Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кайфият

Тошкент боғларида йигирма тўртинчи йил анорлари ғарқ пишди


Хўш, анорнинг қандай фойдали хусусияти бор? Нима учун шифокорлар анорни тавсия қилишади?

Анор юракка қувват беради.

Анор камқонларга тавсия қилинади. Чунки, туятиш анор қонни кўпайтиради.

Қува анори, Каттақўрғон нордон анори, Денов анори — машҳур. Тошкент вилоятида Оҳангарон ва Паркент туманларида хонадон шароитида оқ анор, қозоқи ва туятиш навли анорлар етиштирилади.

Анорга айрим мамлакатларда хушманзара бута, эстетик завқ берувчи ўсимлик сифатида қаралади ва махсус парваришланади.

Анор мумтоз адабиётда сир-синоатга тўла юрак, қалб рамзи, гўзал бадиий образ ҳисобланади. Қиз кўнглини анорга ўхшатиш ҳам халқ оғзаки ижодида учрайди.

Анор бугун Тошкент бозорларида 20-30 минг сўм атрофида сотилмоқда. Аслида анор энди пишади. Уста боғбонлар совуқ тушиб, қиров қўнганда анорни узиб олишади.

Ўзбек анори энг кам қурт, зараркунда тушган миллий маҳсулот. Қолган мева-чевалар қурт босиб, турли ҳашаротлар зарар етказиши одатий ҳолга айланди. Анордан еб қолинг, йилдан йилга унгаям қурт тушаяпти!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

Исроил-Эрон тўқнашуви: курашнинг янги жабҳаси


Кеча тунда дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин келди. Эрон балластик ракеталар билан Исроил шаҳарларини бомбардимон қилди. Бу Эроннинг тўғридан-тўғри берилган биринчи зарбасидир. Исроил ва Эрон қарама қаршилиги узоқ вақт прокси урушлар тарзида ривожланиб келди, аммо охирги ойларда содир бўлган воқеалар вазиятни кескинлаштириб юборди.

Воқеалар мундарижасига қарайдиган бўлсак, Исроил бу урушни ўзи хоҳлади, Эрон билан тўғридан тўғри урушга кириш учун узоқ вақт тайёрланди, икки давлатниг олий раҳбарияти бир вақтнинг ўзида ахборот уруши олиб боришди. Хўш, Исроил бундан қандай манфаат кўзламоқда?

Бизнингча, мақсад Яқин Шарқда Эрон амбицияларига жиддий зарба бериш, уни бутунлай қуролсизлантириш орқали Исроил ўзи учун янги, мутлақо бошқача даврга киришни мўлжал қилган. Эрон режими қуласа, Исроилга қарши турадиган бошқа жиддий куч қолмайди: аввалроқ Ироқ кучсизлантирилган, Миср ҳам пароканда қилинган, Туркия Исроил билан даҳанаки можаро қилиши мумкин, амалда эса улар умумий иттифоқчилар гуруҳига киради.

Эрон билан уруш Исроилга қанчалар қимматга тушади, форслар нималарга қодир ўзи? Эрон ядро қуролига расман эга бўлмаса ҳам, баъзи манбаларда мамлакат аллақачон ядровий даврга киргани айтилади. Истиқболда Исроилнинг мавжудлигига жиддий хавф сифатида кўриладиган бундай жиддий воқеага йўл қўймаслик учун бугун Исроил Эронни катта урушга чорлади. Исроил элитасининг фикрича, Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак ва бу йўлда уруш муқаррар эди. Энди прокси давлатлар ва гуруҳлар орқали эмас, тўғридан-тўғри уруш аланга олди.

Албатта, Эрон бу – катта можаролардан ўзини олиб қочишга уринадиган араб давлатлари эмас. Иқтисодий салоҳияти жаҳон иқтисодиёти билан мустаҳкам боғланмаган, санкциялар билан қўрқитиш мантиқсиз. Исроил ва унинг энг яқин иттифоқчиси АҚШ Эронга қарши қандай юриш қилади – гап шунда. Чунки, Исроил мустақил равишда ҳозирги Эронга қўшин киритишга журъат қила олмайди, АҚШнинг қўллови бу ерда жуда зарур. АҚШда эса сайловлар йили, улар ҳам катта можароларга дучор бўлишдан тийилади. Хуллас, дунё тарихида яна бир муҳим воқеликка гувоҳ бўлаяпмиз.

Хулоса шуки, биз ҳар қандай урушларга, ҳунрезликка қаршимиз. Урушқоқ давлатлар ва лидерларнинг дастидан оддий одамлар жабр чекаяпти – фожиа шунда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум.
Ўртада бўлмаган салому алик,
Фақат лабларига қўнган табассум.

✍️ Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇷🇺 "Стоп" патент: Нижний Новгородда 2024 йил 1 октябрдан мигрантларга меҳнат патентларини бериш тўхтатилди.

🇰🇬 65 гектарли гольф майдони: Қирғизистон Президентининг ўғли Рустам Жапаров Иссиқкўлда Марказий Осиёдаги энг катта гольф майдончасини қуряпти.

🇮🇷 Парвоз тўхтатилади: Эрондаги барча рейслар парвозлар хавфсизлиги учун 3 октябр тонгига қадар бекор қилинди.

🇰🇿 Фирибгарлар, огоҳ бўлинг: Депутат Магеррам Магеррамов кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида Қозоғистонда онлайн кредитларни тақиқлашни таклиф қилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

🔥 ОЛОВ ҚЎЙНИДАГИ ОЛИЙГОҲЛАР. ДУНЁГА БИР НАЗАР

Октябрь иккита йирик ёнғин билан бошланди. Бири Тошкент давлат аграр университетида, бири Самарқанд архитектура-қурилиш университетида содир бўлди. Биз дунё университетларида содир бўлган ёнғинлар хронологиясига назар солдик.

🇰🇪 Капсус давлат университети, Кения

2021 йил. Олийгоҳдаги ёнғин талабаларнинг норозилик намойиши вақтида юзага келган. Натижада ўқув бинолари ва талабаларнинг ётоқхоналари ёниб кетган.

🇮🇳 Деҳли университети, Ҳиндистон

2019 йил. Университетнинг маъмурий биносида ёнғин келиб чиқди. Ушбу ёнғин қимматли ҳужжатлар ва олийгоҳнинг архив материалларининг ёниб кетишига сабаб бўлди.

🇨🇳 Хитой фан ва технология университети

2017 йил. Университет лабораториясида ёнғин содир бўлди. Оқбатда Илмий-тадқиқот ишлари бўйича қимматли маълумотлар ва жиҳозлар ёниб, кулга айланган.

🇹🇷 Анқара университети, Туркия,

2015 йил. Ёнғин ҳам кутубхонада юзага келиб, катта ҳажмдаги қадимий китобларнинг ёниб кетишига сабаб бўлган. Бу ҳолат илмий ҳамжамиятда катта йўқотиш сифатида қабул қилинди.

🇷🇺 Москва Давлат университети, Россия

2005 йил. Талабалар турар жойини қамраб олган ёнғин оқибатида юзлаб одам эвакуация қилинган. Бинога катта зарар етган, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

🇫🇷 Бернард Университети, Франция

1999 йил. Ёнғин кампусдаги илмий лабораторияларнинг катта қисмини вайрон қилди, қимматбаҳо илмий жиҳозлар ва тадқиқот материаллари аланга ичида қолди. Бу ёнғин давлат тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири бўлиб қолди.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍻 РУХСАТНОМАНГИЗ БЎЛМАСА, СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ИЧОЛМАЙСИЗ

🚫 Бугун дунё бўйлаб алкоголизмга қарши кураш куни ўтказилади. Давлатларда спиртли ичимлик истеъмолига оид қандай қонунлар амал қилади?

🇩🇪 Германия

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва сотишни тартибга солувчи қонунлар асосан ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган. Бу ерда тақиқлаш ўрнига, спиртли ичимликларни истеъмол қилишга тўғри ёндашув ўргатилади.

🇵🇰 Покистон

Спиртли ичимликлар мутлақо тақиқланган. Бироқ, Буюк Британиядан келган сифатли ичимлик сотиладиган 60 га яқин дўкон бор. Иккита мажбурий шарт бажарилса, сотилади – мусулмон бўлмаслик ва ҳукумат томонидан бериладиган махсус рухсатнома олиш.

🇺🇸 АҚШ

ХХ асрнинг 20-30-йиллари оралиғида АҚШда ҳамма учун ичиш тақиқланганди. Бугунги кунда эса фақат бир қатор штатлардагина чекловлар мавжуд. Техасда фақат ўтирган ҳолда ичиш мумкин бўлган туманлар бор. Агар тик турган ҳолда кетма-кет уч қултумдан ортиқ ичсангиз, сиз ҳуқуқбузар ҳисобланасиз.

🇮🇳 Ҳиндистон

Мазкур давлатда қонуний ичиш ёши, спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилишни тартибга солувчи қонунлар штатларга нисбатан сезиларли даражада фарқ қилади. Мисол учун, Нагаленд, Бихар, Мадхя, Прадешеда спиртли ичимлик бутунлай тақиқланган, сотиш ҳам, истеъмол қилиш ҳам. Бошқа штатларда эса тақиқ йўқ.

🇰🇿 Қозоғистон

Мамлакатда ёқилғи қуйиш шохобчалари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида спиртли ичимликлар сотишни бутунлай тақиқлаган. 2009 йилда эса қонуний ичиш ёши 18 ёшдан 21 ёшга кўтарилди.

📌 Мамлакатимизда эса спиртли ичимликларни 21 ёшгача бўлган ёшларга сотиш қатъиян таъқиқланган ва уни жамоат жойларида истеъмол қилиш мумкин эмас.

✍️ Зилола Ҳакимжонова тайёрлади

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

Чирчиқда 20 яшар йигит ўзини осди

🌐 Воқеа 27 сентябрь куни шаҳарнинг "Ҳумо" маҳалласида бўлган.

❗️ Бунга қандай ҳолат сабаб бўлгани ҳақида аниқ факт йўқ. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

📌 Эслатиб ўтамиз, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш бўйича очиқ статистика юритилмайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

Дубай амирининг китоби ўзбекчада чоп этилди

📖 "Фан" нашриётида Дубай амири Муҳаммад Рашид ол Мактумнинг "Менинг қарашларим" номли китоби ўзбек тилида чоп этилди. Таржимон — Бунёд Абдуллаев.

Яқин йилларда бир қатор дунё етакчиларининг китоблари ўзбек тилида чоп этилди. Хусусан, Хитой раҳбари Си Цзиньпин (Камбағалликка қарши кураш бўйича Хитой тажрибаси), Эрон собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажот (Ислом тафаккури тарихидан), Франция президенти Эммануэл Макрон (Революция), Жанубий Корея собиқ президенти Ли Мён Бак (Мўъжиза содир бўлмайди)нинг китоблари шулар жумласидан.

💠 Сиёсий адабиётларнинг фаол таржима қилиниши аҳолининг, хусусан, зиёлиларнинг ижтимоий-фалсафий тафаккури ривожига кучли туртки беради, сиёсат майдонида босиб ўтилган ёки босиб ўтилаётган йўлимизнинг мазмунини қиёсий таҳлил қилиш имконини оширади, кенгроқ фикрлашга ундайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Ота уйда улғайиш бор, қолиш йўқдир,
Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.

Қўшиқдан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ҳар нечук, бир гапни айтмоғим керак:
Осон бўлмаган ҳеч Абдуллаларга.


✍️ Абдулла Орипов

🖼Суратда: ОКМК Бошқарув раиси Абдулла Хурсанов.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_сурати

🍋 Ҳосил боғлаган лимон дарахти

‼️ Цемент заводларининг таъсири қишлоқ хўжалигида жуда тез билинмоқда. Айниқса, боғдорчилик барбод бўлаяпти, ҳосил истеъмолга яроқсиз ҳолатга келмоқда.

📍 Оҳангарон тумани. Қорахитой. Наримон Юнусов хонадони.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ва_раҳбар_учрашуви

ДХХ
раҳбари Янгийўл туманида

🌐 Янгийўл туманида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдугапур Ахмедовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

📎 Мулоқотда ҳудуд ёшларининг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи, янги лойиҳа ва таклифлари эшитилди.

Учрашув якунида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари ёшларни келажакда ҳам ўз фикрларини эркин ифода этиб, жамият ҳаётида фаол бўлишга чақирди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

🌐 Бош вазир Арипов Абдулла Нигматович Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига сайланди

Ҳозиргача федерация раиси сифатида фаолият олиб борган Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли лавозимидан озод қилиниб, федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

БИЗ КУТГАН ВА КУТМАГАН НОМЗОДЛАР

📎 Тошкент вилоятидан Олий Мажлис депутатлигига номзодини қўйганлар орасида, муболаға билан айтганда, туғилганидан бери депутат бўлиб келаётганлар ва янги номлар бор.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_минбари

Мамлакатимиз йўлларидаги ўлим ҳолатларини камайтириш мумкинми?

💸Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз сайловолди дастурида йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш чораларини кўриш, жиноий жавобгарликни кучайтириш, юқори тезликда ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини илгари сурмоқда.

📌Ушбу таклифнинг мазмун-моҳияти юзасидан эксперт Адҳамжон Аҳроров ўз муносабатини билдиради.

◀️Батафсил

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

🇺🇬 Угандалик сиёсатчи Патрик Окуму Ринга сўнгги парламент сайловларида мағлуб бўлганидан кейин ўз сайловчилари учун қурдирган 10 та қудуқни вайрон қилди.

🫧 Қудуқлар аҳолини йиллар давомида сув билан таъминлаган. Унинг сўзларига кўра, одамлар унга овоз бермай, унинг меҳрибонлигини қадрига етишмаган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM