#Назар
Ўзбек медиасида нима гаплар – якшанба чойхонаси
Интернетда ҳафта давомида замонавий ўзбек ёшлари баҳор тошқинлари, тоғ лоласининг кушандалари, қўшиқчи аёлнинг ярим яланғоч танасини тўйгунча муҳокама қилди. Жиддийроқ гап йўқми? Бор. Ахборот маконида керакли-кераксиз контент кўпайиб бораётганини инобатга олиб, энг муҳим ва тафаккурингизни озиқлантирадиган материалларни ўқишни (+кўришни) тавсия қиламиз.
1️⃣ Ўзбек медиасининг лидерлари бири Шерзод Қудратхўжа таниқли психолог Шоира Исакова билан суҳбатлашди. Суҳбат "Ренессанс" телеканали орқали ёзиб олинди ва бугун оммага намойиш қилинди. Суҳбатнинг диққатга молик жиҳати, ўткир ижтимоий-сиёсий воқеаларга таниқли ўзбек зиёлилари муносабат билдиришдан тийилишни хуш кўришади. Журналист ва психологнинг суҳбатида эса долзарб мавзуларда дангал ва дадил фикрлар айтилган.
2️⃣Kun.uz таҳририятининг ютуб лойиҳаси – "Субъектив" лойиҳасининг муаллифи Жамшидхон Зиёхонов фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Цензура бунга сабаб", деб очиқчасига баёнот берди у. Ва бугун инстаблогер Жаҳонгир Латиповга интервью бериб, янги, мустақил лойиҳа бошлаганини расман эълон қилди. "Субъектив" лойиҳаси журналистикага мазохизм услубини олиб кирган, бир қатор таниқли журналистларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган эди. Ҳаммага маълум бўлган умумий камчиликларни баён қилишда муаллиф томонидан артистизм қўшилиб, оммага намойиш қилиш орқали аудитория тўплаган.
3️⃣ Блогер Хушнудбек Худойбердиев асос солган "Лолазор" подкастининг янги сони эълон қилинди. Бир гуруҳ таниқли блогерларнинг навбатдаги суҳбатида бугунги ва бурунги айрим воқеалар сарказм қилинган. Ҳар доимгидек ўткир иқтибослар, дадил фикрлар ва кутилмаган хулосалар.
Yoshlar kundaligi

АҚШдаги суиқасдга давлат раҳбарлари қандай муносабат билдирмоқда?
⚡️Бугун Пенсильванияда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Трамп қулоғидан жароҳат олган. Отишмани Томас Метю Крукс исмли шахс амалга оширгани айтилмоқда.
Турли давлат ва ҳукумат раҳбарлари ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришмоқда.
📌 Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон), Мигель Диас-Канель (Куба), Режеп Таййип Эрдўғон (Туркия), Биньямин Нетаньяху (Исроил), Нарендра Моди (Ҳиндистон), Антониу Гутерриш (БМТ), Қосим-Жўмарт Тўқаев {Қозоғистон), Александр Вучич (Сербия), Илҳом Алиев (Озарбайжон), Олаф Шольц (Германия), Майя Санду (Молдавия) суиқасдни кескин қоралади;
📌 Луис Инасиу Лула да Силва (Бразилия) ва Джастин Трюдо (Канада) Трампга нисбатан қилинган ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдиган ҳодиса деб атади;
📌 Виктор Орбан (Венгрия), Джоржа Мелони (Италия) ва Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди;
📌 Хавьер Милей (Аргентина) суиқасдни демократияга ҳужум деб атади;
📌 Си Цзиньпин (Хитой) содир бўлган ҳолат юзасидан Трампга ҳамдардлик билдирди;
📌 Фумио Кисида (Япония), Сеттха Тхависин (Тайланд), Эммануэль Макрон (Франция), Ираклий Кобахидзе (Грузия) Трампга тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Yoshlar kundaligi
АҚШдаги суиқасдга давлат раҳбарлари қандай муносабат билдирмоқда?
⚡️Бугун Пенсильванияда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Трамп қулоғидан жароҳат олган. Отишмани Томас Метю Крукс исмли шахс амалга оширгани айтилмоқда.
Турли давлат ва ҳукумат раҳбарлари ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришмоқда.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар
Дадасининг қизи: Дунё лидерларининг қизлари қандай лавозимларда ишлайди?
