Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.5K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

🎄 Арча, ҳинд куйи, атлас кийган қизлар – дам олиш куни романтикаси.

🤩Ўлкамизда янги йил шукуҳи кезмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Реклама

🎄Орзуйингиздагидек янги йил кечаси –"Неаven's Garden" дам олиш масканида.

🔥Шошилинг, жойлар сони чекланган. Биз сизга энг зўрини илинамиз❗️

☎️+998702020101

Yoshlar kundali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Уч кунлик дам олиш кунидан кейин ишга кетаётган мен😂🤦‍♂️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Журнал_саҳифаларида

🇺🇿 МАДҲИЯ БИРЛАШТИРАДИ

Тўнғич набираларим – 8 яшар Муҳаммадсодиқ ва 6 яшар Ҳанифа “ойнаи жаҳон”да Ватанимиз мадҳияси янграши билан ўринларидан туриб, ўнг қўл кафтларини жажжи юраклари узра қўйганча буюк миллий таронамизга жўр бўла бошлайди. Мен ҳам уларга қўшиламан. Ошхонада куймаланиб юрган бувиси ҳам юмушини қолдириб, тезда сафимиздан жой олади.

Муқаддас юртимиз тимсоли бўлган Мадҳиямиз барчамизни бирлаштиради.

📚БИР ШЕЪРНИНГ КУЧИ

Муҳаммадсодиқ мумтоз шоирлар ижодий меросидан ифодали шеър ўқиш бўйича ўтказилган мусобақада совринли ўринни қўлга киритибди. “Болам, қайси шеърни ўқидинг?” деб сўрадим. “Ҳозир айтаман”, – деди набирам оғзидаги таом қолдиғини бафуржа ютиб, қўли ва лаб-лунжини оппоқ қўлсочиққа артар экан. Кейин ўрнидан туриб, мўжазгина ошхонамиздаги очиқ саҳнга ўтди ва қоматини тик тутганча шеър айтишни бошлади.

Шу шеър билан бирга бамисоли болалигим қайтиб келгандек бўлди-ёв! Чидаб туролмадим, иккинчи сатрдан сўнг беихтиёр жажжи шеърхонга қўшилдим. Акаси мусобақага тайёргарлик кўраётганини доим кузатиб борган Ҳанифа ҳам бу шеърни ёдлаб олган экан, бизга жўр бўлди. Набираларимнинг бувиси ва ойиси “Севимли” телеканалида аллақандай филмни кўришаётган эди, улар ҳам дарҳол эътиборни бизга қаратишди. Мазкур шеър қайси шоирга тегишли экани, илгари нечанчи синфда ўргатилгани ҳақида баҳс бошланиб кетди. Телевизор ҳам эсдан чиқди.

Ота тарафдан раҳматли бобоси – Аъзам Ўктам истеъдодли шоир ўтган-да, бир пайт Ҳанифаой ҳам “Майлими, бир шеър айтсам?” деб “саҳна”га йўл олса денг! Шеърхонлик қизиди...

✍️ Муртазо ҚАРШИБОЙ


📌 Мақолани тўлиқ ўқиш

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

ДУГОНАЛАР, ЎЗИНГИЗНИ ҚУРБОН ҚИЛМАНГ!

🤔 Совуқ кунларда ҳам модага эргашиб енгил кийинган қизларни кўп учратамиз. “Гўзаллик қурбонлик талаб қилади” дейишади. Хўш, ўша олифта қизлар аслида нималарни қурбон қилганини биласизми?

🔹Юрак хуружи

🫀Мутахассисларнинг фикрича, совуқ урган кишиларнинг юрак хуружидан кўпроқ азият чекиши аниқланган. Tана қалтирашни бошлайди, юрак уриши эса оёқ-қўлларни иситиш учун тезлашади. Организмнинг бундай зўриқиши юракка салбий таъсир кўрсатади.

🔹Кайфиятдаги беқарорлик

🙄 Совуқ мавсумда кўпчилик қизлар "қишки депрессия"дан азият чекади. Сабаби аниқ бўлмасада мутахассислар буни қуёш нурларининг етарли эмаслиги билан боғлайди. Қуёш нурининг етарли эмаслиги уйқу гормони мелатониннинг ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир қилади.

🔹Соч тўкилиши

🧢 Бош кийимсиз юрган қизларда бош териси тез касалланади. Оқибатда сочларнинг қуриб, синувчанлиги ошади. Бориб бориб соч илдизларини совуқ уриб, толалар тўкилиб кетади.

🔹Шамоллаш

🤧 Енгил либос ва юпқа, нам тортувчи оёқ кийимларни доимий кийиш туфайли ёш танада сурункали шамоллаш бошланади. Натижада, айрим аёлларга хос касаллик ривожланади.

📌 Постни бош кийимсиз юрадиган қизларга юбориб қўямиз.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Юлдуз каби жимирлайди жон...

✍️
Ойбек

🎬Образда:Зилола Ҳакимжонова
📸Фото: Мирзо Озод


Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги

БИРИНЧИ ҲИНД ГРОССМЕЙСТЕРИ

"Инсон ўз-ўзини танқид қилиб яшаши керак" - У

Ҳиндларнинг улкан диёрида машҳурлик шоҳсупасига кўтарилиш учун оғир машаққатлар деворидан ошиб ўтиш керак. Бу бахт эса мингдан бир инсонга насиб этади холос. У ана шу минглар орасида ўткир зеҳни ва шахмат доналари билан машҳур бўлган омадли болакай эди.

1969 йилнинг 11 декабрида Тамилнаду штатининг Ченнай шаҳрида, Тамил Браҳминлар оиласида тўртинчи фарзанд дунёга келди. Отаси темир йўлларида ишчи, онаси эса оддий уй бекаси эди. У шахмат доналари билан гўдаклигидан таниш эди. Устига устак, онасининг шахмат ўйини фанати экани тўрт боланинг келажагига сезиларли таъсир кўрсатди.

Ўшанда у ҳали эсини таниб-танимай юрган 6 яшарлик гўдак эди. Кунларнинг бирида онаси унга акаларини шахматда ютса, айтган ўйинчоғини олиб беришни ваъда қилди. Ўзидан анчагина катта акаси билан шахмат столига ўтирар экан, икки ҳаёли тунов куни дўконда кўрган ўйинчоғи орзуси билан банд эди. Ўйин акасининг мағлубияти билан якунланди...

Ўғлидаги иқтидорни кўрган кўрган она уни тўгаракка беришни бошлади. Аввал мактаб, кейин шаҳар, 14 ёшида эса мамлакат чемпионатида ғолиб чиқди. 16 ёшида шахмат бўйича мамлакат чемпиони бўлди. У доим ўзига ўзи шундай дер эди: "Мақсади аниқ инсон фикрини тез жамлай олади. Мақсадига етиб, "юлдузлик"ка ошуфта бўлганлар эса ўша ернинг ўзида поғонадан пастлашни бошлайди".

Болаликданоқ шахмат юлдузига айланган бу йигитча жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, 18 ёшида Ҳиндистоннинг биринчи гроссмейстерига айланди. 22 ёшида рус афсонаси Гарри Каспаров ва Анатолий Карпов, 25 ёшида Олег Романишин, Майкл Адамс ва Гата Камский каби шахмат оламининг буюкларини ортда қолдирди.

У мағлубиятга учраган кезлари, ҳиссиётларини жиловлаб, фақат олға интилишга, тафаккур ва қалб амрига баравар қулоқ солиб янги мақсадлар учун курашишга тиришарди.

Бугун у Ҳиндистоннинг иккинчи олий фуқаролик мукофоти Падма Вибҳушанни қўлга киритган ягона ҳинд спортчиси, Ҳиндистоннинг энг олий спорт шарафи - Ражив Ганди Кҳел Ратна мукофоти совриндори, шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг беш карра ғолибидир.

Шахмат оламида "Ҳинд истеъдоди", "Биринчи ҳинд гроссмейстери" дея ном олган бу болакай ...

Ананд эди. Вишванатан Ананд эди ...

Yoshlar kundaligi
#Таҳлил

ДЕКАБРИСТЛАР: ҲАММАСИ ЗЕРИКИШДАН БОШЛАНГАН ЭДИМИ?

Бородино жангида ғолиб чиққан Россия империясида ички емирилиш қандай бошланган эди? Тарихга назар соламиз.

Қўшин бўш қолмаслиги керак
!

⚠️Уруш кўрган армиянинг жангдан кейинги ҳаёти доим оғриқли масала бўлиб келган. Эсланг, 40-50 йилларда собиқ СССР бўйлаб ветеранлар, ногирон бўлиб урушдан қайтганлар эшелони билан боғлиқ кўплаб кутилмаган ҳолатлар юз берган. Совет-афғон урушидан сўнг ҳам шундай воқеалар тез-тез содир бўлиб турган.

🔸Ғолиб жангчиларга муносиб иш бериш, мунтазам равишда иззат кўрсатиш, қисқаси, ғолиблик руҳияти билан ватанга қайтганларни зерикишдан халос қилиш – давлатга қимматга тушадиган олийжаноблик. Ғолиб аскарнинг ҳақли иззатталаблиги жамият учун кейинчалик бошоғриқ бўлади...

🔸Охир-оқибат, Цезарь ҳақ эди: "Қўшин бўш турмаслиги керак, акс ҳолда нимадир ўйлаб топишади!"

Ғоя манбаи: француз танқидий-реализм оқимидаги бадиий-фалсафий асарлар


🔺Ҳаммаси 1812 йилдан сўнг бошланди. Кутузов армияси Наполеонни енгиб, Европа бўйлаб зафарли юришдан қайтди. Подшо Россиясидаги маъмурий бошқарув шакли собиқ жангчиларнинг элит гуруҳида шубҳа уйғотди. Ҳа, енгилган давлатдаги бошқарув услуби ғолибларни ҳайратга солган эди.

⚡️Ғоя тез оммалашди. Амалий ҳаракатнинг илдизлари Массонлар ложасининг рус бўлимларига бориб тақалади. "Рус рицарлари ордени" махфий уюшмаси гуманистик истаклар билан суғорилган янги ғояларни илгари сурди, амалий кучга айланди. Ғоя тарафдорлари ҳукумат таркибида, муҳим лавозимларда пайдо бўла бошлади.

▪️Империя бўйлаб номаълум шарпа кезиб юрарди – француз давлатчилиги, адабиёти, маърифатпарварининг асарлари билан танишган руслар бирданига ислоҳот зарурлигини тушуниб қолгандилар. Маълумот учун, ўша даврда Россияда барча киборлар француз тилида гаплашишган, бу тилни билмаслик уят ҳисобланган.

Қўзғолончилар колоннаси

🔹Декабристлар аъзолари асли келиб чиқиши ҳарбийлардан бўлган юқори синф вакилларидан иборат эди. Энг таниқли аъзолари: қироллик қўриқчилари Александр ҳамда Никита Муравёв, шаҳзода Иля Долгоруков, шаҳзода Сергей Трубецкой, шунингдек, шоир Александр Сергеевич Пушкин, қирол маслаҳатчиси Михаил Сперанский ва генерал Алексей Ермолов.

📎Умуман декабристлар – ҳукуматга, унинг олиб бораётган сиёсатига қарши бўлган турли хилдаги махфий ташкилотлар вакиллари тўпланган кенг миқёсли ҳаракат эди.

Ҳарбийларга янги фронт тақдим қилинди: Хива хонлигига илк юриш

📌1822 йил. Император Александр I томонидан барча махфий ташкилотлар тақиқлаб қўйилади. Кўп ўтмай императорлик тахтига унинг укаси Николай ўтирди. У мўътадил сиёсат олиб борди, қаттиққўллик етишмади. Қолаверса, Рус империяси нигоҳларини Ўрта Осиёга қадаган, 1817 йили Бекович-Черкасский бошчилигидаги экспедиция (аслида 2 минг кишилик қуролли гуруҳ) Хивага юборилган ва Хива хони уларнинг ниятини пайқаб қолиб, ақлли тадбир билан ҳаммаси қириб ташлаган эди.

Яъни урушга ташна армия учун янги фронт тайёр эди. Аммо илк экспедиция кўрсатдики, Ўрта Осиё шунчаки таслим бўлмайди, пухта режа, бунга эса вақт керак.

Петроград. Қўзғолон куни

🔹Петроградда ҳаёт қайнарди. Император стратегик мақсадларда қўшинни Шарққа йўналтириш пайида бўлди.

❗️1825 йил 26 декабрь. Қўзғолон бошланди. Сенат майдони олдида ҳарбийлар ва оддий рус вакиллари адолат талаб қилиб, ер-мулкка оид қонунчиликни ўзгартириш, инсонларни эксплуатация қилишга қарши курашга чиқишди. Ва ҳисоботга аниқ ёзилди: 1271 нафар аскар, офицер ва тинч аҳоли – империя фуқаролари ҳалок бўлди. Қўзғолон бостирилди.

Қўзғолоннинг таъсири

🔻Ҳокимиятдан нима хоҳлаётганини тушуниб-тушунмай курашаётганлар қаторида айёрлик билан ҳарбий тўнтаришни режалаштираётганлар ҳам бор эди.

🔘Россияда қўзғолон, реформация тарафдорлари кўпайиб, шаклланиб, жамият ич-ичидан турли қутбларга бўлина борди. Декабристлар қўзғолони халқ онгида монархга нисбатан нафрат пайдо қилди, мамлакатда ғоялар кураши бошланди, революция ғояси секин-аста пишиб етилди. Кейинроқ эса Россия қонга ботирилди.

✔️Бу борада Бисмарк ҳақ эди: "Инқилобни даҳолар ўйлаб топади, мутаассиблар амалга оширади, лўттибозлар фойда кўради."

✍️Беҳзод Қобулов

@Yoshlar_kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM