Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Таҳлил #Шоу_бизнес

ШОУБИЗНЕСДА НИМА ГАП?

🎙 Кўклам нафаси ёшлардан ҳам аввал шоу-бизнес вакилларига таъсир қилди. Уларнинг сўнгги вақтлардаги ажаб савдоларига қисқача шарҳ ёздик, овора бўлманг деб, манбасини ҳам йиғиб чиқдик. Сизга эса баҳо бериш қолди, холос. Марҳамат!

1. ОЛТМИШНИ САҲНАДА УРГАН ПРИМАДОННАДАН "НОСТАЛЖИ"


Халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг "Халқлар дўстлиги"да қўйган "Носталжи" номли концертини интернетга сиздирди. Дастурда асосан ретро ва юракка яқин қўшиқларга урғу берилган. Опаям умрини сарҳисоб қилибди, дейишга шошилманг. Янги қўшиқлар ҳам етарли. Қолаверса, примадоннамиз бу сафар ҳам ижтимоий тармоқларга шов-шув топиб берган. "Юлдузий" маърузалар ҳамон репертуарда. Хуллас, айтиб қўйсак концертнинг оҳори тўкилади. Яхшиси ўзингиз кўринг.

2. "ЕНГИЛ"ГИНА КОНЦЕРТНИНГ ОҒИР ҲАЗИЛЛАРИ

Саҳнага Отабек Муҳаммадзоҳид қўшиқларига тақлид билан кириб келган Элмурод Ҳақназаров бир муддат "Дизайн" жамоасида малака оширди. Кейин "рўзғорини бўлак қилиб" яккахон концерт беришга ўтди. Уч ҳафта олдин ютубга жойланган янги чиқиш 10 миллион марта томоша қилинган. Шоу-бизнес оламида уни Эрик Ҳайдар тахаллуси билан яхши танишади. Эрикжоннинг ҳазилларига ҳамма кулади, аммо тагидаги ним косани кимдир пайқайди, кимдир йўқ. Дарвоқе, ҳозирда унинг Instagram тармоғида 2 миллион, YouTube да эса 1 миллион кузатувчиси бор.

3. "МИЛЛИОН"НИНГ ЮЛДУЗЛИ ЮБИЛЕЙИ

Илк концертлариданоқ "запрет" таъмини тотиб кўрган "Миллион" жамоаси 2023 йилда ўн йиллигини нишонлади. Шоҳона концерт ҳам бердики, унча-мунча жамоаларнинг дами ичига тушиб кетди. "Миллион"чилар ўн йил фақат ўзини ўйламади. Бир бўлагидан "Браво"ни ясади, қолган "деталлар"идан "Космос", "Гап йўқ триоси" каби гуруҳчалар чиқариб, элга танитди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси шоу-бизнес оламида яхшигина аудиторияга эга фигурага айланиб улгурди. Ютубга жойланган концерт дастури ҳам чаканамас. Ҳатто, Юлдузни саҳнага чиқариб қўйиб, кулдими энди тасаввур қилаверинг буёғини. Баракалла, "Миллион"ерлар!

4. ОЗОДА ҲАМДАМГА ЖОЙИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙДИ

Сўнгги вақтда миллий эстрадада Ҳамдам Собиров чиқишларига тақлид қилиш одат тусига кириб қолаётганди. Аммо биронта тақлид Ҳамдамчалик машҳур бўлолмади. Бундан таъсирланган қўшиқчи шу йўналишни маҳкам ушлаб инкубатор жўжаларидай бир хил клипларни қалаштириб ташлади. Аммо санъатнинг эгалари ҳали тирик. Озода опа шундай чиқди-да, потенциалининг ўндан бирини ҳам ишлатмай бамайлихотир "Кўк жигули" деган қўшиқ айтиб юборди. Натижа: клип икки ҳафтада 50 миллионга яқин кўрилиб, бутун дунё YouTube рейтингида 2-ўринга чиқиб олди. Нурсаидова хоним бундан аввал Лил Ҳуррамов, Элёрбек Мелибоевларга ҳам жойини кўрсатиб қўйганди. Устаси барибир уста экан. Бориям шу-да ўзи.

5. ПАРИЖНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ИЛЁС АРАБОВ

Диний-тасаввуфий руҳдаги қўшиқлари билан дунёга танилган британиялик хонанда Сами Юсуф Париж филармониясида концерт берди. Бутун дунё санъаткорлари оғзидаги овқатини ташлаб бўлса ҳам киприк қоқмай кузатди бу чиқишни. Ана шу катта саҳнада Сами Юсуф ўзимизнинг Илёс Арабов билан Навоий ғазалини куйлади. Буюк шоирнинг сўз сеҳри, юзлаб созларнинг жонли ноласи, икки санъаткорнинг булбулдай овози яратган атмосферани фақат санъатни қалб билан ҳис қиладиганлар тушунади.

6. СИЗ КАМ ЭДИНГИЗ ЎЗИ ЯХШИ АКТЁР ЯНГИ ВАЙНЕРГА АЙЛАНДИ

Муҳаммадисо Абдулхайиров инстаграмда ўзининг вайнерлик фаолиятини бошлаганини маълум қилди. Бу видео 10 кун давомида 6 миллион марта томоша қилинган. Лекин изоҳларнинг аксари "Сиз кам эдингиз ўзи, энди биз қайси актёрларни ҳурмат қиламиз" қабилида. Энди халқ фикри-да бу. Биз эса яхшиси индамаймиз. Ҳар холда ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор ва у дахлсиздир. Аммо Муҳаммадисо ака аллақачон 750 минг кузатувчи йиғиб олганини айтиб ўтиш керак.

✍️ Сиз билан МИРЗО ОЗОД бўлди.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

ОЙДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Ойнинг ҳам юзида доғлари бордир, дейилади қўшиқда. Аслида бу доғлар Ой кратерлари деб аталади. Фахрлиси, ана ўша кратерларнинг бир қанчасини Халқаро астрономия иттифоқи қомусий алломаларимизнинг исмлари билан аташган. Қуйида шу ҳақида.

💫 Улуғбек кратери

Буюк астроном, олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг исми Ойнинг шимолий-шарқий томонида жойлашган кратерга 1830 йилда олмон астрономи Жон Генрич вон Мадлер  томонидан берилган. Кратернинг диаметри 54 км, чуқурлиги 1,7 км ли кратер.

🌍 Ал-Беруний кратери

Хоразмлик даҳо олим, географ Абу Райҳон Берунийнинг номига аталган бу қадимий кратер Ойнинг орқа томонининг шимол қисмида жойлашган. 1970 йил Халқаро астрономия иттифоқи томонидан олим шарафига номланган. Кратернинг диаметри 80,41 км, чуқурлиги 2,79 км.

💎 Ибн Сино кратери

Ойда диаметри 73 км бўлган янги кратер 1970 йилда аниқланган. Унга дунё тиббиётига том маънода тамал тошини қўйган бухоролик аллома Абу Али ибн Синонинг номи берилган.

🧮 Ал-Фарғоний кратери

Ойнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган кратер 1935 йил аниқланган. Чуқурлиги 3,83 км ли ушбу кратер математик ва астроном олим Ал-Фарғоний шарафига номланган. Кратернинг туби текис, 20,5 км диаметр Нил дарёсининг тахминан тенг ярмини ташкил қилади.

📕 Али Қушчи кратери

Ойдаги Торос тоғларида жойлашган, диаметри 60 км ли кратер математик ва буюк астроном Али Қушчининг исми билан аталади. Халқаро астрономия иттифоқи томонидан олимнинг астрономия фанига қўшган улкан ҳиссаси сабаб берилган.

Yoshlar kundaligi
​​#Таҳлил

🌏 УЛАР ФАРЗАНДИНИ ШУНДАЙ ТАРБИЯЛАШАДИ. СИЗ-ЧИ?

⁉️ Якшанба, дам олиш куни. Хўш, бугун фарзандингизга неча соат вақт ажратдингиз? Уларнинг тарбияси билан шуғулланишга ҳафсала қиласизми? Болаларингиз назарида уларни фақат едириб-ичирадиган, кийим билан таъминлайдиган таъминотчига айланиб қолмаяпсизми? Хориж тажрибаси бу ҳақида нима дейди?