➖ 🇹🇯 Тожикистон
Тожикистон президентининг тўнғич қизи Озода Раҳмон ҳозирда Тожикистон президенти ижроия аппарати раҳбари лавозимини эгаллаб турибди. У сиёсий фаолиятини 2005 йилда 27 ёшида бошлаган. Унинг биринчи иш жойи Республиканинг АҚШдаги элчихонаси бўлиб, у ерда 2007 йилгача маданият ва таълим бўйича масъул бўлиб ишлаган.
➖ 🇫🇷 Франция
Франция президенти Эммануэль Макроннинг 2 нафар қизи ва 1 нафар ўғли бор. Мамлакат раҳбари фарзандларининг шахсий ҳаётини сир сақлайди ва улар сиёсатчи сифатида жамоатчилик олдига чиқмаган. Уларнинг касбий фаолияти ҳақида маълумот деярли йўқ.
➖ 🇰🇬 Қирғизистон
Қирғизистон раҳбарининг ёлғиз қизи Жанайим университетда таҳсил олади, ҳали турмушга чиқмаган. Эслатиб ўтамиз, Жапаровнинг тўрт ўғли бор.
➖ 🇷🇺 Россия
Мамлакат президентининг 2 нафар қизи бор. Путиннинг тўнғич қизи Мария Владимировна Воронцова – Тиббиёт фанлари номзоди, Москва давлат университети кафедраси доценти, Миллий эндокринология тиббиёт илмий маркази етакчи илмий ходими. Кенжа қизи Катерина Владимировна Тихонова – Москва давлат университети Миллий интеллектуал захиралар маркази раҳбари ҳамда Россия ҳукумати ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши аъзоси.
➖ 🇰🇿 Қозоғистон
Амалдаги президентнинг қизи йўқ. Бироқ мамлакатнинг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева отасининг номидаги жамғармага раҳбарлик қилади, шунингдек, Аёллар кучлари уюшмаси васийлик кенгаши раиси ҳисобланади.
➖ 🇮🇹 Италия
Президент Серджо Маттарелланинг қизи Лаура адвокат сифатида фаолият юритади.
➖ 🇺🇿 Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёевнинг икки нафар қизи бор. Катта қизи Саида Мирзиёева Президент ёрдамчиси лавозимида ишлайди. Кичкина қизи Шахноза эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари ҳамда Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари саналади.
Анора Абдурашидова тайёрлади.

ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАРДА НАВОИЙГА ҲАЙКАЛ ҚЎЙИЛГАН?
Яқинда Туркия пойтахти Анқарада буюк мутафаккир Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди. Бу бобокалонимизнинг маънавий мероси нафақат Ўзбекистонда, балки яқин ва узоқ хориж мамлакатларида ҳам эътироф этилаётганидан дарак беради. Бугун дунё мамлакатларида шоирга қўйилган ҳайкаллар ҳақида сўз юритамиз.
🔖 1968 йил. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди. У улуғ шоирга Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида қўйилган биринчи ёдгорлик саналади. Унинг муаллифи – ҳайкалтарош Давид Ҳеидзе.
🔖 2002 йил ноябрь. Москвада Серпуховская майдонидаги боғга Навоийнинг 4,5 метр баландликдаги бронза ҳайкали ўрнатилди. Ёдгорлик муаллифлари таниқли ўзбек ҳайкалтароши Равшан Миртожиев, россиялик меъморлар Александр Кузьмин ва Игорь Воскресенскийдир. Ёдгорлик Москвага Ўзбекистон ҳукумати томонидан совға қилинган.
🔖 2004 йил 30 март. Токиодаги Сока университети ҳудудида Алишер Навоий ҳайкали қад ростлади. У Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Япония университетига совға қилинган. Ёдгорлик муаллифи – Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев.
🔖 2008 йил 11 сентябрь. Бокуда Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Жараёнда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди. Ёдгорлик муаллифи – Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев.
🔖 2017 йил 14 март. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги шарафига Шанхай университетида Алишер Навоий ҳайкали очилди. Ёдгорликнинг баландлиги 3,6 метр, пойдевори 1,8 метр. Ҳайкал тарҳини ўзбекистонлик ҳайкалтарош Равшан Миртожиев чизган, хитойлик ҳайкалтарошлар эса уни бронзадан ясаган.
🔖 2018 йил 27 сентябрь. Душанбедаги Низомиддин Алишер Навоий номли истироҳат боғида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкалларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик белгисидир. Ёдгорликлар муаллифлари – ҳайкалтарошлар Ҳакимхўжа Хуснитдинхўжаев ва Владимир Лунев.
🔖 2019 йил 30 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи арафасида Минск шаҳрининг Свердлов кўчасида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди. Ёдгорлик ёш ҳайкалтарош Максим Макаревичнинг лойиҳаси бўйича яратилган.
🔖 2021 йил 16 декабрь. Ўзбекистон Президентининг Корея республикасига давлат ташрифи арафасида Сеулда Алишер Навоий бюсти очилди.
🔖 2023 йил 8 август. Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида Алишер Навоий ҳайкали қад ростлади. Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган ҳайкал муаллифи Ўзбекистон халқ рассоми Жасвант Анназаровдир.
Yoshlar kundaligi
ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАРДА НАВОИЙГА ҲАЙКАЛ ҚЎЙИЛГАН?
Яқинда Туркия пойтахти Анқарада буюк мутафаккир Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди. Бу бобокалонимизнинг маънавий мероси нафақат Ўзбекистонда, балки яқин ва узоқ хориж мамлакатларида ҳам эътироф этилаётганидан дарак беради. Бугун дунё мамлакатларида шоирга қўйилган ҳайкаллар ҳақида сўз юритамиз.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар
⚡️ 🌎 ТАЛОФАТЛАР ТАРИХИ: НЕГА ТЎФОНЛАРГА АЁЛЛАР НОМИ БЕРИЛГАН?
Ҳар гал қаердадир тўфон содир бўлгани ҳақида ўқирканмиз, албатта, унинг номига кўзимиз тушади: «Яги» тўфони, «Изабелл» тўфони, «Ҳарви» тўфони... Тўфонларга нега асосан аёллар исми қўйилади? Сўнгги йилларда содир бўлган энг йирик тўфонларни биласизми? Қуйида шулар ҳақида.
➖ Номланиш тарихи
Йирик тўфонларни номлаш ХХ асрнинг бошларига бориб тақалади. Илк бор тўфонларни австралиялик Клемент Рагг номлай бошлаган.
Рагг тўфонларни табиат ҳодисаларини ўрганиш учун маблағ ажратишда жонбозлик кўрсатган парламент аъзолари номлари билан атаган.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида америкалик ҳарбийлар Кариб ҳавзасида содир бўлган тўфонларга турмуш ўртоқлари ёки оналарининг исмларини қўйишган.
1950 йилдан бошлаб эса тўфонларга ҳарбий алифбо фонетикаси асосида ном бериш тизими жорий этилади. 1953 йилда тўфонларга яна аёллар исмини қўйиш тартибига қайтилади. Эркакларнинг фикрича, аёллар тўфонга ўхшашади ва ҳеч нарса ғазабланган аёл каби бузғунчи кучга эга эмас.
😀 Сўнгги йиллардаги энг йирик тўфонлар
➖ «Ҳайян» тўфони
Тўфон 2013 йил 3 ноябрь куни Тинч океанида шаклланади ва асосан Филиппин, қисман Хитой ҳамда Вьетнамга зарар етказади. БМТ маълумотига кўра, 8 кун давом этган тўфон туфайли 11 миллион одам жабрланади. Етказилган зарар 3 млрд. доллар ҳисобланган.
➖ «Ҳарви» тўфони
«Ҳарви» АҚШ тарихида юз берган энг йирик табиий офатлардан бири бўлиб, 2017 йил 17 август куни Кариб ҳавзасида шаклланган ва 2 сентябрда тўхтаган. Натижада 107 киши ҳаётдан кўз юмган, мамлакат иқтисодига 125 млрд. доллар зарар етказилган.
➖ «Айк» тўфони
2008 йил 1 сентябрь куни Атлантика океанининг Африка қитъаси ғарбий қисмига яқин ҳудуддан бошланган офат 214 кишини ҳаётдан олиб кетади ва АҚШга 38 миллиард доллар зарар келтиради.
➖ «Наргиз» тўфони
2008 йил 27 апрель. Ҳинд океани шимолидаги Бенгал қўлтиғида шаклланган тўфон 5 кун давом этади. Табиий офат туфайли қарийб 100 000 одам ҳалок бўлади, 56 000 киши бедарак йўқолади. Юз минглаб оила бошпанасидан айрилади. Умумий ҳисобда 2,4 млн. одам жабрланади.
➖ «Катрина» тўфони
«Катрина» тўфони 2005 йил 23 августда Кариб ҳавзасида, Багам ороллари яқинида шаклланади. 30 август куни сўнади. Оқибатда 1 836 киши ҳалок бўлади. 700 минг одам уй-жойсиз қолади. Умумий ҳисобда «Катрина» АҚШга 125 млрд. доллар миқдорида зарар етказади.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

💸 СИГАРЕТ ЧЕКМАГАНГА 190 ДОЛЛАР МУКОФОТ
🚭 Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда сайёрамиздаги катта ёшдаги инсонларнинг учдан бир қисми чекар экан. Бу 1 миллиард 100 миллионга яқин кишидир. Хўш, дунё давлатлари бунга қарши қандай чора кўрмоқда? Келинг, буни бир неча давлатлар мисолида таҳлил қилиб кўрамиз.
➖ Япония
Осака шаҳрида фаолият юритувчи фирмалар чекмайдиган ходимларига мукофотлар жорий қилган. Ярим йил мобайнида оғзига сигарет олмаган ходим 190 доллар мукофот пули олади.
➖ Голландия
Мазкур давлатда жамоат транспортлари, мактаблар, шифохона ва дўконларда чекиш қонун билан тақиқланган. Бундан ташқари 12-16 ёшдаги чекмайдиган ўсмирлар ҳар ойда 200 АҚШ доллар олиш имкониятига эга.
➖ Швеция
Мамлакат ёшларидан кимдир хорижда ўқимоқчи ва бунинг учун давлатдан стипендия олмоқчи бўлса, у ҳолда чекишни ташлаши керак бўлади.
➖ АҚШ
Мазкур давлатнинг ҳар бир штати чекишга қарши ўзига хос кураш олиб боради. Нью Йорк штатида усти ёпиқ жамоат иншоотларида, хизмат автомобилларида чекиш мумкин эмас. Акс ҳолда қонун бузувчилар 1000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.
➖ Россия
Бошқа мамлакатлар сингари бу ерда ҳам ўқув бинолари, даволаш муассасалари, жамоат транспорти ва стадионларда чекиш тақиқланган. Чекаётган кишиларни реклама учун суратга олиш, тамаки маҳсулотларини телевизорда реклама қилганлар жаримага тортилади.
➖ Чехия
Бу мамлакатда ресторанда ёқилган 1 дона сигарет учун 5 минг крон (200 АҚШ доллар) миқдорида жарима тўланади. Аэропорт ва йирик савдо марказларида чекиш учун махсус хоналар ташкил этилади.
Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Назар
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЕТАКЧИЛАРИ ОСТОНАДА. ЎЗИ НИМА ГАП?
🇰🇿 Остонада иккинчи "Марказий Осиё — Германия" саммити бўлиб ўтди.
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Остона шаҳрида иккинчи “Марказий Осиё — Германия” саммитида иштирок этди.
Учрашувда минтақанинг беш мамлакати президентлари ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц қатнашди.
➖ Биринчи саммит қачон ўтказилган эди?
“Марказий Осиё – Германия” форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
➖ Нималар муҳокама қилинди?
✔️ Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Инвестиция ва “яшил” энергетика, транспорт ва логистика алоқалари соҳаларида шерикликни ривожлантириш, шунингдек, таълим ва маданий дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✔️ Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёнинг Германия билан ҳар томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор янги ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
✔️ Марказий Осиё — Германия” таҳлилий марказлари форумини таъсис этиш ва унинг биринчи учрашувини келгуси йили Хивада ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
✔️ Давлат раҳбари энергетика вазирликлари, йирик корпорациялар, илмий ташкилотлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда Марказий Осиё мамлакатларининг Германия билан Энергетика мулоқотини йўлга қўйишни таклиф қилди.
✔️ Германия билан терроризм, экстремизм ва кибержиноятчиликка қарши курашиш, ёшлар радикаллашувининг олдини олиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
✔️ Шунингдек, санкциялар сиёсати Марказий Осиё мамлакатларга ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатаётгани муҳокама қилинди.
➖ Ўзбекистонга оид қандай янгиликлар кутилмоқда?
✔️ Ўзбекистонлик бўлган 800 нафар ҳамшира Германияга ишга юборилади. Улар 2200 евро ойлик олади.
✔️ Германияни Марказий Осиё билан боғлайдиган муқобил транспорт йўлаклари ривожлантирилади.
✔️ Германиянинг дуал таълим тизимини Ўзбекистон ҳудудларида жорий этилиб, Германия олий таълим муассасаларининг факултетлари ва филиаллари очилади.
✔️ 2024 – 2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди.
✔️ Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида миграция тизими соддалаштирилади.
Yoshlar kundaligi
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЕТАКЧИЛАРИ ОСТОНАДА. ЎЗИ НИМА ГАП?
Учрашувда минтақанинг беш мамлакати президентлари ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц қатнашди.
“Марказий Осиё – Германия” форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар
❌ ЖИНОЯТЧИ ОЛИМПИЯЧИЛАР. АСАДХЎЖАНИКИ ҲОЛВА ЭКАН!
‼️ Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузгани ва жазолангани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хўш, "эркатой" олимпиячилар фақат биздами?
➖ Жеймс Снук. Ўқ отиш. 1920 йил, Ёзги Олимпиадада олтин.
Қотиллиги учун қамоққа олинган. Кейинчалик ўлим жазосига ҳукм қилинган.
➖ Борис Беккер. Теннис. 1992 йил, Ёзги Олимпиадада олтин.
У қиморга берилиб кетади. Онлайн қимор компаниясидаги улушидан солиқ тўламагани учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
➖ Арне Борг. Сузиш бўйича уч карра Ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби.
У муддатли ҳарбий хизматдан бўйин товлаб, таътилга кетиб қолгани учун қисқа муддатга қамалган.
Бу қизиқ: маҳбуслик даврида мухлислари кўп миқдорда ширинлик олиб келгани учун семириб кетган ва 5 йилгача Олимпиададан четлаштирилган.
➖ Дик Бушка. Баскетбол. 1956 йил, Ёзги Олимпиадада олтин.
У банкдан кредит олиш ва қимматли қоғозни сотиш учун "ёлғон баёнот бериш"да айбдор деб топилган. 70 ойлик қамоқ жазоси қўлланган.
➖ Бриттни Гринер. Баскетбол. Ёзги Олимпия ўйинларида иккита олтин медаль соҳиби.
У гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб ўтишда айбланиб, Россияда қамоққа олинган. 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022 йилда АҚШ ва Россия ўртасидаги маҳбуслар алмашинувида озодликка чиқади.
📌 Маълумот учун: А.Мўйдинхўжаев 3 миллион 60 минг сўм жарима тўлаган. Дарвоқе, ХХ асрдан бугунги кунгача дунё миқёсида турли даражадаги жиноятлар содир этган 150 нафар олимпиячига жазо қўлланган экан. Улар орасида қотиллик, ўғрилик, безорилик, номусга тегиш ва бошқа жиноятлар бўйича қамалганлар ҳам бор. Хулоса сиздан.
З.Ҳакимжонова тайёрлади

‼️ КЕКСАЛАР УЧУН БОҒЧА: БУНДАЙ МАРКАЗ ФАҚАТ БИЗДАМИ?
Ўзбекистонда "Кексалар боғчалари" ишга тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Айтилишича, бу ерга иш-ўқишга борадиган фарзандлар ота-оналарини бериб кетишлари мумкин экан. Хўш, бошқа давлатларда ҳам шундай марказлар борми?
➖ 🇺🇸 АҚШ
Бундай муассасалар катталар учун кундузги парваришлаш марказлари деб аталади. Ташриф буюрувчилар кун бўйи у ерда бўлишади, тиббий ёрдам олишади, кунига уч марта овқатланишади ва ўйин-кулгида қатнашадилар. Бир ойлик тўлов 2 минг доллардан 7 минг долларгача.
➖ 🏴 Шотландия
2023 йилда катталар учун боғча очилди, у ерда улар рангли кублардан миноралар йиғиши, стол ўйинларини ўйнаши, пластилиндан ҳайкал ясаши, эртак тинглаши, хуллас. болалигига қайтиши мумкин. Бир ойлик тўлов ўртача 2 ярим минг доллар.
➖ 🇩🇪 Германия
Германияда бу "катталар боғчаси" дейилади. Сиз у ерда нафақат ота-оангизни, балки рафиқангиз ёки турмуш ўртоғингизни ҳам қолдиришингиз мумкин. Бунинг натижасида ишларингизни бехавотир битириб келиш имкони сизда пайдо бўлади. Бир ойлик тўлов 3 минг доллардан бошланади.
➖ 🇯🇵 Япония
Бу мамлакатда бирлашган қариялар ва болалар боғчалари бор. Тадқиқотларга қараганда, бундай авлодларо мулоқот ҳаммага фойда келтиради. Ёшлар эътиборсиз қолмайди, қариялар эса ўзларини ёлғиз ҳис қилишмайди. Ҳар иккаласи учун ҳам боғчада бир хил тартибда парвариш амалга оширилади. Ойига 2 минг долларгача тўланади.
➖ 🇷🇺 Россия
Боғчага фақат мустақил ҳаракатлана оладиганлар қабул қилинади. улар болалар боғчасида бўлгани каби, 20 дақиқа давомида бадантарбия қилишади, газета ва китобларни ўқишади, телевизор томоша қилишади, 3 маҳал овқатланишади. Қолаверса уларни музейга, ҳайвнот боғларига саёҳат учун олиб боришади. Тўлов ойига ўртача 1000 доллар.
❕ Сиз ушбу хизматдан фойдаланган бўлармидингиз?

ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАРГА ЭГА?
👩🏻🏫1 октябрда Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланади. Хўш, ўқитувчилар бошқа давлатларда қандай имтиёзларга эга?
➖🇵🇱Польша
Бу ерда ўқитувчиларга транспортлардан фойдаланиш учун 50% чегирма ёки дўконда озиқ-овқат маҳсулотларига алмаштирилиши мумкин бўлган махсус купонлар берилади. Улар 60 ёшда нафақага чиқишади.
➖🇩🇪Германия
Агар ҳафтасига ўқитувчининг 25 соат дарси бўлса, у коммунал тўловлардан озод этилади. Шунингдек, улар кутубхоналардан бепул фойдаланиш имконига эга. Германияда ўқитувчилар 63 ёшдан пенсионерлар сафига қўшилади.
➖🇫🇷Франция
Франциялик устозлар музейларга бепул кириши мумкин. Шунингдек, битта мактабда 6 йил ишлагандан сўнг ўқитувчилар иш жойи сақланган ҳолда 1 йилгача бўлган таътил олишлари мумкин. Маълумот ўрнида, бу ерда ўқитувчилар 60 ёшдан нафақага чиқади.
➖🇺🇸АҚШ
Ўқитувчилар турли ярмаркаларда қатнашиб, мактаб томонидан тўланадиган пул эвазига компьютер, планшет ва чегирмали китобларни сотиб олишлари мумкин. Улар ўртача ҳисобда 67 ёшдан нафақага чиқишлари мумкин.
➖🇷🇺Россия
Мамлакатда ўқитувчиларга уй-жой олиш ва коммунал хизматларни тўлашда компенсация берилади. Бу ерда эркаклар 60 ёшдан, аёллар 55 ёшдан нафақа олишади.
➖🇲🇽Мексика
Ўқитувчилар учун махсус карталар берилади. Улар озиқ-овқат, транспорт, авиачипталар, маданий тадбирлар ва кўчмас мулк сотиб олишда чегирмаларга эга. Мамлакатда ўқитувчилар 60 ёшдан пенсияга чиқишади.
➖🇺🇿Ўзбекистон
Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди. ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади. Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди. PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади. Аниқ фанлар бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчиларга пул мукофоти берилади. Юртимизда аёллар 55 ёшдан, эркаклар эса 60 ёшдан нафақага чиқишади.

🔥 ОЛОВ ҚЎЙНИДАГИ ОЛИЙГОҲЛАР. ДУНЁГА БИР НАЗАР
Октябрь иккита йирик ёнғин билан бошланди. Бири Тошкент давлат аграр университетида, бири Самарқанд архитектура-қурилиш университетида содир бўлди. Биз дунё университетларида содир бўлган ёнғинлар хронологиясига назар солдик.
➖ 🇰🇪 Капсус давлат университети, Кения
2021 йил. Олийгоҳдаги ёнғин талабаларнинг норозилик намойиши вақтида юзага келган. Натижада ўқув бинолари ва талабаларнинг ётоқхоналари ёниб кетган.
➖ 🇮🇳 Деҳли университети, Ҳиндистон
2019 йил. Университетнинг маъмурий биносида ёнғин келиб чиқди. Ушбу ёнғин қимматли ҳужжатлар ва олийгоҳнинг архив материалларининг ёниб кетишига сабаб бўлди.
➖ 🇨🇳 Хитой фан ва технология университети
2017 йил. Университет лабораториясида ёнғин содир бўлди. Оқбатда Илмий-тадқиқот ишлари бўйича қимматли маълумотлар ва жиҳозлар ёниб, кулга айланган.
➖ 🇹🇷 Анқара университети, Туркия,
2015 йил. Ёнғин ҳам кутубхонада юзага келиб, катта ҳажмдаги қадимий китобларнинг ёниб кетишига сабаб бўлган. Бу ҳолат илмий ҳамжамиятда катта йўқотиш сифатида қабул қилинди.
➖ 🇷🇺 Москва Давлат университети, Россия
2005 йил. Талабалар турар жойини қамраб олган ёнғин оқибатида юзлаб одам эвакуация қилинган. Бинога катта зарар етган, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
➖ 🇫🇷 Бернард Университети, Франция
1999 йил. Ёнғин кампусдаги илмий лабораторияларнинг катта қисмини вайрон қилди, қимматбаҳо илмий жиҳозлар ва тадқиқот материаллари аланга ичида қолди. Бу ёнғин давлат тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири бўлиб қолди.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
Октябрь иккита йирик ёнғин билан бошланди. Бири Тошкент давлат аграр университетида, бири Самарқанд архитектура-қурилиш университетида содир бўлди. Биз дунё университетларида содир бўлган ёнғинлар хронологиясига назар солдик.
2021 йил. Олийгоҳдаги ёнғин талабаларнинг норозилик намойиши вақтида юзага келган. Натижада ўқув бинолари ва талабаларнинг ётоқхоналари ёниб кетган.
2019 йил. Университетнинг маъмурий биносида ёнғин келиб чиқди. Ушбу ёнғин қимматли ҳужжатлар ва олийгоҳнинг архив материалларининг ёниб кетишига сабаб бўлди.
2017 йил. Университет лабораториясида ёнғин содир бўлди. Оқбатда Илмий-тадқиқот ишлари бўйича қимматли маълумотлар ва жиҳозлар ёниб, кулга айланган.
2015 йил. Ёнғин ҳам кутубхонада юзага келиб, катта ҳажмдаги қадимий китобларнинг ёниб кетишига сабаб бўлган. Бу ҳолат илмий ҳамжамиятда катта йўқотиш сифатида қабул қилинди.
2005 йил. Талабалар турар жойини қамраб олган ёнғин оқибатида юзлаб одам эвакуация қилинган. Бинога катта зарар етган, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
1999 йил. Ёнғин кампусдаги илмий лабораторияларнинг катта қисмини вайрон қилди, қимматбаҳо илмий жиҳозлар ва тадқиқот материаллари аланга ичида қолди. Бу ёнғин давлат тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири бўлиб қолди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Назар
ҲОСИЛ БАЙРАМИ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА!
🍉 Аксарият давлатларда кузги йиғим-терим ўзига хос байрам қилинади. Бугун биз қўшниларимиздаги Ҳосил байрамига назар ташлаймиз.
➖🇹🇯 Тожикистон. 2009 йил 5 августда Меҳржон миллий байрам сифатида эълон қилинган. Байрамда асал кўргазмаси, ош фестивали, меҳмондўстлик маданияти ва дастурхон безаклари каби республика танловлари ҳам ўтказилади (видео).
➖🇹🇲 Туркманистон. 2017 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида Ҳосил байрами нишонланади (2024 йилда бу сана 10 ноябрга тўғри келади). Байрам бутун мамлакат бўйлаб, кўргазмалар, спорт мусобақалари, концертлар ташкил этилган ҳолда ўтказилади.
➖ 🇰🇿 Қозоғистон. Мазкур фестивал ҳосил йиғиб олингандан сўнг, кузги тенг кунликда бўлиб ўтади. Унда вилоятлардан йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва миллий таомларнинг катта ярмаркаси ташкил қилинади.
➖🇺🇿 Ўзбекистонда эса Ҳосил байрами тор доирада, фақат боғчаларда ўтказилади. Шу кунларда вилоятимизнинг айрим мактабгача таълим ташкилотларида мазкур байрам нишонланмоқда.
Yoshlar kundaligi
ҲОСИЛ БАЙРАМИ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА!
➖
➖
➖🇺🇿 Ўзбекистонда эса Ҳосил байрами тор доирада, фақат боғчаларда ўтказилади. Шу кунларда вилоятимизнинг айрим мактабгача таълим ташкилотларида мазкур байрам нишонланмоқда.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар
ФРАНЦУЗ ПАРФЮМЕРИЯСИ ВА ИБН СИНО: МЎЪЖИЗАВИЙ ИФОР ИЗИДАН
📝 Парфюмерия саноатининг шонли тарихи
Франция атир ишлаб чиқариш саноати билан дунёга машҳур бўлиб, биргина шу соҳанинг ўзи мамлакатга йилига 50 миллиард евродан ортиқ даромад келтиради. XIV асрда французлар парфюмерия саноатини ривожлантира бошлаган бўлса, XVIII-XIX асрларда Грасс шаҳри дунё парфюмерия пойтахтига айланди. Бу шаҳарда жасмин, лаванда ва садбарг каби гуллар етиштириш йўлга қўйилиб, улардан юқори сифатли экстрактлар олинди.
Грасснинг мўъжизавий иқлими парфюмериянинг санъат даражасига олиб чиқилишида асосий роль ўйнаган, десак муболаға бўлмайди.
🌹"Инқилобий кашфиёт": Ибн Сино ва дистилляция
Ғарбда Авиценна номи билан танилган Ибн Сино парфюмерия саноатида туб бурилиш ясаган кашфиёт – дистилляция усулини жорий қилди. У гуллардан мой олиш жараёнини илмий асосда ишлаб чиққан бўлиб, бу усул тиббиёт, парфюмерия ва косметология тарихида инқилобий янгилик бўлди.
Французлар бу кашфиётдан унумли фойдаланиб, гул экстрактлари ва ўсимлик мойлари асосида ноёб атирлар ишлаб чиқишга эришди. "Rose de Mai" (май садбарги мойи) каби экстрактлар айнан Ибн Сино йўли билан тайёрланади.
🎗Олим қадри: "Бронза ифори"
Французлар Ибн Синонинг илмий меросини юксак қадрлайди. Жумладан:
➖ Париж Тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти ўрнатилган бўлиб, бу буюк олимга бўлган ҳурмат рамзидир.
➖ Ҳар йили "AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE" мукофоти Ибн Сино меросини ўрганиш ва ривожлантиришга ҳисса қўшган олимларга топширилади.
➖ Парижнинг марказий кўчаларидан бирига Авиценна номи берилган бўлиб, бу французларнинг бобомизнинг илмий ва маданий меросига чуқур ҳурматидан далолат беради.
➖ Университетлар ва тадқиқот марказларида Ибн Синонинг тиббиёт, мантиқий фикрлаш ва фармакология соҳасидаги ютуқлари кенг ўрганилади.
🧨 "Шанел"да бор аламим маним...
Франция Ибн Синонинг илмий асосдаги кашфиётларини қадрлаган ҳолда уларни амалиётга татбиқ этиб келмоқда. Париждаги халқаро анжуманлар ва тадқиқот марказлари бу меросни чуқур ўрганишда етакчи ўрин тутади.
Бизда эса... Ибн Сино меросини ўрганиш ва ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд. Унинг илмий ишларини қайта тадқиқ қилиш, халқаро конференциялар ташкил қилиш ва парфюмерия саноатида Ибн Сино номини бренд сифатида жаҳонга танитиш вақти келмадимикан?
Ё "қўй ёғидан суркаб қўйсак", ҳаммаси яхши бўлиб кетармикан-а, нима дедингиз?