Yoshlar kundaligi | Rasmiy
84.4K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Инстаграм аккаунтга раҳбари обуна бўлибди. 😊

Yoshlar kundaligi
#Фикр

Бахтсизлик ҳаётингизга қандай қилиб кириб келади?

Баъзида одам ўзини тўхтата билиши керак. Орзу-истаклари ортидан худбинларча чопиб, яқинларини музтар аҳволга солиб, бадавлат кишилардек яшаш истаги билан қоврилиб, умрини ўтказиб юбориши мумкин. Инсон умр пиллапояларига сакраб чиқолмайди, битта-битта қадам ташлаб кўтарилади. Бир сакраб, икки сакраб жарга қулайсиз. Сакраманг кўп.

Бир пайтлар, айни йигит ёшимда буёғига пул топиш керакми, ўқиш керакми, деган изтиробли саволга ҳар куни тўқнаш келардим. 2000-йиллар, одамлар оч, бутун қишлоқ болалари машоқ тергани далага югурган, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб чет элга ишлашга отланган кунлар эди. Қандайдир бир-икки йилда қишлоқдан файз кетди, одамлар камайиб қолди, эркак зоти борки, ишлагани кетди қайларгадир. Тунлари чироқ йўқ, чорвадан барака кетган, бир парча ер бўлса ҳам аввало буғдой экилган, қишлоқдан маҳзун-маҳзун хатлар келади почтадан, тўйга борсанг, ҳар қадамда камбағаллик, етишмовчилик сезилиб туради, эҳ, айтаверса, гап кўп... Ўшанда устозларимиз: "Бу кунлар ўтиб кетади, билимли болалар керак Ватанга, сизларда талант бор, талант – халқ мулки. Халқ бугун ўз талантли болаларини хор қилиб қўйса, эртамиз, индинимиз нима бўлади, ўқинг", деб қатъий буюрган.

Қатъиятда гап кўп. Ана ўша пайтларда ҳақиқатда ўқиган, катта шаҳарлардаги катта кутубхоналарга кириб, ўз устида ишлашга матонати етган болалар бугун давлатни янги босқичга олиб чиқишда фаол иштирок этяпти, мен сизга айтсам. Қийинчиликлар қаршисида довдираб, бир кунлик режалар тузиб, ҳузур-ҳаловатни тор маънодагина тушуниб, бу худойимнинг ҳовлисида чўчқадек яшаб ўтиб кетиш – мана бу катта бахтсизлик.

Ҳузурланиш ҳақида. Сиз агар яхши овқат, яхши кино, яхши кийим, яхши шароит билан бахтиёр яшаётган бўлсангиз, манқуртдан озгина фарқ қиласиз холос. Истеъмолчи, инсоният яратган неъматларнинг худбин меросхўрисиз холос. Сизда жамиятни ривожлантириш истаги йўқ, ишга новаторона ёндашмайсиз, қандайдир йўллар билан топган капиталингизни қандай тасарруф қилишни ҳам билмайсиз. Бизнес ҳақида фикрингиз 4 та товуқ, 2 та мол қилиб кўпайтиришдан иборат холос. Сиз ҳузурланиш деганда, Паганини, Бетховен, Шопен мусиқалари; Мопассан, Достоевкий, Толстой, Қодирий романлари; Гегель, Кант, Эйнштейн, Мамардашвили, Адам Смитнинг таҳлилий фикрлаш оқимини назарда тутмайсиз. Бунга қобил эмассиз. Сиз учун бу олам тоғорадан сал каттароқ бир нарса, унда маза қилиб, кайф қилиб яшаш керак.  

Сиз ортингиздан қандай инсонлар қолдирасиз бунақада? Сизнинг ҳозирги ҳаёт тарзингиз маданиятли қуллик холос. Бойлик сизга қачон келади, биласизми? Қачонки, сиз уни ишлатишни, тўғри сарфлашни ўрганганингизда келади! Бадавлат одамларнинг теран фикри, жамиятни яхшилаш истаги, уйида каттагина кутубхонаси бўлади.  Маърифатсиз – бойлик йўқ. Меҳнат қилиб ишлаб топилмаган пулда барака бўлмайди. Шубҳали бизнес схемалардан эҳтиёт бўлиш керак.

Сиз бунга нима дейсиз?


✍️ Амирсаид Мирзо.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Алпдай йигит бўлгин, мағрур ва масрур,
Сен давом этказгил менинг сулолим.


✍️ Шеър: Муҳаммад Юсуф

📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Суннат Сапаралиев

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Президент Тошкент вилоятига келади


🌐 Бугун Шавкат Мирзиёев вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни | Истарали, меҳр ва оқибат тимсоли бўлган меҳнаткаш қишлоқ аёллари, байрамингиз муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

БАА терма жамоаси ўйинчиси Ўзбекистонга келcа, қамалиши мумкин


🌐 Бугун соат 19:00 да Ўзбекистон жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида БАА терма жамоасига қарши майдонга тушади. БАА футболчиси Фабио Де Лима эса сохта паспорт туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборади.

#️⃣ Агар у Ўзбекистонга қадам босса, қамалиши мумкин.

❗️ "Ал-Васл" клуби футболчиси 2013 йилда БАА чемпионатида Осиё легионери сифатида рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон паспортини сохталаштирган. Ўзбекистонда ўтказилган текширув натижаларига кўра, ушбу паспорт бошқа шахсга тегишли эканлиги маълум бўлди.

Маълумот учун: Фабио Виржиньо де Лима 1993 йилда Бразилияда туғилган, 2020 йилда БАА фуқаролигини олган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ташрифнинг иккинчи куни. Давлатимиз раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда "Ёшлик-1" конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.

👥 Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф

Президент Олмалиқдаги муҳандислар тайёрлаш мактабида. Ташрифнинг иккинчи куни давом этмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

🌐 Давлатимиз раҳбари сўнгги етти йилда барча ҳудудлар сингари Тошкент вилоятида ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этиб, бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

📎 Йил якунигача 115 та кўп қаватли уй, 39 километр сув ва 29 километр газ тармоғи қурилишини якунлаш вазифаси қўйилди.

📎 Анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.

📎 Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент ва Оҳангарон туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилади.

📎 Мутасаддиларга “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш, Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.

📎 Тошкент, Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ туманлари, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари пойтахт туманлари билан ҳамоҳанг ривожланиши керак, деди Президент.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM