Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#онлайн
#сессия

Самарқанд вилояти маъмурий маркази Гулободга кўчирилади

Президент Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Йил якунига қадар шаҳар бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Раматов, Турдимов ва Зокировга топшириқ берилди.

Хориждан лойиҳачилар жалб қилинади. Одамларга яшаш учун қулай, туристларга мақбул шаҳар қилиш шарт. Шаҳар кенгайгандан кейин маҳаллалар кўпаяди, инфратузилма шакллантириш зарур. Бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма босқич 5 та: Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув- янги туманлар ташкил этилади.

Манба

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
​​#Сессия #Адлия_трендда

📌Айни пайтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ 58-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги бўлим бошлиғи С.Азизов ҳисобот бермоқда.

🔘Маълум бўлишича, Халқ депутатлари Бўка тумани кенгаши депутати Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, туманда қарор қабул қилиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлмаётгани юзасидан шикоят қилган. Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишга кўра, Бўка туманида қуйидаги камчиликлар аниқланган:

Ҳокимнинг 4 та қарори адлия бўлими билан келишмасдан қабул қилинган;
82 та ҳужжат меҳнат қонунчилигига зид нормалар билан қабул қилинган;
Ҳоким 25 та ҳолатда МФЙ раисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган. Аслида бу ваколат ҳокимга тааллуқли эмас;
Аукционсиз ер ажратишга оид 2 ҳолат қонунчиликка зид;
Туманда сессия муҳокамаси ўтказилмасдан 6 та қарор қабул қилинган;
5 та ҳолатда ҳокимлик юристлари депутатлар қарорини ўзгартириб қабул қилиб юборган;
20 та ҳолатда Кенгаш қарори сессияга раислик қилмаган шахс томонидан қабул қилинаяпти. Яъни сессия жараёнида раис (ҳоким) қатнашмаган, лекин қарорга у имзо чеккан.
Ўрганиш давомида 159 та қарор ноқонуний қабул қилингани маълум бўлган, шундан 19 таси бекор қилинган.

🔺Тизимли камчилик:
1) сессияда маъқулланганидан кейин қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади. Аслида аввал қарор лойиҳаси тайёрланиши керак;
2) доимий комиссия раислари, кенгаш раисига Е-qaror тизимида кабинет очилмаган. Е-qaror тизимида электрон имзо билан ишланмаяпти.

Вазирлик мутасаддисининг хулосаси вилоят Кенгашида кескин танқидий муҳокама қилиняпти. Депутатлар адлия органлари қачонки ҳокимлик қарор қабул қилса, кейин хато топиш билан шуғулланмасдан, ҳокимликлар юридик хизмати билан ишласа бўлмайдими, деган мазмунда эътироз билдиришмоқда.

❗️Энг ёмони, ҳокимларнинг аллақачон ижро жараёнида бўлган айрим қарорлари жузъий камчиликлар учун бекор қилинса, жамиятга наф бермайди, аксинча ишларни сустлаштиради, дейилмоқда. Энг асосийси, адлия органларида Халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини бекор қилиш ваколати йўқ. Бундай ваколат фақат Сенатда мавжуд.

⁉️ Хуллас, қонунчиликни ҳар ким ўзига мослаб талқин қилиши, хусусан, адлия органлари результат учун ишлашни бас қилиши лозим. Кенгашдаги қизғин муҳокамалар ҳам шундай мазмунда бўлмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
#Кенгаш #Сессия

🎙 Кун тартибидаги масала бўйича Бўка тумани ҳокими Кенгашга ахборот бермоқда. Адлия органлари аниқлаган камчиликларга ижро органи вакили изоҳ бераяпти.

Низомиддин Аббосов,
Бўка тумани ҳокими:

Туман адлия бўлими эски сана билан огоҳлантириш берган (сизлар нима қилсангиз ҳам қонунга тўғри келаверади, а? );

Туман адлия бўлими бошлиғидан кўп марта илтимос қилдим, ёрдам беринг, дедим. Лекин нимагадир биргаликда ишлай олмадик. У бугун Оққўрғон туманига ишга юборилди.

Камчиликларга йўл қўйган ходимларимизга чора кўрамиз, юридик бўлими мутахассисига хайфсан эълон қилдик.

P.S. Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокимлиги юристини лавозимидан озод қилиш бўйича Кенгашга таклиф киритди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
​​⭕️Live #Сессия

Вилоят адлия бошқармасининг 2022 йилнинг 1 ярим йиллигидаги фаолияти бўйича бошқармасининг раҳбари А.Дадажонов кенгашда ҳисобот бермоқда.

Тарғибот бўйича:

10 минг 200 та тарғибот тадбири ўтказилган;
Жиноятчилик ошган ҳудудларда адлия органи вакиллари тарғибот олиб борилади. Ҳозир 387 та шундай қизил ҳудуд бор. Уларнинг 100 тасида тарғибот қилишибди;
Вилоятда 9 та нoтариус кадр етишмаяпти;
Давлат хизматлари маркази ва ЗАГСларда майда порахўрлик (5-10 минг сўм) бор, битта мудирани ишдан олдик, 10 кишига хайфсан бердик;
Бино ва бошқа ташкилий жиҳатдан муаммо йўқ, ҳамма муаммо ўзимизда. Ишлашимиз керак.

"Ёшлар кундалиги" кўтарган мавзу бўйича:

Сайёр қабулларда ҳақиқақан ҳам ҳуқуқий тушунча етишмаслиги билан боғлиқ муаммо бор. Биз бу масалага 100 фоиз қўшиламиз. «Адлия йўлаги» қилиш қийин бўлади. Биз ҳамма маҳаллаларга хат чиқардик. Биз энди маҳаллалар билан ишлашни бошлаймиз.

"Адлия ходими депутатга ҳамкор" лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Ҳар бир ходим вилоят, шаҳар, тумани кенгаши депутати билан бирга ишлайди.

(Қабулларда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш, ўша қабулнинг ўзида фуқарога давлат хизмати билан ёрдам беришга нима ҳалал бераяпти, ҳурматли адлия бошқармаси? – "Ёшлар кундалиги")

Муҳокама. Зойир Мирзаев:

💭 Жойларда бўлаётган қабулларда кўтарилаётган 100 та масаладан 80 таси менинг ваколатимга кирмайдиган мавзулар. Субсидия, бола пули, уй-жой, ер бериш ва ҳоказо масалалар. Лекин, шуни мен ўша жойда юрист бўлиб тушунтириш беришимга тўғри келаяпти. Шунда эҳтиёжманд фуқароларга ҳуқуқий тушутириш бериш мумкинку! Қуйида ҳуқуқий онгни кўтариш керак. Тўғри, биз фуқароларни эшитишга мажбурмиз, лекин барча ўз ишини қилиши керак-да.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
⭕️Live #Сессия

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИ ҲАЙДАБ ЧИҚАРИШГА ҲАҚЛИМАН – ТАДБИРКОР

Адлия бошқармаси раҳбари сессияда ҳудудларда бинолар бўйича ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ деб ёлғон ахборот берди.

⚡️Оққўрғонлик тадбиркор туман Давлат хизматлари маркази биноси билан боғлиқ муаммо борлигини, улар ҳозирда тадбиркорга қарашли бинода асослантирувчи ҳужжатларсиз ўтирганини таъкидлади.

🔴Тадбиркор айтаяпти: мен аслида буларни бинодан чиқариб юборишим керак. Лекин, ўзим оққўрғонликман. Халқни ўйлаб индамаяпти.

🔹 Адлия бошқармасининг бошлиғи: Тўғри масала кўтаряпсиз. Масала бизда қолган. Ҳал қилиб берамиз. (қолгани я-ля, ля, гаплар. Ие, 5 минут олдин бизда муаммо йўқ деган ким эди?)

⚡️ Яна бошқа ҳолатларда депутат туриб айтаяпти: Тизимга қарашли бино қаровсиз, абгор аҳволда катта йўл бўйида турибди. Қанча маҳаллаларда бино йўқ. Нимага шундай биноларни туман балансига қайтариб бермайсизлар, акалар?

🔹 Адлия бошқармасининг бошлиғи: Бу масалани ҳам ўрганиб чиқамиз.

P.S. Ўзи аслида жуда кўп ҳудудларда адлия тизимига қарашли бинолар билан боғлиқ муаммолар бор. Бошқарма бошлиғи сессияга яхши тайёргарлик кўрмай келгани маълум бўлаяпти. 10 минут олдин айтилган гап, кейингисига тўғри келмаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
⭕️live #Сессия

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 18 НАФАР ОДОБ-АХЛОҚСИЗ СУДЬЯ ЖАЗОЛАНДИ

Дилшод Таджибаев, Тошкент вилояти суди раиси:

🔹 Тошкент вилоят суди томонидан одил судловни амалга оширишда йўл қўйган хато ва камчиликлар ҳамда “Судьялар одоб-ахлоқ кодекси” талабларига амал қилмаган 17 нафар судьяга “огоҳлантириш”, 8 нафар судьяга “ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

☝️ Икки нафар судьянинг ваколатлари Судьялар олий кенгаши томонидан муддатидан илгари тугатилган, 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилиб, огоҳлантириш билан чекланган
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
​​⭕️Live #Сессия

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАРКАЗИ НУРАФШОНДА "АДОЛАТ УЙИ" ҚУРИЛАЯПТИ – МИРЗАЕВ

Вилоят суди раиси Д.Таджибаев 2022 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот бераяпти. Иккита таклиф, эътироз билдиряпти.

