий авҳолни янада яхшилаш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Сўнгра у бир гуруҳ фаол ёшларни – Бекободнинг олтинбошларини Ватан номидан тақдирлади. Бизга айтишларича, ҳар ҳафтада ҳоким фаол ёшларни рағбатлантириб бориш тартибини йўлга қўйган экан.

👌 Ана шунақа гаплар. Хўш, бошқа жойларда аҳвол қандай? Сиз яшайдиган ҳудудда ҳам ҳоким бобо ҳузурига кириш "яшил"ми ёки "қизил чироқ"ми?

Бу ҳақда ботга секин ёзиб юборинг.
😇☺️😎🤙🤫🤭

Бизнинг бот
@yoshlar_kundaligi_bot
____________

👉
ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

🏛 Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси топшириғига кўра, жойларда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширилиши юзасидан тизимли ўрганишлар олиб борилаяпти.

🖥 Мониторинг жараёни ва натижалари билан каналимиз орқали сизларни таништириб бораяпмиз. Аввал хабар берганимиздек, бугун Бекобод шаҳрида ўрганиш ўтказилди.

Албатта, шаҳарда бу йўналишда жуда кенг масштабдаги ишлар қилинган. Илгариги ҳолат билан ҳозирги манзарани солиштириб бўлмайди. Ўзгариш катта. Аммо, иш бор жойда, камчилик ҳам бўлади. Айнан шунинг учун ҳам жамоатчилик назорати зарур.

⁉️ Бошқа мутасаддиларга ҳам сабоқ бўлар, бордию, шундай камчиликлар бўлса, мониторинг гуруҳи боргунча вазиятни ўнглашар деган умидда танқидга лойиқ бир манзарани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қолганини видеода кўринг.
🤷‍♂️🤫😳

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
#Бекобод_шаҳри

⚡️Вилоят ДСБ бошлиғи Равшан Раимовнинг топшириғига кўра, Бекобод шаҳридаги ёшлар иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди.

🎁Шахмат ва стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлганларга қимматбаҳо совғалар берилди.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бекобод_шаҳри

🖥 Замонавий дунёда давлат хизматчисини компьютерсиз, зарур жиҳозларсиз тасаввур этиш қийин. Айниқса, ёшлар билан ишлайдиган бўлса, икки ҳисса бу шарт: интернет, ахборот алмашиш ва тарқатиш сингари функциялар дегандек...

‼️ Бекобод шаҳрида бугун ёшлар етакчиларига барча шароит яратилди. Уларнинг фаолиятида керак бўладиган барча турдаги жиҳозлар шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб берилди ва топширилди.

📋 Аммо, давлат раҳбари ва вилоят ҳокимининг тегишли қарорига қарамай, янги йилнинг, мана, учинчи ойи бошланса ҳамки, айрим туман ва шаҳарларда етакчилар "қуроллантирилмади". Улар эскича усулда, қайд дафтарлари ва қуруқ гап билан ишлаб туришибди.

👆 Биз тез орада бу ҳудудларга алоҳида тўхталамиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бекобод_шаҳри

🔘Ҳокимлик атрофидаги темир панжаралар олиб ташланаяпти, қаровсиз ҳолатда бўлган ҳовлида ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

❗️Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Бекобод тумани ҳокимлиги бинолари атрофини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланиб, боғ яратиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi