This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зиёрат #Бухоро
📍Бўка туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Бухорога саёҳати қандай ўтди?
🎥 ДХХ томонидан ташкил этилган тур таассуротлари ҳақида видеода кўринг.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Зиёрат_туризми
Қирқ қиз булоғи
Маълумки, Пискент тумани тарихи икки ярим минг йилликларга бориб тақалади. Мазкур ҳудудда “Парпи ота”, “Бобо Ғозий Турк тўғон”, “Хасти Бузург” ва “Қирққиз” зиёратгоҳлари мавжуд.
Йилнинг тўрт фаслида ҳам зиёратчилар учун қулай шароитлар яратилган "Қирққиз" қадамжоси доим одамлар билан гавжум. У Олмалиқ шаҳридан 6 километр ғарбга юрилганда Кўл ота қишлоғида жойлашган. Зиёратгоҳда тоғ тагида қайнаб чиқаётган 40 та булоқ бор. Ажабланарлиси, сувларининг таъми ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган.
Маҳаллий афсоналарга кўра, VIII асрларда бу жойларда бир подшоҳ ҳукм сурган. Унинг ёлғиз қизи бўлган экан. Бир куни ёв бостириб келади. Подшоҳ лашкарлари билан ёвга қарши чиқади. Бироқ ёв сон-саноқсиз эди. Енгилишини сезган подшоҳ қизига чопар юбориб, яширинишни амр этади. Қиз қирқ канизаги билан тоққа қочиб кетаётиб, душман лашкарларига дуч келади. Ор-номусини сақлаб қолиш учун қизлар ўзларини чуқурликдаги кўлга отадилар ва ҳалок бўладилар. Орадан йиллар ўтиб, кўлнинг қуйи қисмида Кўл ота қишлоғи шакилланади. Маҳаллий аҳоли бу ерга келиб, булоқларни санаб кўришса, жами қирқта экан. Шунда улар ота-боболари айтиб кетган ҳикоя ҳақиқатга яқинлигини тасдиқлашади. Унга Қирққиз булоқ дея ном беришади.
“Қирққиз” зиёратгоҳида саёҳатчилар учун маиший хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
Айни пайт ёмғир томчилари Қирққиз булоқларига ўйноқлаб қўшилмоқда. Ажойиб манзараларнинг гувоҳи бўлинг.
📍 Локация
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#зиёрат_туризми
Ҳассаси чинорга айланган авлиё
Таҳлилларга кўра, Паркент туманида моддий-маданий кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига 69 та манзил киритилган бўлиб, ҳозирда уларнинг айримларинигина номи сақланган холос.
Улардан бири Ҳазрат Али Бува зиёратгоҳидир.
Мазкур қадамжо Кумушкон қишлоғининг энг юқори қисмида жойлашган. Ривоят қилинишича, Пайғамбаримизнинг куёвлари Ҳазрати Али шу жойда ибодат олдидан таҳорат олмоқчи бўлганларида Аллоҳдан булоқ пайдо қилишини сўраганлар.
Яна бир афсонага кўра, шу ердаги чашмадан Ҳазрати Али ўзининг Дулдул лақабли отларини суғорганлар.
Айрим ривоятларга кўра, унинг қамчисидан, яна баъзи бирларида қайд этилишича, ҳассасидан чинор дарахти кўкариб чиққан. Бу чинор ҳозир ҳам барқ уриб турибди. Ушбу муқаддас жойда 5 та булоқ бор. Сувларнинг таркиби ҳар хил бўлган. Муҳими, сув таркиби кумушга тўйинган бўлиб, 60 дан ортиқ фойдали микроэлементлар борлиги аниқланган.
Дастлаб, зиёратгоҳда 1982 йил қишлоқ аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан 1 та хонақоҳ ва 1 та айвон қурилган. 2010 йилда маҳаллий усталар томонидан бинолар қайта таъмирланиб, масжид ҳам қурилган. Зиёратгоҳгача 60 та зинапояни босиб, ўтиш лозим. Шунингдек, зиёратгоҳ юқорисида ўтов қурилган бўлиб, у ерда музей, саёҳатчилар учун ҳунармандчилик ва каштачиликдан мастер-класс ўтказилади.

“Шодмалик ота”нинг чиллахонаси
🕌Оҳангарон туманидаги “Шодмалик ота” зиёратгоҳи моддий-маданий меросларимиздан бири саналади. Шайх Шоабдумалик отанинг асл исмлари Малик Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қулмуҳмаммад ибн Қодир ал-Илоқий бўлиб, Шоабдумалик бобо, Шодмалик ота каби номлар билан халқ орасида машҳур бўлган. Шодмалик ота яссавия тариқати асосчиси Хожа Аҳмад Яссавийнинг муриди бўлган ҳазрат Мансур отанинг фарзанди эди. У Ўрта Осиёда машҳур бўлган авлиёлардан бири Занги отанинг бобосидир.
🔘Шодмалик ота XII аср охири XIII аср бошларида яшаб, дастлабки таълимни Бухородаги мадрасада олади. У сўфийлик асосларини, Юсуф Ҳамадоний таълимотини, араб ва форс тилларини мукаммал билган.
❗️ Айни пайтда зиёратгоҳда мақбара мавжуд бўлиб, унинг остида чиллахона бор. Ушбу иморат Шарқ меъморчилигининг ажойиб намуналари асосида безатилган. Хусусан, гумбаз ва ички безаклар юксак дид билан ишланган.
🏗Бино шифтлари сополдан ишланган, шарқона нақшлар билан безатилган. Чиллахонанинг уст қисмидаги мақбара 2008-2009 йиллари ҳомийлар томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Шодмалик ота мажмуасини қурилиш ишлари узоқ вақт давом этган.
❗️ Профессор Михаил Евгеньевич Массоннинг гувоҳлик беришича, Шодмалик ота сағанасидан жуда кўп қўлёзма ва китоблар топилган бўлиб, ҳозирда улар Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари фондида сақланади. Бу қўлёзмалар орасида Шодмалик отанинг дастхати билан ёзилган тафсир, илоҳиёт, туш таъбири, маърифат талқини ва бошқа соҳаларга бағишланган ўттиздан ортиқ қўлёзмалар бўлган.
📍 Локация
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
“Шодмалик ота”нинг чиллахонаси
🕌Оҳангарон туманидаги “Шодмалик ота” зиёратгоҳи моддий-маданий меросларимиздан бири саналади. Шайх Шоабдумалик отанинг асл исмлари Малик Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қулмуҳмаммад ибн Қодир ал-Илоқий бўлиб, Шоабдумалик бобо, Шодмалик ота каби номлар билан халқ орасида машҳур бўлган. Шодмалик ота яссавия тариқати асосчиси Хожа Аҳмад Яссавийнинг муриди бўлган ҳазрат Мансур отанинг фарзанди эди. У Ўрта Осиёда машҳур бўлган авлиёлардан бири Занги отанинг бобосидир.
🔘Шодмалик ота XII аср охири XIII аср бошларида яшаб, дастлабки таълимни Бухородаги мадрасада олади. У сўфийлик асосларини, Юсуф Ҳамадоний таълимотини, араб ва форс тилларини мукаммал билган.
🏗Бино шифтлари сополдан ишланган, шарқона нақшлар билан безатилган. Чиллахонанинг уст қисмидаги мақбара 2008-2009 йиллари ҳомийлар томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Шодмалик ота мажмуасини қурилиш ишлари узоқ вақт давом этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Зиёрат_туризми
“Бобо Ғозий Турк Тўғон” зиёратгоҳи
📍 Пискент тумани “Гулистон” ҳудудида “Бобо Ғозий Турк Тўғон” зиёратгоҳи жойлашган. Маҳаллий аҳоли орасида “Бўғзиён ота” дея машҳур бўлган бу зиёратгоҳ пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) хизматида бўлган саҳобалардан бирининг номи билан боғлиқ. Ривоятларга кўра, бу ерда мўйи муборак қўйилган, қабристон тупроғининг қизғиш туси эса Бобо Ғозийнинг душманлари билан олишувида тўкилган қон учун шу рангга бўялган.
🕌2,5 гектар майдонда жойлашган бу қадамжонинг кираверишида каттагина мақбара ва ичкарида зиёратчилар ибодат қилиши учун жой ҳозирланган.
❗️ Бу ерга туман аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан одамлар ихлос қилиб, қурбонлик ва эҳсон учун ҳам келади. Қабристон яқинидаги катта тепаликда улуғ зот учун рамзий қабр барпо этилган. Унга 126 зинани босиб чиқиш керак.
🔰 Дарҳақиқат, Бобо Ғозийнинг соқоллари, яъни мўйи муборак 2000 йилгача рамзий қабрда сақланган. Айни вақтда бу тарихий мерос тумандаги хонадонлардан бирида сақлаб келинмоқда.
❇️ Ажабланарлиси шундаки, ояти карималар тиловат қилинганда шиша идишдаги ушбу мўйда ғайритабиий ўзгариш юз бериши ҳақида айтилган.