🇯🇵 Япония

5 ёшгача бўлган болаларга деярли ҳамма нарса рухсат берилади. Хоҳласа деворга чизади, хоҳласа идиш синдиради ва ҳоказо. Аммо 5-6 ёшидан болага қатъий чекловлар ўрнатилади. Уларга кичик ёшидан миллий ғурур ва принциплар сингдириб борилади. Японияликлар келажакда фарзанди қандай касб эгаси бўлишини олдиндан белгилаб олишади. Бунинг учун улар касбларнинг ривожланиши ва долзарблигини таҳлил қилади. Шу тариқа "япон характери" шакллантирилади.

🇩🇪 Германия

Дунёга ўта интизомли миллат сифатида донг таратган немислар тарбияда ҳам қатъийлик ва тартибга эътибор қаратади. Болаларига ҳар бир ишга жавобгарлик ва мустақил қарор қабул қилишни ўргатади. Уч ёшдан боғчага борган ўғил-қизларга ҳарфлар ва рақамлар эмас, балки жамиятдаги ахлоқ қоидалари ва тартиб-интизом ўргатилади.

🇨🇳 Хитой

Ўғил ва қиз болалар тарбиясида деярли фарқ бўлмайди. Бу ерда ҳамма бир хил тарбияланади. Чунки катталар ҳаётида оилада эр ва хотин масъулияти фарқланмайди. Дада ҳам, она ҳам пул топиши мумкин ёки аксинча, бола билан уйда қолади. Улар боласи учун барча нарсани, ҳатто ўйинчоқларини ҳам танлаб беради. Яна бир жиҳат, бу мамлакатда ота-оналар фарзандларини деярли мақтамайди.

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 🇺🇸 Англия ва АҚШ

Англиялик ота-оналар хитойликлардан фарқли равишда фарзандининг энг кичик ютуқларини ҳам юқори баҳолашади. Ота-оналар фарзандининг шахсий ҳудудини ҳурмат қилади ва ҳеч қачон ўғли ёки қизининг хонасига сўрамасдан кирмайди. Америкалик ота-оналар эса бунга қўшимча равишда  болаларга кўпроқ эркинлик беришади.

🔰 Бу борада ўзбек халқининг ҳам кўп асрлик бой тажрибаси бор. Фақат уни ҳаётга татбиқ қилиш керак.

🤔 Сиз болангизга бир кунда неча соат вақт ажратасиз, азиз ота-оналар?

Yoshlar kundaligi
​​​​#Таҳлил

ТОШКЕНТ ЖАНГГОҲЛАРИ

📜Тарихда вилоятимиз ҳудудида кўплаб муҳим ва ҳал қилувчи жанглар ўтказилган. Беклар, амирлар, султонлар, мирзолар тожу тахт, адлу адолат истаб жангга кирганлар. Қуйида ушбу туркумдаги мақолаларимиздан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. "Ниёзбек" қалъаси. Ҳозирги Чирчиқ шаҳри.

📯1865 йил 27 апрелда генерал Черняев қарийб 2000 кишилик қўшин ва 12 тўп билан яна Тошкент томон йўлга чиқиб, жанг билан Чирчиқ дарёси ёнидаги Ниёзбек қалъасини эгаллади. Қалъа сувсиз қолдирилган, Кайковус ариғи (ҳозирги Бўзсув канали) сув оладиган тўғон буздириб ташланган.

Ушбу қалъа харобалари ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган.

2. "Черняевка". Эски номи "Иқон" қишлоғи. Эски қишлоқнинг бир қисми ҳозирги Қибрай тумани ҳудудида бўлган.

⚔️Тошкент яқинидаги Иқон қишлоғи атрофларида 1864 йил ноябрда уруш бўлади. Қўқон сарбозлари урушнинг олдини олишга ҳаракат қилганлар, лекин руслар кўнмаган. Таъкидлаш лозимки, Қўқон хонлиги қўшинлари учун мудофаа характерида бўлган, кенг фронт бўйлаб чўзилган бу жанггоҳнинг бир қисми бугунги кунда Қозоғистон ҳудудида. Қиш бошланган, қор отнинг тўшига етган қалинликда эди. Қўқон қўшини 12 минг навкардан иборат бўлган. Ватан ҳимоячилари қахрамонона жанг қилиб, ғалаба қозонганлар. Улар намат, дарахт шохлари, қору муздан тўсиқ ясаб, уни олдиларига қўйиб, юмалатиб рус аскарлари турган жойга яқинлашган. Уларнинг орқасидан паналаб келган навкарлар тўсатдан душманга ҳужум қилиб, тор-мор қилишган.

3. Улкан Тўйтепа – Нукат.

🛡Нукат – илк ўрта асрларда Илоқ давлатидаги кичик шаҳарлардан бири, кейинчалик пойтахти бўлган. Унинг харобалари Нурафшон шаҳрида «Улкан Тўйтепа» номи билан сақланган. Жанг тафсилотлари: XIII аср бошлари. Мўғуллар Дашти қипчоқдан чиқиб, ўтроқ аҳоли яшайдиган ҳудудларга мўр-малахдек ёпирилиб кела бошладилар. Бой ва қадимий, йирик шаҳар – Нукат мўғуллар томонидан эгалланади ва шаҳар аҳолиси аёвсиз қирғин қилинади. Истило туфайли ҳунармандчилик ва савдо таназзулга юз тутган. Мўғуллар эса таҳқирлашдан тўхтамасди – қадимий пойтахт харобазорга айлантирилди, қалъа ёқиб юборилди, ҳудуд мўғулларнинг чорваси боқиладиган яйловга айлантирилди... Шу билан Нукат шаҳри тарих қаърига улоқтирилди.

4
. Чиноз. Лой жанги. Энг машҳур жанггоҳ.

1364 йил 16 июнь. 28 яшар Темурбек қайноғаси Амир Ҳусайн билан бирга қўшинларини мўғул хони Илёсхўжага қарши сафга тизди. Уларнинг қўшини сон жиҳатдан душман лашкаридан анча кўп эди. Ўша куни кучли жала ёғади. Натижада жанг майдони лойланиб, Амир Темур ва Амир Ҳусайн қўшини мушкул аҳволда қолади: кийим-кечак, қурол-яроғлар шу даражада намиқиб кетадики, отлиқнинг ҳам, пиёданинг ҳам қимирлашга мажоли етмайди. Кўчманчи мўғуллар лашкари эса доим ёнида кигиз олиб юрган. Улар шу кигизни ёпиниб, ўзларини ёмғирдан пана қиладилар. Охир-оқибат жанг бой берилди. Амир Ҳусайн жангни ташлаб қочди. Амир Темур ҳам Кеш (Шаҳрисабз) томонга чекинади.

Ҳозирги кунда ушбу ҳудуд Чиноз тумани «Марказ» ва «Оби ҳаёт» МФЙ ҳудуди ҳисобланади, 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил

ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ: ХУСУСИЙ ОТМ ВА ДАВЛАТ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг хусусий ОТМларга лицензия бериш тўхтатилганлиги ва баъзиларининг лицензияси бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги гаплари тармоқда турли мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Хўш, дунё тажрибасида хусусий олийгоҳларга муносабат қандай?

АҚШ

Америка Қўшма Штатларида давлат университетларига кириш жуда қийин. Чунки аксарият нуфузли университетлар юқори балл тўплаб кирган талабаларига катта миқдордаги степендиялар ажратади. Бундан ташқари, ҳар бир талабанинг йиллик харажатлари, турар жой муаммолари билан боғлиқ молиявий масалаларнинг катта қисмини ҳам давлат ўз бўйнига олади. Қулай имконият, сифатли билимга эга бўлиш учун дунёнинг турли қисмидан келган талабгорлар ҳам кам эмас.

Сўнгги йилларда мамлакатда хусусий университетлар сони ошиб кетди. Улар ҳар йили давлат ОТМ дан йиқилган талабаларни қамраб олади. Контракт нархи эса жуда баланд. Таълим сифати талабларга жавоб бермайди. Ҳукумат қайсидир маънода талабаларнинг диплом ва ишга бўлган талабини қондириш учун хусусий ОТМ ва коллежлар фаолиятини чеклаб қўя олмайди. Аксинча, контракт нархининг ярим қисмини ўзи тўлаб беради. Натижада тажрибасиз ва билимсиз дипломлилар сони ортиб кетади.

Германия

Мамлакатда хусусий ва давлат университетларининг нуфузи, сифати бир хил. Икки турдаги ОТМ лар ҳам жаҳон стандартлари талабига жавоб беради. Ҳатто хусусий олийгоҳларда ҳам давлатники сингари грант ва стипендиялар мавжуд. Қизиғи шундаки, мамлакатдаги талабаларнинг катта қисми хусусий ОТМ ларни танлашади. Чунки унда яратилган шарт-шароитлар, иш билан таъминлаш, таълим сифатининг юқорилиги давлат олийгоҳларини ҳам ортда қолдиради. Контракт масаласида ҳам деярли муаммо йўқ. Хусусий ОТМ тўловлари давлатники билан деярли бир хил.

Финляндия

Мамлакатда давлат ОТМ ларига кириш бироз мушкул. Давлат ОТМ лари талабалардан пул олмайди, яъни контракт деган тушунча уларга бегона. Сифат бобида хусусий олийгоҳлар давлат ОТМ ларидан қолишмайди. Давлат хусусий ОТМ нинг кўпайишига қарши. Аксарият аҳоли пул тўлаб, хусусий ОТМ да ўқишни истамайди. Финляндия ва Япония ОТМ тизими деярли бир хил.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

ҚОР ҚЎЙНИДАГИ ЛОЛАЛАР: ҚАТАҒОН ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

❗️ 1934-1938
йилларда Ўзбекистондан 40 мингдан зиёд киши қатағон қурбони бўлди. Улардан 730 нафарига “халқ душмани” тамғаси урилиб, отиб ташланди.

😥 Бундай мислсиз аянчли қисматга нафақат, эркаклар, балки хотин-қизлар ҳам дучор бўлган. Бугун улардан баъзиларини Малоҳат Йўлчиева тайёрлаган мақолада эслаб ўтамиз.

🔥 Ҳа, зиёли эркаклар қаторида уларнинг оналари, опа-сингиллари, рафиқалари, қизлари ва ҳамкасблари ҳам азоб тортган эди. Лекин ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Эндиги вазифа уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хулосалар чиқариш ва номларини ёш авлод ўртасида тарғиб қилишдир.


👉МАҚОЛАНИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ👈

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таҳлил

ҚАЙИҚДА ДАРС, ПАРТАДА УЙҚУ: ТАЪЛИМГА БЎЛГАН ТУРЛИ ЁНДАШУВЛАР

🇨🇳Хитой

Хитойда университетга кириш қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли ҳисобланади. Абитуриентлар ўртасидаги рақобат жуда юқори . Университетлар учун танлов ҳар бир ўрин учун камида 200 кишигача тўғри келади. Шу сабабли Хитой мактабларида эрталабдан кечгача ўқиш бўлади. Хитой мактаблари туш пайтида ўқувчилар бир соат ухлаб олишлари учун вақт ажратган ягона мактабдир. 

🇧🇩Бангладеш

Ҳудудининг 70 фоизи  денгиз. Шу сабабли ҳар йили мамлакат ҳудудининг бешдан бир қисми сув остида қолади. Тўфон пайтида мактаблар ёпилишга мажбур бўлади, миллионлаб болалар таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлгани сабаб мамлакатда сузувчи мактаблар ўз фаолиятини бошлаган. Мактаб қайиқлари ўқувчиларни қирғоқ бўйидаги қишлоқлардан олиб кетишади. Дарслардан сўнг қайиқлар ўқувчиларни уйларига қайтиб олиб келади.

🇯🇵Япония

Мактабларнинг асосий мақсади жамиятга муносиб ёшларни тарбиялашдир. Бу давлатда гуманитар фанлардан ташқари "ахлоқий тарбия" фани ҳам ўқитилади . 3-4-синфларда "Кундалик ҳаётда ижтимоий хулқ-атвор нормаларига риоя қилиш" каби дарслар ўқитилади. 5-6-синфларда мактаб ўқувчилари жамиятга қандай фойдали бўлишни ўйлайдилар. Ўрта мактабда "Муносиб ҳаёт кечириш зарурлигини англаш тўғрисида"ги фанлар ўқув дастурига киритилади. 

🇳🇱Нидерландия

Болалар тўрт ёшидан мактабни бошлайдилар. Уларнинг таълим тизими шу қадар қизиқарли ташкил этилганки, бола зерикиб қолмайди. Юнисеф тадқиқотига кўра, Нидерландия қироллигидаги болалар дунёдаги энг бахтли ўқувчилар экан. Шу билан бирга, Нидерландияда болалар яхши ўқийди – мамлакат таълим даражаси бўйича ўнта етакчи давлатлар қаторига киради .

🇸🇬Сингапур

Сингапурликлар 6-синфгача нафақат мисол ва тенгламаларни, балки ҳаётий масалаларни ҳам тизимлаштириш ва моделлаштиришни ўрганадилар, чунки улар эрта ёшданоқ математиканинг амалий моҳиятини тушунадилар.  Бу ерда мактаб охиридаги имтиҳонга  ўқувчиларни босқичма-босқич тайёрлаб боришади. Бу вақт мобайнида улар 5 та асосий фанни (инглиз тили ва қўшимча тиллар, математика, битта гуманитар фан ва битта табиий фан) чуқур ўрганишади.

🇨🇦Канада

Бу ерда ўқувчига омма олдида танбеҳ бериш тақиқланган. Умумий таълим 4-5 ёшли болалар учун тайёргарлик синфларидан бошланади. У ерда дарслар 75 дақиқа давом этади. Мактабларда ота-оналар йиғилишлари ўрнига йилига тўрт марта индивидуал суҳбатлар ўтказилади. Умуман олганда, Канададаги таълим тизими дунёдаги энг яхши тизимлардан бири ҳисобланади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Таҳлил

ДЕКАБРИСТЛАР: ҲАММАСИ ЗЕРИКИШДАН БОШЛАНГАН ЭДИМИ?

Бородино жангида ғолиб чиққан Россия империясида ички емирилиш қандай бошланган эди? Тарихга назар соламиз.

Қўшин бўш қолмаслиги керак
!

⚠️Уруш кўрган армиянинг жангдан кейинги ҳаёти доим оғриқли масала бўлиб келган. Эсланг, 40-50 йилларда собиқ СССР бўйлаб ветеранлар, ногирон бўлиб урушдан қайтганлар эшелони билан боғлиқ кўплаб кутилмаган ҳолатлар юз берган. Совет-афғон урушидан сўнг ҳам шундай воқеалар тез-тез содир бўлиб турган.

🔸Ғолиб жангчиларга муносиб иш бериш, мунтазам равишда иззат кўрсатиш, қисқаси, ғолиблик руҳияти билан ватанга қайтганларни зерикишдан халос қилиш – давлатга қимматга тушадиган олийжаноблик. Ғолиб аскарнинг ҳақли иззатталаблиги жамият учун кейинчалик бошоғриқ бўлади...

🔸Охир-оқибат, Цезарь ҳақ эди: "Қўшин бўш турмаслиги керак, акс ҳолда нимадир ўйлаб топишади!"

Ғоя манбаи: француз танқидий-реализм оқимидаги бадиий-фалсафий асарлар


🔺Ҳаммаси 1812 йилдан сўнг бошланди. Кутузов армияси Наполеонни енгиб, Европа бўйлаб зафарли юришдан қайтди. Подшо Россиясидаги маъмурий бошқарув шакли собиқ жангчиларнинг элит гуруҳида шубҳа уйғотди. Ҳа, енгилган давлатдаги бошқарув услуби ғолибларни ҳайратга солган эди.

⚡️Ғоя тез оммалашди. Амалий ҳаракатнинг илдизлари Массонлар ложасининг рус бўлимларига бориб тақалади. "Рус рицарлари ордени" махфий уюшмаси гуманистик истаклар билан суғорилган янги ғояларни илгари сурди, амалий кучга айланди. Ғоя тарафдорлари ҳукумат таркибида, муҳим лавозимларда пайдо бўла бошлади.

▪️Империя бўйлаб номаълум шарпа кезиб юрарди – француз давлатчилиги, адабиёти, маърифатпарварининг асарлари билан танишган руслар бирданига ислоҳот зарурлигини тушуниб қолгандилар. Маълумот учун, ўша даврда Россияда барча киборлар француз тилида гаплашишган, бу тилни билмаслик уят ҳисобланган.

Қўзғолончилар колоннаси

🔹Декабристлар аъзолари асли келиб чиқиши ҳарбийлардан бўлган юқори синф вакилларидан иборат эди. Энг таниқли аъзолари: қироллик қўриқчилари Александр ҳамда Никита Муравёв, шаҳзода Иля Долгоруков, шаҳзода Сергей Трубецкой, шунингдек, шоир Александр Сергеевич Пушкин, қирол маслаҳатчиси Михаил Сперанский ва генерал Алексей Ермолов.

📎Умуман декабристлар – ҳукуматга, унинг олиб бораётган сиёсатига қарши бўлган турли хилдаги махфий ташкилотлар вакиллари тўпланган кенг миқёсли ҳаракат эди.

Ҳарбийларга янги фронт тақдим қилинди: Хива хонлигига илк юриш

📌1822 йил. Император Александр I томонидан барча махфий ташкилотлар тақиқлаб қўйилади. Кўп ўтмай императорлик тахтига унинг укаси Николай ўтирди. У мўътадил сиёсат олиб борди, қаттиққўллик етишмади. Қолаверса, Рус империяси нигоҳларини Ўрта Осиёга қадаган, 1817 йили Бекович-Черкасский бошчилигидаги экспедиция (аслида 2 минг кишилик қуролли гуруҳ) Хивага юборилган ва Хива хони уларнинг ниятини пайқаб қолиб, ақлли тадбир билан ҳаммаси қириб ташлаган эди.

Яъни урушга ташна армия учун янги фронт тайёр эди. Аммо илк экспедиция кўрсатдики, Ўрта Осиё шунчаки таслим бўлмайди, пухта режа, бунга эса вақт керак.

Петроград. Қўзғолон куни

🔹Петроградда ҳаёт қайнарди. Император стратегик мақсадларда қўшинни Шарққа йўналтириш пайида бўлди.

❗️1825 йил 26 декабрь. Қўзғолон бошланди. Сенат майдони олдида ҳарбийлар ва оддий рус вакиллари адолат талаб қилиб, ер-мулкка оид қонунчиликни ўзгартириш, инсонларни эксплуатация қилишга қарши курашга чиқишди. Ва ҳисоботга аниқ ёзилди: 1271 нафар аскар, офицер ва тинч аҳоли – империя фуқаролари ҳалок бўлди. Қўзғолон бостирилди.

Қўзғолоннинг таъсири

🔻Ҳокимиятдан нима хоҳлаётганини тушуниб-тушунмай курашаётганлар қаторида айёрлик билан ҳарбий тўнтаришни режалаштираётганлар ҳам бор эди.

🔘Россияда қўзғолон, реформация тарафдорлари кўпайиб, шаклланиб, жамият ич-ичидан турли қутбларга бўлина борди. Декабристлар қўзғолони халқ онгида монархга нисбатан нафрат пайдо қилди, мамлакатда ғоялар кураши бошланди, революция ғояси секин-аста пишиб етилди. Кейинроқ эса Россия қонга ботирилди.

✔️Бу борада Бисмарк ҳақ эди: "Инқилобни даҳолар ўйлаб топади, мутаассиблар амалга оширади, лўттибозлар фойда кўради."

✍️Беҳзод Қобулов

@Yoshlar_kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таҳлил

❤️ЭРТАКЧИНИНГ СЕВГИ ЭРТАГИ

Ижодкор башарият дунёсида такрорланмас қилиб яратилган ғайриоддий шахс. Уларнинг жуда кўплари ҳаёти давомида илоҳият инъом этган қобилият эвазига бадал тўлаб яшашади.

Мен ушбу мақолада "Булбул", "Қор маликаси", "Кичик марварид", "Иркит ўрдакча" каби дунё кезган асарлар муаллифи бўлмиш Ҳанс Христиан Андерсеннинг романтик дунёси ҳақида қисқача ҳикоя қилмоқчиман.

"Психоанализ" нима?

Психологияда "Психоанализ" деган тушунча бор. У онгостидаги оқимларни очиққа чиқариш билан шуғулланувчи назария. Кўплаб ижодкорлар асарларини ўзларининг руҳий ҳолати билан истамаган ҳолда боғлаб қўядилар. 

🦆Иркит ўрдакча

Андерсен мунтазам руҳий жароҳатлар оғриғи билан улғайди. У табиатан ўзига ишончи суст, хаёлпараст ва маънан жуда ёлғиз эди. Йигитнинг мирзатерак бўйи, беўхшов бурни, ичига кириб кетган ёноқлари ва бесўнақай овози доим атрофдагиларнинг ғижинини келтирарди. Ҳасратга тўлиб тошган бу кўнгил кейинчалик ўзини "Иркит ўрдакча" ва "Импровизатор" асарларида бош қаҳрамон ролини намойиш қилди.

🔥Кундаликдаги ҳақиқатлар

Ҳанс ўз кундалигида қалбидан ўтказаётган кечинмалари, изтироб-у, ситамларини ҳикоя қилиб борар эди. У уйланмади, аёллар билан яқин муносабатга бормади. Тадқиқотчиларнинг фикрича Ҳанс аёллардан қўрққан ёки жинсий заифлиги сабаб улар билан муносабат ўрнатишга жазм қилолмаган. Андерсеннинг ўзи кундалигида танасида кечаётган ғайриоддий гормонал ўзгаришлар ва касалликлар ҳақида ёзиб қолдирган эди.

Бахтли бўл Русалочка!

Андерсен доимо меҳр кўришни, севилишни истаган. Аммо орзулари ушалавермагач у ўз истакларини ёзган эртакларига кўчирди. Ҳанснинг илк муҳаббати Даниялик Риборг исмли қиз эди. Андерсен узоқ вақт қиз кўнглига қўл солиш пайида юрди, бироқ Риборг бахтга қарши адибни эмас, бой зодагоннинг қўлини тутиб кетди. Андерсен яна бир бор руҳий зарба еди. Йигит орадан йиллар ўтиб яна бир гўзал аёлни севиб қолди. Коллин исмли табиат сулув қилиб яратган бу нозанин Андерсенга қиё ҳам боқмади. У ҳам бадавлат инсонга турмушга чиқиб кетди. Андерсен эса Коллин ва Риборгнинг прототипи этиб "Кичкина марварид" - ўша биз севган "Русалочка" эртагини ёзди.

🩵Муз юраккинам

"Булбул" эртагидагини билмаган одам бўлмаса керак. Чин қиролининг севимли сайроқи бўлбули. Биласизми, ўша хушовоз қушча Андерсеннинг учинчи муҳаббати - операчи Женни хонимнинг тимсоли эди. Бу аёл ҳам Ҳансни ташлаб бошқа эркакка турмушга чиқиб кетди. Бироқ Андерсен Женнини қаттиқ севиб қолганди, шунинг учун ундаги бағритошлик ва муҳаббатига нисбатан олинган рад жавобини ҳазм қила олмай "Қор маликаси" эртагини ёзди ва юраги муз қотган маликани Женнига прототип қилиб қўйди.

👸🏻Қиролни менсимаган хонимлар

Ҳанснинг эртаклари ер юзи бўйлаб ҳали ҳеч қайси эртакнавист хаёл қилолмаган машҳурликка эришди. Адибни писанд қилмаган нозанинлар эса ҳунук йигитнинг гўзал қалби сабаб асрлардирки дунё кезган эртак қаҳрамонларининг прототипи бўлиб тарихга муҳрланди. Ким билсин, агар Андерсен бахтли бўлганда юқоридаги эртаклар ёзилмаган бўлармиди. Муҳаббат ва меҳр мана шундай йўқдан бор ва бордан йўқ қилувчи чексиз куч, айниқса у ижодкорнинг қалбида бўлса...

Муҳаббатдан муҳаббат бўлур пайдо,
Муҳаббатсиз кишидан қоч, Ҳувайдо.

✍️Учқуной Мардиева

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM