#Иқтибос #Журнал_саҳифаларида
📌 “ҲАЁТДА ҚУЛАЙ ВА НОҚУЛАЙ РАҲБАРЛАР БОР...”
💠 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий тармоқларда жуда фаол: изоҳлар ёзади, кузатувчиларга шахсан жавоб қайтаради. Хусусан, унинг турли издиҳом-у хос давраларда айтган гаплари катта муҳокамаларга сабаб бўлган.
‼️ У зиддиятли, мураккаб мавзуларда дадил фикрлар айтишга ўрганган. Айни бир пайтда, аҳолининг фақат маълум қисмигина маъқуллайдиган хашаки, ёқимли гаплар айтишдан тийилади.
🔰 Қуйида Зойир Мирзаевнинг энг машҳур гапларидан айримларини ҳавола қилаяпмиз. Мақсад – Сизни ҳам фикрлашга ундаш, жамиятда содир бўлаётган воқеликларга фаол муносабат билдиришга чорлаш. Шу.
💎 ИҚТИБОСЛАРНИ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ
💎 IQTIBOSLARNI LOTIN ALIFBOSIDA O'QISH
Yoshlar kundaligi

#Журнал_саҳифаларида #Адабиёт
ЎРТАҚЎРҒОН ГУРУНГЛАРИ
📖 Беҳзод Қобуловнинг "Ёшлар кундалиги" журналида чоп этилаётган янги асаридан янги бобларни ҳавола қиламиз.
➖ Маҳалла аҳли бу инсонни бежиз “Эсон булбул”, дейишмас экан. 95 яшар отахоннинг булбулдек тиниқ, ғамгин, ўктам овози таралганда ҳамма жим бўлиб қолди. У “Ўртар”ни куйлар эди.
➖ Маҳмуд Тоир, Сайёра Файзиева, Раҳматилла Шералиев, Юнусхон Шарипов, Зарифа Эралиева ва Содиқ Абдуллаев вилоят ижтимоий-маданий, ахборот-информацион муҳитининг чин маънодаги эгалари эди...
➖ “Мана, омад қуши бошингга қўнибди, болам. Вилоятда нима қилсанг қилавер, лекин Ватанни сотма, болам”.
➖ 6 йил давомида вилоятнинг 4 нафар ҳокими, шаҳар ва туманларда ишлаган 40 нафардан ортиқ ҳокимнинг ишдан бўшатилиш жараёнига гувоҳ бўлдим. Уларнинг ишдан кетиш сабабларини гоҳи тушундим, гоҳи тушунмадим. Аммо ҳеч қачон муҳокама қилмадим, қилдирмадим.
⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ
⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH
📌 БИРИНЧИ ҚИСМ
📌 ИККИНЧИ ҚИСМ

#Журнал_саҳифаларида
🇺🇿 МАДҲИЯ БИРЛАШТИРАДИ
Тўнғич набираларим – 8 яшар Муҳаммадсодиқ ва 6 яшар Ҳанифа “ойнаи жаҳон”да Ватанимиз мадҳияси янграши билан ўринларидан туриб, ўнг қўл кафтларини жажжи юраклари узра қўйганча буюк миллий таронамизга жўр бўла бошлайди. Мен ҳам уларга қўшиламан. Ошхонада куймаланиб юрган бувиси ҳам юмушини қолдириб, тезда сафимиздан жой олади.
Муқаддас юртимиз тимсоли бўлган Мадҳиямиз барчамизни бирлаштиради.
📚БИР ШЕЪРНИНГ КУЧИ
Муҳаммадсодиқ мумтоз шоирлар ижодий меросидан ифодали шеър ўқиш бўйича ўтказилган мусобақада совринли ўринни қўлга киритибди. “Болам, қайси шеърни ўқидинг?” деб сўрадим. “Ҳозир айтаман”, – деди набирам оғзидаги таом қолдиғини бафуржа ютиб, қўли ва лаб-лунжини оппоқ қўлсочиққа артар экан. Кейин ўрнидан туриб, мўжазгина ошхонамиздаги очиқ саҳнга ўтди ва қоматини тик тутганча шеър айтишни бошлади.
Шу шеър билан бирга бамисоли болалигим қайтиб келгандек бўлди-ёв! Чидаб туролмадим, иккинчи сатрдан сўнг беихтиёр жажжи шеърхонга қўшилдим. Акаси мусобақага тайёргарлик кўраётганини доим кузатиб борган Ҳанифа ҳам бу шеърни ёдлаб олган экан, бизга жўр бўлди. Набираларимнинг бувиси ва ойиси “Севимли” телеканалида аллақандай филмни кўришаётган эди, улар ҳам дарҳол эътиборни бизга қаратишди. Мазкур шеър қайси шоирга тегишли экани, илгари нечанчи синфда ўргатилгани ҳақида баҳс бошланиб кетди. Телевизор ҳам эсдан чиқди.
Ота тарафдан раҳматли бобоси – Аъзам Ўктам истеъдодли шоир ўтган-да, бир пайт Ҳанифаой ҳам “Майлими, бир шеър айтсам?” деб “саҳна”га йўл олса денг! Шеърхонлик қизиди...
✍️ Муртазо ҚАРШИБОЙ
📌 Мақолани тўлиқ ўқиш

ЎРТАҚЎРҒОН ГУРУНГЛАРИ ➖ 4
📖 Озгина бадиий, озгина воқеий, озгина детектив ва озгина драма аралашган кичик ҳикоялар тўпламидан навбатдаги парчаларни тақдим этамиз.
➖ Санъатга эътиборда гап кўп. Зойир Мирзаев вақти-вақти билан мақом кечаларини ўтказади, вилоятда филармония тузилди, рақс ансамбли ташкил қилинди, ҳар бир давлат байрами олдидан дастур сценарийси талабчанлик билан муҳокама қилинади, албатта вилоятни тараннум қилувчи янги қўшиқ яратилади.
➖ Гап санъат ҳақида кетганда, раҳбарларнинг санъатга ёрлигини ҳамиша чин қалбимдан қўллаб-қувватлаб келганман.
➖ Ҳар қандай ахборотнинг ўз эгаси бор.
⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ
⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH
📌 Учинчи қисмни ўқиш