1️⃣ Биринчиси, суд биносига борган одам балки билиб-билмай нимадир қонунбузарлик қилган бўлиши мумкин. Лекин биноларнинг ичига кириш мумкин эмас, ташқарида эса ўтирадиган жойлар йўқ. Уларга суд ҳукми ўқилмай туриб, офтобда турғазиб қўйиб жазолаяпсиз. Ашаддий жиноятчилар билан боғлиқ масалалар бошқа. Лекин маъмурий ишлар ва бошқа шу каби ҳолатларни онлайн ўтказиш мумкин-ку!

Жиноий ишлари бўйича вилоят суди судьяси: Бизда бу камчиликлар бор ва бу бўйича ишлаймиз. Ҳақиқатан ҳам судлар атрофида келувчилар учун шароитлар етарли эмас. Кўп ҳолатларда судлар вақтида бошланмаяпти, бу ҳам бор гап. Ички камчиликларимизни тўғрилаймиз.

2️⃣ Иккинчиси: Чинознинг Яллама қишлоғидан Қуйи Чирчиқ туманлараро судига келгунча 4 соат вақт кетади. Шунақа ҳолатларда ҳафтасига бир марта сайёр суд ўтказилса бўлмайдими?

Жиноий ишлар бўйича вилоят суди судьяси: Бу масала бўйича ҳам ишлаяпмиз, ташкил қиламиз.

P.S. Кенгаш раиси сўз олиб, вилоят марказида вилоят судлари учун бино қурилаётгани ва у жой "Адолат уйи" деб номланишини маълум қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
#Сессия

📌 Зульфия Зокирова (Халқ депутатлари вилоят кенгашининг фаол депутати) қизиқ бир масалани кўтарди: Вилоят кенгаши қарор қабул қилади. Шаҳар ва туман ҳокимларига аниқ топшириқлар берилади. Лекин шаҳар ва туман ҳокимлари яна маҳаллий Кенгашда вилоят Кенгаши қарорини тасдиқлашни сўрайди. Уларнинг сессияси эса, дейлик, кейинги ойнинг 25-санасида бўлади. Бунгача вилоят Кенгашининг қарори музлаб туради. Бу қандай гап? Нимага қарор устига қарор? Ахир Халқ депутатлари вилоят Кенгаши вилоятнинг олий органи эмасми? Унинг қарорларини ижро этишни сунъий равишда пайсалга солишдан нима наф?

💭 Зойир Мирзаев бу масалага жавоб берди: Вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари бу масала бўйича ишлаб, навбатдаги сессияга қадар вилоят Кенгаши қарорларининг ижроси билан боғлиқ вазият бўйича, хусусан, молиявий топшириқларнинг бажарилиши бўйича ахборот беради.

‼️ "Ёшлар кундалиги": ҳақиқатан ҳам жуда кўп ҳолатларда ниҳоятда зарур, халқ кутаётган, дейлик, қайсидир муҳтож оилага тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатишга доир қарорнинг ижрога қаратилиши учун ойлар керак бўлади. Бу ўринда ҳамма гап ҳокимликлар юридик бўлимида ишлаётганларнинг ҳужжат айланиш тизими, ижро жараёнига оид етарлича билимга эга эмаслигида. Эндиликда бу каби ҳолатлар кескин камайса яхши бўлар эди. Чунки, қарорларнинг деярли барчаси ёшларга у ёки бу масалада бевосита алоқадордир.

Сессия ишида 10 дан ортиқ депутат, масъул ваколатли шахс иштирок этмагани танқид қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
#Сессия #Live

СЕССИЯ ПАЙТИДА УХЛАЁТГАН ДЕПУТАТ ВА БОШҚА МАСЪУЛЛАР

🤭 Сессия қизғин давом этаётган пайт айримлар ноз уйқуда. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг бугун бўлиб ўтган 58-сессияси.

Фото: Абдулазиз Абдурашидов

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Сессия #Тадбиркорлик

Зойир Мирзаев ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#сессия #қишлоқ_хўжалиги

Президентимиз вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини таъкидлади.

Шу муносабат билан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқилади;

9 минг гектар ер деҳқон хўжаликларига тарқатилади;

Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказлари ишга туширилиб, уларга 50 миллион доллар йўналтирилади;

Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилинади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi