#Бу_қизиқ
🎓 ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНЧА ТАЛАБА ИШЛАМОҚДА?
📌 Ягона миллий меҳнат тизими маълумотларига кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 114 239 нафарни ташкил этади.
🔰 Шундан 61 977 нафари давлат ташкилотлари, 48 371 нафари хусуси субъектларга тўғри келади. Иккала секторда фаолият олиб бораётган талабалар 3 891 кишини ташкил этади.
Yoshlar kundaligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
📣 Хитой 8100 та дрон иштирокида намойиш ташкил этиб, 2 та жаҳон рекордини ўрнатди
💠 Биринчи рекорд бир вақтнинг ўзида ҳавода бўлган дронлар сони учун, иккинчиси эса дронлар энг катта ҳаво экранини яратгани учун ўрнатилган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
🔓 Дунёда мураккаб механизмли қулфлар турининг сон-саноғига етиш қийин. Видеода эса оддий, лекин жуда ажойиб тузилмага эга бўлган қулфлар акс этган.
🤩 Кўринг ва завқ олинг.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
❤️ ДУНЁ ЕТАКЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ СЕВГИ ТАРИХИ
Дунё лидерлари ўз рафиқаларини қандай ва қаерда учратишган? Бугун биз айрим давлат раҳбарларининг муҳаббат тарихига назар соламиз. Ажабланманг, улар ҳам севишади, уларда ҳам юрак бор.😉
➖ 🇦🇿 Озарбайжон: Илҳом Алиев & Меҳрибон Алиева
Илҳом Алиев ва унинг рафиқасининг севги ҳикояси 1980 йилда Бокуда бошланган. Улар концертда танишиб қолишган. Ўша пайт улар ҳали талаба эди. Биринчи учрашувдан бир неча ой ўтгач турмуш қуриб ажралмас жуфтликларга айланишди.
➖ 🇦🇲 Арманистон: Никол Пашинян & Анна Акопян
Бош вазирнинг рафиқаси Анна Акопян 1978 йил 1 февралда туғилган. 2000 йилда Ереван давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Университетда ўқиб юрган чоғида у бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Никол ҳам журналистика факультетида бешинчи курсда ўқирди,
➖ 🇧🇾 Беларусь: Александр Лукашенко & Галина Лукашенко
Мамлакатнинг биринчи хоними Галина Желнерович 1955 йилда оддий оилада туғилган. У бўлажак турмуш ўртоғи Александр Лукашенко билан мактабда, Рижковичи қишлоғида танишган. Улар Могилев институтининг тарих факултетига бирга ўқишга киришди ва 1975 йилда институтни тугатгандан сўнг, Александр Днепр бўйида Галинага турмуш қуришни таклиф қилди.
➖ 🇰🇬 Қирғизистон: Садир Жапаров & Ойгул Жапарова
Президентнинг рафиқаси Ойгул Асанбоева 50 ёшда, Иссиқкўл вилоятидан экани маълум. Келажакдаги турмуш ўртоқлар қўшни қишлоқларда яшаб, дўстлари билан табиатга саёҳат пайтида учрашишди. Ойгул ўша пайтда 18, Садир эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан кейин улар турмуш қуришди.
➖ 🇺🇿 Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев & Зироатхон Мирзиёева
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қўқон шаҳрида туғилган. Мирзиёев бўлажак рафиқаси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари иститутида танишган. Унда Мирзиёев комсомол қўмитаси котиби, аёли эса талаба эди. Дастлаб қизнинг қариндошлари уларнинг муносабатларига қарши бўлишади. Бироқ бу қаршилик ёшларнинг қарорига ўз таъсирини ўтказолмайди ва улар турмуш қуришади.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
Дунё лидерлари ўз рафиқаларини қандай ва қаерда учратишган? Бугун биз айрим давлат раҳбарларининг муҳаббат тарихига назар соламиз. Ажабланманг, улар ҳам севишади, уларда ҳам юрак бор.😉
Илҳом Алиев ва унинг рафиқасининг севги ҳикояси 1980 йилда Бокуда бошланган. Улар концертда танишиб қолишган. Ўша пайт улар ҳали талаба эди. Биринчи учрашувдан бир неча ой ўтгач турмуш қуриб ажралмас жуфтликларга айланишди.
Бош вазирнинг рафиқаси Анна Акопян 1978 йил 1 февралда туғилган. 2000 йилда Ереван давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Университетда ўқиб юрган чоғида у бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Никол ҳам журналистика факультетида бешинчи курсда ўқирди,
Мамлакатнинг биринчи хоними Галина Желнерович 1955 йилда оддий оилада туғилган. У бўлажак турмуш ўртоғи Александр Лукашенко билан мактабда, Рижковичи қишлоғида танишган. Улар Могилев институтининг тарих факултетига бирга ўқишга киришди ва 1975 йилда институтни тугатгандан сўнг, Александр Днепр бўйида Галинага турмуш қуришни таклиф қилди.
Президентнинг рафиқаси Ойгул Асанбоева 50 ёшда, Иссиқкўл вилоятидан экани маълум. Келажакдаги турмуш ўртоқлар қўшни қишлоқларда яшаб, дўстлари билан табиатга саёҳат пайтида учрашишди. Ойгул ўша пайтда 18, Садир эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан кейин улар турмуш қуришди.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қўқон шаҳрида туғилган. Мирзиёев бўлажак рафиқаси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари иститутида танишган. Унда Мирзиёев комсомол қўмитаси котиби, аёли эса талаба эди. Дастлаб қизнинг қариндошлари уларнинг муносабатларига қарши бўлишади. Бироқ бу қаршилик ёшларнинг қарорига ўз таъсирини ўтказолмайди ва улар турмуш қуришади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
Дунёдаги энг чуқур бассейн
🤿 Дунёдаги энг чуқур бассейн Дубайда жойлашган бўлиб, унинг чуқурлиги 60 метрдан иборат. Бассейн умумий 14 млн литр сув сиғимига эга ва унинг ост қисмида ташландиқ шаҳарни кўришингиз мумкин.
✅ Маълумот ўрнида, Дубайдаги "Deep Dive Dubai" ҳовузи 2021 йилнинг июлида очилгунига қадар дунё рекорди Польшанинг Варшава шаҳридаги "Deepspot" бассейнига тегишли эди. Унинг чуқурлиги 45 метрдан иборат. Муассаса дам олиш ва касбий тайёргарлик учун мўлжалланган.
Yoshlar kundaligi
Дунёдаги энг чуқур бассейн
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😳 СИЗ СОҒИНГАН ОВОЗЛАР СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТАЛҚИНИДА
🎙 У орқали марҳум дубляж усталари, бугун овоз бермай қўйган актёрларнинг овозларини кино ва сериалларга қайтариш мумкин.

📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ➖ ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?
‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.
➖ ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.
➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ
❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:
🚴♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;
🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;
🥗 Енгил ва мазали нонушта;
☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;
📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.
➖ ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ
📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз, вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

😱 ДУНЁДАГИ ЭНГ ЁШ ВА КЕКСА ТАЛАБА ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
🧑🎓 6 ёшли талаба
Бу ёшда кўпчилик ҳали боғчада юрган бўлади. Аммо Жошуа Бекфорд 3 ёшида инглиз тилини яхши ўзлаштирган, 6 ёшида эса Оксфорд университетига қабул қилинган. Отаси боласининг фавқулодда зеҳни борлиги боис университет маъмуриятига хат ёзиб, текшириб кўришларини сўрайди. Синовдан муваффақиятли ўтган Жошуа фалсафа ва тарих бўйича аъло баҳоларга ўқимоқда.
👵🏻 102 ёшли талаба
Хитойнинг Шандун провинцияси Жинан шаҳрида истиқомат қилувчи Ма Сюиан буви умрини оғир меҳнатда ўтказиб, ниҳоят, бир аср яшаб қўйган вақтда олий таълимга ҳужжат топширди. Ниҳоят, у 2022 йилда Weishan Road олийгоҳида ўқишни бошлади. Бешикдан қабргача илм изла дегандек, бувижонга дипломни муваффақиятли қўлга олишни тилаб қоламиз.
📌 Азиз дўстлар, "ўқишга энди кеч бўлди", "шу ёшда ҳам ўқийманми" ва шу каби баҳоналар билан вақтини ўтказаётган танишларингизга юбориб қўйинг.
✍️ Ўзингиз неча ёшда ва нечанчи уринишда талаба бўлгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

😳 СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН КОНСТИТУЦИЯ
🤩 Конституция илк бор қаердан келиб чиққанини биласизми? Бошқа давлатларга тегишли бу муҳим ҳужжат ҳақидаги қизиқарли фактларни билмоқчимисиз? Унда ушбу пост айнан сиз учун.
➖👀 Дунёнинг илк Қобусномаси
1600 йили АҚШ да яратилган Сан-Марино Конституцияси дунёдаги илк қомусдир. У лотин тилида ёзилган ва 6 та китобдан иборат. Муаллифи Камилло Бонелли. Унга охирги марта 2002 йилда ўзгартириш киритилган.
➖🇺🇸 АҚШ
7 моддадан иборат АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг ўзгармасдир. Фавқулодда қонунчиликка бирор бир ўзгартириш киритиш керак бўлган вақтда ҳужжатнинг асосий матнига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди, балки маълум матн охирига алоҳида илова сифатида қўшимча киритилади. Аммо конституцияда “демократия” сўзи умуман учрамайди.
➖🇯🇵 Япония
Япония Конституцияси дунёдаги энг тинчликпарвар деб эътироф этилган. Унинг 9-моддасида Япония келажакда бирор уруш олиб бориш ҳуқуқидан бутунлай воз кечгани алоҳида қайд қилинган.
➖🇫🇷 Франция
Французларнинг ҳозирги конституцияси бешинчи "авлод" бўлиб, 1958 йил 4 октябрда қабул қилинган. Одатда у Бешинчи Республика Конституцияси деб ҳам аталади. Мамлакатнинг илк Конституцияси 1791 йилда ишлаб чиқилган. Аммо содир бўлган инқилоблар натижасида Конституция алмашиб тураверган.
➖🇦🇺 Австралия
Бошқа давлатлар Конституциясидан фарқли Австралия генерал губернатори (Президент) нинг давлатдан оладиган маош миқдори мамлакатнинг асосий қомусида ёзиб қўйилган. Ушбу Конституция Австралиянинг мустамлака даврида, яъни 1900 йилда Британия парламенти томонидан қабул қилинган. Ҳужжатга ўзгартириш киритиш эса тақиқланган.
➖🌐 Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Исроил ва Янги Зеландия каби давлатларда ягона Конституция мавжуд эмас. Бирлашган Қиролликнинг Конституцияси 300 га яқин ҳужжатлардан иборат. Ҳа айтганча, жаҳондаги энг катта ва мураккаб Конституция Ҳиндистон Конституциясидир. У 395 модда, 12 та илова, 500 та тузатишдан иборат.