Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.7K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЕТАКЧИЛАРИ ОСТОНАДА. ЎЗИ НИМА ГАП?


🇰🇿 Остонада иккинчи "Марказий Осиё — Германия" саммити бўлиб ўтди.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Остона шаҳрида иккинчи “Марказий Осиё — Германия” саммитида иштирок этди.

Учрашувда минтақанинг беш мамлакати президентлари ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц қатнашди.

Биринчи саммит қачон ўтказилган эди?

“Марказий Осиё – Германия” форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.

Нималар муҳокама қилинди?

✔️ Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Инвестиция ва “яшил” энергетика, транспорт ва логистика алоқалари соҳаларида шерикликни ривожлантириш, шунингдек, таълим ва маданий дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

✔️ Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёнинг Германия билан ҳар томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор янги ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

✔️ Марказий Осиё — Германия” таҳлилий марказлари форумини таъсис этиш ва унинг биринчи учрашувини келгуси йили Хивада ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

✔️ Давлат раҳбари энергетика вазирликлари, йирик корпорациялар, илмий ташкилотлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда Марказий Осиё мамлакатларининг Германия билан Энергетика мулоқотини йўлга қўйишни таклиф қилди.

✔️ Германия билан терроризм, экстремизм ва кибержиноятчиликка қарши курашиш, ёшлар радикаллашувининг олдини олиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

✔️ Шунингдек, санкциялар сиёсати Марказий Осиё мамлакатларга ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатаётгани муҳокама қилинди.

Ўзбекистонга оид қандай янгиликлар кутилмоқда?

✔️ Ўзбекистонлик бўлган 800 нафар ҳамшира Германияга ишга юборилади. Улар 2200 евро ойлик олади.

✔️ Германияни Марказий Осиё билан боғлайдиган муқобил транспорт йўлаклари ривожлантирилади.

✔️ Германиянинг дуал таълим тизимини Ўзбекистон ҳудудларида жорий этилиб, Германия олий таълим муассасаларининг факултетлари ва филиаллари очилади.

✔️ 2024 – 2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди.

✔️ Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида миграция тизими соддалаштирилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

🌐 Чирчиқ Давлат Педагогика университетида "Гиёҳвандликка қарши кураш" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

👥 Учрашувда Президент администрацияси ва ИИВ вакиллари ҳамда университет ректори бошчилигида олийгоҳнинг фаол ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

📹 Жараённи видеода томоша қилинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

МДҲДА КЎП ФАРЗАНДЛИ ОИЛАЛАР ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАРГА ЭГА?

"Ёшлар кундалиги" МДҲда кўп болали оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишига қизиқди.

🇦🇿 Озарбайжон

Фарзанд 5 нафардан кўп бўлса, давлат ҳар бир бола учун 105 манат тўлайди. Уларнинг фарзандлари бепул тиббий хизматдан фойдаланиши ва ҳукумат ёрдамида тадбиркорликни йўлга қўйишлари мумкин.

🇦🇲 Арманистон

Уч фарзандли оилалар кўп фарзандли ҳисобланади. Учинчи ва ҳар бир кейинги бола учун давлат болалар олти ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 1 миллион 300 минг сўмдан тўлайди. Оила фарзандлари ОТМларга ўқишга киришида қўшимча имтиёзларга эга. Қолаверса, бундай оилалар учун давлат томонидан бепул саёҳатлар йўлга қўйилган.

🇧🇾 Беларус

Уч ёки ундан ортиқ болали оилалар катта ҳисобланади. Учинчи ва ундан кейинги болалар туғилганда 791 888 рус рублини олади. Оилалар уй-жой қурилиши учун давлат ёрдамига ишонишлари мумкин. Улар учун имтиёзли кредитлар ҳам мавжуд. Қолаверса, кўп болали оилаларнинг болалари мактабда бепул овқатланиш ҳуқуқига эга.

🇰🇿 Қозоғистон

Қозоғистонда тўрт ва ундан ортиқ болали оилалар катта оила ҳисобланади. Уларга ойлик нафақа тўланади. 6 миллион сўм ҳисобида суюнчи пули ва уй-жой олишлари учун давлат томонидан қўшимча маблағ берилади.

🇺🇿 Ўзбекистонда-чи?

18 ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оила кўп фарзандли ҳисобланади. Улар замонавий ягона мактаб формаси ва асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминланади. Шунингдек, республика газета ва журналларига обуна бўлиши, оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

📌Чиноз тумани ҳокими кутилмаганда "Қир" маҳалласида яшовчи Жасурбекнинг тўйига кириб келди.

🔖Шерзод Салихов ёш келин-куёвни қутлаб, ўзининг эсталик совғаларини тақдим этди.

◀️Маълумот ўрнида: "Ёшлар кундалиги" "Ойдинда юрган одамлар" лойиҳасининг махсус сонини куёвбола - Жасурбек Шермуҳаммадовга бағишлаган эди. Унинг орзулари ушалаётганидан биз жудаям хурсандмиз!🔥🔥

Тўйлар муборак бўлсин, ёшлар!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_қарори

Бўстонлиқда Мудофаа вазирлиги боғи ташкил этилади

🖊 Тошкент вилояти ҳокими Нанай қишлоғида лойиҳани амалга ошириш учун 500 гектар ер ажратиш тўғрисида қарор имзолади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўровнома

Интернетдаги охирги воқеалардан келиб чиқиб айтингчи, Ўзбекистондаги қуйида номи келтирилган машҳур блогердан энг тупой, юзсизи қайси бири?
Anonymous Poll
63%
ivash tashkent
17%
Жасур Ҳамроев
20%
Акмал Мирзо
#Туйғу

Дугоналар, бормисиз, омонмисиз,
Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз?!


✍️ Шароф Рашидов

📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Болалар олами бошқачада: соф. беғубор... Уларни ҳали кичиклигидан яхши касбларга қизиқтиришга имконингиз бор.😘

Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

📹 Кеча нима бўлган эди? Қисқача видеода кўринг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_аёллар

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР БИРИНЧИ ХОНИМЛАРИНИНГ КАСБИ НИМА?

👑 Қадимдан туркий маликалар давлат ва жамоат ишларидан ортиб ҳунар эгаллаган. Темурийлар салтанатида деярли ҳар бир малика от миниш, ўқ отиш, қилич ишлатиш санъатини билган. Кейинги даврларда эса ҳунармандчилик, ҳаттотлик, илм-фан, адабиёт ва мусиқага қизиқиш кучли бўлган.

🤔 Бугунги туркий давлатларнинг биринчи хонимлари қандай касб-ҳунар эгаси?
Шу саволга жавоб изладик.

🇺🇿 Ўзбекистон Зироатхон Мирзиёева, 60 ёш

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таҳсил олган. Мутахассислиги — муҳандис-иқтисодчи. Айни пайтда “Замин” Халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.

🇰🇿 Қозоғистон Надежда Тоқаева, 66 ёш

Москва давлат тарих ва архив институтини тугатган. Бироқ бизнес йўлидан кетган. Женевадаги БМТ Аёллар ташкилотига раҳбарлик қилади. Тез-тез хайрия тадбирларида қатнашади. Бугунги кунда Тоқаев билан оилавий ҳолати қандайлиги ҳақида очиқ маълумот йўқ.

🇰🇬 Қирғизистон Айгул Жапарова, 50 ёш

Аввал тиббиёт билим юртини, кейин Қирғизистон Давлат университетининг педагогика факультетини тамомлаган. Оналар ва болаларни қўллаб-қувватловчи “Умут булағи” жамоат фонди асосчиси.

🇹🇷 Туркия Эмина Эрдоған, 69 ёш

Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг рафиқаси санъат мактабини тугатган. Сиёсий арбоб сифатида танилган. Халқаро миқёсдаги хайрия ишларида фаол иштирокчи.

🇦🇿 Озарбайжон Меҳрибон Алиева, 60 ёш

Озарбайжон вице-президенти, “Янги Озарбайжон” партияси раисининг ўринбосари. Озарбайжон гимнастика федерацияси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси раҳбари. Тиббиёт соҳасида фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олган.

🇹🇲 Туркманистон Сирли хоним

Сердар Бердимуҳамедовнинг турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай очиқ маълумот йўқ. Расмий учрашувларда ҳам кўриниш бермайди. У ҳам қайнонаси каби уй бекаси ёки гиламдўз бўлиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM