Yoshlar kundaligi | Rasmiy
112K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг айрим ҳуқуқлари бекор қилинади

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарор билан контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг ўқиш даврида қуйидагиларни олишга оид ҳуқуқлари бекор қилинди:

📌берилган ҳарбий унвонлар бўйича маоши;

📌охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши;

📌хизмат йиллари учун устама;

📌махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама;

📌қўшинни жанговар ҳолатда ушлаб турганлик учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

📌узлуксиз ҳарбий хизмати учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

📌моддий ёрдам.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация_ёнимизда

Ҳаётингга мадад керак бўлса, “мадад” сўзини тескари ўқисанг, “дадам” бўлади. Ҳаётингга маъно керак бўладиган бўлса, “маъно” сўзини тескари ўқисанг, “онам” бўлади.

Эй биродарлар, ҳаётимизга мадад ҳам, маъно ҳам ота-оналаримиздир! Уларнинг қадрини билайлик!!!

Нишондаги гаплар

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

Тузланган бодрингни яхши кўрадиганларга видеони кўрмасликни тавсия қиламиз😐

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Ҳаётингиз давомида эшитаётган маслаҳат ҳамда маълумотларингизга диққат билан қулоқ солишга ҳаракат қилинг.

Ўзингизга ёққан мотивацияларни амалда қўлланг ва ўз ризқингизга айлантиринг📝. Зеро улар ҳаётингиздаги шунчаки «ЯХШИ МАЪЛУМОТ» бўлиб қолмасин.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор

🥳ТДТУ Олмалиқ филиалида контракт асосида таълим олаётган Шахноза Авазованинг бугун қувончи чексиз.

🔰Гап шундаки, ҳаёт сўқмоқлари бир баланд, бир паст бўлади, деганларидек, Шахнозанинг яқинларининг ҳам моддий шароити контракт маблағини тўлашга етмай қолди.

😭Наҳотки, мақсадига етай деганида, маблағни деб ҳаммаси саробга айланса...

Йўқ, бахтига ундай бўлмади. Умид билан Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов қабулига ёрдам сўраб боргани бесамар кетмади.

Бу ҳақда яхшиси, юқоридаги лавҳада ўзингиз гувоҳ бўлинг😊

@Yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимлари уни ўз вақтида тўхтатиб қолишганига миннатдорлик билдирди

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
⚡️ 13 та туман инновацион ҳудудга айлантирилади

“Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6198-сон, 01.04.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Фармон билан Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий вазифалари ҳамда 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари белгиланди.

🏢 Фармонга мувофиқ, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари ташкил этилди.

➡️ Шунингдек, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси унга Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ва Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

🧾 Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати (13 та) тасдиқланди.

🖥 ОТМнинг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тизими жорий қилинади.

📊 Шунга кўра, ҳар йил якуни бўйича илмий ташкилотларнинг ҳамда ҳар ўқув йили якуни бўйича ОТМнинг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланади.

➡️ Баҳолаш натижаларига кўра, ОТМ ва илмий ташкилотлар раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазоларни қўллаш ҳақида тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома киритилади.

P.S: Тошкент вилоятида инновацион ҳудуд деб Оҳангарон тумани белгиланган.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#моҳиртўптепар

Вилоят спорт бошқармаси челленж баҳона тўпга иштиёқманд ёшларни саралаб олмоқда. Бекобод шаҳар 5-мактаб ўқувчиси Диёрбек Ходжаевнинг тўп тепишини кўринг. Мессию Хавилардан ҳеч ҳам кам эмас.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Ҳурматли ёшлар!

Ботимизга сизлар томонингиздан юборилаётган ҳуқуқий саволларни инобатга олган ҳолда "Ёшлар кундалиги" ҳамда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси ҳамкорликда янги #ҳуқуқий_маслаҳат лойиҳасига қўли урди.🤝

Эндиликда, сизларни қийнаб келаётган ҳуқуқий масала ва муаммоларга маслаҳатлар олишингиз, адлия соҳасига оид ўзингизни қизиқтирган саволларингизга @toshviladliya_bot орқали жавоб топишингиз мумкин.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун - Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни.

Соҳада хизмат қилаётган тинчлик посбонларини касб байрами билан чин дилдан табриклаймиз. Жамият ривожи, юрт осойишталиги йўлида қилаётган эзгу амалларида куч-қувват ва матонат тилаймиз!
👏🤝

Ёшлар кундалиги жамоасидан махсус тарона ҳамда видеоролик😉🤝

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида «тўй қилган» Тиктокерлар жазога тортиладиган бўлди.

Эҳ ёшлар, буни нима деб аташ мумкин, тўқликка шўхликми ёки ... ? Огоҳ бўлайлик, бир марталик лайкларни деб неча минг йиллик қадриятларимизни оёқости қилиб қўймайлик-а, қадрдон🤝

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Петрикор

Ёмғирдан сўнг пайдо бўладиган намланган ер ҳиди кўпчиликка ёқади. Бу ифор салқинлик ва софлик ҳиссини беради. Қизиғи, шу ҳиднинг ўз номи бор — петрикор.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#моҳиртўптепар

Тўпни фақат йигитлар яхши тепади деганлар адашишади. Янгийўл тумани 35-мактаб ўқувчиси Маҳлиё Бахтиёрова тўпни қандай ўйнатиш бўйича унча-мунча йигитларга мастеркласс ўтса бўлади. Ўзингиз кўринг👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#моҳиртўптепар

Бекободлик Адҳамхон Мўйдиновнинг тўп ўйнатишини кўринг, Роналдо ёқа ушлаб қолади😉😊

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Ayt qachon
Shahriyor
#муҳаббат_бекати

Айт, қачон севгимга ишонасан, ёр...

🎤Шаҳриёр

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#хайрли_тонг

🌷Инсон ҳаётини ёрқин лаҳзалар, ажойиб дўстлар, меҳрибон яқинлар безайди. Ўша ёрқин лаҳзаларда бор бўлинг, азизим!

🌷Мағлубликни ҳам, ғолибликни ҳам, тушкунликни ҳам, шодликнию ёрқин ва рангсиз кунларнинг ҳам яратувчиси ўзимиз! Яъни бугунги фикримиз эртанги кунимиз!

🌷Фикрларида эзгулик, хаёлларида яхшилик, ўйларида теша тегмаган ажойиб ғоялар, тасаввурида ёрқин лаҳзалар бор бўлган, қалби муҳаббат билан тўлган қадрдоним, хайрли кун!

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Умуман ҳеч нарса ўхшамаяпти деб нолийдиганларга беш маслаҳат

Сенинг ҳаётинг нимага боғлиқ? Кўплаб омилларнинг бир-бирига боғлиқлигидан. Улар сенинг ички “мен”ингда тўхтаб қолган. Айнан СЕН ўз ҳаётингнинг реаллаштирадиган ишлаб чиқарувчисан.

Бугун эга бўлган барча нарсани сен кеча ишлаб чиқаргансан. Реал нарсалар сал кечикиб келади холос.

Душга кирганда сувни бир маромга етказмоқчисан, иссиқроқ қилмоқчи бўлиб тутқич қизил томонга бурасан, лекин совуқ сув келаверади, бироздан кейин сув исийди. Ёки аксинча.

Ҳаётда ҳам шундай бироз кутиш керак.

Хўш, ҳеч нарса ўхшамаётган бўлса нима қилиш керак?

1️⃣ Ўхшаётганларни топиш керак ва уларга яқинлашиш керак. Яқинлашиш деганда ҳам маънан, ҳам жисмонан яқинлашиш керак. Инсонлар “тормозлар” ва “моторлар”га бўлинади. “Моторлар” командасида бўл. Улар ўқиётган китобларни ўқи, улар томоша қилаётган фильмларни томоша қил.

2️⃣”Ўхшамаяпти” деган бинодан чиқиш учун “форточка” қидир. Дастлаб жисмоний ҳолатингни яхшила. Эртага, душанба куни, биринчи санадан тренировка қиламан деган сўзларни йиғиштир. Кунига 30 дақиқалик спорт ҳар қандай негативни танадан чиқариб юборишга қодир. Спорт бу - форточка. Соғлом овқатланиш эса дарвоза.

3️⃣ Ўтмишда қилган хатоларингдан доимо тўғри хулоса чиқар, лекин уларни орқалаб юрма. Фақат олға боқ, ҳаммаси олдинда. Хатолар қайтарилиш хусусиятига эга, шунинг учун улар учун бир блокнот тут, уларни ёзиб боришни ва вақти-вақти билан ўқиб қўйишни унутма.

4️⃣ Қайси динда бўлишингнинг ёки динсиз бўлишингнинг фарқи йўқ, ўзинг учун ва яқинларинг учун доимо яхши дуода ва ниятда бўл, улардан ҳам доимо сен учун яхши гумонда ва ниятда бўлиб дуо қилишларини сўра.

5️⃣Сен билан урушиб, тортишиб, барча ҳақиқатни юзингга борича айта оладиган дўстларингни яқинроқ ушла, улар учун пулинг, мансабинг, орттирган обрўйинг муҳим эмас. Айниқса шундай дўстларинг сенда ўхшамаётган пайтда ёнингда туришган бўлса, уларни яна ҳам қаттиқроқ ушла, чунки яна нимадир ўхшамай қолса, улар сен учун яна бир “форточка” вазифасини бажара олади.


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Gabriel_Garsiya_Marksning_O'limi_oldidan_yozgan_vidolashuv_maktubi
<unknown>
Бугун охирги кунингиз бўлганида нима қилган бўлардингиз? Нималарни ўзгартирардингиз?

Ҳар бир кун охирги кунингиздек яшанг. Ана шунда ҳаётингизга мазмун, оилангизга бахт киради. Вақт кутиб турмайди. Ҳаётингизни афсусларсиз қуринг.😊🤝

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#кун_тарихи

🗓6 апрель

🏃‍♂Халқаро спорт куни;

🏓Бутунжаҳон стол тенниси куни;

👮Россия Ички ишлар вазирлиги тергов идоралари ходимлари куни;

🏃‍♀Қирғизистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ходимлари куни.


@yoshlar_kundaligi_rasmiy