#Қибрай #Янги_боғ
📍Қибрай туманидаги "Селекция" МФЙ Камолот кўчасида норасмий чиқиндихона мавжуд эди. Автомобиль йўли ёқасида жойлашган 1,2 гектар майдондаги саноат чиқиндилари уюми кўрган кўзга хунук кўринар, ёмон таассурот қолдирарди.
🌳Департаментнинг туман бўлими ходимлари ушбу ҳудудни боғга айлантиришни мақсад қилишди. Эрта тонгдан қарийб 62 та машина чиқинди чиқарилиб, 100 та юк машинада унумдор тупроқ олиб келинди, кўчат экиш ишлари бошланди.
🌿Янги ташкил этилган боғга серҳосил 100 та олма, 120 та бодом, 200 та олхўри, 150 та узум ва манзарали 100 та павлония кўчатлари ўтқазилди.
📜Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг машҳур мисралари ёдимизга тушди:
"Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали..."
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi.