Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ҳаёт_ҳақиқатлари

ИДЕАЛ ҒОЯЛАР ВА РЕАЛ ҲАЁТ: АДИБЛАР ҚАҲРАМОНМИ?

Бизда негадир адабиёт одамлари, буюк санъаткорларни идеаллаштиришга уриниш кучли. Ҳолбуки, уларнинг аксарияти реал ҳаётда жуда жирканч, қабул қилиб бўлмас ҳунарлар кўрсатган. Асарлари, ёзганлари, бетакрор ижролари фақат қоғозда, саҳнада қолиб кетади.

Санъаткорлар, адиблар изтироб санъатини яхши кўрадилар. Уларнинг кўпчилигида мазохизм (ўзини азоблашдан роҳатланиш) касаллиги мавжуд бўлади. Дунё адабиёти ва санъатида буюк ўрин тутган айрим ижодкорларнинг қилган ишларига эътибор беринг.

Руссо ва беш бола

Машҳур француз маърифатпарвари Жан-Жак Руссо фарзанд кўраверар ва уларни бирин-кетин болалар уйига ташлаб келаверарди. У фарзандларининг оддий деҳқон бўлишини, очиқ ҳавода меҳнат қилиб, оддий таом ва табиат билан уйғунликда ўсишини истарди. Бироқ гўдаклар болалар уйида ўлаверарди. У болаларни тўғри тарбиялаш борасида ёзган рисолалари сабаб буюк педагог ва мураббий мақомига эришган, аммо юқорида келтирганимиздек, ўзи жирканч инсон бўлган.

Ўз қизини тирик етим қилган Жорж Байрон


Лорд Байрон ўзининг тўрт ёшли Аллегра исмли қизига "У хачир каби ўжар ва эшак каби очкўз!", деб таъриф берганди. Қиз шоирга шунчаки халақит берар, у бемалол ижод қилиб, шеър ёзолмасди. У қизини монастрга юборди. Якунда Лорд Байроннинг ноқонуний қизи гўзал Аллегра отасидан узоқда, бегоналар орасида вафот этди. Жорж Байрон инглиз адабиётининг устунларидан бири ҳисобланади, унинг шеъриятидаги дилбарлик, жўшқин, ҳароратли романтик руҳият юксак баҳоланади.

Очликдан ўлган қизига бағишлаб шеър ёзган Марина Цветаева


Шоира Марина ҳам оғир йилларда фарзандларини болалар уйига топширди. Болалар уйи ходимларига Марина уларнинг онаси эканлигини айтмасликларини тайинлаганди. Болалар уйида кенжа қизи Ирина очлик ва касалликдан вафот етди. У чўқинтирган она ниқоби остида болаларини кўриб турарди. Марина қизининг дафн маросимига бормади, бироқ Иринага атаб, "Ирочка Ефроннинг ўлими" номли таъсирчан шеър ёзганди.

Хулоса

Минбарларни эгаллаб, чиройли, нафис сўзлар айтаётган инсонлар ҳаётда забун ва хароб кишилар бўлиши мумкин. Юқорида номи келтирилган кишилар инсониятнинг буюк фарзандлари, даҳолар ҳисобланади. Аммо уларни мана шу телбавор кайфияти, ижод иштиёқи тушуниксиз қарорлар қабул қилишга мажбурлаган. Хулоса шуки, ҳар бир инсон бахтни турлича тасаввур қилади. Ўз ҳаётингизнинг қадрига етинг. Идеал шахс қидирманг. Ўзингиз фарзандларингиз учун идеал ота ёки она бўлинг. Шу кифоя.

✍️ Зайниддин Шерзод.

Yoshlar kundaligi