Yoshlar kundaligi | Rasmiy
52.8K subscribers
12.9K photos
7.69K videos
52 files
17.7K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_видеоси

Куз манзаралари


📍Паркент тумани. Сўқоқ қишлоғи.

📹 Видео: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Фан олимпиадалари ғолиблари даромад солиғидан озод этилади

🌐 Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2025 йилдан халқаро олимпиадалар ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ва раҳбарлари учун пул мукофотлари ва совғалар даромад солиғидан озод қилинади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази иш бошлайди.

📃 Халқаро ва маҳаллий олимпиадалар учун электрон платформа яратилиб, натижаларнинг статистикаси юритилади.

📚 Иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

⚽️ Футболнинг энг сўнгги ва қайноқ янгиликлари

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш баҳсида Эронга қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйин ўтказади.

Собиқ футболчи Паоло Ди Канио ярим ҳимоячи Скотт Мактоминини сотиб юборилишида "Манчестер Юнайтед" раҳбариятини айблади.

Эртага Про лига 20-турининг қолдирилган учрашувида "Қўқон-1912" ва "Дўстлик" ўзаро баҳс олиб боради.

Испания Суперкубогида энди қўшимча бўлимлар бўлмайди.

Айни кунларда Ўзбекистон У-20 терма жамоаси Аргентинада йиғин ўтказмоқда.

Эрлинг Ҳоланд кеча Словения дарвозасига дубл қайд этди ва бу уни Норвегия тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантирди.

"Панатинаикос" ва Греция терма жамоаси азоси Жорж Болдок 31 ёшида вафот этди.

Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди. Футболчи клубдан 3 млн евро талаб қилмоқда. "Барселона" футболчига биринчи мавсум учун 3 млн евро тўланиши кераклигини даво қилмоқда.

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Россия чемпионатида яна тур рамзий жамоасига киритилди.

Суннат Сапаралиев тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Сочларимни минг хил тарайман,
Соғинаман, йўллар қарайман.
Мен сизни... Мен сизни, азизим,
Соғинаман, йўллар қарайман.

🎼 Қўшиқдан

🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшниларда_нима_гап

🌐 Қозоғистонда кеча ва бугун узлуксиз равишда қор ёғмоқда.

Ўтган ҳафтада Қирғизистоннинг "Тоо-Ашуу" довонида Бишкек-Ўш автомобиль йўлида кучли туман бўлиб, қор ёғаётгани ҳақида хабар бергандик.

П.с.: Хуллас, қўшниларда қор, бизга ҳам яқин кунларда келиб қолса ажаб эмас. Тайёргарлик кўриб қўяверамиз буёғига...

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Нобель_кундалиги

🏅 ЯДРО ҲАЛОКАТИДАН ОМОН ҚОЛГАНЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

🇯🇵 Бу йилги тинчлик йўналишидаги Нобель мукофотига Хиросима ва Нагасаки шаҳарларидаги ядровий ҳалокатдан омон қолганлар ташкилоти — “Ниҳон Ҳиданкё” сазовор бўлди.

Бу ижобий сигнал. Дунё ҳар дақиқада ядро уруши ёқасида турганда, ядро арсеналига эга давлатларнинг ўзаро душманона кайфиятдаги таҳдидлари фонида бу қарор одамларни ядро ҳалокатининг оғир оқибатлари ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўришга чорлайди.

🌍 Мукофотнинг низоли давлатлар вакиллари ёки уларга алоқадор ташкилотларга берилмагани зиддиятларнинг чуқурлашиши олдини олган, назаримизда.

📌 "Ниҳон Ҳиданкё" 1956 йилда ташкил этилган жамоат ташкилоти. Ташкилот дунёнинг ядро қуролидан холи бўлиши учун қилган саъй-ҳаракатлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари орқали ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини исботлагани учун мукофотланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Лирик_чекиниш

Менга тегмаган бир қиз Нурободда яшайди...

✍️ Бахши бола шеъри ва ижроси.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бордир сарой қурганлар,
Бордир даврон сурганлар.
Борми биздек бир тушни
Биргалашиб кўрганлар?


✍️ Шеър: Иқбол Мирзо

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образларда: Бахтиёр Қурбон, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Нобель мукофоти нега математикларга берилмайди?

Нобель мукофоти тиббиёт ва физиология, физика, кимё, адабиёт ва тинчлик соҳаларида берилади. Энг қизиғи, математика фанига оид янгиликлар учун мукофот берилмайди. Бунинг сабабини эса ҳеч ким аниқ билмайди. Бу тўғрида айрим қарашлар мавжуд.

🔸 Биринчиси, олим бу фанни назарий, ҳаётдан, амалиётдан узоқ деб ҳисоблаган ва математика билан деярли қизиқмаган. Иккинчидан, Нобель қаттиқ севган аёл уни ташлаб, математик олим билан турмуш қурган ва шу сабабли у уйланмаган. Кўпгина биографларнинг ёзишича, динамит ихтирочиси умрининг охирига қадар бўйдоқ ўтган.

📁 Аммо фактлар шуни тасдиқлайдики, Нобель ўз даврининг буюк математиги Миттаг-Леффлерни хуш кўрмаган. Олимлар айнан ушбу факт Нобелнинг ўз васиятида математика йўналишидаги ихтироларга мукофот белгиламаганига туртки бўлган, деб ҳисоблашади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM