Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Мулоҳаза_учун_мавзу

"Куёвга нима қолди?"

Ўзбек тўйларидай турфа урф-одатга, ўйин-кулгуга бой тўйлар жаҳонда кам топилса керак. Ана шу "тўй мажмуи"нинг асосий қисмларидан бири - қиз базми.

Тарихда қиз базми келиннинг дугоналари, тенгқурлари учун ташкил этилган хайрлашув маросими бўлган. Ёшлар ўзаро безатилган дастурхон атрофида қўшиқ айтиб, дутор чертиб, рақсга тушган.

Кейинчалик бу маросимда куёв ва куёвнавкарлар иштироки қўшилган.

Карантин даврида камхарж ва ихчам тўйлар фойдасини кўрган одамлар қиз базмдан ҳам воз кеча бошлади. Эътиборлиси, бу таклиф айнан қизларнинг ўзидан чиқаётганидир.

Энди орзу-ҳавас деб қизларига базм қилаётган ота-оналар, қудалар ва умуман ёшларнинг ўзи ҳам эътибор қаратадиган бир масала пайдо бўлди.

Қизнинг уйидаги тўйда иззат-икром билан куёвжўралар кутиб олинади, давра берилади. Кўплаб тўйларда бўлажак келин билан куёвнавкар аъзоларининг ҳар бири рақсга тушиши кузатилмоқда. Асосийси куёвнинг ўзи буни томоша қилиб ўтиради.

Бўлажак рафиқасини ороланган ҳолда бир тўп бегона йигитлар даврасида қолишига куёвнинг ори қандай чидар экан?

Сиз нима дейсиз тенгдошим?

✍️Отабек Бакиров,
журналист.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу

"Долларчи" студентлар – яқин тарихдан ғамгин ҳикоя

Мен бу воқеанинг мантиғини ҳалигача тушунмайман. Эсласам, йиғлагим келади негадир. Намчил ҳавода, саҳармардонда совуқдан қунишиб 30 минг сўм илинжида банкка борганимни эслайман. Яна денг, икки-уч мошин бўлиб, миллий университетнинг умидли талабалари, ёш олимлари қандайдир "Боҳо ака" деган долларчи шефни олдига борардик. Нега? Буни охирида айтаман.

Воқеа бундай бўлган эди:

2005-йиллар. Тошкент. Талабалар шаҳарчаси. У пайтларда доллар алмаштирадиган қавмга яқинлашиб бўлмасди. Қандайдир мафия, муттаҳам, зўравон кишиларга ўхшарди. Кўчада доллар нархини ким кўтариб, ким тушириши ҳақида қўрқинчли гаплар юрар, биз – талабалар эса бу мавзуда гаплашмасдик, жимгина юрардик.

Аммо қонун – қонун-да! Ўша пайтларда бизда қонун жуда қаттиқ ишлашига гувоҳ бўлганман. Хуллас, қонунларимизга биноан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси валюта айирбошлаш шохобчасида максимал 500 доллар миқдорида нақд валютани давлат курсида сотиб олиши мумкин экан. Қанақадир "Боҳо ака" мана шу қонунни ишлатишда биздан фойдаланар эди. Эвазига эса ҳар биримизга 30 минг сўмдан бериларди.

Бизга нима? 30 минг сўмни киссага уриб, уч-тўрт кун пулнинг ғамини қилмай яшаймиз, уёғига – ё, Раззоқ. Алалхусус, кунлар шу зайл ўтаверди. Уч ойдан сўнг яна бир долларчи братанлар билан айланиб келамиз. Валюта айирбошлаш шохобчасига борамиз, у ерда сўлғин табассум билан кутиб олишади. Ўзбек сўмини берамиз. улар эса долларни қўлимизга тутқазишади. Ташқарига олиб чиқиб, пулни эгасига топширамиз.

Лекин мана шу 15-20 секунд вақт шунақа имиллаб ўтадики... Бир сўмсиз талаба, қўлида 500 доллар нақд пул, кимгадир топшириш керак, кўнгилда эса мингта хаёл – ижирғаниш, жаҳл, ғазаб аралаш туйғулар...

Мамлакатнинг энг нуфузли университетининг талабалари, ёш олимлари шу тариқа мамлакатимизда қонун ишлаётгани, барчаси қонуний эканлигини илк марта кўрган. Афсуски, бугун ҳам "Ҳаммаси қонуний" деган иборани эшитсам, негадир ўша машъум, шарафсиз соатда, Чорсу томонларда доллар айирбошлаш шохобчасида ғамгин турган болаларни эслайман.

Шоир бўламан, олим бўламан, деб Тошкентга келган болаларни эслайман...

Ҳорун Бобоев.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Иқлим ўзгариши аёллар фойдасига ишлаяпти: олимлар ерда аёлларнинг ҳукмронлиги даври бошланаётганини айтишмоқда

Ажабланманг, шундай бўлиши мумкин. Бир қанча олимлар шундай назарияни илгари суришмоқда. Хўш, бу жараён қандай юз бермоқда? Шундай бўлиши муқаррарми?

➡️МАҚОЛАНИ КИРИЛЛДА ЎҚИШ

➡️MAQOLANI LOTINDA OʻQISH

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу

ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР НЕГА БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ БЕРМАЙДИ?

❗️Давлат таълим муассасалари одатдагидек 25 майдан бошлаб болаларга ёзги таътилга рухсат берди. Аммо ота-оналарнинг айтишларича, хусусий мактаблар таътил бермаяпти.

💬Бола – бола-да! Дам олгиси, ўйин-кулгу қилгиси келади. Ота-оналар ҳам шунга мослаб режалар тузади ва ҳоказо. Аммо хусусий мактаб таъсисчилари боланинг ўқишида мунтазамлик йўқолиши сингари ўткир баҳоналар билан таътил бермаётган экан. Гап-сўз кўпаймаслиги учун айрим пайтларда ота-оналардан пул йиғиб, болаларни баҳаво жойларга кундузлари олиб чиқиб, табиат қўйнида дарс қилдирилаётган экан.

📌Буларнинг дарди пул эмас деб айтинглар? Нега таълимда мақсади пул бўлган муттаҳамлар кўп? Давлат таълим стандарти бор. 32 ҳафталик стандарт режа-дастур бор. Дарслик бор. Дейлик, бола 8-синф дарслигини ўқув йили давомида ўқиб бўлди. 25 май келди. Хўш, мавзулар қолмади, энди нимани ўқитади? Фақат такрорлашми?

🔔Тушунамиз, хусусий мактабларнинг дарди-ғами пул. Нима бўлса бўлсин, бола ойлик тўловни берса бўлди. Билимни бир хонага қамаб, мажбурлаб ўқитиш орқали бериш – олийжаноб телбалик. Таълим методикаси айтадики, болани ўқитиш – охирги иш. Мактабларда болани ўқишга қизиқтириш керак, маълум соҳага муҳаббат уйғотиш керак.

‼️Ҳурматли ота-оналар, нима дейсиз, хусусий таълимда болаларни дам олдирмай ўқитиши тўғрими? Бу қайси стандартга тўғри келади ўзи?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу

⭕️ ТЎЙ "СПЕКТАКЛ"ЛАРИ СИЗГА МАНЗУРМИ?

💍 Тўй мавсуми ширин ташвишлар даври. Бироқ охирги пайтлар ижтимоий тармоқларда ёшларнинг хурмача қилиқлари авжига чиққан.

🤵🏻‍♂️👰‍♀️Бир-бирини қувиб ўтаётган машиналар кортежи, "куёв тепти", "қўчқорвой зиёрати" ёки метродаги фотосессия. Етмагандай пулни ер билан битта қилиб сочиш ва вертолётда тўйга келиш каби ҳолатлар занжирдек бир-бирига уланмоқда.

🤔 Хўш, бундай тўй сценарийларини ёзаётган шоввозлар кимлар ўзи? Ёки ҳаммаси 👍“ЛАЙК” учунми?

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Тошкент вилоятида туғилган истеъдодли ва ватанпарвар ёш кадрлардан кимларни танийсиз?

Yoshlar kundaligi